Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этди
Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Хитой раиси Си Цзиньпин давлатимиз раҳбарини сўзга таклиф этишдан олдин, Ўзбекистон халқи ва президентини Мустақиллик куни билан табриклади. Шу билан бирга, Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз жадал ривожланаётгани ва ҳаёт сифати яхшиланганини мамнуният билан қайд этди.
Президентимиз халқаро хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, логистика занжирлари, “яшил” трансформация ва Афғонистон масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, “ШҲТ университети”нинг онлайн кампусини яратиш, туризм ва тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича муҳим таклифлар илгари сурди.
Йиғилиш якунида бир қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, Тяньцзинь декларацияси ҳамда ШҲТни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍83🔥19
ЙҲХХ аҳолини 2 сентябрда жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ота-оналар ва ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, 2 сентябрь — янги ўқув йили бошланиши муносабати билан шахсий автомобил ўрнига жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия этди.
Бу куни мактабларда биринчи қўнғироқ янграйди, шу боис эрталаб йўлларда катта тирбандликлар юзага келиш эҳтимоли юқори экани қайд этилди.

👍4👎1
Мирзиёев: «Ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди»
Бугун Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев бир қатор стратегик ташаббусларни илгари сурди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ШҲТнинг сиёсий пойдеворини мустаҳкамлаш, хавфсизлик соҳасида ишончни кучайтириш, шунингдек, иқтисодий ва гуманитар йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Президент таклиф этган муҳим йўналишлар қуйидагилардан иборат:
ташкилот институционал салоҳиятини ошириш ва уни Глобал Жануб давлатлари ҳисобига кенгайтириш;
ядро хавфсизлиги декларациясини қабул қилиш, Ички ишлар вазирлари кенгашини тиклаш, 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши дастур ишлаб чиқиш ва «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳини фаоллаштириш;
савдода енгиллаштирилган тартибларни жорий этиш, стратегик материаллар маркази, энергетика консорциуми ҳамда венчур компаниялар тармоғини тузиш, махсус электрон инвестиция порталини йўлга қўйиш;
«ШҲТ ягона транспорт макони»ни шакллантириш ва уни «Бир макон, бир йўл» ташаббуси билан уйғунлаштириш орқали йирик транзит йўлакларни ривожлантириш;
иқлим ўзгаришига мослашиш ва экология хавфларини башорат қилиш учун сунъий интеллект технологияларига асосланган минтақавий платформани ишга тушириш;
маданий-гуманитар йўналишда халқаро фестиваллар, «ШҲТ университети» онлайн кампуси, ёшлар учун танлов ва олимпиадалар, шунингдек, сайёҳлик ва тиббиёт туризми лойиҳаларини амалга ошириш.
Саммит якунлари орасида энг муҳим қарор сифатида Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказини ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, унинг таркибида Ахборот хавфсизлиги маркази ҳам фаолият юритади.
Президент Мирзиёев таъкидлаганидек:
«Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди».

👍91👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев муштлашувда иштирок этгани иддао қилинмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўзига Президент томонидан совға қилинган автомашинадан тушиб, бир фуқаро билан жанжаллашгани айтилмоқда.
Гувоҳлар иддаосига кўра, спортчи фуқарони мушт билан уриб ерга йиқитган. Жабрланувчининг ҳозирги аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Маълумотларга кўра, Мўйдинхўжаевга нисбатан аввалроқ 2024 йил Tahoe автомашинасида ҳаракатланишда тезликни оширгани учун 3 миллион 60 минг сўм жарима қўллангани қайд этилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

👎13😢4🤔1
Афғонистонда кучли зилзила минглаб одамларнинг умрига зомин бўлди
Афғонистоннинг шарқида, Покистон чегараси яқинида кечаси 6 магнитудали зилзила юз берди. Оқибатда 800 дан зиёд одам ҳалок бўлгани, 2500 нафардан ортиқ киши турли даражада жароҳат олгани маълум қилинди.
Сейсмологлар маълумотича, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан соат 23:47 да қайд этилган. Эпицентрнинг чуқурлиги атиги 8 километр бўлгани сабабли, кучли вайрона ва катта йўқотишлар қайд этилган.
Табиий офатнинг таъсири Афғонистон билан чеккаси туташ Покистон ва ҳатто Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда ҳам Афғонистонда 6,3 магнитудали зилзила рўй берган эди. Ўшанда турли манбаларда қурбонлар сони ҳақида турлича маълумотлар берилган: “Толибон” маъмурияти 4000 га яқин одам ҳалок бўлганини билдирган бўлса, БМТ қурбонлар сонини 1500 дан ортиқ эмас, деб баҳолаганди. Бу воқеа мамлакатдаги энг йирик табиий офатлардан бири сифатида қайд этилган.

