EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.7K photos
16.7K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Uzcard тизимидаги узилишлардан кейин мижозлар пул йўқотганини билдирди

28 август куни Uzcard платформа ишида бир неча соатлик узилиш кузатилди. Бу вақт мобайнида картадан маблағ ўтказиш ва банкоматлар орқали ечиб олиш имконияти чеклангани қайд этилди.

Шундан сўнг, бир қатор фойдаланувчилар операция амалга ошмаганига қарамай, карталаридан пул ечилганини маълум қилмоқда. Айримлар мурожаат марказига боғланишда ҳам қийинчиликка дуч келган, чунки кўплаб мижозлар пул йўқотиш билан боғлиқ хавотирда қўнғироқ қилган.

Uzcard компанияси эса тизимда профилактика ишлари олиб борилганини билдириб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради. Шу билан бирга, айни вақтда банкоматлар, терминаллар ва халқаро карталар орқали тўловларда қисқа узилишлар кузатилиши мумкинлиги огоҳлантирилди.

Ҳозирча компания мижозлар йўқотган маблағлар қандай қайтарилиши ёки зарарларни қоплаш тартиби ҳақида аниқ маълумот бермади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢2
Тошкентда Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тадбир бошланди

Айни соатларда пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари иштирокида ўтаётган тадбирда президент табрик сўзи билан мурожаат қилмоқда.

Мазкур байрамни телеканаллар орқали, шунингдек, Президент матбуот хизматининг Telegram, YouTube ва Facebook саҳифаларида жонли эфирда кузатиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тадбир бошланди Айни соатларда пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари иштирокида ўтаётган тадбирда президент табрик сўзи…
«Янги Ўзбекистон давлати ва жамияти буюк тарихимизни янги Уйғониш даври билан боғлайдиган кўприк бўлади» – президент

“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ва янги босқичдаги мақсадлар ҳақида тўхталди.

“Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошлаган улкан ислоҳотларимиз туфайли мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида чуқур ҳис қилиб, бу имкониятлардан кенг фойдаланмоқда.
Юртимиз заминидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс анъаналарини ривожлантириб, Учинчи Ренессанс сари дадил амалий қадамлар қўймоқдамиз.
Ишончим комил, бу йўлда Янги Ўзбекистон давлати, Янги Ўзбекистон жамияти буюк тарихимизни янги, янада юксак Уйғониш даври билан боғлайдиган мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади”, – деди президент.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera

🇺🇿 Уйғон, ўғлим!

Бу юрт, бу миллат эгалари қанчадан-қанча даҳоларни, дунё тамаддунига ҳисса қўшган олиму-фузалоларни, кураги ерга тегмаган пахлавонларни тарбия қилди.

Бугунги кунда дунёдаги чексиз коинот сарҳадларидан тортиб математик ҳисоб китобларгача, ҳадис илмидан тортиб тиббиёт билимларигача бўлган барча кашфиётлар бизнинг боболаримиз томонидан амалга оширилган.

Дунёни билим ила ҳайратда қолдириш навбати энди сеникидир... Уйғон, ўғлим!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔2
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди

Effect.uz сайти жамоаси Инатов Азиз Нуриддиновични ушбу нуфузли мукофот билан табриклайди ҳамда келгуси фаолиятида янада катта ютуқлар ва муваффақиятлар тилайди.

👉 https://effect.uz/6624

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади

Уч томондан ажойиб мовий денгизлар билан ўралган Туркия жаҳон миқёсидаги сув спорти тадбирлари билан дунёнинг турли бурчакларидан денгиз ихлосмандларини ўзига жалб қилмоқда. 

👉 https://effect.uz/6625

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Автомобилга газбаллон ўрнатиш учун рухсатнома олиш осонлашди

My.gov.uz орқали автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани олиш жараёни соддалаштирилди.

Энди фақатгина онлайн ариза тўлдириш ва уни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ЙҲХХ) юбориш керак. Қолган ишларни ЙҲХХ ходимлари амалга оширади.

Ариза кўриб чиқилгач, натижа шахсий кабинетга юборилади. Хизмат нархи – 123 600 сўм (0,3 БҲМ).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Лицензия тизимидаги ҳолат бўйича вазирликлар қарама-қарши баёнот берди

2025 йил 29 август куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 06:19 дан 09:53 гача https://license.gov.uz ахборот тизимида техник носозлик кузатилганини маълум қилди. Вазирликка кўра, айрим нодавлат олий таълим ташкилотларининг амалдаги лицензияларига ўзгартиш киритиш бўйича кўриб чиқиш муддати тугамаган аризаларига тизим талаблари бузилган ҳолда ижобий хулосалар шакллантирилган.

Маълумотда бу ҳолат техник хатолик сифатида қайд этилгани, сабаблари тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўрганилаётгани ва якуний хулосалар юзасидан қўшимча ахборот жамоатчиликка тақдим этилиши айтилган.

Бироқ Адлия вазирлиги бу баёнотга раддия билдирди. Вазирликка кўра, «Litsenziya» ахборот тизимида ҳеч қандай техник носозлик ёки рухсат этилмаган ҳаракатлар кузатилмаган, тизим ҳозирда ҳам тўлиқ штат тартибида ишлаб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
31 август ва 1 сентябр кунлари Тошкентда автотураргоҳлардан тўловсиз фойдаланиш мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 31 август ва 1 сентябр — расмий дам олиш кунлари муносабати билан пойтахтдаги барча пулли автотураргоҳлар бепул ишлайди.

Шу кунларда ҳайдовчилар автотураргоҳлардан ҳеч қандай тўловсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Маълумотда қайд этилишича, ушбу даврда жарима ва қўшимча тўловлар ҳам қўлланмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки… Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша. 👉 https://effect.uz/6623 Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонадаги марказий деҳқон бозори ҳоким билан кўздан кечирилди

Куни кеча ижтимоий тармоқларимиз орқали "Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…" сарлавҳаси остида мақола
чоп этгандик.

Айнан шу масала бўйича
Effect.uz ходимлари Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, Фарғона шаҳар прокурори Шерзод Мавлонов ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими ходимлари билан бозор кўздан кечирилди.

Тадбир давомида бозордаги маҳсулотлар, уларнинг нархи ва сифати яхши ҳолатда эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақидаги репортажимизни тез орада намойиш этамиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Тошкент мактабларида 10–11-синфлар учун «Smart School» тизими жорий этилади

Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларининг 10 ва 11-синф хоналарида махсус камералар ўрнатилиб, «Smart School» электрон дастури амалиётга жорий этилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинган.

Ҳужжатда таъкидланишича, дастур орқали юқори синф ўқувчиларининг давомати, фанларга қизиқиши ва таълим сифати назорат қилинади. Шунингдек, сунъий интеллект ёрдамида ўқувчиларнинг руҳий ҳолати таҳлил этилиши, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати баҳоланиши кўзда тутилган.

Лойиҳа дастлаб синов тариқасида Олмазор туманидаги 31 та мактабнинг 250 та синфида йўлга қўйилади.

Маълумотга кўра, камералар туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан ўрнатилади. Қарор ижроси учун масъулият Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д. Раҳимова зиммасига юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Навоий вилоятида Мустақилликнинг 34 йиллиги тантанали равишда нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Навоий вилоятида тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, илм-фан ва маданият фидойилари, нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов барчани Истиқлол байрами билан табриклаб, байрам “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтаётганини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатимизда инсон қадрини юксалтириш, аҳоли манфаатларини устувор қўйиш йўлида кенг ислоҳотлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Айни пайтгача Навоий вилоятида ҳам турли соҳаларда улкан ўзгаришлар кузатилди. Сўнгги саккиз йилда 2,8 мингта кўп қаватли уй қурилиб, 41 минг оила янги хонадонга эга бўлди. Марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 53 фоиздан 85,7 фоизга етказилиб, 198 мингта оила тоза сув билан таъминланди. Шу билан бирга, 6,5 минг км йўл, 116 та кўприк таъмирланди, электр тармоқлари янгиланиб, 218 минг хонадонда энергия таъминоти яхшиланди.

Жорий йилнинг ўзида 400 дан зиёд объектда 12 триллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, 60 дан ортиқ янги автобус олиб келиниши ҳисобига вилоятда жамоат транспорти тикланди.

Навоийдаги янгиланишлар нафақат юртимизда, балки тараққий этган давлатларда ҳам эътироф этилмоқда.

Байрам шукуҳи вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1