Навоий вилояти ҳокими Томди, Учқудуқ ва Зарафшон аҳолиси билан учрашди
Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўнгги икки кун давомида Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳрида аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Сафар давомида ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, янги лойиҳалар ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги ислоҳотлар ўрганилди.
Томди тумани чорвачиликка ихтисослашган ҳудуд сифатида, Учқудуқ саноат салоҳияти билан, Зарафшон эса таълимга эътибори ва замонавий йўналишлари билан ажралиб туради. Жорий йилда Зарафшон шаҳри 60 йиллик юбилейини нишонламоқда.
Учрашувлар чоғида ҳокимнинг “ИШ БЕРИНГ” телеграм гуруҳи орқали йўлланган мурожаатлар эгалари билан мулоқот ўтказилди ва уларнинг муаммоларига ижобий ечим топилди. Шунингдек, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига шайлиги ҳам кўриб чиқилди.
Ҳар бир ҳудуд раҳбарлари амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимотини намойиш этди. Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги олдидан аҳолига қулайликлар яратиш, ҳудудларни кўркамлаштириш ва маданий ҳордиқ учун шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Қонун четга сурилган сайлов
Ўзбекистонда маҳалла институти демократик бошқарувнинг энг муҳим поғоналаридан бири ҳисобланади...
👉 https://effect.uz/6610
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда маҳалла институти демократик бошқарувнинг энг муҳим поғоналаридан бири ҳисобланади...
👉 https://effect.uz/6610
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Президент Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Володимир Зеленскийга табрик йўллади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥73👍11👎2🤔1
⚡️Андижонда «шок» : Чойхона ўрнига «хаос» қурилди, адолат — сукут сақламоқда…
🕵️♂️Қўрғонтепа туманидаги ер масаласи ортида катта қонунбузарлик яширингани очилди. Ҳоким қарорига кўра, фуқаро Зикрилла Муйдиновга 1 гектар ер текинга ажратилиб, у ерда чойхона, сауна ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш маркази қуриши шарт қилиб қўйилган эди. Бундан мақсад – аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш эди.
8️⃣ Аммо орадан 8 йил ўтса-да, бу ерда на чойхона, на марказ барпо этилди. Аксинча, уйлар қурилиб, ерлар сотилди. Шу боис прокуратура жиноят иши очган ва ерни давлат захирасига қайтариш бўйича тақдимнома киритган. Бироқ суд ҳокимият қароридаги хатоликни асос қилиб, ерни яна Муйдинов номига қайтариб берган.
💰Шундан сўнг Муйдинов ерларни яна сотишда давом этган, уйларни эса “чойхона ва маиший хизмат маркази” деб расмийлаштиришга уринган. Натижада оддий фуқаролар алданиб, ҳуқуқий ҳимоясиз қолган. Бу жараён ҳокимият ва назорат органларининг сусткашлиги орқали қонуний кўриниш олган.
❗️Энг катта муаммо — ер масаласида шаффофлик йўқлиги ва қонун устуворлиги таъминланмаётгани. Агар 2019 йилда прокуратура қонунбузарликни аниқлаган бўлса, нима учун 2025 йилда ҳам аҳоли алданишда давом этяпти?
✅ Шу боис Effect.uz Бош прокуратура, Андижон вилояти ва туман ҳокимияти ҳамда Давлат кадастр қўмитасидан очиқ жавоб сўрайди. Чунки бу фақат бир ер участкаси эмас — балки давлатга ишонч, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва коррупцияга қарши кураш самарадорлиги масаласидир.
✍️ Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз? Фикрларингизни изоҳда қолдиринг!
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🕵️♂️Қўрғонтепа туманидаги ер масаласи ортида катта қонунбузарлик яширингани очилди. Ҳоким қарорига кўра, фуқаро Зикрилла Муйдиновга 1 гектар ер текинга ажратилиб, у ерда чойхона, сауна ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш маркази қуриши шарт қилиб қўйилган эди. Бундан мақсад – аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш эди.
8️⃣ Аммо орадан 8 йил ўтса-да, бу ерда на чойхона, на марказ барпо этилди. Аксинча, уйлар қурилиб, ерлар сотилди. Шу боис прокуратура жиноят иши очган ва ерни давлат захирасига қайтариш бўйича тақдимнома киритган. Бироқ суд ҳокимият қароридаги хатоликни асос қилиб, ерни яна Муйдинов номига қайтариб берган.
💰Шундан сўнг Муйдинов ерларни яна сотишда давом этган, уйларни эса “чойхона ва маиший хизмат маркази” деб расмийлаштиришга уринган. Натижада оддий фуқаролар алданиб, ҳуқуқий ҳимоясиз қолган. Бу жараён ҳокимият ва назорат органларининг сусткашлиги орқали қонуний кўриниш олган.
❗️Энг катта муаммо — ер масаласида шаффофлик йўқлиги ва қонун устуворлиги таъминланмаётгани. Агар 2019 йилда прокуратура қонунбузарликни аниқлаган бўлса, нима учун 2025 йилда ҳам аҳоли алданишда давом этяпти?
✍️ Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз? Фикрларингизни изоҳда қолдиринг!
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
АНДИЖОНДА «ШОК» : ЧОЙХОНА ЎРНИГА «ХАОС» ҚУРИЛДИ, АДОЛАТ — СУКУТ САҚЛАМОҚДА…– EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

😢13
Тошкентда иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари оширилди
Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 октябрдан бошлаб иссиқ сув ва иситиш хизматлари учун тўлов нархлари қайта кўриб чиқилди. Янги қарорга кўра, аҳоли учун тарифлар 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга оширилади.
Бу борадаги таклифни Veolia Energy Tashkent компанияси бош директори Севара Пардаева илгари сурган бўлиб, у Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан маъқулланди.
Янги тартибда марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун қуйидаги тарифлар белгиланди:
базавий тариф — ҚҚСсиз 711 641 сўм/Гкал;
аҳоли учун — ҚҚСсиз 139 860 сўм/Гкал;
бюджет ташкилотлари учун — 952 797 сўм/Гкал;
бошқа улгуржи хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун — ҚҚСсиз 342 296 сўм/Гкал.
Маълумот учун, 2024 йилда ҳам тарифлар қайта кўриб чиқилган бўлиб, вилоятларда бир марта, Тошкент шаҳрида эса икки марта оширилган эди.

