Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ва Наманган вилоятларида коррупцион ҳолатлар фош этилди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1️⃣ Андижон вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг раҳбарларидан бири ҳамда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари ўзаро тил бириктириб, мазкур тумандаги балиқ етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликда аниқланган 4,1 млрд сўмлик зарар бўйича судга даъво аризаси киритмаслик, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан зарар миқдорини 10 баробарга оширилган ҳолда ундириш чораларини кўрмаслик, текширув тадбирларини тўхтатиш бўйича фермер хўжалик раҳбари томонидан Андижон туманлараро маъмурий судига киритилган даъво аризасини қўллаб-қувватлаш эвазига фермерга тегишли бўлган Хонобод шаҳридаги 10 сотихли дала ҳовлини ҳоким ўринбосарининг қариндоши номига ўтказиб беришни талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда туман ҳокими ўринбосарининг укаси фермер хўжалик раҳбаридан дала ҳовлининг кадастр ҳужжаларини олиб, хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусда ушбу кўчмас мулкни ўзининг турмуш ўртоғи номига расмийлаштириб олаётган вақтида фош этилди.⚖️ Ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мансабдорига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
2️⃣ Бошқа ҳолатда эса Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатасининг Андижон вилоятидаги туманлардан бирининг филиали бошлиғи хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг ишончига киради.
Мазкур мансабдор шахс туман захирасида бўлган 17 сотих тошлоқ ер майдонини нотурар жой сифатида унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
3️⃣ Бу каби қонун бузилиши Наманган вилоятида ҳам қайд этилди.
Жумладан, вилоятдаги туманлардан бирининг мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда иккита хусусий боғча раҳбарлари ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқаронинг ишончига киришган.
Хусусан, улар ўзларининг мансабдор танишлари орқали фуқарони бошқа тумандаги давлат тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларидан бирига мудира лавозимига тайинлаш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилишган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларидан бирининг раҳбари 2500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан ушбу пул маблағини олган вақтида иккинчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари қўлга олинди.
Ўз навбатида у 1000 АҚШ долларини туман мактаб ва мактабгача таълим бўлими мудирига бериши кераклиги аниқланиб, мазкур мансабдор шахс ҳам ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.⚖️ Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев Хитойдаги тарихий ҳарбий парадда иштирок этади
3 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хитойда ўтказиладиган ҳарбий парадда иштирок этади. Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги хабар тарқатди.
Тантанали маросим Хитойнинг Япония босқинидан озод этилганига 80 йил тўлиши ҳамда Иккинчи жаҳон уруши якунланишига бағишланади.
Маросимда Ўзбекистон билан бир қаторда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳам қатнашиши кутилмоқда. Шунингдек, Россия, Беларусь, Арманистон ва Озарбайжон давлат раҳбарлари ҳам парадда ҳозир бўлади.
Мазкур тадбир Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитининг давоми сифатида ўтказилади. Саммит 31 август – 1 сентябрь кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтади.

👍72👎4🤔1
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида наркотик моддалар савдосига чек қўйилди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1️⃣ Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати одимлари томонидан Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга олинди.
Хусусан, олдиндан кузатувга олинган, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 2002 й.т. шахс ўзининг “Спарк” русумли автомашинасида наркогуруҳ ташкилотчилари томонидан берилган топшириққа кўра, Тошкент туманига бориб, муқаддам наркокуръерлар томонидан дала майдонидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг 300 гр “альфа-ПВП” моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим муассасасининг 3-курс талабаси ҳисобланади.⚖️ Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш ва терговга жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
2️⃣ Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” профилактик тадбирлари доирасида Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи, 2001 й.т. фуқаро ўз акасининг номида бўлган, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 20 сотих ер майдонида жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари етиштириш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида маълумот олинди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинди.⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда “Бўка-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида яшовчи, 1970 й.т., собиқ ички ишлар ходими бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилди.
Автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда – 1975 й.т. Қозоғистон Республикаси фуқароси ва Бўка туманида яшовчи, 1989 й.т. шахс кетаётганлиги маълум бўлиб, машинанинг орқа ўриндиғи ортида 979 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериклари бўлган Бекобод туманида яшовчи, 1989 й.т. ва 2001 й.т. 2 нафар фуқаро ушланиб, улардан ҳам 437 гр “гашиш” моддаси олинди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4️⃣ Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Янгиобод МФЙда истиқомат қилувчи, 1988 й.т., муқаддам судланган шахс ва Бирлик маҳалласида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро қўлга олиниб, улардан 976 гр марихуана олинди.⚖️ Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
Ўзбекистон ЖССТ рўйхатидаги регуляторлар тасдиқлаган дори воситаларини такрорий синовларсиз тан олади
2025 йил 1 октябрдан бошлаб Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) рўйхатига киритилган регуляторлар томонидан рўйхатдан ўтган дори воситалари мамлакатимизда давлат рўйхатига қабул қилинади.
📅 2026 йил 1 январдан:
▪️ тиббий буюм ва техникалар тиббий жиҳоз сифатида рўйхатдан ўтказилади;
▪️ жиҳозлар хавф даражасига кўра 4 тоифага ажратилади;
▪️ клиник тадқиқотлар натижаларига кўра рўйхатга олинади;
▪️ чакана савдо учун лицензия талаби бекор қилинади.
📅 2027 йилдан:
▪️ дори воситалари учун – миллий GMP сертификати,
▪️ тиббий жиҳозлар учун – ISO:13485 стандарти талаб қилинади.
Президент 19 август куни “Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. У 23 августдан кучга кирди.

👍2
Техникумларда янги ўқув йили 3 сентябрдан бошланади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғига кўра, республика касбий таълим ташкилотларида 2025/2026 ўқув йили бошланиш санаси тасдиқланди.
Унга кўра, 9-синф асосида шакллантирилган гуруҳларда, шунингдек ўрта ва ўрта махсус касбий таълим даражалари бўйича 2- ва 3-курс ўқувчилари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан бошланади.

Жиззахда фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🚨 Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.💵 Хусусан, Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси таълим ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган иккита МЧЖ фаолиятида юзага келган солиқ қарздорлиги ва жарималарни ўзининг танишлари ёрдамида камайтириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.🔎 Терговга қадар текширув давомида, у “холис хизматни” жорий йилнинг июнь ойига қадар солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган таниши орқали ҳал қилиб бериши кераклиги аниқланиб, мазкур шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.
⚖️ Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами доирасида қатор тадбирларда иштирок этади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонида қатагон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этади ҳамда "Янги Ўзбекистон" боғида Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.
Кечқурун давлатимиз раҳбари мамлакатимиз мустақиллигининг 34-йиллигига бағишланган байрам тадбирида иштирок этиб, халқимизга табрик билан мурожаат қилади.
Шунингдек, Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш ҳам режалаштирилган.

👍4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇽 Мексика парламентида депутатлар муштлашди
Муштлашув Мексикада бошқа давлатларнинг қуролли кучлари мавжудлиги ҳақидаги “мураккаб баҳс-мунозаралар”дан сўнг бошланган.
Унда мухолифатдаги Институцион инқилобий партия етакчиси Алехандро Морено ва ҳукмрон “Морена” партияси вакили Херардо Фернандес ўртасида содир бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Муштлашув Мексикада бошқа давлатларнинг қуролли кучлари мавжудлиги ҳақидаги “мураккаб баҳс-мунозаралар”дан сўнг бошланган.
Унда мухолифатдаги Институцион инқилобий партия етакчиси Алехандро Морено ва ҳукмрон “Морена” партияси вакили Херардо Фернандес ўртасида содир бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Мустақиллик байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?
Мустақиллик куни арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
🔹30 август (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
🔹 31 август (якшанба) – дам олиш куни;
🔹1 сентябрь (душанба) – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мустақиллик куни арафасида қуйидаги кунлар дам олинади:
🔹30 август (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун иш куни;
🔹 31 август (якшанба) – дам олиш куни;
🔹1 сентябрь (душанба) – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
🇷🇺 Россияда ўзбек мигрантларини урушга жалб этиш хавфи ортяпти
Россия меҳнат бозорида ўзбек мигрантлари учун жиддий таҳдидлар мавжуд. Асосий хатар — мигрантларни урушга жалб қилиш мавзуси. Миграция бўйича эксперт Ботиржон Шермуҳаммад бу ҳақда қуйидагиларни таъкидлади:
“Ҳозирги кунда Ўзбекистон фуқароларига Россия қамоқхоналарида, миграция марказларида, миграция бўлимларида, жамоат транспортида, полиция бўлимларида урушга боришга тарғибот қилиняпти. Жудаям фаол тарғибот қилиняпти”, — дейди у.
Маълумотларга кўра, уларга 30–40 минг долларгача бир марталик мукофот, ҳар ой 200 минг рубл атрофида маош, қамоқдан озод қилиш имконияти ва ҳатто Россия фуқаролиги ваъда қилинмоқда.
Ўзбекистон Олий суди маълумотларига кўра, ҳозиргача 26 нафар фуқаро Россиядаги урушга ёлланганликда айбдор деб топилиб, суд ҳукми ўқилган.
Украина ҳукуматининг "Хочу жить" лойиҳасига кўра, 1110 нафар ўзбекистонлик урушда қатнашган, улардан 109 нафари ҳалок бўлган. BBC ва “Медиазона” эса 66 нафар ўзбекистонликнинг урушда ҳалок бўлганини қайд этган, шундан 46 нафари қамоқда бўлган фуқаролар экани аниқланган.

😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳидлар хотираси хиёбонида Қатағон қурбонлари ёдга олинди
Бугун, 29 август Қатағон қурбонларини ёд этиш куни муносабати билан Шаҳидлар хотираси хиёбонида давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, зиёлилар ҳамда нуронийлар иштирокида тадбир ўтказилди. Маросимда президент Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашди.
Тадбирда Қуръон тиловати қилинди, элга ош тарқатилди. Давлат раҳбари Ватан озодлиги йўлида жон фидо этган аждодлар хотирасини улуғлаш ва ёш авлодни мустақиллик ҳамда тинчлик қадрига етиш руҳида тарбиялаш муҳимлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев сўзларига кўра, сўнгги саккиз йилда 1 200 дан ортиқ қатағон қурбони номи оқланди, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи янгидан тузатилди ва янги ҳужжатлар билан бойитилди. Шунингдек, Бухорода Жадидлар мероси давлат музейи ташкил этилмоқда.
Президент ёшларга тарихни тўғри етказиш, жадид боболар меросини ўрганиш, мустақилликнинг буюк неъмат эканини англатиш зарурлигини таъкидлади.
Маросимда уламолар юрт тинчлиги ва барқарорлиги учун дуо қилди.

👍50
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона деҳқон бозоридаги нарх-навo халқ учунми ёки…
Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша.
👉 https://effect.uz/6623
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона деҳқон бозорида ҳар кунлик манзара ўзгармаяпти — нарх-навo ўша-ўша.
👉 https://effect.uz/6623
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Битта структурада ишлаганимизни муомалангиздан кўриб турибман»
Сирдарё вилоятида ўзини собиқ ЙПХ ходими деб таништирган қоидабузар тўхтатилди. Унинг вилоят ИИБ бошлиғи Фаррух Ҳайдаров билан видеомулоқоти тарқалди.
Мулоқотда ИИБ бошлиғининг «Битта структурада ишлаганимизни муомалангиздан кўриб турибман» деган сўзлари эътиборни тортди. Бу жумланинг тизимдаги муаммоларга ишора экани ва уларни тан олиш жасорат сифатида баҳоланаётгани таъкидланмоқда.

👍14👎2🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турдимов: «Мажбурий меҳнатга чиққан ўқитувчи ҳам ишдан олиниши керак»
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов устозлар миллий форумида мажбурий меҳнат масаласига тўхталиб, бу борада кескин фикр билдирди.
— деди Турдимов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов устозлар миллий форумида мажбурий меҳнат масаласига тўхталиб, бу борада кескин фикр билдирди.
«Агар биронта мактабда мажбурий меҳнат бўлса, унинг директори автоматик равишда ишдан олиниши керак. Шунингдек, ўша мажбурий меҳнатга чиққан ўқитувчи ҳам ишдан олиниши лозим. Чунки агар у ҳақиқий ўқитувчи бўлса, уни ҳеч ким бундай ишларга мажбурлай олмайди. Агар саводсиз ёки кўр-кўрона бўлса, ундан яхши устоз чиқмайди»,
— деди Турдимов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14👍9
Айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига берилган хизмат уйлари хусусийлаштириб берилади
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига уларга берилган хизмат уй-жойлари хусусийлаштириб берилади.
Булар қуйидагилар:
🔹 2022-йил 4-июльга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга);
🔹 вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса.Айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига берилган хизмат уйлари хусусийлаштириб берилади
Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра (543-сон, 28.08.2025-йил), айрим тоифадаги ички ишлар органлари ходимлари ва пенсионерларига уларга берилган хизмат уй-жойлари хусусийлаштириб берилади.
Булар қуйидагилар:
🔹 2022 йил 4 июлга қадар ички ишлар органларида хизмат қилиб, пенсия олиш ҳуқуқини берадиган хизмат муддатини ўтаган ёки хизмат даврида орттирилган касаллик (ногиронлик) оқибатида резервга ва истеъфога бўшатилган, ўзи ва турмуш ўртоғининг номида шахсий турар жой бўлмаган пенсионерларга ёхуд вафот этган пенсионерларнинг номида шахсий турар жой бўлмаган оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга);
🔹 вафот этган ходимларнинг оила аъзоларига (эри (хотини), фарзандлари ёки қарамоғида бўлган шахсларга), башарти уларнинг номида шахсий турар жой бўлмаса.

👍4🤔1
Ўзбекистон президенти мақоласи China Daily нашрида чоп этилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Чина Даилй нашрида мақола эълон қилиб, мамлакатнинг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доирасида ҳамкорликни кучайтириш бўйича қарашларини баён қилди.
Мақолада ШҲТ давлатлари ўртасида туризмни ривожлантириш муҳим йўналиш экани таъкидланиб, минтақада арзон ва сифатли туризм маҳсулотлари етишмаслиги қайд этилди. Президентнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сони йил охирига қадар 46 тадан 60 тага етади.
Президент, шунингдек, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш тарафдори эканини билдирган. У ШҲТ доирасида умумий платформа яратиш, тажриба алмашиш ва инклюзив ҳамда “яшил” ўсишни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этди.
Мақолада ШҲТ механизмларини ислоҳ қилиш, ҳамда барча давлатлар манфаатлари ва замонавий чақириқларни инобатга олган ҳолда узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш таклифи ҳам илгари сурилди. Ўзбекистоннинг мақсади — минтақавий жараёнларда иштирок этиш билангина чекланмай, балки ўзаро ишонч ва манфаат асосида умумий келажакни фаол қуришдир.
Давлат раҳбари яқинлашиб келаётган Тянцзин шаҳридаги ШҲТ саммитидан муваффақиятли натижалар кутаётганини билдириб, Хитой халқига тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади.

👍46🔥3
Uzcard тизимидаги узилишлардан кейин мижозлар пул йўқотганини билдирди
28 август куни Uzcard платформа ишида бир неча соатлик узилиш кузатилди. Бу вақт мобайнида картадан маблағ ўтказиш ва банкоматлар орқали ечиб олиш имконияти чеклангани қайд этилди.
Шундан сўнг, бир қатор фойдаланувчилар операция амалга ошмаганига қарамай, карталаридан пул ечилганини маълум қилмоқда. Айримлар мурожаат марказига боғланишда ҳам қийинчиликка дуч келган, чунки кўплаб мижозлар пул йўқотиш билан боғлиқ хавотирда қўнғироқ қилган.
Uzcard компанияси эса тизимда профилактика ишлари олиб борилганини билдириб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради. Шу билан бирга, айни вақтда банкоматлар, терминаллар ва халқаро карталар орқали тўловларда қисқа узилишлар кузатилиши мумкинлиги огоҳлантирилди.
Ҳозирча компания мижозлар йўқотган маблағлар қандай қайтарилиши ёки зарарларни қоплаш тартиби ҳақида аниқ маълумот бермади.

🤔2😢2
Тошкентда Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тадбир бошланди
Айни соатларда пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари иштирокида ўтаётган тадбирда президент табрик сўзи билан мурожаат қилмоқда.
Мазкур байрамни телеканаллар орқали, шунингдек, Президент матбуот хизматининг Telegram, YouTube ва Facebook саҳифаларида жонли эфирда кузатиш мумкин.

👍52🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда Мустақиллик байрамига бағишланган асосий тадбир бошланди Айни соатларда пойтахтда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Давлат раҳбари иштирокида ўтаётган тадбирда президент табрик сўзи…
«Янги Ўзбекистон давлати ва жамияти буюк тарихимизни янги Уйғониш даври билан боғлайдиган кўприк бўлади» – президент
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ва янги босқичдаги мақсадлар ҳақида тўхталди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар ва янги босқичдаги мақсадлар ҳақида тўхталди.
“Янги Ўзбекистон ғояси асосида бошлаган улкан ислоҳотларимиз туфайли мустақиллик берган ҳуқуқ ва эркинликларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаётида чуқур ҳис қилиб, бу имкониятлардан кенг фойдаланмоқда.
Юртимиз заминидаги Биринчи ва Иккинчи Ренессанс анъаналарини ривожлантириб, Учинчи Ренессанс сари дадил амалий қадамлар қўймоқдамиз.
Ишончим комил, бу йўлда Янги Ўзбекистон давлати, Янги Ўзбекистон жамияти буюк тарихимизни янги, янада юксак Уйғониш даври билан боғлайдиган мустаҳкам кўприк бўлиб хизмат қилади”, – деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Premyera
🇺🇿 Уйғон, ўғлим!
Бу юрт, бу миллат эгалари қанчадан-қанча даҳоларни, дунё тамаддунига ҳисса қўшган олиму-фузалоларни, кураги ерга тегмаган пахлавонларни тарбия қилди.
Бугунги кунда дунёдаги чексиз коинот сарҳадларидан тортиб математик ҳисоб китобларгача, ҳадис илмидан тортиб тиббиёт билимларигача бўлган барча кашфиётлар бизнинг боболаримиз томонидан амалга оширилган.
Дунёни билим ила ҳайратда қолдириш навбати энди сеникидир... Уйғон, ўғлим!

👍6🤔2