😢2
Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси отиб ўлдирилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон чегарачилари икки қирғиз фуқаросини қўлга олиш пайтида қурол ишлатиб, уларнинг ҳалок бўлишига сабабчи бўлди.
Маълум қилинишича, 25 август куни Чотқол тумани Айғир-Жал қишлоғида яшовчи икки киши йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат келиб тушган. Кейинчалик, 28 август куни икки давлат чегара вакиллари учрашуви чоғида Ўзбекистон томони 15 август куни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегаралари туташган ҳудудда икки номаълум шахс аниқланганини билдирган.
Ўзбекистон чегарачиларига кўра, уларни тўхтатишга уринилганда фуқаролар талабларга итоат этмаган ва шу сабабдан қурол қўлланилган. Натижада икки киши ўқдан ҳалок бўлган.
31 август куни марҳумларнинг қариндошлари Ўзбекистонга бориб, жасадларни таниб олган. Улар экспертиза учун Қирғизистонга топширилган. Шунингдек, ўлдирилган шахсларга тегишли бўлган мол-мулк — учта от ва бир чодир ҳам қайтариб берилиши маълум қилинган.
Маълумотга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари 2 сентябрдан бошлаб ушбу ҳолат юзасидан қўшма тергов ишларини олиб боради.

👎10👍1🤔1
🇺🇿✨ Янги Ўзбекистон боғида Мустақилликнинг 34 йиллиги тантанали нишонланди
Бугун Янги Ўзбекистон боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан катта тантана бўлиб ўтди.
Дастур доирасида концертлар, куй-қўшиқлар, рақслар ва турли маданий чиқишлар намойиш этилди.
Кеча якунида осмонга ранг-баранг мушакбозлик отилиб, барча иштирокчиларга байрамона руҳ улaшди.
Ушбу улуғ сана халқимиз учун тинчлик, фаровонлик ва юрт равнақининг рамзи сифатида кенг нишонланмоқда.

🤷♂2
Трамп: «Ўзимни ҳеч қачон бундай яхши ҳис қилмаганман»
29 август куни интернет тармоқларида АҚШ президенти Доналд Трамп саломатлиги ёмонлашгани ва ҳатто вафот этгани ҳақида турли хабарлар тарқалди.
Президент эса бу миш-мишларга жавоб қайтариб, ўзини жуда ҳам яхши ҳис қилаётганини таъкидлади. У Truth Social орқали чиқиш қилиб:
«Ҳаётимда ҳеч қачон ўзимни шунчалик яхши ҳис қилмаганман», — дея изоҳ қолдирди.
Айни вақтда, оммавий ахборот воситаларида Трампнинг икки кун давомида жамоатчилик олдида кўринмагани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди. Newsweek журнали ёзишича, #whereistrump хештеги Х (Twitter) ижтимоий тармоғида машҳурлик бўйича юқори ўринлардан бирини эгаллади. Шунингдек, Grok сунъий интеллект платформаси маълумотига кўра, АҚШ раҳбарининг гўёки вафоти ҳақидаги постларни кўриш ҳолатлари 1,3 миллиондан ошиб кетган.

👍2
Бугун, 2 сентябрь (сешанба) куни:
— барча учун иш куни;
— мактабларда барча синф ўқувчилари учун дарс бошланади.
Эртага, 3 сентябрь (чоршанба) куни қуйидагиларга ўқиш бошланади:
— 1-курсга кирган бакалавр ҳамда магистратура талабалари учун;
— академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари учун;
— техникум ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари учун.
8 сентябрь (душанба) куни бакалавр ҳамда магистратуранинг юқори босқич талабалари учун дарслар бошланади.

🤔1
Ташаббусли бюджет жараёнларида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорлик кучайтирилади
“Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–264-сон, 29.08.2025 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, Қонунчилик палатасида ташаббусли бюджет жараёнларини мувофиқлаштириш, лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан парламент назоратини олиб бориш учун 11 нафар депутатдан иборат парламент комиссияси ташкил этилади.
✅ 2026 йил 1 январдан депутатлар ҳар йили ташаббусли бюджет жараёнларида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан аҳолининг кундалик ҳаёти ва ҳудудни ривожлантиришга таъсир қиладиган 2 та лойиҳани (ҳар мавсумда 1 тадан) “Очиқ бюджет” ахборот порталида танлайди.
💰 Мазкур танлов лойиҳани республика бюджетидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.
💸 Шунингдек, мазкур жараёнларда ғолиб бўлмаган лойиҳаларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга 1 йилда 2 мавсумга БҲМнинг 8 минг баравари миқдорида маблағ ҳар йилги республика бюджетида назарда тутилади.
🔗 2026 йил 1 февралдан ташаббусли бюджет жараёнларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни аҳоли ва давлат ўртасида шериклик асосида молиялаштириш амалиёти жорий этилади.
📚 Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоизи ихтиёрий равишда молиялаштирилганда лойиҳалар ғолиб деб топилади ва қолган 50 фоизи республика бюджетидан молиялаштирилади.

😢3🤷♂2
Судларда қонун адолат устунми ёки манфаатлар?
Ўзбекистонда суд қарорлари қонунга асосланиши шарт. Аммо амалда бу қоида доим ҳам ишламаётгани жамоатчилик орасида жиддий саволларни келтириб чиқармоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ЭЗГУЛИК жамияти Марказий бошқармаси аъзоси Тошкент вилояти бўлми раиси Зариф Мирзаҳмедовга кўра бир хил жиноят учун турлича жазо тайинланиши, айрим ҳукмларнинг ҳуқуқий жиҳатдан изоҳлаб бўлмаслиги суд жараёнларига шахсий манфаатлар аралашиши ва коррупция омиллари ҳали ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
📌 Ҳаётдан мисоллар:
— Андижон: икки шахсни шафқатсиз калтаклаган айбланувчиларга суд атиги 3 йил уй қамоғи тайинланган. Бу ҳукм одамни калтаклаш билан уйда тинч телевизор кўришни деярли тенг кўйган ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
— Наманган: инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилган 70 ва 66 ёшли шифокорлар асоссиз равишда айбдор қилиниб, 3 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. “Қутқарсанг қамоққа тушасан, урсанг уйга кетасан” деган парадокс юзага келди.
— Самарқанд: дастлаб 10 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган айбланувчи кейинчалик шартли равишда озод этилди. Жамоатчилик учун қаттиқ ҳукм, айбланувчи учун эса енгил финал.
— Сурхондарё: ўз фарзандини сотишга уриниб, ушланган аёл 3 йилга қамалди. Натижада, 6 бола ва ногирон эр қаровсиз қолди.
— Янгийўл: саратондан яқинда турмуш ўртоғи вафот этган, икки бола тарбиясида қолган эркак уй қамоғига чиқиши мумкин эди, аммо суд унга қамоқ жазоси тайинлади. Бу инсонпарварлик тамойилларига зид ҳолат сифатида баҳоланмоқда.
— Қашқадарё: сохта жабрланувчилар иштирокидаги ишлар ҳамон адолатсиз қарорларга сабаб бўлмоқда.
⚡️ Адолат учун зарур шартлар:
1. Судьялар мустақил бўлиши ва қарорларига фақат қонун асос бўлиши шарт.
2. Ҳар бир ҳукм жамоатчиликка тушунарли ва ишонарли бўлиши лозим.
3. Суд тизимида жавобгарлик ва назорат кучайтирилиши зарур.
4. Жамиятнинг қонунга ишончи тикланмаса, адолат ҳақиқий маънода қарор топмайди.
Шунинг учун Олий суд ва Судьялар олий кенгаши судьялар мустақиллигини таъминлаб, ҳар бир ҳукмнинг адолатли ва қонуний чиқарилишини кафолатлаши шарт. Фақат шундагина адолат жамиятда ҳақиқатан яшайди.

👍14😢3