EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда бир гуруҳ фаоллар Мустақиллик байрами муносабати билан тақдирланди

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, йиғилганларни байрам муносабати билан қутлади ҳамда бир гуруҳ фаолларни турли мукофотлар билан тақдирлади.

“Бу йилги истиқлол байрамимизнинг “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида нишонланаётгани мамлакатимизда инсон қадри янада юксалиб, барча сайъи ҳаракатлар унинг манфаатлари устувор тутилаётганининг амалий ифодасидир. Зеро, ҳурматли президентимиз раҳнамолигида сўнгги йилларда амалга оширилган туб ўзгаришларни бугун барчамиз ҳар қадамда, ҳаётимиз ва фаолиятимиз мисолида ҳис этиб турибмиз”,

— деди Нормат Турсунов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон мактабларига 33 миллиард сўмлик ўқув жиҳозлари совға қилинди

Янги 2025–2026 ўқув йили олдидан Андижон вилоятидаги умумтаълим муассасаларига 33 миллиарддан зиёда қийматга эга ўқув жиҳозлари ва замонавий техникалар совға қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
Красноярск конида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

2025 йил 26 август куни Россиянинг Красноярск вилояти, Курагинский туманидаги конда ўзбекистонлик фуқаро тошлар босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий прокуратура хабар берди.

Маълумотларга кўра, 30 ёшли ишчи “Артёмовский рудник” АЖ конида тоғ жинсларини бурғулаш ва мустаҳкамлаш ишларини олиб бораётган. Иш жараёнида тоғ жинслари қулаб тушиб, у остида қолди ва олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.

Ҳодиса содир бўлган вақтда кон ичида 48 киши ишлаётган ва ҳудудда хавфсизлик постлари жойлаштирилган эди.

Россия Прокуратураси иш берувчининг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган- қилмаганини текширади. Жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан вафот этган фуқаронинг тақдири бўйича ҳали расмий баёнот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда қурилиш ва саноат объектларида ўзбекистонлик ишчилар билан боғлиқ шундай ҳолатлар аввал ҳам қайд этилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўлигингни чиқариб, қўшнилarga ош бераман” — Фарғонада аёл жонли эфирда фарзандини калтаклади

Фарғонада бир аёл ижтимоий тармоқларда жонли эфирда ўз фарзандини калтаклади. Ҳодисага оид видеокадрлар кенг тарқалди ва фойдаланувчилар орасида шов-шувга сабаб бўлди.

Ҳозирда Болалар омбудсмани сўрови асосида Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вазиятни ўрганиб, болани ҳимоя қилиш юзасидан ижтимоий кейс очилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢1
Хатирчилик 102 ёшли Тағоев Жўрақул бобо «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ Навоий вилоятининг Хатирчи туманида яшовчи 102 ёшли Тағоев Жўрақул бобо ҳам «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.

Бугун мазкур давлат мукофотини отахонга топшириш мақсадида вилоят ҳокими Нормат Турсунов Хатирчи тумани Олтинсой маҳалласида бўлди.

Аёли 1977 йилда вафот этган Жўрақул ота тракторчилик касби билан ёлғиз ўзи уч ўғил, икки қизни вояга етказган. Ҳозирда эса у 20 нафар набира ва 23 нафар чеваранинг қуршовида бахтли ҳаёт кечирмоқда. Вилоят ҳокими уни байрам билан қутлаб, Ватан осойишталиги ва эл-юрт равнақи йўлида қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Сентябрь ойи: илк кунларда иссиқ, охиригача салқинлик кутилмоқда

Ўзгидромет маълумотига кўра, 2025 йил сентябрь ойи мамлакатимизда асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлигида кечалари ва эрталаб ҳаво +15…+20 даражагача салқинлашиб, кундузи эса +35, айрим кунларда +37 даражагача исиши кутилмоқда.

Шу билан бирга, ойнинг охиригача ҳарорат босқичма-босқич пасайиши прогноз қилинган. Кечалари ҳаво +8…+13 даражагача, кундузлари эса +20…+25 даражагача салқинлашиши мумкин.

Сентябр ойи учун ўртача ҳарорат меъёрга яқин бўлиши кутилса-да, айрим ҳудудларда у 1−1,5 даражага юқори бўлиши мумкин. Шунингдек, ойнинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram