EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
📌 Жиззахда 30 йиллик бозор ёпилиш арафасида, ҳоким бошчилигидаги гуруҳ тадбиркорларни янги бозорга мажбурлаб кўчирмоқчи... Жиззах вилояти Дўстлик туманида 30 йилдан буён аҳолига хизмат қилиб келган "Дўстлик" деҳқон бозори ёпилиш арафасида. 🛑 Яқинда қурилган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 “Мижозларимиз ҳам бошқа бозорга ўтиб кетди” — Дўстлик бозоридан овозлар

🛒 Аввал аҳоли Дўстлик деҳқон бозорига келишар, картошка, пиёз, мева-сабзавотни шу ердан оларди.

🤷‍♂️ Энди эса кўпчилик янги бозорга ўтиб кетди, шу сабаб савдо кескин пасайди, — дейди тадбиркорлар.

👨‍👩‍👧 “Оилаларимиз, болаларимиз ўқиши ва таъминотини айнан шу бозор орқали қоплаб келар эдик. Ҳозир эса имконият қолмаяпти. Бу на фақат тадбиркорларни, балки маҳаллий аҳолини ҳам қийнаяпти”, — дея қўшимча қилади тадбиркорлардан бири.

✍️ Effect.uz таҳририятт мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирувни давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар талаби: Дўстликдаги бозор бузилмасин, реконструкция қилинсин…

— Биз Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Дўстлик деҳқон бозорида йиллар давомида савдо қилиб келаётган тадбиркорлармиз. Президентимиз қарорларига қарши эмасмиз, лекин ҳар қандай қарор адолатли бўлиши шарт, — дейди тадбиркорлар.

— Агар туманга парк ёки ўйингоҳ керак бўлса, уни аҳолига зарар қилмаган ҳолда қуриш мумкин. Биз талаб қиламиз: эски бозоримизни бузмасдан, шу ерда реконструкция қилишга рухсат беринг. Шунда ҳам бозор сақланиб қолади, ҳам аҳоли, ҳам тадбиркорлар манфаат кўради, — дея таъкидламоқда тадбиркорлар.

✍️EFFECT.UZ” таҳририяти бу воқеа юзасидан олиб бораётган журналистик суриштирувини изчил давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Прокуратура ва Миллий гвардия тадбиркорларни янги бозорга мажбурий кўчирмоқчи” — Дўстликдаги эски бозорни қандай сақлаб қолиш мумкин…

— Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Дўстлик деҳқон бозорида 30 йилдан бери тадбиркорлик қилиб келаман. Шу ерда оилаламизни боқдик, турмушимиз ўтди.

Бироқ яқинда янги бозор қурилиб, эски бозоримизни бўшатиш талаб қилинди. 18 август куни эса Миллий гвардия ва прокуратура ходимлари иштирокида барча тадбиркорлар янги бозорга мажбурий равишда кўчирилди.

— Биз рози бўлмадик, чунки эски бозор ҳамон хизматга яроқли, одамлар ўрганиб қолган жой эди. Савол туғилади: нега 30 йиллик меҳнатимиз эътиборсиз қолиши керак? — дейишади тадбиркорлар.

✍️EFFECT.UZ” таҳририяти бу борада журналистик суриштирувини давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фуқаролар бозор бузилишига қарши” — Дўстликда норозилик оҳанглари…

Дўстлик тумани аҳолиси, ўз овозимизни билдиришни истаймиз. 30 йилдан буён хизмат қилиб келаётган Дўстлик деҳқон бозори — бизнинг кундалик ҳаётимиз ва тирикчилик манбаимиз.

Биз шу бозорга ўрганиб қолганмиз. Янги бозор эса жойлашуви жиҳатидан жуда узоқда. У ерга бориш қийин, нархлар эса юқорироқ. Оддий халқ учун бу катта ноқулайлик туғдирмоқда.

✍️EFFECT.UZ” таҳририяти мазкур воқеа юзасидан журналистик суриштирувини изчил давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бир неча оиланинг тирикчилик манбаи йўқолмоқда” — Дўстлик бозоридан шикоят...

Дўстлик деҳқон бозорида 120 квадрат метрлик ошхонам бор эди. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан шу ерда меҳнат қилиб, кун кўриб келаётгандик. Минтақа аҳолиси ҳам озиқ-овқатни асосан биздан харид қиларди.

Ҳозир эса бу иморат ёпилиш арафасида. Бозорда бузиш ишлари бошланган. Бу фақатгина биноларнинг йўқ қилиниши эмас, балки бир нечта оиланинг тирикчилик манбаи ҳам йўқолиши демакдир.

Биз қаерга боришимиз, қандай кун кўришимиз керак?

EFFECT.UZ” таҳририяти бу воқеа юзасидан журналистик суриштирувини давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Пекинда Ғалабанинг 80 йиллиги тадбирларида

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Пекин шаҳрида ўтаётган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабалар ижара тўловларини қоплаш учун аризаларни 7-санасигача топшириши керак

Талабалар ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича ҳар ойнинг 7-санасига қадар онлайн ариза топширишлари керак.

Ариза топшириш тартиби қуйидагича:

1️⃣ kontrakt.edu.uz ахборот тизимидан рўйхатдан ўтилади ва шахсий кабинетга кирилади;
2️⃣ шахсий кабинетдан “Ижара тўловлари” бўлими танланади;
3️⃣ “Ариза юбориш” тугмаси босилади ва ариза юборилади.

❗️1-босқич талабаларидан жорий ўқув йилининг сентябр ва октябр ойлари учун ижара шартномаси талаб этилмайди.
Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари эса ижара шартномасига эга бўлиши шарт.

Ижара шартномаларини ҳисобга қўйиш хизмати: ijara.soliq.uz

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 605-сон қарори.

📩 Қўшимча саволларни Telegram ботига (@uztdibot) юборишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Россия ва Хитой муносабатлари шу қадар яқинми: Си Жинпинг Путин кечикиши ортидан расмий суратга тушиш маросимини ўтказмади

Тианжин шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида 1 сентябр куни режалаштирилган расмий фотосуратга тушиш маросими Россия президенти Владимир Путиннинг кечикиши сабаб бекор қилинди.

Маълумотларга кўра, маросимда 20 дан ортиқ мамлакат раҳбарлари иштирок этиши кутилган. Путин эса ўша вақтда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувда бўлгани учун тадбирга ўз вақтида етиб келмади. Хитой мезбон сифатида 15 дақиқа кутишга қарор қилди, аммо Путин келмагани боис Си Жинпинг маросимни умуман бекор қилди.

Путиннинг халқаро учрашувларда кечикиши бу илк ҳолат эмас. Унинг Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркелни бир неча бор кутиб қолдиргани, 2014 йилда Украина бўйича музокараларга олти соат кечиккани, шунингдек, 2003 йилда Британия қироличаси Елизавета II ва 2013 йилда Рим Папаси Франциск билан учрашувларга ҳам кечиккани маълум.

Айрим ҳолатларда эса тескари вазият кузатилган. Масалан, 2018 йилда АҚШ президенти Доналд Трамп учрашувга кеч келиб, Путинни 20 дақиқа кутиб қолдирган. 2025 йил 15 августдаги Анкориж саммитида эса Трамп олдинроқ келган ва Путинни ярим соат кутишга мажбур бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Реконструкция ўрнига мажбурий кўчириш” — Дўстлик бозоридаги зиддият авж олди...

Дўстлик деҳқон бозори тадбиркорлари, бозорни реконструкция қилишга тайёр эдик. 5–6 йил аввал ҳам бозоримизга жиддий эътибор қаратилмаган.

Энди эса янги бозор қурилиб, бизга танлов қолдирилмади. Фақат бир оғиз айтилди: “Чиқинглар!”. Натижада барчамиз мажбурий кўчирилдик.

Аслида, агар ҳақиқий эҳтиёж бўлса, мавжуд бозоримиз ҳам реконструкция қилиниб, замонавий талабларга жавоб бериши мумкин эди. Лекин бизга бу имконият берилмади.

Савол туғилади: бозорни бузиб, янги қуришдан манфаатдор ким? Нега тадбиркорларнинг фикри ўрганилмади?

EFFECT.UZ” таҳририяти бу ҳолатни кузатиш ва суриштиришни давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Россияда мигрантлар ва рақамли хизматлар устидан янги чекловлар жорий этилди

2025 йил 1 сентябрдан Россияда мигрантлар, рақамли хизматлар ҳамда SIM-карталар муомаласига оид қатор янги қонун нормалари амалга киритилди. Улар назорат ва жазо чораларини кучайтириши билан аҳамиятлидир.

Янги тартибга кўра, чет элликлар махсус рўйхатдан ўтиб, “Амина” номли мобил дастурни телефонига ўрнатиши шарт бўлади. Илова доимий равишда геолокация маълумотларини юбориб туради. Агар маълумотлар уч иш кунидан ортиқ вақт узатилмаса, шахс ҳисобдан чиқарилади ва “назоратдаги шахслар рўйхати”га киритилади. Бу эса турмуш қуриш, банк ҳисобини очиш ёки фарзандни таълим муассасасига жойлаштириш каби ҳуқуқий чекловларга сабаб бўлади.

Шу билан бирга, “экстремистик материаллар”ни излаш ёки тақиқланган сайтларга кирган шахсларга нисбатан жарималар оширилди. Бундай ҳолда фуқаролар 3 мингдан 5 минг рублгача жаримага тортиллари мумкин.

Қонун смартфон бозорида ҳам ўзгаришларни назарда тутади: Россияда ишлаб чиқарилган 41 та илова қурилмаларда мажбурий тарзда ўрнатилиши керак. Улар орасида RuStore иловалар дўкони ва “Мах” мессенжери асосий ўринда. Давлат Думаси эса WhatsApp’ни бутунлай блоклашни режалаштираётганини маълум қилди.

SIM-карталарни фойда олиш ёки жиноят мақсадида бошқаларга бериш жиноий жавобгарликка олиб келади. Бундай ҳаракат учун 700 минг рублгача жарима ёки 3 йилгача қамоқ жазоси белгиланган. Рақам тарқатишда қатнашганлар 300 минг рублгача жарима ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Фақат қариндошларга вақтинчалик бериш бундан истисно этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2😢1
Қашқадарё вилояти Экология бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг буйруғига асосан Наврўзов Актам Шерматович Қашқадарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Актам Наврўзов 1974 йил 17 январда Қашқадарё вилоятининг Касби туманида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Янги тайинловга қадар у Қашқадарё вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Шунингдек, фаолияти давомида прокуратура органларида ҳам меҳнат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
"Андреа Бочеллининг концерти Самарқанднинг маданий марказ сифатидаги аҳамиятини намоён қилди" – Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Андреа Бочелли концертига муносабат билдириб, ўз телеграм каналида шундай ёзди:


“Самарқанд кун сайин халқаро маданий алмашинув марказига айланиб бормоқда. Бой тарихий меросга эга ушбу қадимий шаҳар бугун турли халқларнинг маданияти ва анъаналарини жамлаган майдон сифатида ўзини намоён этмоқда. Бу билан мамлакатимиз ва бутун минтақа учун янги истиқболли имкониятларга йўл очилаётгани шубҳасиз.

Танилган тенор Андреа Бочеллининг 1-сентябр куни Регистон майдонида бўлиб ўтган концерти бунга яна бир исбот бўлди. Санъаткорнинг бетакрор овози Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри жўрлигида майдон узра жанраглади.

Тадбирнинг UNESCO шафелигида ўтказилгани унинг дунё маданиятидаги ўрни нечоғлик аҳамиятли эканини кўрсатди.

Андреа Бочелли концертидан улкан таассурот олдим. Бундай маданий тадбирлар Самарқанднинг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада оширади".


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Телеграмда тарқатилган вирусли ".апк" дастур орқали салкам 3 миллиард сўм пул ўғирлаган гуруҳ ушланди

Республика бўйлаб олиб борилаётган “Хавфсиз кибермакон” тадбирлари доирасида киберхавфсизлик органлари телеграмда тарқатилган “.апк” вирусли дастур ёрдамида фуқароларнинг СМСлари, контактлари ва банк маълумотларини қўлга киритиб, маблағларни ўғирлаб келаётган жиноий гуруҳни аниқлади.

Тезкор тадбирларда гуруҳнинг 11 аъзоси аниқланиб, улардан 5 нафари қўлга олинди. Текширувда улар 133 та банк картасидан жами 2 млрд 838 млн сўмдан ортиқ пулни ўғирлагани маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, гуруҳнинг бошқа аъзолари ва жабрланувчилар доираси аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8