EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда 15-, 28- ва 61-сонли автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди

2025 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида қуйидаги автобус йўналишларида ҳаракат тартиби ўзгартирилди:

15-йўналиш – Қўйлиқ 1-мавзесидан Дўстлик метроси томон ҳаракатланишда, энди Қўйлиқ кўприк ости йўлидан кўприк йўлига қўшимча йўл бўлаги орқали (Водий автотураргоҳига бормай) ҳаракат қилади.

28-йўналиш – Тиббиёт академиясидан Янгиобод мавзеси томон ҳаракатланишда, йўналиш Шоҳимардон, Оҳангарон йўли, Шоҳсанам ва Катта Янгиобод кўчалари орқали ўтказилади. Шунингдек, Катта Янгиобод кўчасида йўналиш бир томонлама ҳаракат қилади.

61-йўналиш – Энди йўналиш икки томонлама Ижзат кўчаси орқали ҳаракат қилади ва Бешариқ, Авиасозлар ва Ҳосият кўчаларига кирмайди.

Шу билан, Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари йўловчилар учун қулайлаштирилди ва шаҳар транспорт тизимида тартиб янада такомиллаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олинди

Наманган ва Тошкент вилоятида коррупция билан боғлиқ ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилди.

1️⃣ Наманган шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тезкор тадбир ўтказди. Унга кўра, шаҳар ҳокими ва пойабзал ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари фуқародан шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ерда кўп қаватли уй қуриш ҳуқуқини бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг АҚШ доллари талаб қилган.

🚨 Тадбирда МЧЖ раҳбари пулни олган вақтида ушланди. Кейин шаҳар ҳокими унинг ишончли одами орқали 60 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳам қўлга олинди.

⚖️ Ҳозирда Наманган шаҳар ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан унга ва девонхона мудирига, 168-модда 4-қисми “а” банди ва 28, 211-модда 3-қисми “а” банди билан МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

👮 Шаҳар ҳокимига нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

2️⃣ Зангиота туманида (Тошкент вилояти) қишлоқ хўжалиги бўлими бош мутахассиси маҳаллий фуқарога тегишли уй ёнидаги давлат захирасидаги 8 сотих ерни тадбиркорлик фаолияти учун расмийлаштириш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилган.

💰 20 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари уни ушлади.

⚖️ Ҳозирда бош мутахассисга нисбатан Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” банди ва 28,211-модда 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👍7🤔2
Ўзбекистон ва Хитой сунъий интеллект маркази ташкил этишни муҳокама қилди

2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирокида расмий музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Музокараларда инновация йўналишида муҳим қадам сифатида Ўзбекистон – Хитой сунъий интеллектни ривожлантириш марказини ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Шунингдек, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” стратегик темир йўлини барпо этиш ишлари амалий босқичга ўтгани қайд этилди.

Илм-фан, тиббиёт, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Ўзбекистонда Шимоли-ғарбий қишлоқ ва ўрмон университети филиали ҳамда Халқаро математика маркази фаолият бошлади. Шу билан бирга, Сиань нефть университети филиали очиш бўйича битим имзоланди, Пекин технология институти филиалини йўлга қўйиш режалаштирилган.

Жорий йилда мамлакатимизда иккинчи Таълим форуми ўтказилиши белгиланган. Хитой тилини ўрганиш имкониятларини кенгайтириш, квоталар сонини ошириш ва Конфуций институтлари фаолиятини ривожлантириш масалалари қўллаб-қувватланди. Шунингдек, турли соҳалар учун мутахассислар тайёрлайдиган “Лу Бань устахоналари”ни ташкил этиш кўзда тутилган.

Туризм йўналишида авиақатновлар сони кўпайтирилаётгани ва визасиз тартиб жорий этилгани қайд этилди. Шу кунларда Хитой Миллий музейида Ўзбекистон ҳам иштирок этаётган йирик кўргазма ўтмоқда. 2027 йилда Шанхай ва Пекинда санъат кўргазмалари ўтказилиши режалаштирилган.

Учрашув доирасида икки мамлакат маданият марказларини очиш бўйича тарихий битим қабул қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, БМТ, ШҲТ ва “Марказий Осиё – Хитой” формати каби халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Музокаралар якунида Президент Мирзиёев Хитой раҳбарини Ўзбекистонга ташриф буюришга таклиф этди. Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🤔2
ОАВ учун контент марказига янги раҳбар ва ўринбосарлар тайинланди

Президент Администрацияси қарорига мувофиқ, Қобулжон Холиқович Аҳмедов Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази директори этиб тасдиқланди.

Марказ раҳбарияти таркиби қуйидагича шакллантирилди:

Ҳусан Салихов – директорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. У илгари Президент Матбуот хизмати Медиа марказига раҳбарлик қилган ҳамда режиссёр сифатида фаолият юритган.

Жаҳонгир Абдураҳмонов – директор ўринбосари сифатида иш бошлади. У бундан олдин Президент Матбуот хизматида бош консультант сифатида ишлаган, шунингдек, “UZREPORT”да шеф-муҳаррир лавозимини ҳам эгаллаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🔥1
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов “Билимлар куни”да ўқувчиларни табриклади

2 сентябрь куни вилоятдаги барча умумтаълим мактабларида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида “Келажак дарслари” ўтказилди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 3-ИДУМда бўлиб, таълим соҳаси фидойилари ва ўқувчиларни “Билимлар куни” билан қутлади. У синфхоналарни кўздан кечириб, “Мустақиллик дарси”да иштирок этди ҳамда ўқувчи ва педагоглар билан суҳбатлашди.

Маълумот ўрнида, охирги уч йилда вилоятда ўқувчиларнинг олий таълимга кириш кўрсаткичи 40 фоиздан 47 фоизга ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
🌍 “Яшил Келажак” Эсо-Camp’га қўшил!

Жорий йилнинг 10-14 сентябр кунлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Тўдакоʻл ҳудудида “Яшил Келажак” Эсо-Camp оромгоҳи ташкил этилади.

Мазкур оромгоҳда ёшларнинг экологик муаммоларга оид таклифлари, стартаплар ҳамда ижтимоий лойиҳаларини илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун кенг имконият яратилади.

Кимлар иштирок эта олади?
Экологик йўналишдаги ғоя ёки креатив қарашларга эга бўлган барча тоифадаги ёшлар 3 кишидан ошмаган жамоа шаклида қатнашиши мумкин.

📩 Рўйхатдан ўтиш ва ғоянгизни юбориш учун қуйидаги ҳавола орқали керакли бўлимларни тўлдиринг:

Аризалар 5 сентябрга қадар қабул қилинади.

🚀 Сизнинг ғояларингиз — Яшил келажакнинг калити!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Ўзбекистонда АИ-80 бензини савдолардан олиб ташланди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ маълумотига кўра, 2025 йил давлат дастури доирасида 2 сентябрдан АИ-80 маркали автобензин биржа савдоларига чиқарилмайди.

Компания изоҳида таъкидланишича, қарор президент фармони ижроси доирасида қабул қилинган. Шу муносабат билан ички бозорда АИ-92 маркали бензин таклифи кўпайтирилди. Масалан, аввал савдоларда 1000 тонна АИ-92 таклиф этилган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 1720 тоннага етказилган.

Шунингдек, тадбиркорлар август ойида харид қилган АИ-80 бензини сентябрь ойида тўлиқ етказиб берилиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ‘яшил’ иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони лойиҳасида 2025 йил охирига қадар “Евро-4” стандартидан паст бўлган экологик тоифадаги мотор ёқилғисини ишлатиш ва сотиш чекланиши назарда тутилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2👍1
Президент Мирзиёев Хитой бош вазири Ли Цян билан учрашди

2 сентябрь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашув ўтказди.

Суҳбатда савдо-иқтисодий, инвестициявий, “яшил” энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, қиймати 60 миллиард доллардан ортиқ қўшма лойиҳалар портфели ва янги ташаббуслар кўриб чиқилди.

Учрашувда икки давлат ўртасида илмий тадқиқотлар, сунъий интеллект, маданий алмашинув, таълим ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Мирзиёев Ли Цянни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎2🔥1😢1