EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоий вилоятида Мустақилликнинг 34 йиллиги тантанали равишда нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, илм-фан ва маданият фидойилари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов барчани Истиқлол байрами билан табриклаб, байрам “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтаётганини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш, аҳоли манфаатларини устувор қўйиш йўлида кенг ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Айни пайтгача Навоий вилоятида ҳам турли соҳаларда улкан ўзгаришлар кузатилди. Сўнгги саккиз йилда 2,8 мингта кўп қаватли уй қурилиб, 41 минг оила янги хонадонга эга бўлди. Марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 53 фоиздан 85,7 фоизга етказилиб, 198 мингта оила тоза сув билан таъминланди. Шу билан бирга, 6,5 минг км йўл, 116 та кўприк таъмирланди, электр тармоқлари янгиланиб, 218 минг хонадонда энергия таъминоти яхшиланди.

Жорий йилнинг ўзида 400 дан зиёд объектда 12 триллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 60 дан ортиқ янги автобус олиб келиниши ҳисобига вилоятда жамоат транспорти тикланди.

Навоийдаги янгиланишлар нафақат юртимизда, балки тараққий этган давлатларда ҳам эътироф этилмоқда.

Байрам шукуҳи вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
2024 йилда аёллар раҳбарлигидаги бизнеслар соф фойдаси 4,2 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил якунида аёллар раҳбарлигидаги 20 мингдан ортиқ кичик корхона ва микрофирмаларнинг умумий соф фойдаси 4,2 трлн сўмни ташкил этди.

Ҳисобот даврида битта корхона ҳиссасига тўғри келган ўртача соф фойда 202,6 млн сўм бўлиб, бу аёллар раҳбарлигидаги бизнесларнинг самарадорлиги ва бозордаги ўз ўрнига эга эканини кўрсатади.

Мамлакатда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, айниқса аёллар учун яратилган молиявий ва ташкилий имкониятлар бу натижаларга ҳисса қўшди. Аёллар раҳбарлигидаги корхоналар хизмат кўрсатишдан тортиб, ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 2 611 тага кўпайиб, 6,3 фоизлик ўсишни кўрсатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷‍♂1👍1
Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида илғор мутахассислар эътироф этилди

Ҳозирги кунда сунъий интеллект технологиялари иқтисодиёт билан бирга таълим, давлат бошқаруви, транспорт ҳамда тиббиёт соҳаларида ҳам сезиларли ўзгаришларни амалга оширмоқда.

Мазкур йўналишда фаолият юритаётган ва турли инновацион ғоя ҳамда тадқиқотлари орқали мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаётган мутахассисларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Юксалиш” ҳаракати Марказий Осиё сунъий интеллект ассоциацияси (AICA) ҳамкорлигида ТОП-30 сунъий интеллект лидерлари рейтингини ишлаб чиқди.

Ушбу рўйхатда юртимиздаги СИ соҳасига катта ҳисса қўшаётган 30 нафар етакчи мутахассис, олим ва фаоллар номлари жамланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ялпи ички маҳсулотимиз 2 карра ошиб, экспорт ҳажми 26 миллиард долларга етди” — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрамидаги нутқида мамлакат иқтисодий ривожи ҳақида тўхталар экан, шундай деди:

“Кейинги саккиз йилда ялпи ички маҳсулотимиз 2 карра ошиб, ўтган йили 115 миллиард долларга, экспорт ҳажми 26 миллиард долларга етди”.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥33🤷‍♂2👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда пахта терими бошланди

Сурхондарё вилоятида пахта терими расман бошланди. Вилоят ҳокими Термиз, Ангор ва Музработ туманларида терим жараёнлари ва далалардаги ҳосилдорлик билан танишди ҳамда меҳнат қилаётган теримчиларга совғалар тақдим этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкентда божхона товарлари ярмаркаси ўтказилмоқда

Тошкент шаҳри Учтепа туманида, Uchtepa Outlet Centre олдида, божхона томонидан олиб қўйилган товарлар ярмаркаси ташкил этилди. Ярмаркада қонунбузарлардан олинган кийим-кечак, пойабзал, техникалар, телефонлар ва зеб-зийнатлар сотувга чиқарилган бўлиб, барчаси қонуний нархларда тақдим этилади.

Товарларнинг катта қисми Хитой, Туркия ва БААдан олиб келинган.

Ярмарка 29 августдан 31 августгача фаолият юритади. Барча тушумлар эҳтиёжмандларга кўмак сифатида сарфланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢1
Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга расмий ташриф билан борди

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга расмий ташриф доирасида Тяньцзинь шаҳрига борди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍97🔥15👎2🤔1
Андижонда Мустақиллик байрами шукуҳи юқори кайфиятда нишонланди

Андижон шаҳрида Мустақиллик байрами тантаналари юқори руҳда ўтди ва тадбир финалида мушакбозлик намойиши билан якунланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🔥1
Алиментчи отадан 150 минг доллар ундирилди

Бюронинг Учтепа туман бўлими иш юритувига ФИБ Учтепа туманлараро судининг 2018 йил 17 май ҳамда 2022 йил 20 апрелдаги суд буйруқларига асосан қарздор Б.Т.дан ундирувчи Б.Г. фойдасига уч нафар фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойда иш ҳақи ва даромадларининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Шу асосда ижро иши қўзғатилиб, тегишли ҳаракатлар амалга оширилган. Жараёнда қарздор ота ўз фарзандлари таъминоти учун алиментни олдиндан ҳисоблаб беришни сўраб мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 145-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сон қарори асосида МИБ электрон дастури орқали ҳисоб-китоб қилинганда, алимент миқдори 2025 йил 1 июлдан 2040 йил 2 февралга қадар жами 1 млрд 847 млн 413 минг сўмни ташкил этган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, жорий йил 29 август куни қарздор ота томонидан ундирувчи фойдасига 150 000 АҚШ доллари миқдорида алимент тўлаб берилди. Шундан сўнг мазкур ижро иши амалда тамомланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤔2👍1
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги: "пахта терими нархлари ҳақидаги миш-мишлар асоссиз"

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган «пахта терими учун 1 кг – 1 800 сўм» деган хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Расмий ахборотга кўра, 2025 йилги мавсумда пахта терими учун қуйидаги ҳисоб-китоблар белгиланган:

машина ёрдамида йиғилган пахта – 1 кг учун 1 373 сўм;

қўлда йиғилган пахта – 1 кг учун 2 000 сўм (тавсия этилган нарх).

Шунингдек, фермерлар ва кластерлар теримчилар билан келишиб, нархни мустақил белгилаш ҳуқуқига эга.

Бундан ташқари, пахта етиштириш харажатларини камайтириш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан ҳар килограмм учун 1 000 сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

Вазирлик бу тартиб пахтачилик соҳасида барқарорликни таъминлаш, ишчи-меҳнаткашларни қўллаб-қувватлаш ва хўжаликлар манфаатини ҳимоя қилишга хизмат қилишини таъкидлади.

Мутасаддиларнинг сўзларига кўра, фақат расмий манбалар орқали берилган маълумотларга ишониш керак. Асоссиз хабарлар эса жамиятни чалғитиши ва қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2024 йил мавсумида қўлда терилган пахта учун 1 кг миқдорига 2 500 сўмдан ҳақ тўланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔3
2026 йилдан “Очиқ бюджет” ғолиби бўлмаган лойиҳалар ҳам молиялаштирилади

Президент қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Очиқ бюджет” танловида ғолиб чиқмаган лойиҳалар орасидан аҳоли турмушига ва ҳудудларни ривожлантиришга долзарб таъсир кўрсатадиган икки лойиҳа (ҳар мавсумда биттадан) депутатлар ташаббуси билан танлаб олинади ва республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 февралдан бошлаб аҳоли ташаббуси билан киритилган лойиҳаларнинг қиймати 50 фоизгача аҳоли ҳиссаси билан ихтиёрий равишда қопланса, қолган қисми давлат томонидан молиялаштирилади.

Яна бир муҳим ўзгариш – 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб айрим ҳолларда ғолиб бўлган лойиҳалар навбатдаги икки мавсумда ҳам иштирок этиши мумкин. Хусусан:

маҳаллалари сони 15 тадан кам бўлган туман ва шаҳарлардаги барча маҳалла лойиҳалари;

аҳоли ва давлат шериклиги асосида амалга ошириладиган ташаббуслар.

2026 йил учун республика бюджетидан “Очиқ бюджет” дастурларига 1 триллион сўм ажратилиши белгиланган. Шундан 494 миллиард сўм депутатлар ташаббуси билан молиялаштириладиган лойиҳаларга, 506 миллиард сўм эса аҳоли билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ташаббусларга йўналтирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мустақиллиги эълон қилинган тарихий видеолавҳа

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2