EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Одил судлов академиясида малака оширишнинг янгича услублари татбиқ этилади

“Одил судлов соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–141-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, судья ва суд аппарати ходимларининг мажбурий малакасини оширишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

🔹 5 йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар 2 йилда, 10 йил муддатга тайинланган судьялар – ҳар 3 йилда 2 ҳафтадан кам бўлмаган;

🔹 Олий суд судьялари, суд раислари ва раис ўринбосарлари, шунингдек, муддатсиз даврга тайинланган судьялар – ҳар 3 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган;

🔹 фаолият самарадорлиги рейтингининг паст кўрсаткичларига эга судьялар – навбатдан ташқари 2 ҳафтадан кам бўлмаган;

🔹 суд аппарати ходимлари – ҳар 2 йилда 1 ҳафтадан кам бўлмаган малака ошириш курсларида ўқитилади.

📑 Амалдаги судьялар учун мураккаб тоифадаги ишлар бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.

📍Раҳбарлик лавозимларига, қоида тариқасида, фақат раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тамомлаган судьялар тайинланади.

Академияда 2026/2027 ўқув йилидан “Суд фаолияти” мутахассислиги бўйича магистратура дастури асосида ўқитиш ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍91👎1🤔1😢1
Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади

“Телекоммуникациялар соҳасида тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–142-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги ташкил этилади.

Агентлик оператор ва провайдерлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқланган режага мувофиқ ҳар ойда камида 1 маротаба мониторинг қилиб боради.

Агентлик молиявий ва тузилмавий жиҳатдан ҳамда ваколати доирасида қарор қабул қилишда мустақил ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобдор бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистоннинг Олмаота аэропортида эркак ўзини ёқиб юборди

Қозоғистоннинг Олмаота аэропортида 25-август куни эркак ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Ҳодиса аэропортнинг T-1 терминалида юз берган. Тахминларга кўра, эркак турмуш ўртоғи билан шахсий можаро сабабли ўзига о‘t қўйган. Видеода бейсболка ва куртка кийган эркак касса олдида тургани, сўнгра тўсатдан алаңа ичида қолгани акс этган.

Олмаота жамоат саломатлиги бошқармасига кўра, эркакнинг аҳволи ўта оғир. Ҳодиса юзасидан транспорт полицияси жиноят иши қўзғатган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Тўртта педагогика ОТМига янги раҳбарлар тайинланди

Ўзбекистон олий таълим тизимида раҳбарлар алмашинуви амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тўртта педагогика йўналишидаги олий таълим муассасасига янги ректор ва директорлар тайинланди.

Жумладан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Педагогик кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Мақсуджон Йўлдошев Жиззах педагогика университети ректори этиб тайинланди.

Шу билан бирга, вазир маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Тошкенбоев Россия давлат педагогика университети Тошкент филиали ижрочи директори лавозимига тасдиқланди.

Алфраганус университети менежмент ва маркетинг кафедраси мудири сифатида фаолият юритган Машъал Саидов Шаҳрисабз педагогика институти ректори этиб тайинланди.

Самарқанд давлат университети Каттақўрғон филиалига раҳбарлик қилиб келган Шерзод Ўроқов эса энди Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори сифатида иш бошлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Абдулла II ибн ал-Ҳусайн билан музокаралар ўтказди

Учрашувда пойтахтлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва визасиз режим жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, музокаралар якунида Иордания Подшоҳи Ўзбекистон етакчисини мамлакатга жавоб ташриф билан боришга таклиф қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбошимча фуқаролар сабаб жамият ва давлат манфаатларига 460 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.


👉 https://effect.uz/6616

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бурдур: тарих, маданият ва табиат гавҳари

Кўллар ҳудудининг дурдонаси бўлмиш Бурдур вилояти Туркиянинг Ўрта ер денгизи минтақасида жойлашган.


👉 https://effect.uz/6617

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистон музейларидаги экспонатлар сони 2,7 млнтага етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар асосий фонд экспонатлари сони 2,7 миллионтани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 129,2 мингтага ёки 5 % га ошган.

Музейлардаги асосий фонд экспонатлари сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:

Тошкент шаҳри – 1 255 915 та;

Самарқанд вилояти – 239 650 та;

Қорақалпоғистон Республикаси – 197 506 та;

Сурхондарё вилояти – 178 080 та;

Фарғона вилояти – 161 403 та;

Бошқа ҳудудлар – 703 441 та.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Очиқ мулоқотда тадбиркорлар эътирозлари инобатга олинди – Бизнес Омбудсман

📌 Давлат раҳбари ва тадбиркорлар ўртасидаги Очиқ мулоқот олдидан ҳам, жараёнида ҳам тадбиркорлардан келиб тушган тизимли муаммолар алоҳида ўрганилган.

