EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қашқадарё вилояти Экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг буйруғига асосан Наврўзов Актам Шерматович Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Актам Наврўзов 1974 йил 17 январда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Янги тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Шунингдек, фаолияти давомида прокуратура органларида ҳам меҳнат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
"Андреа Бочеллининг концерти Самарқанднинг маданий марказ сифатидаги аҳамиятини намоён қилди" – Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Андреа Бочелли концертига муносабат билдириб, ўз телеграм каналида шундай ёзди:


“Самарқанд кун сайин халқаро маданий алмашинув марказига айланиб бормоқда. Бой тарихий меросга эга ушбу қадимий шаҳар бугун турли халқларнинг маданияти ва анъаналарини жамлаган майдон сифатида ўзини намоён этмоқда. Бу билан мамлакатимиз ва бутун минтақа учун янги истиқболли имкониятларга йўл очилаётгани шубҳасиз.

Танилган тенор Андреа Бочеллининг 1-сентябр куни Регистон майдонида бўлиб ўтган концерти бунга яна бир исбот бўлди. Санъаткорнинг бетакрор овози Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида майдон узра жанраглади.

Тадбирнинг UNESCO шафелигида ўтказилгани унинг дунё маданиятидаги ўрни нечоғлик аҳамиятли эканини кўрсатди.

Андреа Бочелли концертидан улкан таассурот олдим. Бундай маданий тадбирлар Самарқанднинг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада оширади".


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеграмда тарқатилган вирусли ".апк" дастур орқали салкам 3 миллиард сўм пул ўғирлаган гуруҳ ушланди

Республика бўйлаб олиб борилаётган “Хавфсиз кибермакон” тадбирлари доирасида киберхавфсизлик органлари телеграмда тарқатилган “.апк” вирусли дастур ёрдамида фуқароларнинг СМСлари, контактлари ва банк маълумотларини қўлга киритиб, маблағларни ўғирлаб келаётган жиноий гуруҳни аниқлади.

Тезкор тадбирларда гуруҳнинг 11 аъзоси аниқланиб, улардан 5 нафари қўлга олинди. Текширувда улар 133 та банк картасидан жами 2 млрд 838 млн сўмдан ортиқ пулни ўғирлагани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гуруҳнинг бошқа аъзолари ва жабрланувчилар доираси аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Пекинда Ғалаба паради якунланди

Пекин шаҳрининг Тянанмэн майдонида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Иккинчи жаҳон уруши якунланганининг 80 йиллигига бағишланган Ғалаба паради ва унинг доирасидаги тантанали тадбирлар якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥1