EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва Австрия фермерлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

🔰Бугун Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси А.Хаитов Австрия фермерлар уюшмаси президенти, Миллий кенгашнинг Қишлоқ хўжалиги қўмитаси раиси Георг Штрассер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

👉Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт-импорт қилиш, тажриба алмашиш ва фермерликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

🔹Учрашув доирасида томонлар қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш ва фермерлар маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш имкониятларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Санкт-Петербург кўчаларида миллатга қараб ажратадиган кузатув тизими ишга туширилди

Санкт-Петербургда 2026–2028 йилларда шаҳар кўчаларига йўловчиларнинг ташқи қиёфаси орқали уларнинг этник келиб чиқишини аниқлай оладиган махсус видеокузатув тизими жорий этилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Петербургский дневник хабар берди.

Ахборотлаштириш ва алоқа қўмитаси раиси ўринбосари маълум қилишича, тизим ирқий ва минтақавий гуруҳларни фарқлай олади. Бу орқали шаҳарнинг турли ҳудудларида муайян миллат вакилларининг тўпланиши кузатилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тегишли маълумот тақдим этилади.

Маълумотларга кўра, жами 50 минг камера этник белгиларни аниқлаш имкониятига эга бўлади. Бироқ улар аниқ миллатни белгилай олмайди, фақат Кавказ, Шарқий ва Марказий Осиё ҳудудлари вакиллари, шунингдек европаликлар ва осиёликларни умумий қиёфа асосида ажрата олади. Жиноятларнинг очилишига доир умумий статистика эса йил охирида тақдим этилиши айтилган.

Ушбу масала жамоатчиликда тортишувларга сабаб бўлмоқда. Яқинда ижтимоий тармоқларда бир йўловчининг ўзбек таксичига нисбатан “сенлар россияликларни қулисан” деган ҳақоратли гаплари кенг муҳокама қилинди. Шунга қарамай, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан ҳали муносабат билдиргани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎4🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролар учун хорижда ишлашга йўналтирувчи мобил илова ишга туширилди

Фуқаролар энди махсус мобил илова орқали хорижда ишлаш истагини билдириши, касб ва чет тилларини ўрганиш учун мурожаат қилиши мумкин. Шунингдек, ушбу платформа орқали чет элга қонуний тартибда ишлаш учун кетиш бўйича ҳам ариза қолдириш имконияти яратилган.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар маҳалла еттилигига ўзларининг бошқа турдаги мурожаатларини ҳам илова орқали юборишлари мумкин.

Батафсил видеода☝️☝️☝️

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Санкт-Петербург кўчаларида миллатга қараб ажратадиган кузатув тизими ишга туширилди Санкт-Петербургда 2026–2028 йилларда шаҳар кўчаларига йўловчиларнинг ташқи қиёфаси орқали уларнинг этник келиб чиқишини аниқлай оладиган махсус видеокузатув тизими жорий этилиши…
"Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг исталган нуқтасида бўлишидан қатъий назар давлат ҳимоясида" – ТИВ

Бир муддат олдин ижтимоий тармоқларда бир йўловчининг ўзбек таксичига русчада “сенлар россияликларни қулисан” деб ҳақорат қилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлгани ва ҳолатга тегишли ташкилотлар ҳеч қандай изоҳ бермагани ҳақида хабар берилганди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

Баёнотда таъкидланишича, Ўзбекистон Конституцияси, миллий қонунлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, фуқаролар дунёнинг исталган нуқтасида бўлишидан қатъий назар давлат ҳимоясида ҳисобланади.

Вазирлик фуқароларнинг хорижда ҳуқуқлари ёки қадр-қиммати бузилган ҳолатда, аввало қабул қилувчи давлатнинг ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилиш зарурлигини, шунингдек, Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳам ҳуқуқий ва консуллик ёрдами кўрсатишга тайёр эканини билдирди.

Шу билан бирга, фуқароларни хорижда ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши экани ва бу масъулият давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбуриятлари асосида амалга оширилиши яна бир бор эслатиб ўтилди.

