EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Легионерлар клуби” фаолияти йўлга қўйилади

“Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–262-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Миллий футбол марказида қуйидагилар ташкил этилади:

🔸 иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази;

🔸 футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун “VAR” маркази;

🔸 ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун “DATA футбол” маркази.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида “Легионерлар клуби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Легионерлар клуби”га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Бухоро шаҳрида халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказиб борилади

“Халқаро замонавий санъат биенналесини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–260-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

2025 йилдан ҳар 2 йилда 1 марта сентябрь–ноябрь ойларида Бухоро шаҳрида халқаро замонавий санъат биенналеси ўтказиб борилади.

Биринчи Биеннале 2025 йил 5 сентябрь – 20 ноябрь кунлари юқори савияда ўтказилади.

Халқаро замонавий санъат биенналесига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилади.

Биеннале ўтказиладиган 14 та маданий мерос объекти кўргазма ва тадбирлар, таълим ва тадқиқот, ижодиёт ва ишлаб чиқариш жараёнлари уйғунлашган креатив кластерга айлантирилади.

Дунёга таниқли ижодкор, мутахассис ва ошпазлар иштирокида кенг жамоатчилик учун 10 ҳафталик илмий-маърифий, маданий-кўнгилочар, сайёҳлик ва гастрономик дастурлар ташкил этилади.

30 нафардан ортиқ халқаро эксперт, куратор ва санъатшунослар иштирокида халқаро академик симпозиум ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Ихтисослаштирилган спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (524-сон, 20.08.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактаблари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.


Низом Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ( Агентлик) тизимидаги ихтисослаштирилган спорт мактабларининг мақоми, асосий вазифалари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, спорт мактабларида спорт турлари бўйича 5 — 11-синфларда таълим берилади.

Гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига талаб ва таклифлардан келиб чиқиб, 7 — 11 ёшдаги ўқувчи-спортчиларни 1 — 4-синфларга ўқишга қабул қилишга рухсат этилади.

Таълим жараёни ўқувчи-спортчилар сони 12 - 24 нафаргача бўлган синфларда ташкил этилади.

❗️Ўқувчи-спортчиларнинг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида қишки таътилда 15 кун, ёзги таътилда 45 кун, жами 60 кунлик ўқув-машқ йиғинлари ўтказилади.

Спорт мактабларининг 9-синф битирувчиларига давлат намунасидаги шаҳодатнома, 11-синф битирувчиларига тегишли спорт турлари бўйича диплом ҳамда тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (527-сон, 20.08.2025 й.) билан “Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом ишсизлар, шу жумладан, “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилаларнинг ишсиз аъзолари ёки расмий даромадга эга бўлмаган иш қидираётган шахсларни касб ва хорижий тилларга ўқитиш харажатларини ваучер асосида қоплаб бериш тартибини белгилайди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ecosys.mehnat.uz тизимида ваучер асосида ушбу тоифадаги шахсларни ўқитадиган таълим ташкилотларининг электрон реестри юритилади.

Талабгор ваучер олиш учун Вазирликнинг туман (шаҳар) бўлимларига тўғридан-тўғри ёки маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари орқали, шунингдек, ecosys.mehnat.uz тизими орқали ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Талабгорга, биринчи навбатда, туман (шаҳар) бўлимлари томонидан 1 кун муддатда унинг мутахассислигидан келиб чиқиб, мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари таклиф қилинади.

Фуқаронинг мутахассислиги бўлмаганда ёки таклиф этилган иш ўрни маъқул келмаганда, ваучер тақдим этиш масаласи кўриб чиқилади.

Бунда талабгор ecosys.mehnat.uz тизимида скорингдан ўтказилади ва унинг белгиланган тоифалардан бирига кириши аниқланса, у ваучер олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Талабгор ваучердан 3 ой муддатда фойдаланиши лозим.

Ваучер асосида касб ва хорижий тилларни ўрганиш истагини билдирган талабгор 1 маротаба бепул ўқиш ҳуқуқига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан мукофотлар топширади ва янги лойиҳаларга старт беради

Бугун президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширади.

Шунингдек, давлат раҳбари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон давлат санъат музейининг янги биноси қурилишига старт берди. Президент шу куни "Тошкент-Шарқий" халқаро аэропортида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🤔1😢1
Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

“Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3672-сон, 26.08.2025 й).

Мазкур Низом қурилиш объектларида QR -кодли (матрик штрихли код) паспортни ўрнатиш тартибини белгилайди.

QR -кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кунда буюртмачи томонидан объектнинг кириш қисмига ёки барча учун кўринадиган жойда мажбурий тартибда ўрнатилади.

QR -кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб, объект фойдаланишга топширилгунга қадар амалда бўлиши зарур.

QR -кодли паспорт намлик ва ташқи таъсирларга чидамли материалдан тайёрланган бўлиши, умумий ўлчамлари 2400х1200 мм ни ташкил этиши ҳамда ер сатҳидан камида 1 м баландликда ўрнатилиши лозим.

Қурилиш объекти ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтказилгач, «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида объектга оид дастлабки маълумотлар жойлаштирилган саҳифа учун QR -код автоматик тарзда шакллантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Президент бош прокурор, мудофаа ва ИИВ вазирларига янги унвонлар берди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонлари билан қатор давлат арбоблари юқори унвонлар билан тақдирланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдашевга 2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси махсус унвони берилди.

Мудофаа вазири Шуҳрат Халмухамедов генерал-лейтенант ҳарбий унвонига, ички ишлар вазири Азиз Ташпулатов эса генерал-лейтенант махсус унвонига сазовор бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55👎2🤔2
Тошкент вилоятида санитария талабларига жавоб бермаган ҳибсхоналар ёпилди

Омбудсман ахборот хизмати маълумотига кўра, шахсларни сақлаш шароитлари санитария ва гигиена меъёрларига тўғри келмагани учун Чиноз, Қибрай ва Юқори Чирчиқ туманларидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди. Мазкур қарор Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 21 июлдаги буйруғи асосида қабул қилинган.

Шу билан бирга, жорий йил июнь ойида Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманлари ҳудудидаги вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида ҳам қатор камчиликлар аниқланган. Тақдимнома киритилгандан сўнг мазкур муаммолар бартараф этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ҳам қатор камчиликлар кузатилгани сабабли икки ходимга интизомий чора қўлланилган, муассаса раҳбари эса аризасига кўра ички ишлар органларидан бўшатилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Президент мустақиллик байрами арафасида соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мустақилликнинг 34 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа вакилларига фахрий унвонлар, орден ва медалларни тантанали равишда топширди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Маросимда давлат раҳбари барчани байрам билан табриклар экан, охирги саккиз йилда мамлакат иқтисодиёти ҳажми 115 миллиард долларга етгани, жорий йил якунига қадар эса 130 миллиард доллардан ошиб кетиши кутилганини таъкидлади. Шунингдек, уй-жой қурилиши, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотлар ва ютуқларга ҳам алоҳида тўхталди.

Президент юксак мукофот соҳибларига самимий табрик изҳор қилиб, уларнинг юрт тараққиёти ва ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59👎5
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Миллий музейига асос солди

Музей Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси шафелигида Япониянинг “Tadao Ando Architect & Associates” архитектура бюроси ҳамда Германиянинг “Atelier Brückner” компанияси томонидан лойиҳалаштирилган.

Бундай маҳобатли музей юртимиз тарихида илк бор барпо этилмоқда. Унинг умумий майдони 40 минг квадрат метр бўлади. Кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва экспонатларни сақлаш хоналарида энг замонавий қулайликлар ташкил этилади. Унда бир вақтнинг ўзида 10 мингга яқин экспонатни намойиш қилиш имконияти яратилади.

Пойтахтда ушбу музей қурилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Миллий боғи яқинидаги майдонга маданият ва санъат намояндалари, олимлар ва адиблар, нуронийлар, жамоатчилик вакиллари йиғилди.

"Бу музей уч минг йиллик бой тарихимизни одамларга, дунё ҳамжамиятига ва келажак авлодга етказадиган илм-маърифат ва маданият маскани бўлади", — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍73👎3😢1