Олмалиқда қўриқлаш ходими ўзини отиб қўйди
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг Олмалиқда хизмат қилган 37 ёшли ходими ўз уйида табел қуроли билан жонига қасд қилди.
Фожиа 29 август куни эрталаб содир бўлган. Ходим навбатчиликдан кейин уйига йўл олган ва хизмат қуроли билан ўзини отган.
Расмий маълумотга кўра, қурол навбатдан сўнг батальонга топширилиши керак эди, аммо ходим бошқача йўл тутган.
Ҳозирда марҳумга нисбатан суд-медицинa экспертизаси тайинланган. Ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤷♂4👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тяньцзиндаги "Мэйцзян" конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг саммит иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 1 сентябр Ўзбекистоннинг мустақиллик куни муборак бўлсин!
Азиз юртдошлар!
Эркин ва озод Ватанимиз — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан барчангизни самимий табриклаймиз!
🌿 Мустақиллик — тинчлик, фаровонлик ва келажакка ишонч рамзи.
🤝 Бирдамликда янги марралар сари олға қадам қўяйлик!
Effect.uz таҳририяти сизларни ушбу қутлуғ сана билан табриклайди!
🎉 Байрам муборак, азиз юртдошлар!

🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки… Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша. 👉 https://effect.uz/6623 Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги бозорда нарх-навo ростдан арзонми?
Бир неча кун аввал Effect.uz мухбири Ҳамиджон Аҳмедов “Фарғона бозоридаги нархлар ҳақиқатан ҳам халқ учунми ёки... ” мавзусида оммабоп саволни кўтарган эди.
Саволнинг ечимини топиш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Шерзод Мавлонов ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамда Effect.uz журналистлари билан бозорга боришди.
Репортажда нархлар ва маҳсулот сифати текширилди.
Расмийларга кўра, маҳсулотлар нархи ҳам, сифати ҳам қониқарли.
Аммо савол очиқ қолмоқда: фуқаролар ҳам шундай фикрдами?
Видеолавҳани кўриш давомида аҳоли бозордаги нархлардан қанчалик миқдорда рози эканига гувоҳ бўласиз.
ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍5🤔1
2025 йилги “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми якунланди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, мамлакатимизда “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги мавсуми бўйича овоз бериш жараёнлари ўз якунига етди.
Бу сафар юртимиз аҳолиси томонидан 11 миллиондан зиёд овоз берилди. Натижада 3,2 трлн сўм маблағ ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган 2 332 та ташаббус ғолиб сифатида белгиланди.
Вазирлик маълумотида ғолиб деб топилган лойиҳалар рўйхати билан танишиш учун алоҳида имконият яратилгани ҳам қайд этилган.
Маълумки, шу йилнинг биринчи мавсумида ҳам 3,2 трлн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ўшанда 2 369 та лойиҳа ғолиб чиққан эди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнларига бир қатор ўзгаришлар киритилиши режалаштирилган.

⚡️Саида Мирзиёева юртдошларни Мустақиллик байрами билан табриклади
Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан самимий табриклади.
У ўз табригида шундай деди:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан самимий табриклади.
У ўз табригида шундай деди:
“Ватанимиз бундан-да кучли, фаровон, толеи порлоқ бўлсин. Тинчликсевар давлатимизда доимо осойишталик ҳукм сурсин.
Барчамизга бахт ва омад ҳамроҳлик қилсин, энг эзгу орзу-умидларимиз ушалсин.
Эркимиз тантанаси абадий бўлсин!”
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥19👎3😢3
Мустақиллик байрами муносабати билан Тошкентда йўллар вақтинчалик ёпилади
Ички ишлар органлари маълумотига кўра, 1 сентябрь куни соат 17:00 дан 23:00 гача пойтахтнинг айрим кўчаларида автотранспорт ҳаракати чекланади.
Йўл ҳаракати қуйидаги участкаларда вақтинчалик тўхтатилади:
— Маҳтумқули–Оҳангарон шоҳ кўчасидан Янги Ўзбекистон – 4Р12 йўли чорраҳасигача;
— Чўлпон кўчасидан Янги Ўзбекистон – Миллий боғ чорраҳасигача;
— Янги Ўзбекистон – Темирчи кўчалари кесишмасигача бўлган қисмида.
Мазкур чекловлар давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтказиладиган байрам тадбирлари муносабати билан жорий этилган.
Тошкент аҳолиси ва меҳмонларига ҳаракатланиш учун айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

👎1
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этди
Тяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Хитой раиси Си Цзиньпин давлатимиз раҳбарини сўзга таклиф этишдан олдин, Ўзбекистон халқи ва президентини Мустақиллик куни билан табриклади. Шу билан бирга, Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз жадал ривожланаётгани ва ҳаёт сифати яхшиланганини мамнуният билан қайд этди.
Президентимиз халқаро хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, логистика занжирлари, “яшил” трансформация ва Афғонистон масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, “ШҲТ университети”нинг онлайн кампусини яратиш, туризм ва тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича муҳим таклифлар илгари сурди.
Йиғилиш якунида бир қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, Тяньцзинь декларацияси ҳамда ШҲТни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул қилинди.

👍83🔥19
ЙҲХХ аҳолини 2 сентябрда жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ота-оналар ва ҳайдовчиларга мурожаат қилиб, 2 сентябрь — янги ўқув йили бошланиши муносабати билан шахсий автомобил ўрнига жамоат транспортидан фойдаланишни тавсия этди.
Бу куни мактабларда биринчи қўнғироқ янграйди, шу боис эрталаб йўлларда катта тирбандликлар юзага келиш эҳтимоли юқори экани қайд этилди.

👍4👎1
Мирзиёев: «Ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди»
Бугун Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгаши мажлисида Президент Шавкат Мирзиёев бир қатор стратегик ташаббусларни илгари сурди. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, ШҲТнинг сиёсий пойдеворини мустаҳкамлаш, хавфсизлик соҳасида ишончни кучайтириш, шунингдек, иқтисодий ва гуманитар йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Президент таклиф этган муҳим йўналишлар қуйидагилардан иборат:
ташкилот институционал салоҳиятини ошириш ва уни Глобал Жануб давлатлари ҳисобига кенгайтириш;
ядро хавфсизлиги декларациясини қабул қилиш, Ички ишлар вазирлари кенгашини тиклаш, 2030 йилгача гиёҳвандликка қарши дастур ишлаб чиқиш ва «ШҲТ–Афғонистон» мулоқот гуруҳини фаоллаштириш;
савдода енгиллаштирилган тартибларни жорий этиш, стратегик материаллар маркази, энергетика консорциуми ҳамда венчур компаниялар тармоғини тузиш, махсус электрон инвестиция порталини йўлга қўйиш;
«ШҲТ ягона транспорт макони»ни шакллантириш ва уни «Бир макон, бир йўл» ташаббуси билан уйғунлаштириш орқали йирик транзит йўлакларни ривожлантириш;
иқлим ўзгаришига мослашиш ва экология хавфларини башорат қилиш учун сунъий интеллект технологияларига асосланган минтақавий платформани ишга тушириш;
маданий-гуманитар йўналишда халқаро фестиваллар, «ШҲТ университети» онлайн кампуси, ёшлар учун танлов ва олимпиадалар, шунингдек, сайёҳлик ва тиббиёт туризми лойиҳаларини амалга ошириш.
Саммит якунлари орасида энг муҳим қарор сифатида Тошкент шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизликка таҳдид ва хатарларга қарши курашиш бўйича Универсал марказини ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, унинг таркибида Ахборот хавфсизлиги маркази ҳам фаолият юритади.
Президент Мирзиёев таъкидлаганидек:
«Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш вақти келди».

