EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31😢2
Ўзбекистонда мактаблардаги дарслар 2 сентябрдан бошланади

Ўзбекистондаги барча мактабларда 2025/2026-ўқув йили учун дарслар 2 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

Дарс жараёнлари 2 сентябрь, сешанба кунидан бошланиб, биринчи дарс соатларида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Келажак соати» дарслари ўтказилади.

Шу билан бирга, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали топширилади.

Олийгоҳларда 1-босқич талабаларига дарслар 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланиши хабар қилинганди. Шунингдек, академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ҳам 3 сентябрдан дарсларда қатнаша олади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Иордания Подшоҳи Самарқандга етиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди – ДХХ

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Расул Кушербаевни туршак деб ҳақорат қилган блогер, узр сўраб чиқди Интернетда ўзининг бачкана ва ножиддий видеолавҳалари билан танилган блогер Хуррамбек собиқ депутат Расул Кушербаевни «туршак» деб ҳақорат қилган. Устига-устак Кушербаевнинг шахсий ҳаётини…
⚡️Ғаламис, хоин – аслида ким?

Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновни ҳақорат қилган блогер нега жазоланмаяпти?

Хуррамбекнинг узри ва аввалги воқеа

Яқинда собиқ депутат Расул Кушербаев манзилига турли ҳақоратли сўзларни ёғдирган блогер – Хуррамбек кейинчалик бу ҳаракатидан афсусланиб, узр сўраб чиққан эди. Шунингдек, у видеолавҳани ўз ижтимоий тармоқларидан ўчириб ташлаганини ҳам маълум қилди.

Акмал Эшонхонов шахсига қарши ҳақорат

😡Кейинчалик маълум бўлишича, ушбу блогер Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновни ҳам ҳақорат қилган.

🏴 У Star House компанияси офисида ўтирган ҳолда Эшонхоновни “ватан хоини” деб атаган.

⚠️Эшонхоновни “қидирувда” деб ёлғон ахборот тарқатган.

🤬Effect.uz’ни “ғаламисликка бошлаяпти” дея айблаган.

🚫Хуррамбек ҳатто уни “ушлаб олса, мазасини қочириш” билан қўрқитган.

📢 Таҳририят изоҳи

👉 Акмал Эшонхонов қидирувда бўлмаган. “Ватан хоини” деган тамға эса — жиддий айблов.

📝 Ҳолат юзасидан Чилонзор ИИБга ариза киритилган.

👮‍♂️Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султонхўжаевдан қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган амалий ёрдам сўралган.

📌 Воқеалар ривожини ёритишда давом этамиз. Акмал Эшонхоновни ҳақорат қилган шахс жазосиз қолмаслиги керак. Қонун хамма учун тенг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ичимлик сувига ноқонуний уланганлар жаримага тортилди

⌛️ Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан жойларда ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш бўйича назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Жумладан, навбатдаги рейд тадбирлари “Самарқанд сув таъминоти” АЖ Булунғур туман филиали билан ҳамкорликда Булунғур тумани аҳолисининг ичимлик сувига ноқонуний уланишлари бўйича ўтказилди.

❗️Тадбирлар давомида Булунғур тумани Қилдон маҳалласидан 3 та ҳолатда фуқаролар томонидан ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлик аниқланди. Натижада, мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 163-моддасига мувофиқ, ҳуқуқбузарларнинг ҳар бирига нисбатан 12 млн 360 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади

“Ўзбекистон Республикаси президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ тўловидан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорларга қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланади:

🔹 1 йил давомида фойда солиғини тўлашдан озод қилиш;

🔹 1 йил давомида ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйиш тартибини бузганлик учун молиявий жарима қўлламаслик;

🔹 6 ой давомида бухгалтерия хизматлари харажатларининг ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3,5 бараваридан ошмаган қисмини тўлаётган солиқ тўловлари ҳисобидан чегириб ташлаш.

🔗 2026 йил 1 январдан солиқ мажбуриятларини бажаришнинг қуйидаги проактив тартиби жорий этилади:

🔸 юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботларини шакллантириш вазифаси солиқ органларига ўтказилади ва ушбу мажбурият солиқ тўловчилар учун бекор қилинади;

🔸 солиқ органлари томонидан шакллантирилган солиқ ҳисоботларига солиқ тўловчи томонидан 5 иш кунида зарур тузатишларни киритиш ва тузатиш киритилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқи берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31
Солиқ ҳисоботини топширмаганлик учун жарима миқдори камайтирилди

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаганлик учун белгиланган жарима миқдори 4 120 000 сўмдан 1 236 000 сўмга камайтирилди.

Шунингдек, эндиликда ҳар бир солиқ тури ва ҳар бир ой учун алоҳида жарима қўллаш амалиёти бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ва Подшоҳ Самарқанддаги «Боқий шаҳарни» бориб кўрди

Меҳмон ўзбек халқининг бой маданий мероси, ҳунармандчилик ва амалий санъатини акс эттирувчи кўргазмаларни томоша қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63
Тошкентда қурилиш назоратида масъулиятсизликка йўл қўйган 15 нафар ходимга чора кўрилди

Тошкент шаҳрида қурилиш ишларини назорат қилиш жараёнида вазифасига совуққонлик билан ёндашган ва меҳнат интизомини бузган 15 нафар ходимга интизомий жавобгарлик чоралари қўлланди.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида бўлиб ўтган йиғилишда пойтахтдаги қурилиш жараёнларида сифат назорати сустлиги қайд этилди.

Натижада 7 нафар ходим вазифасидан озод этилди, 8 нафарига эса интизомий жазо чоралари кўрилди.

Йиғилиш якунида назорат самарадорлигини ошириш ҳамда ходимларнинг масъулияти ва интизомини кучайтириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥2👎1😢1
Судлар фаолиятида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади

“Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–140-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

🔹 судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш;

🔹 Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

🔹 судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш.

“Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш доирасида:

🔸судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

🔸мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

🔸суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади

“Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони (ПФ–140-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра 2025 йил 1 декабрдан фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.

2025 йил якунигача суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастури яратилади.

2026 йил 1 январдан “my.sud.uz интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчи яратилади, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотлари автоматик етказилади.

2026 йил якунигача фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версияси ишлаб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1