EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Мирзиёев Хитой бош вазири Ли Цян билан учрашди

2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда савдо-иқтисодий, инвестициявий, “яшил” энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қиймати 60 миллиард доллардан ортиқ қўшма лойиҳалар портфели ва янги ташаббуслар кўриб чиқилди.

Учрашувда икки давлат ўртасида илмий тадқиқотлар, сунъий интеллект, маданий алмашинув, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Мирзиёев Ли Цянни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎2🔥1😢1
Рақобат қўмитаси интернетдаги фирибгарлик акциялари ҳақида огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим реклама хабарлари орқали фирибгарлик ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Korzinka” супермаркетлар тармоғи ва “Coca-Cola Ichimligi Oʻzbekiston Ltd” номи билан тарқалган эълонларда арзон нархда музлатгич ва ичимликлар таклиф этилмоқда. Совға олиш учун эса иштирокчиларга махсус ҳаволалардан ўтиш ёки сўровнома тўлдириш тавсия этилган.

Қўмита расмий сайтларни ўрганиб, бу акциялар ҳақиқий эмаслиги ва бренлар томонидан бундай тадбирлар ўтказилмаётганини аниқлади. Таҳлилларга кўра, эълонлар мазмуни машҳур брендлар номи ортида амалга оширилаётган фишинг схемасига тўлиқ мос келади.

Рақобат қўмитаси фуқароларни бегона ҳаволаларга кирмасликка, шахсий маълумотларни нотаниш шахсларга бермасликка ва ҳар қандай акция ҳақидаги маълумотни фақат расмий манбалардан текшириб олишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (541-сон, 27.08.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, Академияда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▪️ “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”;
▪️ “Давлат бошқаруви”;
▪️ “Инсон ресурсларини ривожлантириш”;
▪️ “Давлат сиёсати”;
▪️ “Давлат молиясини бошқариш”.

Академия магистратурасига қабул давлат буюртмаси бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Академияга давлат буюртмаси бўйича қабулни ташкил этиш учун номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия тузилади.

Номзод Идоравий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

охирги 2 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ижобий ишлари ҳақидаги маълумот;

маълумотнома-объективка;

номзоднинг қўшимча эришган ютуқлари: илмий даражаси, илмий унвони, хорижий тилларни билиш сертификати кабилар.

Магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг, қоида тариқасида, камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Академияда магистратура мутахассисликларига давлат буюртмаси бўйича танлов 2 босқичда, тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади.

Қабул комиссияси қарори билан давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган номзодларни Академия тингловчилигига қабул қилиш ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (545-сон, 28.08.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикасида сув хўжалиги балансларини тузиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Ўзбекистонда сув хўжалиги балансларини тузиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Сув хўжалиги баланслари қуйидаги турларга ажратилади:

▪️ дарёлар ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
▪️ ирригация тизимлари ҳавзаларининг сув хўжалиги баланслари;
▪️ иқтисодий минтақалар (ҳудудлар) сув хўжалиги баланслари;
▪️ Ўзбекистон Республикасининг ягона сув хўжалиги баланси.

Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар сув хўжалиги балансларини тузиш, уни амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича махсус ваколатли орган ҳисобланади.

Сув хўжалиги баланслари сув ресурсларининг мавжуд миқдори, сувга бўлган талаб, сув ресурслари тақсимоти, уларнинг тақчиллиги ёки ортиқча миқдорини кўрсатадиган жадвалларда ишлаб чиқилади.

Сув хўжалиги балансларини тузиш бўйича маълумотлар электрон онлайн шаклда юритилади ва уларнинг базаси шакллантириб борилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
"Афғонистондаги зилзилада ҳалок бўлганлар сони 1400 нафардан ошди" — Al Jazeera

Афғонистоннинг шарқий қисмида содир бўлган кучли зилзила ортидан қурбонлар сони ортмоқда. Илк хабарларда ҳалок бўлганлар сони 800 нафар атрофида экани айтилган бўлса, кейинчалик Al Jazeera маълумотига кўра қурбонлар сони 1400 нафардан ошган.

Маълум қилинишича, асосий 6 магнитудали зилзиладан сўнг шимоли-шарқий ҳудудларда яна 5,2 магнитудали такрорий силкиншлар қайд этилган. Охирги маълумотларга кўра, 3 мингдан зиёд киши турли даражада жароҳат олган.

Энг кўп талафот Кунар вилоятида кузатилган. Қутқарувчилар ҳозирда йўл ва алоқа тизимлари вайрона бўлган тоғли ҳудудларда омон қолганларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎1
Мирзиёев ва Путин Хитойда учрашди

Шавкат Мирзиёев Хитойга ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди. Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида Владимир Путин Ўзбекистон раҳбари ва бутун халқни Мустақиллик куни билан самимий табриклади. Россия президенти Ўзбекистонга фаровонлик ва барқарор тараққиёт тилади.

Музокараларда илгарироқ эришилган келишувларни амалга ошириш, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик суръатини сақлаб қолиш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва қўшма саноат парклари фаолиятини кенгайтириш долзарб вазифалардан экани қайд этилди.

Учрашувда маданият, санъат, фан ва таълим йўналишларида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Россия президентлари халқаро аҳамиятга эга масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥15👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Жиззахда 30 йиллик бозор ёпилиш арафасида, ҳоким бошчилигидаги гуруҳ тадбиркорларни янги бозорга мажбурлаб кўчирмоқчи...

Жиззах вилояти Дўстлик туманида 30 йилдан буён аҳолига хизмат қилиб келган "Дўстлик" деҳқон бозори ёпилиш арафасида.

🛑 Яқинда қурилган янги бозорга тадбиркорларни мажбурий кўчириш жараёнлари ИИБ, прокуратура ходимлари, Миллий гвардия иштирокида амалга оширилгани жамоатчиликда катта норозилик уйғотмоқда.

📜 Қонунга кўра, бозорлар фақат иқтисодий ва санитар талабларга жавоб бермаган ҳолда реконструкция қилиниши мумкин. Тадбиркорлар розилигисиз мажбурий кўчиришга йўл қўйилмаслиги аниқ белгилаб қўйилган. Аммо амалда бу қоидаларга риоя этилмаётгани айтилмоқда.

💸 Янги бозорда ижара нархлари юз миллионлаб, ҳатто ярим миллиард сўмгача экани маълум. Бу эса оддий тадбиркорлар учун мутлақо оғир юк.

👥 Натижада юзлаб оила ишсиз, аҳоли эса арзон маҳсулот манбаидан маҳрум бўлиши мумкин. Мутахассислар бу ҳолатни фақат бозор эмас, балки қонун устуворлиги ва адолат масаласи сифатида баҳоламоқда.

🔎 Effect.uz таҳририяти суриштирув ишларини давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
Навоийдаги “олимпиада чемпиони жанжали” юзасидан ИИБ расмий баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Олимпиада чемпиони Навоий шаҳрида бир фуқаронинг юзига уриб, тан жароҳати етказгани акс этган видеохабар бўйича Навоий вилояти ИИБ расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 22 август куни соат 02:00 ларда Навоий шаҳар Зиёкор маҳалласида содир бўлган. Кармана туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган С.А. овқатланишдан кейин қолган тўловни олиб келиш учун ташқарига чиққан вақтда, ресторанда ишловчи 2004 йилда туғилган М.У. ундан қарздорликни тўлашини сўраган. Спиртли ичимлик таъсирида бўлган С.А. М.У. билан тортишиб, унинг юзига урган.

Суриштирувлар давомида С.А. Олимпиада чемпиони эмаслиги аниқланди. У воқеа жойига 1995 йилда туғилган диск улоқтириш бўйича икки карра Паралимпиада чемпиони Э.С. билан бирга боргани маълум бўлди. Воқеа пайтида Э.С. автомашина салонида бўлган, кейинчалик вазиятга аралашиб, С.А.ни тинчлантиришга ҳаракат қилган ҳамда жабрланувчига ёрдам кўрсатган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16👍6
Ўзбекистонда уй-жой харидида кешбэк тизими жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда уй-жой сотиб олувчилар учун кешбэк жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда 29 август куни Савдо-саноат палатаси ва қурилиш соҳаси вакиллари иштирокида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобовнинг таъкидлашича, ҳозирда уй-жойларнинг атиги 10 фоизга яқини қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан расмийлаштирилаётган бўлса, қолган 90 фоизида солиқ тўланмаяпти. Унга кўра, бу ҳолат қурилиш соҳасида яширин иқтисодиёт улушини оширмоқда.

Ваҳобовнинг фикрича, жисмоний шахсларга олди-сотди битими суммасидан белгиланган тартибда кешбэк бериш орқали бу муаммони бартараф этиш мумкин:

Жисмоний шахслар учун 4−5 фоиз кешбэк жорий этиш бўйича фикрлар бор, шунда улар қурувчига мурожаат қилиб, олди-сотди битими суммасидан 5−6 фоиз кешбэк олиш учун ҳисобварақ-фактурани талаб қилишади. Балки бу вазиятни ўзгартиришга ёрдам берар?
— деди у.

Ҳозирда мазкур таклиф атрофлича ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коррупцияга қарши кураш: Наманган ҳокими панжара ортида…

🕵️‍♂️ Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда:

🏢 Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев пора олаётганда қўлга олинди.

💵 Маълумотларга кўра, ҳоким ва МЧЖ раҳбари қурилиш учун 35 сотих ер майдонида кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига тадбиркордан 60 000 АҚШ доллари талаб қилган.

🔗 Тезкор тадбирда:
1️⃣ Дастлаб МЧЖ раҳбари пулни олган пайтда қўлга олинган.
2️⃣ Кейин эса ҳоким девонхона мудири орқали маблағни қабул қилаётганда ушланган.