👍91👎1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев муштлашувда иштирок этгани иддао қилинмоқда
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Олимпиада чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўзига Президент томонидан совға қилинган автомашинадан тушиб, бир фуқаро билан жанжаллашгани айтилмоқда.
Гувоҳлар иддаосига кўра, спортчи фуқарони мушт билан уриб ерга йиқитган. Жабрланувчининг ҳозирги аҳволи ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ.
Маълумотларга кўра, Мўйдинхўжаевга нисбатан аввалроқ 2024 йил Tahoe автомашинасида ҳаракатланишда тезликни оширгани учун 3 миллион 60 минг сўм жарима қўллангани қайд этилган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан расмий идоралар томонидан ҳеч қандай изоҳ берилмаган.

👎13😢4🤔1
Афғонистонда кучли зилзила минглаб одамларнинг умрига зомин бўлди
Афғонистоннинг шарқида, Покистон чегараси яқинида кечаси 6 магнитудали зилзила юз берди. Оқибатда 800 дан зиёд одам ҳалок бўлгани, 2500 нафардан ортиқ киши турли даражада жароҳат олгани маълум қилинди.
Сейсмологлар маълумотича, ер қимирлаши маҳаллий вақт билан соат 23:47 да қайд этилган. Эпицентрнинг чуқурлиги атиги 8 километр бўлгани сабабли, кучли вайрона ва катта йўқотишлар қайд этилган.
Табиий офатнинг таъсири Афғонистон билан чеккаси туташ Покистон ва ҳатто Ҳиндистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 7 октябрда ҳам Афғонистонда 6,3 магнитудали зилзила рўй берган эди. Ўшанда турли манбаларда қурбонлар сони ҳақида турлича маълумотлар берилган: “Толибон” маъмурияти 4000 га яқин одам ҳалок бўлганини билдирган бўлса, БМТ қурбонлар сонини 1500 дан ортиқ эмас, деб баҳолаганди. Бу воқеа мамлакатдаги энг йирик табиий офатлардан бири сифатида қайд этилган.

😢2
Қирғизистон–Ўзбекистон чегарасида икки қирғиз фуқароси отиб ўлдирилди
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон чегарачилари икки қирғиз фуқаросини қўлга олиш пайтида қурол ишлатиб, уларнинг ҳалок бўлишига сабабчи бўлди.
Маълум қилинишича, 25 август куни Чотқол тумани Айғир-Жал қишлоғида яшовчи икки киши йўқолгани ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат келиб тушган. Кейинчалик, 28 август куни икки давлат чегара вакиллари учрашуви чоғида Ўзбекистон томони 15 август куни Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон чегаралари туташган ҳудудда икки номаълум шахс аниқланганини билдирган.
Ўзбекистон чегарачиларига кўра, уларни тўхтатишга уринилганда фуқаролар талабларга итоат этмаган ва шу сабабдан қурол қўлланилган. Натижада икки киши ўқдан ҳалок бўлган.
31 август куни марҳумларнинг қариндошлари Ўзбекистонга бориб, жасадларни таниб олган. Улар экспертиза учун Қирғизистонга топширилган. Шунингдек, ўлдирилган шахсларга тегишли бўлган мол-мулк — учта от ва бир чодир ҳам қайтариб берилиши маълум қилинган.
Маълумотга кўра, Қирғизистон ва Ўзбекистон чегара хизматлари 2 сентябрдан бошлаб ушбу ҳолат юзасидан қўшма тергов ишларини олиб боради.

👎10👍1🤔1
🇺🇿✨ Янги Ўзбекистон боғида Мустақилликнинг 34 йиллиги тантанали нишонланди
Бугун Янги Ўзбекистон боғида мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан катта тантана бўлиб ўтди.
Дастур доирасида концертлар, куй-қўшиқлар, рақслар ва турли маданий чиқишлар намойиш этилди.
Кеча якунида осмонга ранг-баранг мушакбозлик отилиб, барча иштирокчиларга байрамона руҳ улaшди.
Ушбу улуғ сана халқимиз учун тинчлик, фаровонлик ва юрт равнақининг рамзи сифатида кенг нишонланмоқда.

🤷♂2