This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев муштлашувда иштирок этгани иддао қилинмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўзига Президент томонидан совға қилинган автомашинадан тушиб, бир фуқаро билан жанжаллашгани айтилмоқда.
Гувоҳлар иддаосига кўра, спортчи фуқарони мушт билан уриб ерга йиқитган. Жабрланувчининг ҳозирги аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Маълумотларга кўра, Мўйдинхўжаевга нисбатан аввалроқ 2024 йил Tahoe автомашинасида ҳаракатланишда тезликни оширгани учун 3 миллион 60 минг сўм жарима қўллангани қайд этилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎13😢4🤔1
Афғонистонда кучли зилзила минглаб одамларнинг умрига зомин бўлди
Афғонистоннинг шарқида, Покистон чегараси яқинида кечаси 6 магнитудали зилзила юз берди. Оқибатда 800 дан зиёд одам ҳалок бўлгани, 2500 нафардан ортиқ киши турли даражада жароҳат олгани маълум қилинди.
Сейсмологлар маълумотича, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан соат 23:47 да қайд этилган. Эпицентрнинг чуқурлиги атиги 8 километр бўлгани сабабли, кучли вайрона ва катта йўқотишлар қайд этилган.
Табиий офатнинг таъсири Афғонистон билан чеккаси туташ Покистон ва ҳатто Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда ҳам Афғонистонда 6,3 магнитудали зилзила рўй берган эди. Ўшанда турли манбаларда қурбонлар сони ҳақида турлича маълумотлар берилган: “Толибон” маъмурияти 4000 га яқин одам ҳалок бўлганини билдирган бўлса, БМТ қурбонлар сонини 1500 дан ортиқ эмас, деб баҳолаганди. Бу воқеа мамлакатдаги энг йирик табиий офатлардан бири сифатида қайд этилган.

😢2
Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси отиб ўлдирилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон чегарачилари икки қирғиз фуқаросини қўлга олиш пайтида қурол ишлатиб, уларнинг ҳалок бўлишига сабабчи бўлди.
Маълум қилинишича, 25 август куни Чотқол тумани Айғир-Жал қишлоғида яшовчи икки киши йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат келиб тушган. Кейинчалик, 28 август куни икки давлат чегара вакиллари учрашуви чоғида Ўзбекистон томони 15 август куни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегаралари туташган ҳудудда икки номаълум шахс аниқланганини билдирган.
Ўзбекистон чегарачиларига кўра, уларни тўхтатишга уринилганда фуқаролар талабларга итоат этмаган ва шу сабабдан қурол қўлланилган. Натижада икки киши ўқдан ҳалок бўлган.
31 август куни марҳумларнинг қариндошлари Ўзбекистонга бориб, жасадларни таниб олган. Улар экспертиза учун Қирғизистонга топширилган. Шунингдек, ўлдирилган шахсларга тегишли бўлган мол-мулк — учта от ва бир чодир ҳам қайтариб берилиши маълум қилинган.
Маълумотга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари 2 сентябрдан бошлаб ушбу ҳолат юзасидан қўшма тергов ишларини олиб боради.

👎10👍1🤔1
🇺🇿✨ Янги Ўзбекистон боғида Мустақилликнинг 34 йиллиги тантанали нишонланди
Бугун Янги Ўзбекистон боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан катта тантана бўлиб ўтди.
Дастур доирасида концертлар, куй-қўшиқлар, рақслар ва турли маданий чиқишлар намойиш этилди.
Кеча якунида осмонга ранг-баранг мушакбозлик отилиб, барча иштирокчиларга байрамона руҳ улaшди.
Ушбу улуғ сана халқимиз учун тинчлик, фаровонлик ва юрт равнақининг рамзи сифатида кенг нишонланмоқда.

🤷♂2
Трамп: «Ўзимни ҳеч қачон бундай яхши ҳис қилмаганман»
29 август куни интернет тармоқларида АҚШ президенти Доналд Трамп саломатлиги ёмонлашгани ва ҳатто вафот этгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.
Президент эса бу миш-мишларга жавоб қайтариб, ўзини жуда ҳам яхши ҳис қилаётганини таъкидлади. У Truth Social орқали чиқиш қилиб:
«Ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни шунчалик яхши ҳис қилмаганман», — дея изоҳ қолдирди.
Айни вақтда, оммавий ахборот воситаларида Трампнинг икки кун давомида жамоатчилик олдида кўринмагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Newsweek журнали ёзишича, #whereistrump хештеги Х (Twitter) ижтимоий тармоғида машҳурлик бўйича юқори ўринлардан бирини эгаллади. Шунингдек, Grok сунъий интеллект платформаси маълумотига кўра, АҚШ раҳбарининг гўёки вафоти ҳақидаги постларни кўриш ҳолатлари 1,3 миллиондан ошиб кетган.

👍2
Бугун, 2 сентябрь (сешанба) куни:
— барча учун иш куни;
— мактабларда барча синф ўқувчилари учун дарс бошланади.
Эртага, 3 сентябрь (чоршанба) куни қуйидагиларга ўқиш бошланади:
— 1-курсга кирган бакалавр ҳамда магистратура талабалари учун;
— академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари учун;
— техникум ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун.
8 сентябрь (душанба) куни бакалавр ҳамда магистратуранинг юқори босқич талабалари учун дарслар бошланади.

🤔1
Ташаббусли бюджет жараёнларида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорлик кучайтирилади
“Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–264-сон, 29.08.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, Қонунчилик палатасида ташаббусли бюджет жараёнларини мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш учун 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссияси ташкил этилади.
✅ 2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.
💰 Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
💸 Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.
🔗 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
📚 Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

😢3🤷♂2
Судларда қонун адолат устунми ёки манфаатлар?
Ўзбекистонда суд қарорлари қонунга асосланиши шарт. Аммо амалда бу қоида доим ҳам ишламаётгани жамоатчилик орасида жиддий саволларни келтириб чиқармоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ЭЗГУЛИК жамияти Марказий бошқармаси аъзоси Тошкент вилояти бўлми раиси Зариф Мирзаҳмедовга кўра бир хил жиноят учун турлича жазо тайинланиши, айрим ҳукмларнинг ҳуқуқий жиҳатдан изоҳлаб бўлмаслиги суд жараёнларига шахсий манфаатлар аралашиши ва коррупция омиллари ҳали ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
📌 Ҳаётдан мисоллар:
— Андижон: икки шахсни шафқатсиз калтаклаган айбланувчиларга суд атиги 3 йил уй қамоғи тайинланган. Бу ҳукм одамни калтаклаш билан уйда тинч телевизор кўришни деярли тенг кўйган ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
— Наманган: инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилган 70 ва 66 ёшли шифокорлар асоссиз равишда айбдор қилиниб, 3 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. “Қутқарсанг қамоққа тушасан, урсанг уйга кетасан” деган парадокс юзага келди.
— Самарқанд: дастлаб 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган айбланувчи кейинчалик шартли равишда озод этилди. Жамоатчилик учун қаттиқ ҳукм, айбланувчи учун эса енгил финал.
— Сурхондарё: ўз фарзандини сотишга уриниб, ушланган аёл 3 йилга қамалди. Натижада, 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди.
— Янгийўл: саратондан яқинда турмуш ўртоғи вафот этган, икки бола тарбиясида қолган эркак уй қамоғига чиқиши мумкин эди, аммо суд унга қамоқ жазоси тайинлади. Бу инсонпарварлик тамойилларига зид ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
— Қашқадарё: сохта жабрланувчилар иштирокидаги ишлар ҳамон адолатсиз қарорларга сабаб бўлмоқда.
⚡️ Адолат учун зарур шартлар:
1. Судьялар мустақил бўлиши ва қарорларига фақат қонун асос бўлиши шарт.
2. Ҳар бир ҳукм жамоатчиликка тушунарли ва ишонарли бўлиши лозим.
3. Суд тизимида жавобгарлик ва назорат кучайтирилиши зарур.
4. Жамиятнинг қонунга ишончи тикланмаса, адолат ҳақиқий маънода қарор топмайди.
Шунинг учун Олий суд ва Судьялар олий кенгаши судьялар мустақиллигини таъминлаб, ҳар бир ҳукмнинг адолатли ва қонуний чиқарилишини кафолатлаши шарт. Фақат шундагина адолат жамиятда ҳақиқатан яшайди.

