EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ОАВ учун контент марказига янги раҳбар ва ўринбосарлар тайинланди

Президент Администрацияси қарорига мувофиқ, Қобулжон Холиқович Аҳмедов Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори этиб тасдиқланди.

Марказ раҳбарияти таркиби қуйидагича шакллантирилди:

Ҳусан Салихов – директорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. У илгари Президент Матбуот хизмати Медиа марказига раҳбарлик қилган ҳамда режиссёр сифатида фаолият юритган.

Жаҳонгир Абдураҳмонов – директор ўринбосари сифатида иш бошлади. У бундан олдин Президент Матбуот хизматида бош консультант сифатида ишлаган, шунингдек, “UZREPORT”да шеф-муҳаррир лавозимини ҳам эгаллаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🔥1
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “Билимлар куни”да ўқувчиларни табриклади

2 сентябрь куни вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида “Келажак дарслари” ўтказилди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 3-ИДУМда бўлиб, таълим соҳаси фидойилари ва ўқувчиларни “Билимлар куни” билан қутлади. У синфхоналарни кўздан кечириб, “Мустақиллик дарси”да иштирок этди ҳамда ўқувчи ва педагоглар билан суҳбатлашди.

Маълумот ўрнида, охирги уч йилда вилоятда ўқувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичи 40 фоиздан 47 фоизга ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
🌍 “Яшил Келажак” Эсо-Camp’га қўшил!

Жорий йилнинг 10-14 сентябр кунлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Тўдакоʻл ҳудудида “Яшил Келажак” Эсо-Camp оромгоҳи ташкил этилади.

Мазкур оромгоҳда ёшларнинг экологик муаммоларга оид таклифлари, стартаплар ҳамда ижтимоий лойиҳаларини илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун кенг имконият яратилади.

Кимлар иштирок эта олади?
Экологик йўналишдаги ғоя ёки креатив қарашларга эга бўлган барча тоифадаги ёшлар 3 кишидан ошмаган жамоа шаклида қатнашиши мумкин.

📩 Рўйхатдан ўтиш ва ғоянгизни юбориш учун қуйидаги ҳавола орқали керакли бўлимларни тўлдиринг:

Аризалар 5 сентябрга қадар қабул қилинади.

🚀 Сизнинг ғояларингиз — Яшил келажакнинг калити!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Ўзбекистонда АИ-80 бензини савдолардан олиб ташланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ маълумотига кўра, 2025 йил давлат дастури доирасида 2 сентябрдан АИ-80 маркали автобензин биржа савдоларига чиқарилмайди.

Компания изоҳида таъкидланишича, қарор президент фармони ижроси доирасида қабул қилинган. Шу муносабат билан ички бозорда АИ-92 маркали бензин таклифи кўпайтирилди. Масалан, аввал савдоларда 1000 тонна АИ-92 таклиф этилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 1720 тоннага етказилган.

Шунингдек, тадбиркорлар август ойида харид қилган АИ-80 бензини сентябрь ойида тўлиқ етказиб берилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ‘яшил’ иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳасида 2025 йил охирига қадар “Евро-4” стандартидан паст бўлган экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлатиш ва сотиш чекланиши назарда тутилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2👍1
Президент Мирзиёев Хитой бош вазири Ли Цян билан учрашди

2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда савдо-иқтисодий, инвестициявий, “яшил” энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қиймати 60 миллиард доллардан ортиқ қўшма лойиҳалар портфели ва янги ташаббуслар кўриб чиқилди.

Учрашувда икки давлат ўртасида илмий тадқиқотлар, сунъий интеллект, маданий алмашинув, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Мирзиёев Ли Цянни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎2🔥1😢1
Рақобат қўмитаси интернетдаги фирибгарлик акциялари ҳақида огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган айрим реклама хабарлари орқали фирибгарлик ҳолатлари кузатилаётганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, “Korzinka” супермаркетлар тармоғи ва “Coca-Cola Ichimligi Oʻzbekiston Ltd” номи билан тарқалган эълонларда арзон нархда музлатгич ва ичимликлар таклиф этилмоқда. Совға олиш учун эса иштирокчиларга махсус ҳаволалардан ўтиш ёки сўровнома тўлдириш тавсия этилган.

Қўмита расмий сайтларни ўрганиб, бу акциялар ҳақиқий эмаслиги ва бренлар томонидан бундай тадбирлар ўтказилмаётганини аниқлади. Таҳлилларга кўра, эълонлар мазмуни машҳур брендлар номи ортида амалга оширилаётган фишинг схемасига тўлиқ мос келади.

Рақобат қўмитаси фуқароларни бегона ҳаволаларга кирмасликка, шахсий маълумотларни нотаниш шахсларга бермасликка ва ҳар қандай акция ҳақидаги маълумотни фақат расмий манбалардан текшириб олишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1