👎3👍1😢1
Ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш:
➖ БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Шунингдек, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш:
➖ фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.
Бундан ташқари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби аниқ белгиланди.
Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.
Ҳомийлик ташкилотлари томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади.
Бироқ, бундан нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари мустасно.
Хайрия қутиси шаффоф бўлиши ва уни очиш жойи тегишли белгиланган шахслар шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.

🤔3👍1
Барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади
“Ўзбекистон Республикаси президентининг тадбиркорлар билан V очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2026 йилдан қуйидагиларни назарда тутувчи Туризмни ривожлантириш дастури жорий этилади, жумладан:
🔹 2026–2028 йилларда тижорат банклари томонидан барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатгача қуйидаги миқдорларда кредитлар ажратилади:
▪️ вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари, туризмга ихтисослашган туман (шаҳар)ларда қурилаётган меҳмонхоналар учун – 30 млрд сўмгача;
▪️ бошқа ҳудудларда – 10 мдрд сўмгача;
🔹 ҳар йили сайёҳларнинг энг кўп эътиборини қозонган ва нуфузли халқаро платформаларда ижобий эътироф этилган жойлаштириш воситаларини аниқлаш ва тақдирлаш бўйича мукофот жамғармаси 1 млн АҚШ долларига тенг танлов ўтказиш.
2026 йилдан давлат кўчмас мулкини ижарага бериш муддати 3 йилдан 5 йилгача оширилади.

🤔2🤷♂1👍1
Эндиликда судлар фаолиятида сунъий интеллект ҳам қатнашади
Президентнинг судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган қарори қабул қилинди.
👉 https://effect.uz/6611
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентнинг судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган қарори қабул қилинди.
👉 https://effect.uz/6611
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда ғўза дефолиациясида дронлардан фойдаланилмоқда
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Мингбулоқ тумани Гигант ММТП ҳудудида жойлашган “Аббосбек илғор” ҳамда “Раҳмонали ота ЙНР” фермер хўжаликларида амалга оширилаётган дефолиация жараёнини ўрганган.
Айни кунларда ушбу далаларда дронлар ёрдамида дефолиация ишлари олиб борилмоқда. Фермерларнинг маълум қилишича, дронлардан фойдаланиш натижасида ишчи кучига эҳтиёж анча қисқарган, дефолиация сифати эса юқори даражада таъминланмоқда.
Шавкатжон Абдураззоқв бундай илғор ёндашувларни бошқа хўжаликларда ҳам қўллаш, пахтачиликда замонавий технологияларни кенг жорий этиш лозимлигини алоҳида таъкидлаган.

👍6👎4
Фермер хўжаликлари 64,1 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди
Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
👉 https://effect.uz/6612
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар қилди.
👉 https://effect.uz/6612
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
Ўзбекистонда Одил судлов академияси ташкил этилади
Президент фармонига кўра, шу йил 1 октябрдан судяликка номзодлар Академиянинг 6 ойлик қайта тайёрлов курсида грант асосида ўқитилади.
Ўқиш даврида тингловчиларга стипендия тўланади. Бироқ курсни тамомлаган шахс 3 йил ичида судья бўлмаса ёки аттестациядан ўтолмаса стипендияни тўлиқ қайтаради.
Курсга психология, чет тиллари, суд ихтисослиги бўйича тест синовлари, ёзма имтиҳон, якка тартибдаги суҳбат асосида қабул қилинади.

👍25🤔3🤷♂1🔥1😢1
Сурхондарёда 140 млрд сўмлик экотуризм мажмуаси қурилади
Қумқўрғон туманидаги Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида йирик экотуристик мажмуа барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 140 млрд сўмни ташкил этади. Мажмуа 15,7 гектар майдонни қамраб олади.
Лойиҳа доирасида табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари амалга оширилади, янги кўкаламзор ҳудудлар яратилади, йўл ва инфратузилмалар экологик талабларга мувофиқ қурилади. Шунингдек, ифлос сувларни тозалаш тизими жорий этилиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими лойиҳа билан танишар экан, қурилиш ишларини босқичма-босқич ва тизимли йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Қурилиш белгиланган талабларга мувофиқ яқин кунларда бошланиши кутилмоқда.

👎5
Тадбиркор аёллар кўпроқ қайси соҳада фаолият олиб бормоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этган.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
– хизматлар соҳасида – 17 239 та;
– савдо соҳасида – 17 161 та;
– саноат соҳасида – 5 464 та;
– бошқа соҳаларда – 3 996 та.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 43 860 тани ташкил этган.
Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
– хизматлар соҳасида – 17 239 та;
– савдо соҳасида – 17 161 та;
– саноат соҳасида – 5 464 та;
– бошқа соҳаларда – 3 996 та.
Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 47,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 10,1 трлн сўмга ошган.

🤔3