EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Регистон осмонида 500 ортиқ дрон томоша кўрсатди

Самарқандда Регистон майдонини очиқ осмон остидаги жонли саҳнага айлантирган дрон шоуси бўлиб ўтди.

540 дан ортиқ дронлар осмонда синхрон тарзда тизилиб, 17 та ноёб фигурани — сайёралардан тортиб давлат рамзларигача яратди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎4
Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов интизомий жазога тортилди.


👉 https://effect.uz/6607

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Эртага Тошкентнинг 4 та туманидаги ҳудудлар табиий газ таъминотидан узилади

Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ ахборот хизмати хабар берди.


👉 https://effect.uz/6608

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

Темуржон домла Атоев Навоий вилояти бош имом-хатиби этиб тасдиқланди. У бунгача ушбу лавозимда ўринбосар сифатида фаолият юритган.

2025 йил 23 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Навоий вилояти имом-хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги йиллардаги диний-маърифий ислоҳотлар ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала сифатида бош имом-хатиб алмашинуви ҳам кўрилди. Илгари ушбу лавозимда ишлаб келган Тоир домла Рўзиев бошқа вазифага ўтказилгани сабаб, унинг ўрнини Темуржон домла Атоев эгаллади.

Янги тайинланган бош имом-хатиб Темуржон Атоев «Кўкалдош» мадрасаси ва Мисрдаги ал-Азҳар университети талабаси бўлган. У аввал Навоий вилояти Нурота туманидаги «Чилустун» масжидида имом ноиби, кейинроқ эса вилоят бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
⚡️Effect.uz Воҳада!

Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998909053332
+998502523889
+998500018393

Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни
@effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1😢1
Иордания Подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77👎1
Байрам муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармон имзолади.


👉 https://effect.uz/6609

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥74👍72🤔1
Навоий вилояти ҳокими Томди, Учқудуқ ва Зарафшон аҳолиси билан учрашди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўнгги икки кун давомида Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳрида аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Сафар давомида ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, янги лойиҳалар ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги ислоҳотлар ўрганилди.

Томди тумани чорвачиликка ихтисослашган ҳудуд сифатида, Учқудуқ саноат салоҳияти билан, Зарафшон эса таълимга эътибори ва замонавий йўналишлари билан ажралиб туради. Жорий йилда Зарафшон шаҳри 60 йиллик юбилейини нишонламоқда.

Учрашувлар чоғида ҳокимнинг “ИШ БЕРИНГ” телеграм гуруҳи орқали йўлланган мурожаатлар эгалари билан мулоқот ўтказилди ва уларнинг муаммоларига ижобий ечим топилди. Шунингдек, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига шайлиги ҳам кўриб чиқилди.

Ҳар бир ҳудуд раҳбарлари амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимотини намойиш этди. Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги олдидан аҳолига қулайликлар яратиш, ҳудудларни кўркамлаштириш ва маданий ҳордиқ учун шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қонун четга сурилган сайлов

Ўзбекистонда маҳалла институти демократик бошқарувнинг энг муҳим поғоналаридан бири ҳисобланади...

👉 https://effect.uz/6610

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Президент Шавкат Мирзиёев Украина Президенти Володимир Зеленскийга табрик йўллади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥73👍11👎2🤔1
⚡️Андижонда «шок» : Чойхона ўрнига «хаос» қурилди, адолат — сукут сақламоқда…

🕵️‍♂️Қўрғонтепа туманидаги ер масаласи ортида катта қонунбузарлик яширингани очилди. Ҳоким қарорига кўра, фуқаро Зикрилла Муйдиновга 1 гектар ер текинга ажратилиб, у ерда чойхона, сауна ва савдо-маиший хизмат кўрсатиш маркази қуриши шарт қилиб қўйилган эди. Бундан мақсад – аҳолини иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш эди.

8️⃣ Аммо орадан 8 йил ўтса-да, бу ерда на чойхона, на марказ барпо этилди. Аксинча, уйлар қурилиб, ерлар сотилди. Шу боис прокуратура жиноят иши очган ва ерни давлат захирасига қайтариш бўйича тақдимнома киритган. Бироқ суд ҳокимият қароридаги хатоликни асос қилиб, ерни яна Муйдинов номига қайтариб берган.

💰Шундан сўнг Муйдинов ерларни яна сотишда давом этган, уйларни эса “чойхона ва маиший хизмат маркази” деб расмийлаштиришга уринган. Натижада оддий фуқаролар алданиб, ҳуқуқий ҳимоясиз қолган. Бу жараён ҳокимият ва назорат органларининг сусткашлиги орқали қонуний кўриниш олган.

❗️Энг катта муаммо — ер масаласида шаффофлик йўқлиги ва қонун устуворлиги таъминланмаётгани. Агар 2019 йилда прокуратура қонунбузарликни аниқлаган бўлса, нима учун 2025 йилда ҳам аҳоли алданишда давом этяпти?

Шу боис Effect.uz Бош прокуратура, Андижон вилояти ва туман ҳокимияти ҳамда Давлат кадастр қўмитасидан очиқ жавоб сўрайди. Чунки бу фақат бир ер участкаси эмас — балки давлатга ишонч, фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва коррупцияга қарши кураш самарадорлиги масаласидир.

✍️ Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз? Фикрларингизни изоҳда қолдиринг!

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢13
Тошкентда иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари оширилди

Тошкент шаҳрида 2025 йил 1 октябрдан бошлаб иссиқ сув ва иситиш хизматлари учун тўлов нархлари қайта кўриб чиқилди. Янги қарорга кўра, аҳоли учун тарифлар 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга оширилади.

Бу борадаги таклифни Veolia Energy Tashkent компанияси бош директори Севара Пардаева илгари сурган бўлиб, у Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши томонидан маъқулланди.

Янги тартибда марказий иситиш ва иссиқ сув етказиб бериш хизматлари учун қуйидаги тарифлар белгиланди:

базавий тариф — ҚҚСсиз 711 641 сўм/Гкал;

аҳоли учун — ҚҚСсиз 139 860 сўм/Гкал;

бюджет ташкилотлари учун — 952 797 сўм/Гкал;

бошқа улгуржи хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун — ҚҚСсиз 342 296 сўм/Гкал.

Маълумот учун, 2024 йилда ҳам тарифлар қайта кўриб чиқилган бўлиб, вилоятларда бир марта, Тошкент шаҳрида эса икки марта оширилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1😢1
Ҳомийлик хайрияларини йиғишнинг аниқ тартиби белгиланди

Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, давлат органларининг мансабдор шахслари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш:

БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

Шунингдек, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартибини бузиш:

фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.

Бундан ташқари, ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби аниқ белгиланди.

Унга кўра, ҳомийлик хайрияларини йиғиш муайян ҳомийлик олувчиларнинг манфаатларини кўзлаб, олдиндан эълон қилинган муддат давомида амалга оширилади.

Ҳомийлик ташкилотлари томонидан ҳомийлик хайрияларини нақд пул шаклида йиғиш фақат хайрия қутиси ёрдамида амалга оширилади.

Бироқ, бундан нақд пул шаклидаги ҳомийлик хайрияларини уларнинг банк ҳисобварақларига қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказиш ҳоллари мустасно.

Хайрия қутиси шаффоф бўлиши ва уни очиш жойи тегишли белгиланган шахслар шахс томонидан имзоланган ҳамда муҳрланган қоғозли пломба ёки рақамланган пломба билан пломбаланган бўлиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1