👍14😢3
2 сентябрдан Пискент автополигонида автомобилларни синовдан ўтказиш амалиёти тўхтайди
Ўзбекистон Техникавий жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълумотига кўра, истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва сифати кафолатланмаган автомобилларни мамлакатга киритиш ҳамда жамоат йўлларида фожиали ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, 2024 йилнинг 1 ноябридан Пискент синов мажмуасида транспорт воситалари Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган техник регламентга мувофиқ синовдан ўтказилган эди.
Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, мамлакатга техник регламентга мувофиқ тасдиқланмаган енгил автомобиллар импорт қилинган ва уларнинг синовлари бирма-бир ўтказилишга мажбур бўлган.
2024 йилга қадар фақат 3 та дилерлик маркази фаолият кўрсатган бўлиб, улар 15 та автомобил модели учун турини тасдиқлаш ҳужжатларини олган эди. Ҳозир эса, 21 та хорижий компаниянинг расмий дилерлари ўз фаолиятини бошлаган ва 100 дан ортиқ автомобиль турлари учун тасдиқлаш ҳужжатлари расмийлаштирилган.
Бу эса истеъмолчиларга сифатли ва хавфсиз, кафолатланган автомобилларни расмий дилерлар орқали харид қилиш имкониятини яратди.
Шу боис, республикамизда расмий дилерлар ва сервис марказлари сони кескин ошгани ҳамда истеъмолчиларнинг расмий дилерлар билан ишлаш амалиёти жорий этилганлигини ҳисобга олган ҳолда, 2025 йил 2 сентябрдан Пискент автополигонида автомобилларни синовдан ўтказиш амалиёти тўхтатилади.
Маълумот учун: импорт қилинаётган автомобилларнинг сифати ва хавфсизлиги доимий назорат қилинади, талабларга номувофиқликлар аниқланса ва истеъмолчилардан шикоятлар келиб тушса, тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.
Истеъмолчиларга автомобилни харид қилишда расмий дилерлар орқали амалга ошириш тавсия этилади.

👍3🔥2
Мактабларда янги ўқув йили старт олди
Фарғона шаҳар 26-мактабда янги ўқув йили қувонч ва шодлик билан бошланди.
Бугун 1-синфга қадам қўйган болажонларга Президент совғалари топширилди. Бу эса уларда китобга меҳр, билимга рағбат ва катта орзуларга йўл очди.
“Таълим тўғрисида”ги Қонун:
давлат барча фуқароларга бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди (4-модда). Конституция, 41-модда: ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга.
Президент совғалари эса болажонлар учун қувончгина эмас, балки масъулият рамзи ҳамдир.

👍3🤔2
Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари ва устозларни янги ўқув йили билан табриклади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни янги ўқув йили билан қутлаб, қуйидагиларни изҳор қилди:
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни янги ўқув йили билан қутлаб, қуйидагиларни изҳор қилди:
"Қадрли фарзандларим!
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
Муҳтарам ота-оналар!
Аввало, сиз, азизларни юртимиздаги 10 мингдан зиёд мактабларда Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллик байрамига уйғун ҳолда ўтаётган Билимлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ушбу шукуҳли айёмда “Биринчи қўнғироқ”лар жаранги остида илк бор мактаб остонасига қадам қўяётган 720 мингдан ортиқ ўғил-қизларимиз ва набираларимизни, уларнинг ота-оналарини алоҳида қутлаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этишдан ғоят мамнунман.
Ҳеч шубҳасиз, кейинги йилларда бутун юртимиз каби мактабларимиз қиёфаси ҳам тубдан ўзгариб, улар том маънода Янги Ўзбекистон тимсолига айланиб бораётгани барчамизни чексиз қувонтиради. Чунки мактаб қанчалик обод ва чароғон бўлса, жамият ҳаёти шунчалик фаровон, мазмунли ва маърифатли бўлади.
Шу маънода, мамлакатимизда таълим-тарбия жараёнлари тобора такомиллашиб бораётгани, ҳар йили кўплаб янги ўқув масканлари барпо этилаётгани, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, мактаб иши умумхалқ ҳаракатига айлангани – кейинги даврда эришган энг катта ютуқларимиздан бири, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Чиндан ҳам, кўзлари илмга ҳавас ва ҳаяжон билан чақнаб турган сиздек азму шижоатли ёшларимизга юксалиш ва камолот, бахт ва саодат эшикларини очиб берадиган муқаддас даргоҳ – мактабларимиз равнақида биз халқимиз, миллатимизнинг ёруғ келажагини кўрамиз. Бугунги кунда ўз олдимизга қўяётган катта-катта мақсадларга эришишнинг асосий омили, бош калитини, аввало, таълимда, мактабларимизда, деб биламиз.
Сўнгги йилларда ўқувчи ёшларимиз ҳурматли устоз ва мураббийлари билан биргаликда ана шундай юксак эътиборни чуқур ҳис этиб, ўқишда, ижодда, спортда, жамоат ишларида муҳим ғалабаларни қўлга киритаётгани бизга албатта қўшимча куч-ғайрат, илҳом ва ишонч бағишлайди.
Кўплаб мактаб битирувчилари мамлакатимиздаги нуфузли олий ўқув юртлари билан бирга хориждаги етакчи университетларга юқори балл билан ўқишга кираётгани, ҳаётда ўз муносиб ўрнини топиб, Янги Ўзбекистон тараққиётига улкан ҳисса қўшаётгани ҳаётимизда мактабнинг, устоз-мураббийларнинг аҳамияти янада ортиб бораётганини кўрсатади.
Ишончим комил, сиз, азизлар ана шундай эзгу анъаналарни муносиб давом эттирасиз ва юксак босқичга кўтарасиз.
Ҳеч қачон унутманг, мактаб – бу мўъжиза, китоб, устозлар ўтадиган ҳар бир дарс – беқиёс хазинадир.
Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва қобилиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган марраларга албатта етасиз.
Бу йўлда сизларга сиҳат-саломатлик, ютуқ ва зафарлар тилайман.
Янги ўқув йили барчангизга муборак бўлсин!"
Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси президенти
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥2😢2
Тошкентда 15-, 28- ва 61-сонли автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилди
2025 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида қуйидаги автобус йўналишларида ҳаракат тартиби ўзгартирилди:
15-йўналиш – Қўйлиқ 1-мавзесидан Дўстлик метроси томон ҳаракатланишда, энди Қўйлиқ кўприк ости йўлидан кўприк йўлига қўшимча йўл бўлаги орқали (Водий автотураргоҳига бормай) ҳаракат қилади.
28-йўналиш – Тиббиёт академиясидан Янгиобод мавзеси томон ҳаракатланишда, йўналиш Шоҳимардон, Оҳангарон йўли, Шоҳсанам ва Катта Янгиобод кўчалари орқали ўтказилади. Шунингдек, Катта Янгиобод кўчасида йўналиш бир томонлама ҳаракат қилади.
61-йўналиш – Энди йўналиш икки томонлама Ижзат кўчаси орқали ҳаракат қилади ва Бешариқ, Авиасозлар ва Ҳосият кўчаларига кирмайди.
Шу билан, Тошкент шаҳрида автобус йўналишлари йўловчилар учун қулайлаштирилди ва шаҳар транспорт тизимида тартиб янада такомиллаштирилди.