⚖️ Ҳозирда шаҳар ҳокими депутатлик дахлсизлигидан маҳрум қилинди,
унга ва девонхона мудирига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

🛑 Анвар Отахўжаевга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢3👎1🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
📌 Жиззахда 30 йиллик бозор ёпилиш арафасида, ҳоким бошчилигидаги гуруҳ тадбиркорларни янги бозорга мажбурлаб кўчирмоқчи... Жиззах вилояти Дўстлик туманида 30 йилдан буён аҳолига хизмат қилиб келган "Дўстлик" деҳқон бозори ёпилиш арафасида. 🛑 Яқинда қурилган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 “Мижозларимиз ҳам бошқа бозорга ўтиб кетди” — Дўстлик бозоридан овозлар

🛒 Аввал аҳоли Дўстлик деҳқон бозорига келишар, картошка, пиёз, мева-сабзавотни шу ердан оларди.

🤷‍♂️ Энди эса кўпчилик янги бозорга ўтиб кетди, шу сабаб савдо кескин пасайди, — дейди тадбиркорлар.

👨‍👩‍👧 “Оилаларимиз, болаларимиз ўқиши ва таъминотини айнан шу бозор орқали қоплаб келар эдик. Ҳозир эса имконият қолмаяпти. Бу на фақат тадбиркорларни, балки маҳаллий аҳолини ҳам қийнаяпти”, — дея қўшимча қилади тадбиркорлардан бири.

✍️ Effect.uz таҳририятт мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирувни давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎4😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар талаби: Дўстликдаги бозор бузилмасин, реконструкция қилинсин…

— Биз Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Дўстлик деҳқон бозорида йиллар давомида савдо қилиб келаётган тадбиркорлармиз. Президентимиз қарорларига қарши эмасмиз, лекин ҳар қандай қарор адолатли бўлиши шарт, — дейди тадбиркорлар.

— Агар туманга парк ёки ўйингоҳ керак бўлса, уни аҳолига зарар қилмаган ҳолда қуриш мумкин. Биз талаб қиламиз: эски бозоримизни бузмасдан, шу ерда реконструкция қилишга рухсат беринг. Шунда ҳам бозор сақланиб қолади, ҳам аҳоли, ҳам тадбиркорлар манфаат кўради, — дея таъкидламоқда тадбиркорлар.

✍️EFFECT.UZ” таҳририяти бу воқеа юзасидан олиб бораётган журналистик суриштирувини изчил давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Прокуратура ва Миллий гвардия тадбиркорларни янги бозорга мажбурий кўчирмоқчи” — Дўстликдаги эски бозорни қандай сақлаб қолиш мумкин…

— Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Дўстлик деҳқон бозорида 30 йилдан бери тадбиркорлик қилиб келаман. Шу ерда оилаламизни боқдик, турмушимиз ўтди.

Бироқ яқинда янги бозор қурилиб, эски бозоримизни бўшатиш талаб қилинди. 18 август куни эса Миллий гвардия ва прокуратура ходимлари иштирокида барча тадбиркорлар янги бозорга мажбурий равишда кўчирилди.

— Биз рози бўлмадик, чунки эски бозор ҳамон хизматга яроқли, одамлар ўрганиб қолган жой эди. Савол туғилади: нега 30 йиллик меҳнатимиз эътиборсиз қолиши керак? — дейишади тадбиркорлар.

✍️EFFECT.UZ” таҳририяти бу борада журналистик суриштирувини давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Фуқаролар бозор бузилишига қарши” — Дўстликда норозилик оҳанглари…

Дўстлик тумани аҳолиси, ўз овозимизни билдиришни истаймиз. 30 йилдан буён хизмат қилиб келаётган Дўстлик деҳқон бозори — бизнинг кундалик ҳаётимиз ва тирикчилик манбаимиз.

Биз шу бозорга ўрганиб қолганмиз. Янги бозор эса жойлашуви жиҳатидан жуда узоқда. У ерга бориш қийин, нархлар эса юқорироқ. Оддий халқ учун бу катта ноқулайлик туғдирмоқда.

✍️EFFECT.UZ” таҳририяти мазкур воқеа юзасидан журналистик суриштирувини изчил давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бир неча оиланинг тирикчилик манбаи йўқолмоқда” — Дўстлик бозоридан шикоят...

Дўстлик деҳқон бозорида 120 квадрат метрлик ошхонам бор эди. Турмуш ўртоғим ва фарзандларим билан шу ерда меҳнат қилиб, кун кўриб келаётгандик. Минтақа аҳолиси ҳам озиқ-овқатни асосан биздан харид қиларди.

Ҳозир эса бу иморат ёпилиш арафасида. Бозорда бузиш ишлари бошланган. Бу фақатгина биноларнинг йўқ қилиниши эмас, балки бир нечта оиланинг тирикчилик манбаи ҳам йўқолиши демакдир.

Биз қаерга боришимиз, қандай кун кўришимиз керак?

EFFECT.UZ” таҳририяти бу воқеа юзасидан журналистик суриштирувини давом эттиради.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢2🤔1