🏗 Мурожаатлар таҳлилига кўра:

— Инфратузилма объектлари ва монопол етказиб берувчилар шартномаларда ўз ҳуқуқларини устувор қўйиб келишгани ҳақида эътирозлар билдирилди.

📑 Очиқ мулоқот якунлари бўйича қабул қилинган Фармонда:

✔️ Барча намунавий шартномалар лойиҳалари Бизнес Омбудсман, Адлия вазирлиги ва Рақобат қўмитаси томонидан мажбурий экспертизадан ўтказилиши белгиланди.

💰 Шунингдек, Фармонда қуйидагилар ҳам назарда тутилди:

— Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун молиявий ресурслар ажратиш 📊

— Ташқи иқтисодий фаолият ва туризмни ривожлантириш учун имтиёз ва преференциялар 🌍✈️

— Солиқ тўловчиларни рағбатлантириш чоралари 🏦

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Самарқандда Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ва Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз саноат маҳсулотлари кўргазмасини кўздан кечирди.


👉 https://effect.uz/6618

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57
Кореяга ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари ушланди

Миграция агентлигининг икки нафар ходими фуқароларни Жанубий Кореяга ишга юбориш баҳонасида катта миқдорда пул олгани фош қилинди.

Маълумотларга кўра, улар 2024 йил давомида 80 нафардан ортиқ фуқародан жами 700 минг АҚШ долларидан зиёд маблағ йиғиб олган. Ходимлардан бири 41 минг доллар, яна бири 15 минг доллар олган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларга хорижда ишга жойлаштириш бўйича ҳар қандай шубҳали таклифларнинг олдини олиш учун “Call-марказ”нинг 1520 рақамига мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1🔥1
Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари 2024 йил апрель–июнь ойларида $4,8 млрд пул ўтказишди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21,4% кўп. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигидаги жами ўтказмалар $8,2 млрд’га етди — ўсиш 27%. Шулардан Россия етакчи бўлиб қолмоқда: $6,4 млрд (умумий ҳажмнинг 78%).

Литва, Латвия ва Эстониядан келган пул ўтказмалари иккинчи чоракда 65,6%га ошди. АҚШ (+10,3%), Россия (+23,7%) ва Европа (+26,9%)дан келган пул ўтказмалари ўсиш суръати секинлашган. Осиё мамлакатларидан (+19%) келган маблағлар эса барқарор ҳолда сақланиб қолди.

Марказий банк трансфертлар ўсишини валюталар курсининг барқарорлиги, иш ҳақи ўсиши ва меҳнат муҳожирлари фаолият юритаётган давлатлардаги юқори иқтисодий фаоллик билан изоҳлади. Шу билан бирга, меҳнат муҳожирлиги географияси диверсификацияси ҳам қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Доллар курси кетма-кет 4 кунлик пасайишдан сўнг яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 27 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 48,85 сўмга ошди ва 12 354,65 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 4,65 сўмга тушди ва 14 384,52 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 1,37 сўмга ошиб, 153,93 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Фарғонада уй боғчасида 43 нафар болага ноқонуний диний сабоқ бериб келингани аниқланди

Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.


👉 https://effect.uz/6619

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Стадионларни хусусийлаштириш тақиқланади

Ўзбекистонда давлат мулки ҳисобланган футбол стадионлари ва майдонларини сотиш ёки бошқа мақсадларда ишлатиш энди мумкин эмас.

Давлат қарорига кўра, 2025 йил охиригача барча футбол стадионлари ва майдонлари хатловдан ўтказилади, натижалар эса 2026 йил июлигача “Миллий футбол электрон платформаси”га киритилади.

Эгаси номаълум объектлар ҳам рўйхатга олиниб, давлат тасарруфига ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилда “Пахтакор” стадиони сотувга қўйилгани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган ва охир-оқибат савдо бекор қилинган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (527-сон, 20.08.2025 й.) билан «Касб ва хорижий тилларга ўқитиш учун ваучер бериш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.


👉 https://effect.uz/6620

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрдан бошлаб ҳайдовчилар мактаб ва боғча олдида 30 км/соатдан ортиқ тезликда юрса, 412 минг сўм жарима тўлайди

Қоида эрталаб 07:00 дан кечки 19:00 гача амал қилади. Дам олиш кунлари эса 60 км/соат тезликда юришга рухсат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎2
Ярим йилда 68 та янги мактаб қурилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда ишга туширилган мактаблар сони 68 тани ташкил этди.

Уларнинг 34 таси қишлоқ жойларга тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича янги мактаблар сони қуйидагича:

— Андижон вилояти – 35 та;

— Бухоро вилояти – 19 та;

— Хоразм вилояти – 7 та;

— Наманган вилояти – 6 та;

— Қорақалпоғистон Респ. – 1 та.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔1