EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мактабларда мажбурий пул йиғимлари: Қонун ва амалиёт ўртасидаги зиддият

Конституция (50-модда): давлат барчага бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди.


👉 https://effect.uz/6606

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
Қурилиш ишлари ҳажми 162,9 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасида 162,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,7 % га ўсган.


Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:

кичик корхона ва микрофирмалар – 52,6 %

йирик қурилиш ташкилотлари – 22,2 %

норасмий сектор – 25,2 %


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Хорижда оғир аҳволда қолган ҳамюртларимиз юртга олиб келинмоқда

🕰 Россияда ишсиз, пулсиз ва ҳимоясиз қолган юртдошларимиз Ватанга қайтарилди.

🔹 Самарқандлик Салоҳиддин Бекмурзаев:

– Россияда ишсиз, пулсиз қолганимда, Миграция агентлигига мурожаат қилдим. Улар ҳолатимни ўрганиб, қайтишимга ёрдам беришди.

🔹 Санкт-Петербургдан қайтган Малика Асилова:
– Оилам билан қийин аҳволда эдик. Ваколатхонага мурожаат қилганимиздан сўнг тез орада чипта олиб беришди. Ёрдам учун миннатдорман.

🤝 “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси минглаб ҳамюртимизга яна янги ҳаёт бошлаш имконини бермоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢1
Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири бир ҳафтага ёпилди

Чеклов 24 августдан 31 августгача амал қилади.

Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидан ('Биродарлик қабрлари" ёдгорлиги) то Шота Руставели кўчасининг Миробод кўчаси билан кесишмасигача ("Гранд Мир" меҳмонхонаси айланаси) автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.

Чеклов 2025 йил 24 августдан 31 августгача амал қилади. Ноқулайликлар учун узр сўралди ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Регистон осмонида 500 ортиқ дрон томоша кўрсатди

Самарқандда Регистон майдонини очиқ осмон остидаги жонли саҳнага айлантирган дрон шоуси бўлиб ўтди.

540 дан ортиқ дронлар осмонда синхрон тарзда тизилиб, 17 та ноёб фигурани — сайёралардан тортиб давлат рамзларигача яратди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎4
Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов интизомий жазога тортилди.


👉 https://effect.uz/6607

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Эртага Тошкентнинг 4 та туманидаги ҳудудлар табиий газ таъминотидан узилади

Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ ахборот хизмати хабар берди.


👉 https://effect.uz/6608

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

Темуржон домла Атоев Навоий вилояти бош имом-хатиби этиб тасдиқланди. У бунгача ушбу лавозимда ўринбосар сифатида фаолият юритган.

2025 йил 23 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Навоий вилояти имом-хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги йиллардаги диний-маърифий ислоҳотлар ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ташкилий масала сифатида бош имом-хатиб алмашинуви ҳам кўрилди. Илгари ушбу лавозимда ишлаб келган Тоир домла Рўзиев бошқа вазифага ўтказилгани сабаб, унинг ўрнини Темуржон домла Атоев эгаллади.

Янги тайинланган бош имом-хатиб Темуржон Атоев «Кўкалдош» мадрасаси ва Мисрдаги ал-Азҳар университети талабаси бўлган. У аввал Навоий вилояти Нурота туманидаги «Чилустун» масжидида имом ноиби, кейинроқ эса вилоят бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
⚡️Effect.uz Воҳада!

Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.

Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998909053332
+998502523889
+998500018393

Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни
@effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1😢1
Иордания Подшоҳи давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25-26 август кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Саммит кун тартибидан сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, кимё, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда кооперацияни йўлга қўйиш, маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилади. Музокаралар якунида икки томонлама битимлар тўплами имзоланиши кўзда тутилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77👎1
Байрам муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Президент фармон имзолади.


👉 https://effect.uz/6609

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥74👍72🤔1
Навоий вилояти ҳокими Томди, Учқудуқ ва Зарафшон аҳолиси билан учрашди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сўнгги икки кун давомида Томди, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳрида аҳоли билан учрашувлар ўтказди. Сафар давомида ҳудудларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, янги лойиҳалар ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги ислоҳотлар ўрганилди.

Томди тумани чорвачиликка ихтисослашган ҳудуд сифатида, Учқудуқ саноат салоҳияти билан, Зарафшон эса таълимга эътибори ва замонавий йўналишлари билан ажралиб туради. Жорий йилда Зарафшон шаҳри 60 йиллик юбилейини нишонламоқда.

Учрашувлар чоғида ҳокимнинг “ИШ БЕРИНГ” телеграм гуруҳи орқали йўлланган мурожаатлар эгалари билан мулоқот ўтказилди ва уларнинг муаммоларига ижобий ечим топилди. Шунингдек, янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолати, таълим муассасаларининг куз-қиш мавсумига шайлиги ҳам кўриб чиқилди.

Ҳар бир ҳудуд раҳбарлари амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимотини намойиш этди. Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги олдидан аҳолига қулайликлар яратиш, ҳудудларни кўркамлаштириш ва маданий ҳордиқ учун шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Қонун четга сурилган сайлов

Ўзбекистонда маҳалла институти демократик бошқарувнинг энг муҳим поғоналаридан бири ҳисобланади...

👉 https://effect.uz/6610

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4