Президент бош прокурор, мудофаа ва ИИВ вазирларига янги унвонлар берди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан қатор давлат арбоблари юқори унвонлар билан тақдирланди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдашевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди.
Мудофаа вазири Шуҳрат Халмухамедов генерал-лейтенант ҳарбий унвонига, ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов эса генерал-лейтенант махсус унвонига сазовор бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍55👎2🤔2
Тошкент вилоятида санитария талабларига жавоб бермаган ҳибсхоналар ёпилди
Омбудсман ахборот хизмати маълумотига кўра, шахсларни сақлаш шароитлари санитария ва гигиена меъёрларига тўғри келмагани учун Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди. Мазкур қарор Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 21 июлдаги буйруғи асосида қабул қилинган.
Шу билан бирга, жорий йил июнь ойида Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари ҳудудидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ҳам қатор камчиликлар аниқланган. Тақдимнома киритилгандан сўнг мазкур муаммолар бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳам қатор камчиликлар кузатилгани сабабли икки ходимга интизомий чора қўлланилган, муассаса раҳбари эса аризасига кўра ички ишлар органларидан бўшатилган эди.

👍2
Президент мустақиллик байрами арафасида соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа вакилларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Маросимда давлат раҳбари барчани байрам билан табриклар экан, охирги саккиз йилда мамлакат иқтисодиёти ҳажми 115 миллиард долларга етгани, жорий йил якунига қадар эса 130 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилганини таъкидлади. Шунингдек, уй-жой қурилиши, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар ва ютуқларга ҳам алоҳида тўхталди.
Президент юксак мукофот соҳибларига самимий табрик изҳор қилиб, уларнинг юрт тараққиёти ва ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

👍59👎5
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди
Музей Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шафелигида Япониянинг “Tadao Ando Architect & Associates” архитектура бюроси ҳамда Германиянинг “Atelier Brückner” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган.
Бундай маҳобатли музей юртимиз тарихида илк бор барпо этилмоқда. Унинг умумий майдони 40 минг квадрат метр бўлади. Кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва экспонатларни сақлаш хоналарида энг замонавий қулайликлар ташкил этилади. Унда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин экспонатни намойиш қилиш имконияти яратилади.
"Бу музей уч минг йиллик бой тарихимизни одамларга, дунё ҳамжамиятига ва келажак авлодга етказадиган илм-маърифат ва маданият маскани бўлади", — деди Шавкат Мирзиёев.

Пойтахтда ушбу музей қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий боғи яқинидаги майдонга маданият ва санъат намояндалари, олимлар ва адиблар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари йиғилди.
"Бу музей уч минг йиллик бой тарихимизни одамларга, дунё ҳамжамиятига ва келажак авлодга етказадиган илм-маърифат ва маданият маскани бўлади", — деди Шавкат Мирзиёев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73👎3😢1
Хитойлик компания очилганига уч ҳафта бўлмасдан икки олтин конига эга бўлди
26 август куни E-auksion электрон савдо майдонида Навоий вилоятида жойлашган “Ойдинбулоқ” участкасида геологик изланишлар ҳуқуқи бўйича аукцион ўтказилди. Лотнинг бошланғич нархи 4,12 млрд сўм этиб белгиланган бўлиб, савдо қарийб икки ярим соат давом этди. Якунда “Zhongcheng Mining” МЧЖ 13,1 млрд сўмлик таклиф билан ғолиб деб топилди.
“Ойдинбулоқ” майдони Нурота тумани, Дебаланд шаҳарчасидан 20,5 км узоқликда жойлашган. Ҳудуднинг умумий майдони 40 гектар бўлиб, ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 1,3 тонна олтин ва 7,1 тонна кумуш захираси мавжуд.
Компания аслида бу биринчи муваффақияти эмас. 14 август куни, яъни рўйхатдан ўтганига бор-йўғи саккиз кун бўлган пайтдаёқ, “Zhongcheng Mining” Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги “Четтик” участкаси бўйича ҳам аукционда ғолиб чиққан эди. Бошланғич нархи 4,1 млрд сўм қилиб белгиланган лот 35,6 млрд сўмга сотилган — яъни нарх 8,6 баробарга ошган. Ушбу майдоннинг ҳудуди 1314 гектарни ташкил қилиб, унда 4,57 тонна олтин захираси бўлиши кутилмоқда.
“Zhongcheng Mining” МЧЖ 2025 йил 8 август куни 500 млн сўм устав фонди билан давлат рўйхатидан ўтган. Компаниянинг ягона таъсисчиси ва раҳбари Ши Чунхуан ҳисобланади. Шундай қилиб, очилганига уч ҳафта бўлмасдан мазкур корхона икки йирик олтин кони аукционларида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди.

👎12😢8
Ўзбекистонда хорижий юк машиналари учун тўловлар пасайтирилди
Эндиликда хорижий давлатларга тегишли оғир ва катта ҳажмли юк машиналарининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиши учун ундириладиган тўловлар миқдори камайтирилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, транспорт воситасининг умумий ҳақиқий оғирлиги йўл қўйилган меъёрдан ошиб кетган ҳолларда тўлов қуйидаги тартибда ҳисобланади:
ортиқча вазн 5 тоннагача — 1 км учун БҲМнинг 0,08 %;
5–10 т — 0,12 %;
10–15 т — 0,24 %;
15–20 т — 0,42 %;
20–25 т — 0,63 %;
25–30 т — 0,97 %;
30–35 т — 1,39 %;
35–40 т — 1,94 %;
40–45 т — 2,66 %;
45–50 т — 3,59 %;
50 т ва ундан ортиқ — 4,22 %.
Шунингдек, оғир юкли ва йирик габаритли машиналарнинг ҳаракатланиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш хизматлари учун тўлов ҳам қайта белгиланди. Энди у “Лицензия” ахборот тизими орқали қуйидагича ҳисобланади:
100 км гача — БҲМнинг 54 % (ҳозирда 222 480 сўм);
ҳар бир кейинги км учун — БҲМнинг 0,24 % (ҳозирда 988 сўм 8 тийин).
Маълумот учун, аввалги тартибда ушбу тўловлар 100 км гача — 25 АҚШ доллари, ҳар бир кейинги км учун эса 0,11 доллар миқдорида белгиланган эди.

🤔1
Ўзбекистон U20 қизлар гандбол жамоаси Осиё чемпионатидан чиқарилди
Тошкентда ўтаётган 20 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлар учун кутилмаган ҳолат билан якун топди.
Ўзбекистон U20 терма жамоаси яримфиналга чиқиш арафасида мусобақадан четлатилди. Натижада уларнинг гуруҳ босқичидаги барча кўрсаткичлари — 3 ғалаба ва 1 мағлубият — бекор қилинди. Бу билан жамоа нафақат яримфинал, балки Жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконидан ҳам маҳрум бўлди.
Айрим манбаларга кўра, қарор миллий жамоа таркибидаги бир нечта ўйинчи ҳужжатларидаги ноаниқликлар билан боғлиқ.
Осиё гандбол федерацияси ҳозирча расмий изоҳ бермаган, якуний баёнот кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.

👍3🤷♂1
Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларни кузатишда дронлардан фойдаланиш йўлга қўйилди
Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳуқуқбузарликларни назорат қилиш мақсадида дронлардан фойдаланиш амалиёти бошланди. Дастлабки тажриба Бухоро вилоятида йўлга қўйилган. 2024 йилда давлат раҳбарининг ташрифи чоғида берилган топшириққа асосан, вилоят ҳокимлиги 150 та дрон харид қилган эди.
Ҳозирда 5 та вилоятдаги 84 та ҳуқуқ-тартибот муассасалари дронлар билан таъминланмоқда. Улар ИИВ томонидан сотиб олинган бўлиб, яқин вақтда яна қўшимча дронлар олиш масаласи кўриб чиқиляпти. Режага кўра, 2026 йил охирига қадар барча туман ва шаҳар бўлимлари учувчисиз учиш аппаратлари билан таъминланади. Бу ҳақда ИИВ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғи ўринбосари Раҳимжон Наимов маълум қилди.
Дронлар орқали ҳудуд тепадан назорат қилинади, ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда ички ишлар ходимлари зарур чораларни кўради. Амалиёт ҳуқуқбузарликларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг олдини олишда самарали бўлаётгани айтилмоқда.
Бироқ дронларни барча ходим бошқармайди — бу ҳуқуқ профилактика катта инспекторларига берилади. Улар махсус ўқув курсларидан ўтиб, сертификат олгандан сўнггина дрондан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳозиргача Бухоро ва Фарғона вилоятларидаги инспекторлар тайёрланиб, сертификатга эга бўлишди.
Раҳимжон Наимовга кўра бу жараён босқичма-босқич давом эттирилади.

😢3👎2
Ўзбекистон ва Австрия фермерлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиради
🔰Бугун Ўзбекистон фермерлари кенгаши раиси А.Хаитов Австрия фермерлар уюшмаси президенти, Миллий кенгашнинг Қишлоқ хўжалиги қўмитаси раиси Георг Штрассер бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
👉Музокараларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт-импорт қилиш, тажриба алмашиш ва фермерликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
🔹Учрашув доирасида томонлар қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш ва фермерлар маҳсулотларини ташқи бозорга олиб чиқиш имкониятларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

👍3