EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бурдур: тарих, маданият ва табиат гавҳари

Кўллар ҳудудининг дурдонаси бўлмиш Бурдур вилояти Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасида жойлашган.


👉 https://effect.uz/6617

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар сони 2,7 млнтага етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар асосий фонд экспонатлари сони 2,7 миллионтани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 129,2 мингтага ёки 5 % га ошган.

Музейлардаги асосий фонд экспонатлари сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 1 255 915 та;

Самарқанд вилояти – 239 650 та;

Қорақалпоғистон Республикаси – 197 506 та;

Сурхондарё вилояти – 178 080 та;

Фарғона вилояти – 161 403 та;

Бошқа ҳудудлар – 703 441 та.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Очиқ мулоқотда тадбиркорлар эътирозлари инобатга олинди – Бизнес Омбудсман

📌 Давлат раҳбари ва тадбиркорлар ўртасидаги Очиқ мулоқот олдидан ҳам, жараёнида ҳам тадбиркорлардан келиб тушган тизимли муаммолар алоҳида ўрганилган.

🏗 Мурожаатлар таҳлилига кўра:

— Инфратузилма объектлари ва монопол етказиб берувчилар шартномаларда ўз ҳуқуқларини устувор қўйиб келишгани ҳақида эътирозлар билдирилди.

📑 Очиқ мулоқот якунлари бўйича қабул қилинган Фармонда:

✔️ Барча намунавий шартномалар лойиҳалари Бизнес Омбудсман, Адлия вазирлиги ва Рақобат қўмитаси томонидан мажбурий экспертизадан ўтказилиши белгиланди.

💰 Шунингдек, Фармонда қуйидагилар ҳам назарда тутилди:

— Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун молиявий ресурслар ажратиш 📊

— Ташқи иқтисодий фаолият ва туризмни ривожлантириш учун имтиёз ва преференциялар 🌍✈️

— Солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чоралари 🏦

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Самарқандда Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз саноат маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди.


👉 https://effect.uz/6618

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57
Кореяга ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари ушланди

Миграция агентлигининг икки нафар ходими фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш баҳонасида катта миқдорда пул олгани фош қилинди.

Маълумотларга кўра, улар 2024 йил давомида 80 нафардан ортиқ фуқародан жами 700 минг АҚШ долларидан зиёд маблағ йиғиб олган. Ходимлардан бири 41 минг доллар, яна бири 15 минг доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларга хорижда ишга жойлаштириш бўйича ҳар қандай шубҳали таклифларнинг олдини олиш учун “Call-марказ”нинг 1520 рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1🔥1
Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари 2024 йил апрель–июнь ойларида $4,8 млрд пул ўтказишди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,4% кўп. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги жами ўтказмалар $8,2 млрд’га етди — ўсиш 27%. Шулардан Россия етакчи бўлиб қолмоқда: $6,4 млрд (умумий ҳажмнинг 78%).

Литва, Латвия ва Эстониядан келган пул ўтказмалари иккинчи чоракда 65,6%га ошди. АҚШ (+10,3%), Россия (+23,7%) ва Европа (+26,9%)дан келган пул ўтказмалари ўсиш суръати секинлашган. Осиё мамлакатларидан (+19%) келган маблағлар эса барқарор ҳолда сақланиб қолди.

Марказий банк трансфертлар ўсишини валюталар курсининг барқарорлиги, иш ҳақи ўсиши ва меҳнат муҳожирлари фаолият юритаётган давлатлардаги юқори иқтисодий фаоллик билан изоҳлади. Шу билан бирга, меҳнат муҳожирлиги географияси диверсификацияси ҳам қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Доллар курси кетма-кет 4 кунлик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,85 сўмга ошди ва 12 354,65 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 4,65 сўмга тушди ва 14 384,52 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 1,37 сўмга ошиб, 153,93 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.


👉 https://effect.uz/6619

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланади

Ўзбекистонда давлат мулки ҳисобланган футбол стадионлари ва майдонларини сотиш ёки бошқа мақсадларда ишлатиш энди мумкин эмас.

Давлат қарорига кўра, 2025 йил охиригача барча футбол стадионлари ва майдонлари хатловдан ўтказилади, натижалар эса 2026 йил июлигача “Миллий футбол электрон платформаси”га киритилади.

Эгаси номаълум объектлар ҳам рўйхатга олиниб, давлат тасарруфига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда “Пахтакор” стадиони сотувга қўйилгани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган ва охир-оқибат савдо бекор қилинган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (527-сон, 20.08.2025 й.) билан «Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


👉 https://effect.uz/6620

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар мактаб ва боғча олдида 30 км/соатдан ортиқ тезликда юрса, 412 минг сўм жарима тўлайди

Қоида эрталаб 07:00 дан кечки 19:00 гача амал қилади. Дам олиш кунлари эса 60 км/соат тезликда юришга рухсат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎2
Ярим йилда 68 та янги мактаб қурилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда ишга туширилган мактаблар сони 68 тани ташкил этди.

Уларнинг 34 таси қишлоқ жойларга тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича янги мактаблар сони қуйидагича:

— Андижон вилояти – 35 та;

— Бухоро вилояти – 19 та;

— Хоразм вилояти – 7 та;

— Наманган вилояти – 6 та;

— Қорақалпоғистон Респ. – 1 та.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1
Сентябрдан бошлаб мигрантлар илова орқали кузатилади

Бу ҳақда Москва мери Сергей Собянин “Комсомолской правде”га берган интервьюсида маълум қилди.

👉 https://effect.uz/6622

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Пиёда ҳалокати билан якунланган ЙТҲ бўйича суд қарори эълон қилинди

Суд материалида қайд этилишича, воқеа 2025 йил 3 апрель куни соат тахминан 20:15 ларда Самарқанд шаҳри Дамариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Али қушчи кўчасида содир бўлган. Унда судланувчи Ҳ.Ҳ. бошқарувида бўлган Chery Tigo 7Pro автомобилида йўл ҳаракати қоидаларининг бузиб, ҳаракат йўналишини ўнг томонидан чап томонига пиёдалар ўтиш жойи»дан йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар У.Ш. ва унинг вояга етмаган ўғли А.Ж.ни уриб юборган. Ҳодиса оқибатида А.Ж. ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.

Ҳайдовчига нисбатан 2 йил муддатга транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шунингдек, судланувчи Ҳ.Ҳ.дан жабрланувчи У.Ш.нинг фойдасига 30 млн 107 минг сўм моддий зарар ундирилиши белгиланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5😢1
Тошкентда клиникадаги операция пайтида 9 ёшли бола вафот этди

Жорий йил 25 август куни Тошкент шаҳридаги хусусий тиббиёт марказларидан бирида ўтказилган ринопластика жарроҳлик амалиёти давомида 9 ёшли бемор вафот этди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бола амалиётдан бир ҳафта олдин тиббий кўрикдан ўтган. Бироқ операция жараёнида кутилмаган ҳолат юз бериб, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ҳодиса юзасидан шаҳар прокуратураси текширув бошлаган. Терговга қадар ҳаракатлар доирасида ҳолатга алоқадор шахслар сўроқ қилинмоқда, юзлаштириш ишлари ва мураккаб экспертизалар тайинланган. Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

Марҳумнинг яқинларига чуқур таъзия изҳор этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🔥1
Тошкентда ноқонуний цехда ишлаб чиқарилган қалбаки дори воситалари дорихоналар орқали сотувга чиқарилган

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга тегишли манзилда ташкил этилган яширин цехда қонунга хилоф тарзда қалбаки дори воситалари тайёрланиши ва шаҳар дорихоналари орқали сотилиши маълум бўлди.

Текширув давомида ушбу манзилдан жами 11 дона дори ишлаб чиқариш станоклари, 21 дона дори тайёрлашда керак бўладиган қолиплар ҳамда умумий оғирлиги 389 кг бўлган кукун ва таблеткалар, “Raikal” номли пневматик қурол ва бошқа нарсалар ашёвий далил сифатида олинди.

Шунингдек, МЧЖга тегишли иккинчи манзилда ҳам яширин цех мавжуд бўлиб, ундан дори воситалари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган қолип ва ускуналар, бўш дори капсулалари, қутилари, йўриқномалар, кукун кўринишидаги хом-ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлик маркази” ДМ экспертиза хулосасига кўра, яширин цехда “Урсосан 250 мг”, “Нейромидин 20 мг”, “Фаниган” дори воситалари қалбакилаштирилган.

Тадбир мантиқий давом эттирилиб, мазкур цехда ишлаб чиқарилаётган дориларни сотиш билан шуғулланувчи ва “Фаниган” дори воситасини қалбакилаштириш бўйича буюртма бериб, 130 кг ушбу дорининг субстанцияларини келтириб берган шахснинг дорихонаси ҳам кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу дорихонадан “Фаниган”, “Азимак”, “Ципролет” каби 15 турдаги 1.067 қути қалбаки ҳамда 14 турдаги 274 қути яроқлилик муддати ўтган дорилар аниқланди.


Ҳозирда ноқонуний цех ташкилотчиларининг 3 нафарига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎2