EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда Одил судлов академияси ташкил этилади

Президент фармонига кўра, шу йил 1 октябрдан судяликка номзодлар Академиянинг 6 ойлик қайта тайёрлов курсида грант асосида ўқитилади.

Ўқиш даврида тингловчиларга стипендия тўланади. Бироқ курсни тамомлаган шахс 3 йил ичида судья бўлмаса ёки аттестациядан ўтолмаса стипендияни тўлиқ қайтаради.

Курсга психология, чет тиллари, суд ихтисослиги бўйича тест синовлари, ёзма имтиҳон, якка тартибдаги суҳбат асосида қабул қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🤔3🤷‍♂1🔥1😢1
Сурхондарёда 140 млрд сўмлик экотуризм мажмуаси қурилади

Қумқўрғон туманидаги Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида йирик экотуристик мажмуа барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 140 млрд сўмни ташкил этади. Мажмуа 15,7 гектар майдонни қамраб олади.

Лойиҳа доирасида табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари амалга оширилади, янги кўкаламзор ҳудудлар яратилади, йўл ва инфратузилмалар экологик талабларга мувофиқ қурилади. Шунингдек, ифлос сувларни тозалаш тизими жорий этилиши кўзда тутилган.

Вилоят ҳокими лойиҳа билан танишар экан, қурилиш ишларини босқичма-босқич ва тизимли йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Қурилиш белгиланган талабларга мувофиқ яқин кунларда бошланиши кутилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Тадбиркор аёллар кўпроқ қайси соҳада фаолият олиб бормоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этган.

Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

– хизматлар соҳасида – 17 239 та;

– савдо соҳасида – 17 161 та;

– саноат соҳасида – 5 464 та;

– бошқа соҳаларда – 3 996 та.

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 47,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 10,1 трлн сўмга ошган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Яна бир қурилишдан норози – аҳоли... Сергели тумани Қумариқ МФЙ Оби-Раҳмат кўчасида қурилиш бўлаётган ҳудуд яшаш хонадонларига жуда яқин, пиёдалар йўлакчасига жой йўқ. Аҳоли автомобил қатнов қисмидан жонини хатарга қўйиб йўл бўйлаб ҳаракатланишга мажбур.…
Сергелида қурилиш ишлари: аҳоли хавотири ва инспекциянинг «ёлғон» жавоби...

Effect.uz мухбирлари Сергели тумани Қумариқ МФЙ Оби-Раҳмат кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишларини ўрганганди. Репортажда қурилиш майдонига яқин яшовчи фуқаролар ўз хавотирларини билдиришгани олиб чиқилган.

“Аёл-қизлар ҳовлида уй юмушлари билан юришига ҳам ноқулай. Қурувчи усталар хавфсизлик қоидаларига амал қилмаяпти, қурилиш чиқиндилари машиналар устига тушиб кетмоқда. Осма кран эса хонадонлар устидан ўтмоқда”, — дейди маҳаллий аҳоли.

Ушбу мурожаатдан сўнг Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси маълумот берди. Инспекция Effect.uz орқали ёритилган видеолавҳадаги кран ҳақидаги даъволарни рад этди. Краннинг йўл устига чиққани тўғрисида фотофактлар бўлишига қарамай, инспекция буни тан олмаган.

Маълум қилинишича, “ТОШАВТОСПОРТ” МЧЖга тегишли мазкур қурилиш объекти шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва шаҳарсозлик кенгашининг хулосалари асосида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган.

Шу билан бирга, фуқаролар мурожаатида айтилганидек, минорали кран аҳоли қатнайдиган йўл устига чиқмагани инспекция текширувида аниқланган.

14 август куни инспекция ишчи гуруҳи ўтказган ўрганиш жараёнида буюртмачи ва қурувчи ташкилот вакилларига ёзма кўрсатма берилган. Унинг ижроси назоратга олинган.

Сергелидаги мазкур қурилиш ишлари икки муҳим масалани кўрсатиб берди:

1. Фуқаролар хавотири етарли инобатга олинмаяпти.
Аҳоли томонидан билдирилган шикоятлар — хавфсизлик, шахсий ҳовлида тинч яшаш ҳуқуқи ва мулк дахлсизлиги билан боғлиқ. Бу эса шахсий манфаат эмас, балки конституциявий ҳуқуқдир.

2. Расмий органлар позицияси икки ёқлама кўринишга эга.
Инспекция видеолавҳадаги маълумотларни тўлиқ ёлғон, деб аниқ баёнот бермади. Бироқ улар кран масаласида аҳолининг хавотирини рад этди. Демак, фуқаролар ва расмийлар орасида ишончли мулоқот йўқ.

Хулоса

Қурилиш ишлари нафақат иқтисодий тараққиёт, балки одамларнинг кундалик турмушига ҳам таъсир қилади. Шу сабабли:
• қурилиш жараёнида хавфсизлик қоидалари қатъий назорат қилиниши;
• аҳоли шикоятлари ҳар бир ҳолатда холисона текширилиши;
• фуқаролар ва қурилиш ташкилотлари ўртасида очиқ мулоқот йўлга қўйилиши шарт.

Акс ҳолда, “лойиҳа ҳужжатлари бор” деган баҳона аҳоли ҳуқуқини
поймол қилишга айланиши мумкин. Қурилиш самараси одамлар ҳаёти учун хавф туғдирмаслиги керак. Effect.uz воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда 36 та ноқонуний оҳак пишириш хумдонлари бузиб ташланди

Кармана тумани, “Янгиариқ” МФЙдаги оҳак пишириш хумдонлари текширилганда атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқарилгани аниқланди.

Шунингдек, оҳак пишириш хумдонлари хатловдан ўтказилганда Кармана туманида бир нечта оҳак ишлаб чиқариш цехи ноқонуний ишлатиб келингани маълум бўлди.

Белгиланган талаблар бажарилмагани учун “Янгиариқ” МФЙдаги 36 та ноқонуний оҳак пишириш хумдонлари бузиб ташланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Доллар курси тушиб, 12 300 сўмга яқинлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 51,29 сўмга тушди ва 12 305,80 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 58,65 сўмга ошди ва 14 389,17 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 0,93 сўмга тушиб, 152,56 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2🤷‍♂1
Байрам муносабати билан бир қатор давлат хизматчилари мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармони имзоланди.


👉 https://effect.uz/6613

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥1😢1
Тошкентда тарвуздан заҳарланиш ҳолатлари кўпайдими?

Мазкур ҳолат юзасидан «Санепидқўмита» Тошкент шаҳар бошқармаси муносабат билдирди.


👉 https://effect.uz/6614

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2😢1
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади

Мазкур зиёратгоҳ майдони 44 гектаргача кенгайтирилган бўлиб, бу ерда мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси барпо этилган.

Президент бу маскан фақат зиёрат эмас, балки илм-маърифат ва тарбия ўчоғи бўлиши кераклигини таъкидлаб, мажмуада Имом Бухорий ҳаёти ва меросини намоён этувчи инновацион музей барпо этилаётганини қайд этди.

Шунингдек, музейда Қуръон каримда исмлари зикр этилган 25 пайғамбар тарихи, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, Макка ва Мадинадаги ҳаёти, ҳадисларнинг тўпланиши ва ёзилиши ҳақида маълумотлар ўрин олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29😢1
Келаси йилдан футбол ўйинларига чипта олиш учун шахсни тасдиқлаш талаб этилади

Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори (ПҚ-262-сон) имзоланди.

👉 https://effect.uz/6615

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбари Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31😢2
Ўзбекистонда мактаблардаги дарслар 2 сентябрдан бошланади

Ўзбекистондаги барча мактабларда 2025/2026-ўқув йили учун дарслар 2 сентябрдан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар қилди.

Дарс жараёнлари 2 сентябрь, сешанба кунидан бошланиб, биринчи дарс соатларида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида «Келажак соати» дарслари ўтказилади.

Шу билан бирга, жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 738 минг нафардан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали топширилади.

Олийгоҳларда 1-босқич талабаларига дарслар 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланиши хабар қилинганди. Шунингдек, академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ҳам 3 сентябрдан дарсларда қатнаша олади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Иордания Подшоҳи Самарқандга етиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.

Миллий куй-қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага режалаштирилган. Бугун давлат раҳбарлари биргаликда қадимий Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди – ДХХ

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
EFFECT.UZ | Расмий канал
Расул Кушербаевни туршак деб ҳақорат қилган блогер, узр сўраб чиқди Интернетда ўзининг бачкана ва ножиддий видеолавҳалари билан танилган блогер Хуррамбек собиқ депутат Расул Кушербаевни «туршак» деб ҳақорат қилган. Устига-устак Кушербаевнинг шахсий ҳаётини…
⚡️Ғаламис, хоин – аслида ким?

Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновни ҳақорат қилган блогер нега жазоланмаяпти?

Хуррамбекнинг узри ва аввалги воқеа

Яқинда собиқ депутат Расул Кушербаев манзилига турли ҳақоратли сўзларни ёғдирган блогер – Хуррамбек кейинчалик бу ҳаракатидан афсусланиб, узр сўраб чиққан эди. Шунингдек, у видеолавҳани ўз ижтимоий тармоқларидан ўчириб ташлаганини ҳам маълум қилди.

Акмал Эшонхонов шахсига қарши ҳақорат

😡Кейинчалик маълум бўлишича, ушбу блогер Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновни ҳам ҳақорат қилган.

🏴 У Star House компанияси офисида ўтирган ҳолда Эшонхоновни “ватан хоини” деб атаган.

⚠️Эшонхоновни “қидирувда” деб ёлғон ахборот тарқатган.

🤬Effect.uz’ни “ғаламисликка бошлаяпти” дея айблаган.

🚫Хуррамбек ҳатто уни “ушлаб олса, мазасини қочириш” билан қўрқитган.

📢 Таҳририят изоҳи

👉 Акмал Эшонхонов қидирувда бўлмаган. “Ватан хоини” деган тамға эса — жиддий айблов.

📝 Ҳолат юзасидан Чилонзор ИИБга ариза киритилган.

👮‍♂️Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, полковник Равшан Султонхўжаевдан қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган амалий ёрдам сўралган.

📌 Воқеалар ривожини ёритишда давом этамиз. Акмал Эшонхоновни ҳақорат қилган шахс жазосиз қолмаслиги керак. Қонун хамма учун тенг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🤔1