EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда божхона товарлари ярмаркаси ўтказилмоқда

Тошкент шаҳри Учтепа туманида, Uchtepa Outlet Centre олдида, божхона томонидан олиб қўйилган товарлар ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада қонунбузарлардан олинган кийим-кечак, пойабзал, техникалар, телефонлар ва зеб-зийнатлар сотувга чиқарилган бўлиб, барчаси қонуний нархларда тақдим этилади.

Товарларнинг катта қисми Хитой, Туркия ва БААдан олиб келинган.

Ярмарка 29 августдан 31 августгача фаолият юритади. Барча тушумлар эҳтиёжмандларга кўмак сифатида сарфланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга расмий ташриф билан борди

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга расмий ташриф доирасида Тяньцзинь шаҳрига борди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍97🔥15👎2🤔1
Андижонда Мустақиллик байрами шукуҳи юқори кайфиятда нишонланди

Андижон шаҳрида Мустақиллик байрами тантаналари юқори руҳда ўтди ва тадбир финалида мушакбозлик намойиши билан якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Алиментчи отадан 150 минг доллар ундирилди

Бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувига ФИБ Учтепа туманлараро судининг 2018 йил 17 май ҳамда 2022 йил 20 апрелдаги суд буйруқларига асосан қарздор Б.Т.дан ундирувчи Б.Г. фойдасига уч нафар фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойда иш ҳақи ва даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Шу асосда ижро иши қўзғатилиб, тегишли ҳаракатлар амалга оширилган. Жараёнда қарздор ота ўз фарзандлари таъминоти учун алиментни олдиндан ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарори асосида МИБ электрон дастури орқали ҳисоб-китоб қилинганда, алимент миқдори 2025 йил 1 июлдан 2040 йил 2 февралга қадар жами 1 млрд 847 млн 413 минг сўмни ташкил этган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, жорий йил 29 август куни қарздор ота томонидан ундирувчи фойдасига 150 000 АҚШ доллари миқдорида алимент тўлаб берилди. Шундан сўнг мазкур ижро иши амалда тамомланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔2👍1
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: "пахта терими нархлари ҳақидаги миш-мишлар асоссиз"

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган «пахта терими учун 1 кг – 1 800 сўм» деган хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Расмий ахборотга кўра, 2025 йилги мавсумда пахта терими учун қуйидаги ҳисоб-китоблар белгиланган:

машина ёрдамида йиғилган пахта – 1 кг учун 1 373 сўм;

қўлда йиғилган пахта – 1 кг учун 2 000 сўм (тавсия этилган нарх).

Шунингдек, фермерлар ва кластерлар теримчилар билан келишиб, нархни мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, пахта етиштириш харажатларини камайтириш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан ҳар килограмм учун 1 000 сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

Вазирлик бу тартиб пахтачилик соҳасида барқарорликни таъминлаш, ишчи-меҳнаткашларни қўллаб-қувватлаш ва хўжаликлар манфаатини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидлади.

Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, фақат расмий манбалар орқали берилган маълумотларга ишониш керак. Асоссиз хабарлар эса жамиятни чалғитиши ва қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2024 йил мавсумида қўлда терилган пахта учун 1 кг миқдорига 2 500 сўмдан ҳақ тўланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔3
2026 йилдан “Очиқ бюджет” ғолиби бўлмаган лойиҳалар ҳам молиялаштирилади

Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Очиқ бюджет” танловида ғолиб чиқмаган лойиҳалар орасидан аҳоли турмушига ва ҳудудларни ривожлантиришга долзарб таъсир кўрсатадиган икки лойиҳа (ҳар мавсумда биттадан) депутатлар ташаббуси билан танлаб олинади ва республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 февралдан бошлаб аҳоли ташаббуси билан киритилган лойиҳаларнинг қиймати 50 фоизгача аҳоли ҳиссаси билан ихтиёрий равишда қопланса, қолган қисми давлат томонидан молиялаштирилади.

Яна бир муҳим ўзгариш – 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб айрим ҳолларда ғолиб бўлган лойиҳалар навбатдаги икки мавсумда ҳам иштирок этиши мумкин. Хусусан:

маҳаллалари сони 15 тадан кам бўлган туман ва шаҳарлардаги барча маҳалла лойиҳалари;

аҳоли ва давлат шериклиги асосида амалга ошириладиган ташаббуслар.

2026 йил учун республика бюджетидан “Очиқ бюджет” дастурларига 1 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Шундан 494 миллиард сўм депутатлар ташаббуси билан молиялаштириладиган лойиҳаларга, 506 миллиард сўм эса аҳоли билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ташаббусларга йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган тарихий видеолавҳа

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Олмалиқда қўриқлаш ходими ўзини отиб қўйди

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаментининг Олмалиқда хизмат қилган 37 ёшли ходими ўз уйида табел қуроли билан жонига қасд қилди.

Фожиа 29 август куни эрталаб содир бўлган. Ходим навбатчиликдан кейин уйига йўл олган ва хизмат қуроли билан ўзини отган.

Расмий маълумотга кўра, қурол навбатдан сўнг батальонга топширилиши керак эди, аммо ходим бошқача йўл тутган.

Ҳозирда марҳумга нисбатан суд-медицинa экспертизаси тайинланган. Ҳодиса сабаблари ва бошқа тафсилотлар прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тяньцзиндаги "Мэйцзян" конгресс марказида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этаётган делегациялар раҳбарларини расмий кутиб олиш маросимидан сўнг саммит иштирокчиларини қутлаш маросими бўлиб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яшасин Ўзбекистон давлати! Яшасин Ўзбекистон халқи!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 1 сентябр Ўзбекистоннинг мустақиллик куни муборак бўлсин!

Азиз юртдошлар!
Эркин ва озод Ватанимиз — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан барчангизни самимий табриклаймиз!

🌿 Мустақиллик — тинчлик, фаровонлик ва келажакка ишонч рамзи.

🤝 Бирдамликда янги марралар сари олға қадам қўяйлик!

Effect.uz таҳририяти сизларни ушбу қутлуғ сана билан табриклайди!

🎉 Байрам муборак, азиз юртдошлар!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки… Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша. 👉 https://effect.uz/6623 Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги бозорда нарх-навo ростдан арзонми?

Бир неча кун аввал Effect.uz мухбири Ҳамиджон Аҳмедов “Фарғона бозоридаги нархлар ҳақиқатан ҳам халқ учунми ёки... ” мавзусида оммабоп саволни кўтарган эди.

Саволнинг ечимини топиш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, шаҳар прокурори Шерзод Мавлонов ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамда Effect.uz журналистлари билан бозорга боришди.

Репортажда нархлар ва маҳсулот сифати текширилди.

Расмийларга кўра, маҳсулотлар нархи ҳам, сифати ҳам қониқарли.

Аммо савол очиқ қолмоқда: фуқаролар ҳам шундай фикрдами?

Видеолавҳани кўриш давомида аҳоли бозордаги нархлардан қанчалик миқдорда рози эканига гувоҳ бўласиз.

ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
2025 йилги “Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсуми якунланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабарига кўра, мамлакатимизда “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги мавсуми бўйича овоз бериш жараёнлари ўз якунига етди.

Бу сафар юртимиз аҳолиси томонидан 11 миллиондан зиёд овоз берилди. Натижада 3,2 трлн сўм маблағ ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган 2 332 та ташаббус ғолиб сифатида белгиланди.

Вазирлик маълумотида ғолиб деб топилган лойиҳалар рўйхати билан танишиш учун алоҳида имконият яратилгани ҳам қайд этилган.

Маълумки, шу йилнинг биринчи мавсумида ҳам 3,2 трлн сўм маблағ ажратилган бўлиб, ўшанда 2 369 та лойиҳа ғолиб чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” жараёнларига бир қатор ўзгаришлар киритилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Саида Мирзиёева юртдошларни Мустақиллик байрами билан табриклади

Саида Мирзиёева Ўзбекистон халқини давлат мустақиллигининг 34 йиллиги билан самимий табриклади.

У ўз табригида шундай деди:
“Ватанимиз бундан-да кучли, фаровон, толеи порлоқ бўлсин. Тинчликсевар давлатимизда доимо осойишталик ҳукм сурсин.
Барчамизга бахт ва омад ҳамроҳлик қилсин, энг эзгу орзу-умидларимиз ушалсин.

Эркимиз тантанаси абадий бўлсин!”


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍78🔥19👎3😢3