Фуқароларимизни хорижда ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши эканини ҳамда бу масъулият давлатнинг ўз фуқаролари олдидаги мажбуриятлари асосида амалга оширилишини яна бир бор эслатиб таъкидлаймиз,

дейилади расмий баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1
⚡️Ўзбекистон президенти мустақиллик байрами арафасида 523 нафар маҳкумни афв этди

Ўзбекистон мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев жазони ўтаётган, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали хабар берди.

Фармонга кўра, жами 523 нафар маҳкум афв этилди. Улардан 195 нафари жазодан тўлиқ озод қилинган бўлса, 147 нафари муддатидан аввал шартли равишда озод этилди. Шунингдек, 87 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроқ турдаги жазо билан алмаштирилди, яна 94 нафарига нисбатан қамоқ муддати қисқартирилди.

Афв этилганлар орасида 45 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 31 киши, 30 ёшгача бўлган 220 нафар шахс, жумладан бир вояга етмаган ҳам бор. Шунингдек, Тожикистондан 6, Серра-Леонедан 1 нафарни ўз ичига олган 8 нафар хорижлик ҳам қамраб олинган. Афв этилганлар орасида тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 15 киши ҳам мавжуд.

Расмий маълумотда таъкидланишича, афв этиш акти содир этилган жиноят фактини бекор қилмайди, балки айбини англаб, қилмишидан пушаймон бўлган ва тузалиш истагини намоён этган шахслар учун янги имконият ҳисобланади.

Фармон ижроси доирасида прокуратура ва тегишли идоралар озод этилганларни яшаш жойига етказиш ишларини ташкил этмоқда. Шунингдек, хорижлик маҳкумлар белгиланган тартибда ўз юртларига депортация қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Қирғизистондан ноқонуний олиб келинган 19 кг тилла буюмлар тўхтатиб қолинди

Давлат чегараларини қўриқлаш ва товар-моддий бойликлар контрабандасига қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Хусусан, Фарғона туманида яшовчи, 1991 й.т. ва 1993 й.т. икки нафар фуқаро қўлга олиниб, улардан қўшни Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда давлат чегараси орқали мамлакатимизга олиб ўтилган тахминий қиймати 20 млрд сўмлик, умумий оғирлиги 19 кг 119 гр бўлган тилла заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

⚖️ Ҳозирда олинган далилий ашёлар экспертизага юборилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллиондан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 28 август ҳолатига 38 миллионни ташкил этмоқда.

Шундан, эркаклар 19,1 млн нафарни, аёллар эса 18,8 млн нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сонида эркаклар сони аёлларга нисбатан 273 600 нафарга кўп.

Маълумот ўрнида, 2024 йилнинг 24 апрель куни мамлакатимиз доимий аҳолиси сони 37 миллионга етган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент метро бекатларида касса оператори лавозимлари босқичма-босқич тугатилади

Тошкент метрополитенида йўловчилар учун электрон тўлов тизимлари ва чипта сотувчи автоматлаштирилган банкоматлар жорий этилиши натижасида касса операторларига бўлган эҳтиёж камаймоқда.

Шу сабабли биринчи босқичда 204 та оператор штати қисқартирилди. Йил якунига қадар барча бекатларда банкоматлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, касса оператори ва катта оператор лавозимлари тўлиқ тугатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
…Инглизча сўйласам ҳам, бу New Uzbekistan’дир…”

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Янги Ўзбекистонга бағишлаб шундай фикр билдирди: “…Инглизча сўйласам ҳам, бу New Uzbekistan’дир…”

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55👎14🔥9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда самосуд: Асакада 3 киши икки эркакни калтаклаб, жазога тортилди

Шу йилнинг 26 август куни Андижон вилояти Асaка шаҳридаги Амир Темур кўчасида оммавий жанжал содир бўлган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда кўринишича, бир нечта шахс икки эркакни шафқатсизларча урган. Кўплаб фуқаролар ва ҳатто участка инспектори ҳодисага гувоҳ бўлган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу воқеа Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Асака туманида яшовчи 2001 йилда туғилган Х.Ж. ўзининг шериклари — 2003 йилда туғилган С.М. ва 2002 йилда туғилган О.М. билан бирга 2004 йилда туғилган Х.Д.ни ўзаро келишмовчилик ортидан урган. Шунингдек, 1997 йилда туғилган фуқаро Р.Б.га ҳам тан жароҳати етказилган.

Шу куниёқ уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ишлари якунланиб, иш судга оширилган.

27 август куни Жиноят ишлари бўйича Асaка тумани суди томонидан айбланувчилар Х.Ж., С.М. ва О.М.нинг ҳар бирига 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎9😢1
⚡️Ўзбекистонлик аёл атлетлар Жаҳон Енгил атлетика федерацияси ТОП-100 рейтингига кирди

Жаҳон Енгил атлетика федерацияси энг кучли 100 аёл атлетлар рейтинги янгилади. Ўзбекистонлик тўрт нафар спортчи бу рўйхатга кириб, миллий спортнинг мақтанаётган натижасини намоён этди.

Баландликка сакраш бўйича Сафина Саъдуллаева рейтингда 12-ўринни эгаллаб, Осиёда тенгсиз атлет сифатида тан олинди. Шу йўналишдаги яна бир юртдошимиз Барнохон Сайфуллаева 60-ўринни эгаллаган ва Осиёда 6-ўринда қайд этилган.

Уч ҳатлаб сакраш бўйича Шарифа Давронова дунё бўйича 19-ўринни эгаллаб турса, Осиёда 1-ўринда тургани маълум қилинди.

Ядро итқитиш бўйича эса Малика Насриддинова рейтингда 3 поғона юқорилаб, 51-ўринни банд этди ва Осиёда 8-ўринда қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Марҳум олим ва ижодкорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент фармонига мувофиқ, илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорлар юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева “Фидокорона хизматлари учун” орденини адиб Вали Ғафуров, таржимон Тўхтасин Жалолов, жадидшунос олим Бегали Қосимов, адабиётшунос олим Алибек Рустамов ҳамда шоирлар Қуддус Муҳаммадий, Рауф Парфи Муҳаммад Юсуфнинг оила аъзоларига тантанали равишда топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤔1
Туркия вазири тезликни оширгани учун жаримага тортилди

Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралоғлу тезлик қоидаларини бузгани учун 9 267 лира (тахминан 230 доллар) миқдорида жарима тўлади.

Вазир Анқара автомобиль йўлида 255 км/соат тезликда ҳаракатлангани акс этган видеони ўзи ижтимоий тармоқларда эълон қилган. Шу тариқа, у амалда ўзини ҳуқуқ-тартибот органларига “хабар қилган” бўлди.

Ҳолатдан кейин расмийлар вазирга нисбатан маъмурий жавобгарлик чорасини қўллаб, белгиланган жаримани ундирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Uzcard тизимида вақтинчалик узилиш кузатилмоқда

Uzcard тўлов тизимида вақтинчалик носозлик юзага келди. Натижада карта орқали мобил иловалардаги барча амалиётлар тўхтатилган.

Такси ва бошқа хизматларга картасини улаб қўйган фойдаланувчилар ҳозирча нақд пул орқали ҳисоб-китоб қилишга мажбур бўлмоқда.

Шунингдек, тўлов терминалларида ҳам Uzcard карталарини қабул қилишда муаммолар кузатилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Uzcard тизимида вақтинчалик узилиш кузатилмоқда Uzcard тўлов тизимида вақтинчалик носозлик юзага келди. Натижада карта орқали мобил иловалардаги барча амалиётлар тўхтатилган. Такси ва бошқа хизматларга картасини улаб қўйган фойдаланувчилар ҳозирча нақд пул…
UZCARD тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилмоқда

«Ягона умумреспублика процессинг маркази» АЖ 2025 йил 28 август куни UZCARD тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Шу сабабли вақтинчалик узилишлар қуйидаги хизматларда кузатилиши мумкин:

банкоматлар (ATM),
E-POS ва POS терминаллари,
халқаро банк карталари,
чет элда кобейдж карталари.

Шунингдек, UZCARD расмий сайтида ҳам қисқа муддатли носозлик кузатилмоқда.

Марказ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, мутахассислар тизимнинг барқарор ишлашини тиклаш устида иш олиб бораётганини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1