This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳидлар хотираси хиёбонида Қатағон қурбонлари ёдга олинди
Бугун, 29 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Шаҳидлар хотираси хиёбонида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар ҳамда нуронийлар иштирокида тадбир ўтказилди. Маросимда президент Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди.
Тадбирда Қуръон тиловати қилинди, элга ош тарқатилди. Давлат раҳбари Ватан озодлиги йўлида жон фидо этган аждодлар хотирасини улуғлаш ва ёш авлодни мустақиллик ҳамда тинчлик қадрига етиш руҳида тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев сўзларига кўра, сўнгги саккиз йилда 1 200 дан ортиқ қатағон қурбони номи оқланди, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи янгидан тузатилди ва янги ҳужжатлар билан бойитилди. Шунингдек, Бухорода Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилмоқда.
Президент ёшларга тарихни тўғри етказиш, жадид боболар меросини ўрганиш, мустақилликнинг буюк неъмат эканини англатиш зарурлигини таъкидлади.
Маросимда уламолар юрт тинчлиги ва барқарорлиги учун дуо қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍50
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша.
👉 https://effect.uz/6623
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша.
👉 https://effect.uz/6623
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Битта структурада ишлаганимизни муомалангиздан кўриб турибман»
Сирдарё вилоятида ўзини собиқ ЙПХ ходими деб таништирган қоидабузар тўхтатилди. Унинг вилоят ИИБ бошлиғи Фаррух Ҳайдаров билан видеомулоқоти тарқалди.
Мулоқотда ИИБ бошлиғининг «Битта структурада ишлаганимизни муомалангиздан кўриб турибман» деган сўзлари эътиборни тортди. Бу жумланинг тизимдаги муаммоларга ишора экани ва уларни тан олиш жасорат сифатида баҳоланаётгани таъкидланмоқда.

👍14👎2🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турдимов: «Мажбурий меҳнатга чиққан ўқитувчи ҳам ишдан олиниши керак»
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов устозлар миллий форумида мажбурий меҳнат масаласига тўхталиб, бу борада кескин фикр билдирди.
— деди Турдимов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов устозлар миллий форумида мажбурий меҳнат масаласига тўхталиб, бу борада кескин фикр билдирди.
«Агар биронта мактабда мажбурий меҳнат бўлса, унинг директори автоматик равишда ишдан олиниши керак. Шунингдек, ўша мажбурий меҳнатга чиққан ўқитувчи ҳам ишдан олиниши лозим. Чунки агар у ҳақиқий ўқитувчи бўлса, уни ҳеч ким бундай ишларга мажбурлай олмайди. Агар саводсиз ёки кўр-кўрона бўлса, ундан яхши устоз чиқмайди»,
— деди Турдимов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍9
Айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига берилган хизмат уйлари хусусийлаштириб берилади
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига уларга берилган хизмат уй-жойлари хусусийлаштириб берилади.
Булар қуйидагилар:
🔹 2022-йил 4-июльга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга);
🔹 вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса.Айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига берилган хизмат уйлари хусусийлаштириб берилади
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра (543-сон, 28.08.2025-йил), айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига уларга берилган хизмат уй-жойлари хусусийлаштириб берилади.
Булар қуйидагилар:
🔹 2022 йил 4 июлга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга);
🔹 вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса.

👍4🤔1
Ўзбекистон президенти мақоласи China Daily нашрида чоп этилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Чина Даилй нашрида мақола эълон қилиб, мамлакатнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доирасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича қарашларини баён қилди.
Мақолада ШҲТ давлатлари ўртасида туризмни ривожлантириш муҳим йўналиш экани таъкидланиб, минтақада арзон ва сифатли туризм маҳсулотлари етишмаслиги қайд этилди. Президентнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сони йил охирига қадар 46 тадан 60 тага етади.
Президент, шунингдек, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини билдирган. У ШҲТ доирасида умумий платформа яратиш, тажриба алмашиш ва инклюзив ҳамда “яшил” ўсишни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этди.
Мақолада ШҲТ механизмларини ислоҳ қилиш, ҳамда барча давлатлар манфаатлари ва замонавий чақириқларни инобатга олган ҳолда узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш таклифи ҳам илгари сурилди. Ўзбекистоннинг мақсади — минтақавий жараёнларда иштирок этиш билангина чекланмай, балки ўзаро ишонч ва манфаат асосида умумий келажакни фаол қуришдир.
Давлат раҳбари яқинлашиб келаётган Тянцзин шаҳридаги ШҲТ саммитидан муваффақиятли натижалар кутаётганини билдириб, Хитой халқига тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади.

👍46🔥3
Uzcard тизимидаги узилишлардан кейин мижозлар пул йўқотганини билдирди
28 август куни Uzcard платформа ишида бир неча соатлик узилиш кузатилди. Бу вақт мобайнида картадан маблағ ўтказиш ва банкоматлар орқали ечиб олиш имконияти чеклангани қайд этилди.
Шундан сўнг, бир қатор фойдаланувчилар операция амалга ошмаганига қарамай, карталаридан пул ечилганини маълум қилмоқда. Айримлар мурожаат марказига боғланишда ҳам қийинчиликка дуч келган, чунки кўплаб мижозлар пул йўқотиш билан боғлиқ хавотирда қўнғироқ қилган.
Uzcard компанияси эса тизимда профилактика ишлари олиб борилганини билдириб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради. Шу билан бирга, айни вақтда банкоматлар, терминаллар ва халқаро карталар орқали тўловларда қисқа узилишлар кузатилиши мумкинлиги огоҳлантирилди.
Ҳозирча компания мижозлар йўқотган маблағлар қандай қайтарилиши ёки зарарларни қоплаш тартиби ҳақида аниқ маълумот бермади.

🤔2😢2
Тошкентда Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тадбир бошланди
Айни соатларда пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари иштирокида ўтаётган тадбирда президент табрик сўзи билан мурожаат қилмоқда.
Мазкур байрамни телеканаллар орқали, шунингдек, Президент матбуот хизматининг Telegram, YouTube ва Facebook саҳифаларида жонли эфирда кузатиш мумкин.

👍52🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тадбир бошланди Айни соатларда пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари иштирокида ўтаётган тадбирда президент табрик сўзи…
«Янги Ўзбекистон давлати ва жамияти буюк тарихимизни янги Уйғониш даври билан боғлайдиган кўприк бўлади» – президент
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ва янги босқичдаги мақсадлар ҳақида тўхталди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ва янги босқичдаги мақсадлар ҳақида тўхталди.
“Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошлаган улкан ислоҳотларимиз туфайли мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида чуқур ҳис қилиб, бу имкониятлардан кенг фойдаланмоқда.
Юртимиз заминидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс анъаналарини ривожлантириб, Учинчи Ренессанс сари дадил амалий қадамлар қўймоқдамиз.
Ишончим комил, бу йўлда Янги Ўзбекистон давлати, Янги Ўзбекистон жамияти буюк тарихимизни янги, янада юксак Уйғониш даври билан боғлайдиган мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади”, – деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera
🇺🇿 Уйғон, ўғлим!
Бу юрт, бу миллат эгалари қанчадан-қанча даҳоларни, дунё тамаддунига ҳисса қўшган олиму-фузалоларни, кураги ерга тегмаган пахлавонларни тарбия қилди.
Бугунги кунда дунёдаги чексиз коинот сарҳадларидан тортиб математик ҳисоб китобларгача, ҳадис илмидан тортиб тиббиёт билимларигача бўлган барча кашфиётлар бизнинг боболаримиз томонидан амалга оширилган.
Дунёни билим ила ҳайратда қолдириш навбати энди сеникидир... Уйғон, ўғлим!

👍6🤔2
Ҳамюртимиз “Юксак эҳтиром” халқаро эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланди
Effect.uz сайти жамоаси Инатов Азиз Нуриддиновични ушбу нуфузли мукофот билан табриклайди ҳамда келгуси фаолиятида янада катта ютуқлар ва муваффақиятлар тилайди.
👉 https://effect.uz/6624
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz сайти жамоаси Инатов Азиз Нуриддиновични ушбу нуфузли мукофот билан табриклайди ҳамда келгуси фаолиятида янада катта ютуқлар ва муваффақиятлар тилайди.
👉 https://effect.uz/6624
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1
Истанбул 18–21 сентябрда Босфор Кубоги 2025 қайиқлар пойгасига мезбонлик қилади
Уч томондан ажойиб мовий денгизлар билан ўралган Туркия жаҳон миқёсидаги сув спорти тадбирлари билан дунёнинг турли бурчакларидан денгиз ихлосмандларини ўзига жалб қилмоқда.
👉 https://effect.uz/6625
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Уч томондан ажойиб мовий денгизлар билан ўралган Туркия жаҳон миқёсидаги сув спорти тадбирлари билан дунёнинг турли бурчакларидан денгиз ихлосмандларини ўзига жалб қилмоқда.
👉 https://effect.uz/6625
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Автомобилга газбаллон ўрнатиш учун рухсатнома олиш осонлашди
My.gov.uz орқали автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани олиш жараёни соддалаштирилди.
Энди фақатгина онлайн ариза тўлдириш ва уни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ЙҲХХ) юбориш керак. Қолган ишларни ЙҲХХ ходимлари амалга оширади.
Ариза кўриб чиқилгач, натижа шахсий кабинетга юборилади. Хизмат нархи – 123 600 сўм (0,3 БҲМ).
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
My.gov.uz орқали автомобилга газ баллон ўрнатиш учун рухсатномани олиш жараёни соддалаштирилди.
Энди фақатгина онлайн ариза тўлдириш ва уни Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига (ЙҲХХ) юбориш керак. Қолган ишларни ЙҲХХ ходимлари амалга оширади.
Ариза кўриб чиқилгач, натижа шахсий кабинетга юборилади. Хизмат нархи – 123 600 сўм (0,3 БҲМ).
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Лицензия тизимидаги ҳолат бўйича вазирликлар қарама-қарши баёнот берди
2025 йил 29 август куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 06:19 дан 09:53 гача https://license.gov.uz ахборот тизимида техник носозлик кузатилганини маълум қилди. Вазирликка кўра, айрим нодавлат олий таълим ташкилотларининг амалдаги лицензияларига ўзгартиш киритиш бўйича кўриб чиқиш муддати тугамаган аризаларига тизим талаблари бузилган ҳолда ижобий хулосалар шакллантирилган.
Маълумотда бу ҳолат техник хатолик сифатида қайд этилгани, сабаблари тегишли идоралар билан ҳамкорликда ўрганилаётгани ва якуний хулосалар юзасидан қўшимча ахборот жамоатчиликка тақдим этилиши айтилган.
Бироқ Адлия вазирлиги бу баёнотга раддия билдирди. Вазирликка кўра, «Litsenziya» ахборот тизимида ҳеч қандай техник носозлик ёки рухсат этилмаган ҳаракатлар кузатилмаган, тизим ҳозирда ҳам тўлиқ штат тартибида ишлаб турибди.

👍2
31 август ва 1 сентябр кунлари Тошкентда автотураргоҳлардан тўловсиз фойдаланиш мумкин
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 31 август ва 1 сентябр — расмий дам олиш кунлари муносабати билан пойтахтдаги барча пулли автотураргоҳлар бепул ишлайди.
Шу кунларда ҳайдовчилар автотураргоҳлардан ҳеч қандай тўловсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Маълумотда қайд этилишича, ушбу даврда жарима ва қўшимча тўловлар ҳам қўлланмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 31 август ва 1 сентябр — расмий дам олиш кунлари муносабати билан пойтахтдаги барча пулли автотураргоҳлар бепул ишлайди.
Шу кунларда ҳайдовчилар автотураргоҳлардан ҳеч қандай тўловсиз фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Маълумотда қайд этилишича, ушбу даврда жарима ва қўшимча тўловлар ҳам қўлланмайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки… Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша. 👉 https://effect.uz/6623 Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонадаги марказий деҳқон бозори ҳоким билан кўздан кечирилди
Куни кеча ижтимоий тармоқларимиз орқали "Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…" сарлавҳаси остида мақола чоп этгандик.
Айнан шу масала бўйича Effect.uz ходимлари Фарғона шаҳар ҳокими Восилжон Назаров, Фарғона шаҳар прокурори Шерзод Мавлонов ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона шаҳар бўлими ходимлари билан бозор кўздан кечирилди.
Тадбир давомида бозордаги маҳсулотлар, уларнинг нархи ва сифати яхши ҳолатда эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақидаги репортажимизни тез орада намойиш этамиз.

👍2🤔1😢1