Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда самосуд: Асакада 3 киши икки эркакни калтаклаб, жазога тортилди
Шу йилнинг 26 август куни Андижон вилояти Асaка шаҳридаги Амир Темур кўчасида оммавий жанжал содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кўринишича, бир нечта шахс икки эркакни шафқатсизларча урган. Кўплаб фуқаролар ва ҳатто участка инспектори ҳодисага гувоҳ бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу воқеа Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Асака туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Х.Ж. ўзининг шериклари — 2003 йилда туғилган С.М. ва 2002 йилда туғилган О.М. билан бирга 2004 йилда туғилган Х.Д.ни ўзаро келишмовчилик ортидан урган. Шунингдек, 1997 йилда туғилган фуқаро Р.Б.га ҳам тан жароҳати етказилган.
Шу куниёқ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ишлари якунланиб, иш судга оширилган.
27 август куни Жиноят ишлари бўйича Асaка тумани суди томонидан айбланувчилар Х.Ж., С.М. ва О.М.нинг ҳар бирига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍11👎9😢1
⚡️Ўзбекистонлик аёл атлетлар Жаҳон Енгил атлетика федерацияси ТОП-100 рейтингига кирди
Жаҳон Енгил атлетика федерацияси энг кучли 100 аёл атлетлар рейтинги янгилади. Ўзбекистонлик тўрт нафар спортчи бу рўйхатга кириб, миллий спортнинг мақтанаётган натижасини намоён этди.
Баландликка сакраш бўйича Сафина Саъдуллаева рейтингда 12-ўринни эгаллаб, Осиёда тенгсиз атлет сифатида тан олинди. Шу йўналишдаги яна бир юртдошимиз Барнохон Сайфуллаева 60-ўринни эгаллаган ва Осиёда 6-ўринда қайд этилган.
Уч ҳатлаб сакраш бўйича Шарифа Давронова дунё бўйича 19-ўринни эгаллаб турса, Осиёда 1-ўринда тургани маълум қилинди.
Ядро итқитиш бўйича эса Малика Насриддинова рейтингда 3 поғона юқорилаб, 51-ўринни банд этди ва Осиёда 8-ўринда қайд этилди.

🔥4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Марҳум олим ва ижодкорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди
Президент фармонига мувофиқ, илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева “Фидокорона хизматлари учун” орденини адиб Вали Ғафуров, таржимон Тўхтасин Жалолов, жадидшунос олим Бегали Қосимов, адабиётшунос олим Алибек Рустамов ҳамда шоирлар Қуддус Муҳаммадий, Рауф Парфи Муҳаммад Юсуфнинг оила аъзоларига тантанали равишда топширди.

👎4🤔1
Туркия вазири тезликни оширгани учун жаримага тортилди
Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралоғлу тезлик қоидаларини бузгани учун 9 267 лира (тахминан 230 доллар) миқдорида жарима тўлади.
Вазир Анқара автомобиль йўлида 255 км/соат тезликда ҳаракатлангани акс этган видеони ўзи ижтимоий тармоқларда эълон қилган. Шу тариқа, у амалда ўзини ҳуқуқ-тартибот органларига “хабар қилган” бўлди.
Ҳолатдан кейин расмийлар вазирга нисбатан маъмурий жавобгарлик чорасини қўллаб, белгиланган жаримани ундирди.

👍3
Uzcard тизимида вақтинчалик узилиш кузатилмоқда
Uzcard тўлов тизимида вақтинчалик носозлик юзага келди. Натижада карта орқали мобил иловалардаги барча амалиётлар тўхтатилган.
Такси ва бошқа хизматларга картасини улаб қўйган фойдаланувчилар ҳозирча нақд пул орқали ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлмоқда.
Шунингдек, тўлов терминалларида ҳам Uzcard карталарини қабул қилишда муаммолар кузатилмоқда.

👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Uzcard тизимида вақтинчалик узилиш кузатилмоқда Uzcard тўлов тизимида вақтинчалик носозлик юзага келди. Натижада карта орқали мобил иловалардаги барча амалиётлар тўхтатилган. Такси ва бошқа хизматларга картасини улаб қўйган фойдаланувчилар ҳозирча нақд пул…
UZCARD тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилмоқда
«Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖ 2025 йил 28 август куни UZCARD тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Шу сабабли вақтинчалик узилишлар қуйидаги хизматларда кузатилиши мумкин:
банкоматлар (ATM),
E-POS ва POS терминаллари,
халқаро банк карталари,
чет элда кобейдж карталари.
Шунингдек, UZCARD расмий сайтида ҳам қисқа муддатли носозлик кузатилмоқда.
Марказ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, мутахассислар тизимнинг барқарор ишлашини тиклаш устида иш олиб бораётганини билдирди.

Навоийда бир гуруҳ фаоллар Мустақиллик байрами муносабати билан тақдирланди
Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, йиғилганларни байрам муносабати билан қутлади ҳамда бир гуруҳ фаолларни турли мукофотлар билан тақдирлади.
— деди Нормат Турсунов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, йиғилганларни байрам муносабати билан қутлади ҳамда бир гуруҳ фаолларни турли мукофотлар билан тақдирлади.
“Бу йилги истиқлол байрамимизнинг “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида нишонланаётгани мамлакатимизда инсон қадри янада юксалиб, барча сайъи ҳаракатлар унинг манфаатлари устувор тутилаётганининг амалий ифодасидир. Зеро, ҳурматли президентимиз раҳнамолигида сўнгги йилларда амалга оширилган туб ўзгаришларни бугун барчамиз ҳар қадамда, ҳаётимиз ва фаолиятимиз мисолида ҳис этиб турибмиз”,
— деди Нормат Турсунов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон мактабларига 33 миллиард сўмлик ўқув жиҳозлари совға қилинди
Янги 2025–2026 ўқув йили олдидан Андижон вилоятидаги умумтаълим муассасаларига 33 миллиарддан зиёда қийматга эга ўқув жиҳозлари ва замонавий техникалар совға қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги 2025–2026 ўқув йили олдидан Андижон вилоятидаги умумтаълим муассасаларига 33 миллиарддан зиёда қийматга эга ўқув жиҳозлари ва замонавий техникалар совға қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
Красноярск конида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
2025 йил 26 август куни Россиянинг Красноярск вилояти, Курагинский туманидаги конда ўзбекистонлик фуқаро тошлар босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий прокуратура хабар берди.
Маълумотларга кўра, 30 ёшли ишчи “Артёмовский рудник” АЖ конида тоғ жинсларини бурғулаш ва мустаҳкамлаш ишларини олиб бораётган. Иш жараёнида тоғ жинслари қулаб тушиб, у остида қолди ва олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этди.
Ҳодиса содир бўлган вақтда кон ичида 48 киши ишлаётган ва ҳудудда хавфсизлик постлари жойлаштирилган эди.
Россия Прокуратураси иш берувчининг меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги қоидаларига риоя қилган- қилмаганини текширади. Жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон томонидан вафот этган фуқаронинг тақдири бўйича ҳали расмий баёнот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда қурилиш ва саноат объектларида ўзбекистонлик ишчилар билан боғлиқ шундай ҳолатлар аввал ҳам қайд этилган эди.

😢3