EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Андреа Бочеллининг концерти Самарқанднинг маданий марказ сифатидаги аҳамиятини намоён қилди" – Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Андреа Бочелли концертига муносабат билдириб, ўз телеграм каналида шундай ёзди:


“Самарқанд кун сайин халқаро маданий алмашинув марказига айланиб бормоқда. Бой тарихий меросга эга ушбу қадимий шаҳар бугун турли халқларнинг маданияти ва анъаналарини жамлаган майдон сифатида ўзини намоён этмоқда. Бу билан мамлакатимиз ва бутун минтақа учун янги истиқболли имкониятларга йўл очилаётгани шубҳасиз.

Танилган тенор Андреа Бочеллининг 1-сентябр куни Регистон майдонида бўлиб ўтган концерти бунга яна бир исбот бўлди. Санъаткорнинг бетакрор овози Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида майдон узра жанраглади.

Тадбирнинг UNESCO шафелигида ўтказилгани унинг дунё маданиятидаги ўрни нечоғлик аҳамиятли эканини кўрсатди.

Андреа Бочелли концертидан улкан таассурот олдим. Бундай маданий тадбирлар Самарқанднинг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада оширади".


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеграмда тарқатилган вирусли ".апк" дастур орқали салкам 3 миллиард сўм пул ўғирлаган гуруҳ ушланди

Республика бўйлаб олиб борилаётган “Хавфсиз кибермакон” тадбирлари доирасида киберхавфсизлик органлари телеграмда тарқатилган “.апк” вирусли дастур ёрдамида фуқароларнинг СМСлари, контактлари ва банк маълумотларини қўлга киритиб, маблағларни ўғирлаб келаётган жиноий гуруҳни аниқлади.

Тезкор тадбирларда гуруҳнинг 11 аъзоси аниқланиб, улардан 5 нафари қўлга олинди. Текширувда улар 133 та банк картасидан жами 2 млрд 838 млн сўмдан ортиқ пулни ўғирлагани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гуруҳнинг бошқа аъзолари ва жабрланувчилар доираси аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Пекинда Ғалаба паради якунланди

Пекин шаҳрининг Тянанмэн майдонида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллигига бағишланган Ғалаба паради ва унинг доирасидаги тантанали тадбирлар якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥1
Ўзбекистондаги энг кўп содир этилган жиноят тури маълум бўлди

Олий суд 2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда судланган шахслар томонидан содир этилган жиноятлар статистикасини эълон қилди.

Энг кўп қайд этилган жиноят — гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатлар бўлиб, уларнинг сони 4 578 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33%га кўпдир. Наркотиклар билан боғлиқ жиноятларнинг асосий қисми Тошкент шаҳрида рўй берган (1 355 та ҳолат).

Иккинчи ўринда ўғрилик турибди: ярим йилда 4 322 киши ушбу жиноят учун жавобгарликка тортилинди (ўтган йили — 4 105 киши). Шунингдек, 2 468 нафар шахс ўзлаштириш ва растрата учун судланган.

Бошқа жиноятлар статистикаси:

1 540 та безорилик;

1 404 та ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш;

1 333 та қасддан тан жароҳати етказиш;

339 та талончилик;

149 та босқинчилик;

110 та номусга тегиш;

177 та қотиллик ҳолатлари.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 11 635 киши оғир, 2 034 киши эса ўта оғир жиноят содир этган. Давр мобайнида 9 570 нафар шахс озодликдан маҳрум этилган. Энг кўп қамоққа олинганлар — Тошкент шаҳри (1 982 нафар), Тошкент вилояти (1 244 нафар) ва Фарғона вилояти (1 044 нафар). Шу билан бирга, Наманган вилоятида бир нафар шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
"100 млн сўм компенсация ҳақидаги хабарлар сохта" — Солиқ қўмитаси

Интернетда махсус яратилган сохта веб-сайт орқали Ўзбекистон фуқароларига 100 млн сўмгача компенсация тўланиши ҳақида Солиқ қўмитаси раиси номидан хабар тарқалмоқда.

Солиқ қўмитаси бу хабарлар ҳақиқий эмаслигини ва фейк эканлигини расман маълум қилди.

Қонунлар, ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фақат расмий манбалар орқали эълон қилинади.

Ишончли ва тасдиқланган солиқ маълумотларини фақат Солиқ қўмитасининг расмий веб-сайти ва каналларидан олиш мумкин.

Фуқаролардан фирибгарларга ишонмаслик ва эҳтиёткор бўлиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Ўзбекистон президентининг Хитойга расмий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига расмий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.

Давлатимиз раҳбари 31 август куни рафиқаси билан бирга Тяньцзинь шаҳридаги “Мэйцзян” конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг норасмий тадбирларида иштирок этди.

Ўзбекистон етакчиси 1 сентябрь куни ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда қатнашиб, кўп томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда ташкилот фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.

2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан расмий делегациялар иштирокида музокаралар бўлиб ўтди. Учрашув якунида амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

Шунингдек, президентимиз Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашиб, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Давлатимиз раҳбари Хитой Бош вазири Ли Цян, хорижий делегациялар раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан ҳам самарали учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон Президенти 3 сентябрь куни Пекин шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган Ғалаба парадида иштирок этди.

Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Олий мартабали меҳмонларни Хитой расмийлари кузатиб қўйди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги таълим йилига қадам

Бугун Ўзбекистон Миллий университети яна бир тарихий саҳифани очиб, янги ўқув йилига қадам қўйди. Мамлакатимиздаги энг қадимий ва йирик олий таълим маскани сифатида у 1918-йилдан бери минглаб ёшларни илм йўлига етаклаб келмоқда.

Талабаларни кутиб олиш жараёни қизғин руҳда ўтмоқда. Ётоқхоналарга жойлаштириш ишлари жадал ташкил этилмоқда, университет маъмурияти ва кўнгилли ёрдамчилар эса янги муҳитга мослашишда талабаларга ҳар томонлама кўмак бермоқдалар.

Бугунги кунда 30 мингдан зиёд ёшлар билим олаётган мазкур даргоҳ 10 дан ортиқ факультет ва юзлаб кафедраларни қамраб олган улкан илмий марказ сифатида фаолият юритмоқда.

Янги ўқув йили барча талабаларимизга омад ва муваффақият олиб келсин! 📚

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозор куни «очко» ишлаш учун ишга чиқиш керак эмас, ўша кунни оилангиз, яқинларингизга бағишланг

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥2👎1