«Ҳужжат бор, қарор бор — аммо адолат йўқ!» – Самарқандлик тадбиркорнинг 5 йиллик изтироби...
⚖️ Қонун устуворлиги синовда!
Суд қарорлари тадбиркор фойдасига чиқса-да, ижро этилмаётгани — бутун тизимда қонун ишламаётганини кўрсатмоқда. Сизнингча, бу адолатданми?
Сабрнинг ҳам чегараси бор. Айрим одамлар ҳақиқатни билиб туриб ҳам тан олмаслиги, жамиятимизда илдиз отаётган иллатлардан бирига айланиб бораётганини кўриб, кўз юма олмаймиз. Бу ҳолат айримларнинг қон-қонига сингиб кетган, десак асло муболаға эмас. Нима учун бу фикрлар ёзилаётганини мақола давомида билиб оласиз.
Таҳририятимизга минглаб мурожаатлар келиб тушар экан, биз ҳар бир мурожаатни диққат билан ўрганиб, асл муаммо нимада эканлигини англашга ҳаракат қиламиз. Бу галги мурожаат ҳам биздан назаримиздан четда қолмади. Гап шундаки, самарқандлик тадбиркор Азиз Ибодуллаевнинг муаммосига анча йиллардан бери ечим топилмаяпти.
👉 https://effect.uz/6604
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оилавий низо ортидан — тазйиқ ва босимлар…
Оилавий низолар сабаб турли босимларга учраётган фуқаро Effect.uz таҳририятига мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, прокуратура ходимлари томонидан иш жойи ва мулкига нисбатан турли хил тазйиқлар кўрсатилмоқда.
Фуқаронинг таъкидлашича, турмуш ўртоғининг укаси Бош прокуратурада ишлайди. Шу сабабдан, оилавий низолар ортидан мазкур шахс ўз хизмат ваколатларидан фойдаланиб, уининг овозини ўчиришга ҳаракат қилмоқда. Унинг айтишича, иш жойи ва мулкига турли тақиқлар қўйилишига ҳам айнан шу омил сабаб бўлган.
Шунингдек, унинг устидан турли шикоятлар орқали босим ўтказилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилиши талаб этилмоқда.

«Ҳатто турмуш ўртоғим, фарзандларимни розилигимсиз чет элга олиб кетди. Болаларни отанинг рухсатисиз аэропорт ходимлари қандай қилиб чиқариб юбориши мумкин?» — дейди фуқаро.
Шунингдек, унинг устидан турли шикоятлар орқали босим ўтказилмоқда.
«Қайнимнинг қўли ва кучи ҳамма жойга етади. Мен уларнинг қилмишларидан шикоят қилиб ташкилотларга ариза ёзсам ҳам, бу ишлар ёпиб юборилади. Ижтимоий тармоқ орқали видео мурожаат қилганимда эса, мени “обрўсизлантирди” деб судга ҳам беришди», — дейди у.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда текширув ишлари олиб борилиши талаб этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔2👎1🔥1
«E-Auksion» платформасидан арзон давлат активларини сотиб олинг!
🔹Andijon viloyati 22 ta
🔹Buxoro viloyati 42 ta
🔹Jizzax viloyati 80 ta
🔹Qashqadaryo viloyati 99 ta
🔹Navoiy viloyati 73 ta
🔹Namangan viloyati 42 ta
🔹Samarqand viloyati 62 ta
🔹Surxondaryo viloyati 68 ta
🔹Sirdaryo viloyati 26 ta
🔹Toshkent shahri 88 ta
🔹Toshkent viloyati 56 ta
🔹Farg‘ona viloyati 45 ta
🔹Xorazm viloyati 34 ta
🔹Qoraqalpog‘iston Respublikasi 107 ta
Barchasini ko'rish
☎️: +998712022111

👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Зўрликнинг чегараси борми ёхуд сарсон бўлаётган оила Кеча, 10 август куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Чўпонота кўчасида истиқомат қилувчи оиладан EFFECT.UZ'га тезкор мурожаат келиб тушди. EFFECT.UZ ходимлари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб борди.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Чўпонотадаги можаро: «Зам» ҳоким нега аралашди, ҳақиқат қайси томонда?»
Фуқаро уйидан кўчирилди, ҳоким ўринбосари эса яна катта майдонда. Абдурасул Ваҳобовнинг мажбурий кўчириш ишларидаги иштироки жамоатчиликни ғазабга солди. Effect.uz воқеанинг барча қирраларини очиб беради.
Яккасарой тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳобов Чўпонота кўчасидаги 48-50 уйдан фуқаро Абдухалил Ҳакимжоновни мажбурий равишда кўчириш ишларида иштирок этган. Унинг иштироки жамоатчилик томонидан кескин эътирозларга сабаб бўлди, Effect.uz масалани оммага ёритгач, Ваҳобовнинг шахсан ўзи таҳририятга қўнғироқ қилиб, тушунтириш берди.
Ваҳобовга кўра, ҳокимият ходимлари мажбурий кўчириш ишларида бош-қош бўлиши керак, унинг айтишича, иккинчи тарафнинг ҳам ҳақиқатлари бор. Лекин бизга мавҳум-ки, иккинчи тараф ким, бу ишлар ортида кимлар турибди? Нега Ваҳобов бошқа фуқарони ҳуқуқларини поймол қилиш эвазига бошқасига яхши шароит яратиб бермоқда?
Абдурасул Ваҳобов аввал Олмазор туманида ишлаган пайтида жамоатчилик уни «ишкаллари» билан яхши эслайди. Ваҳобов дастлаб журналистга ташланиши воқеасидан кейин жамоатчилик эътиборига тушган, кейин эса фуқарони оёғидан кўтариб уйидан олиб чиқиши ҳам салбий фикрларга сабаб бўлган.
Effect.uz холислик юзасидан иккинчи томонга ҳам микрофон тутади. Таҳририят жамоатчилик эътиборида бўлган Чўпонота кўчасидаги «разборка» масаласини батафсил ёритишда давом этади. Тез орада тўлиқ репортаж тақдим этамиз.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢5👍1
Президент фармони билан марҳум Холиқов, Мадалиев, Ражабов, Муҳаммад Юсуф мукофотланди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорларни мукофотлаш тўғрисидаги фармони қабул қилинди.
Марҳум хонандалар — Муҳриддин Холиқов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан, Оҳунжон Мадалиев эса “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.
Ўзбекистонда илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум олим ва ижодкорлар мукофотланди.
Шунингдек, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан Ўзбекистон Республикаси халқ шоири – Қуддус Муҳаммадий, Халқ шоири Рауф Парфи, халқ артисти, актёр – (марҳум) Мурод Ражабов, марҳум халқ шоири Муҳаммад Юсуф, фан арбоби, жадидшунос олим – Бегали Қосимов тақдирланган.
👉 Тўлиқ рўйхат бу ерда

👍38
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тозалик бўлмаган хонадонга фаришта кирмайди
Навoий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бир қатор эҳтиёжманд ва камбағаллик реестрида турган фуқаролар хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.
Шунингдек, ҳоким оилаларнинг кундалик турмуш тарзига оид масалалар, хонадонларда тозаликни таъминлаш ва ободонлаштириш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навoий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев бир қатор эҳтиёжманд ва камбағаллик реестрида турган фуқаролар хонадонларида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.
Шунингдек, ҳоким оилаларнинг кундалик турмуш тарзига оид масалалар, хонадонларда тозаликни таъминлаш ва ободонлаштириш борасидаги ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷♂2🔥2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ «Тўхтатилсин!» — дейилган қурилиш тўхтамади – Олий суд тадбиркор Анвар Абдуқаюм қурган уйнинг тақдирини «ҳал» қилди
15 июль куни Олий суд тадбиркор Анвар Абдуқаюм Учтепада қурган баланд уй ҳақидаги ишни кўриб чиқди ва қарорини эълон қилди. Суд Бош прокуратуранинг протестини қисман қаноатлантирган.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси Учтепа туман бўлими берган 111757-сонли хулоса ҳақиқий эмас деб топилди.
Суд қарорларида асосий сабаблар сифатида қуйидагилар кўрсатилди:
• уй қўшни М.Касимовга зарар етказаётгани;
• қурилиш масофа талабларига риоя этилмагани;
• уйнинг умумий майдони 500 м² дан ортиб кетгани.
Шунингдек, туман даражасида тасдиқланган ҳужжат аслида шаҳар даражасида келишилиши лозим бўлгани ҳам қонунбузарлик сифатида баҳоланди.
⚖️ Қурилиш ишлари тўхтамаган
Суд қарорлари чиққанига қарамай, қурилиш ишлари давом этган. Ижро ҳужжатлари ҳам бажарилмаган.
Ҳатто ўзбошимчалик билан қурилган қисмни ихтиёрий равишда бузиш ҳақида далолатнома расмийлаштирилганига қарамай, тадбиркор қурилишни тўхтатмаган. Учтепа МИБ далолатномасида ҳам қурилиш ишлари тўхтатилиши кераклиги қайд этилган. Бироқ бу ҳужжатнинг ижроси ҳам амалга оширилмаган.
🛑 Мансабдорларнинг хатолари
Олий суд қарорига кўра, уйнинг иккинчи қисмига берилган ҳужжат ҳам бекор қилинди. Шу билан бирга, Учтепа туман қурилиш бўлими бошлиғи А.Бойбўсиновнинг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилди.
Ваҳоланки, Қурилиш вазири ўринбосари Даврон Одилов аввалроқ қурилишни суд қарорига кўра тўхтатиш ҳақида топшириқ берган эди. Аммо на «замминистр» кўрсатмаси, на суд қарорлари амалда бажарилган.
Натижада тадбиркор ўзбошимчалик билан қурилишни давом эттирган ва қўшнига зарар етказиш хавфини кучайтираверган.
📌 Хулоса
Олий суд қарорига асосан:
• биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори кучида қолдирилди;
• уйнинг иккинчи қисмига оид ҳужжат бекор қилинди;
• мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилди.
Мазкур видеолавҳанинг кейинги қисмида 14 июль куни бўлиб ўтган суд жараёни ва 15 июль куни чиқарилган қарорнинг аудиоёзувлари берилган.

🤔7👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ватанга қайтариш» — алдамчи ваъдалар қурбони бўлган аёллар учун охирги умид...
🔰 Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги ва Туркиядаги Ўзбекистон элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган «Ватанга қайтариш» хайрия акцияси доирасида юзлаб ҳамюртимиз оғир шароитдан қутқарилиб, Ватанга қайтарилмоқда.
☑️ Бу ташаббус нафақат уларнинг юртига қайтиши, балки янги ҳаёт бошлаш имконияти ҳамдир.
📹 Видеолавҳада иш ва яхши турмуш умидида бегона юртга йўл олган, аммо ёлғон ваъдалар қурбонига айланиб қийинчиликка дуч келган ҳамюрт аёлимиз билан суҳбат уюштирилган. У Ватанга қайтиш имконияти берилгани учун чексиз миннатдорлик билдирмоқда.
❗️Бу ташаббус — Ватан ўз фуқаросини ҳеч қачон ёлғиз қолдирмаслигининг яққол исботи.
❗️Бироқ савол туғилади: нега ҳамон минглаб аёллар алдамчи «таклифлар» тузоғига илинаётир? Нега одам савдоси ва фирибгарларга қарши кураш етарлича самара бермаяпти?
👉 «Ватанга қайтариш» акцияси одамлар ҳаётини сақлаб қолмоқда. Аммо бу муаммонинг илдизи — алдамчи тизимлар, ишончнинг суиистеъмол қилиниши ва назоратсизликка барҳам бериш йўллари орқали ҳал қилиниши керак.

🔥2
⚡️16 хонадон ўрнига 64 та: Хоразмда кадастр хатоси тадбиркорни банкротликка етаклади, мутасаддилар бир-бирини айбламоқда …
Хоразм вилояти Шовот туманида жойлашган “Shakhabad Elite” МЧЖ томонидан туман марказида кўп қаватли уйлар қуриш учун “Микрокредитбанк”дан 36 ой муддатга жами 15 миллиард сўм кредит ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида бир қатор кўчмас мулклар гаровга қўйилган. Бироқ жамият раҳбарлари ва таъсисчиларига асоссиз равишда жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиниши туфайли кредит қарзлари тўланмай қолган. Effect.uz бу борада катта репортаж ҳам эълон қилган эди.
Шунинг оқибатида гаровдаги кўп қаватли уйнинг 16 та хонадони аукционга чиқарилган. Аукционда “TOOL EQUIPMENT” МЧЖ ғолиб деб топилган. Бироқ кадастр ходимларининг қўпол хатоси сабабли 16 хонадон эмас, балки 64 та хонадоннинг кадастр йиғма жилди тайёрланиб берилган.
Натижада Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш назорат инспекциясига хато ҳужжат тақдим қилинган ва асоссиз равишда 64 та хонадонга рухсатнома 2024 йилнинг 2 декабрь куни рухсат берилган.
Бу хатолик туфайли “Shakhabad Elite” МЧЖ катта зарар кўрган, банк қарзини қайтариш имкони бўлмаган ва бошқа гаров мулклари ҳам суд қарори асосида аукционга чиқарилиб сотилган.
Жамият томонидан Хоразм вилоят прокуратураси, Адлия бошқармаси, Савдо-саноат палатаси Хоразм вилоят бошқармаси, ҳамда Бизнес-омбудсманга мурожаат қилинган. Мурожаатда “TOOL EQUIPMENT” МЧЖ фақат 16 хонадоннинг ҳақли эгаси экани, лекин асоссиз равишда унга қўшимча 48 хонадон ҳам берилгани таъкидланган.
Бироқ бу масала юзасидан мутасадди идоралар бир-бирини айблаш билан овора. Омбудсман ҳам “икки тадбиркорлик субъекти ўртасидаги низога аралаша олмаймиз” деган жавоб билан чекланмоқда.
Аммо муаммо шундаки: масаланинг моҳияти иккинчи тадбиркорнинг манфаатларига дахл қилмайди. Гап фақат асоссиз бериб юборилган 48 та хонадонни қайтариш ҳақида бораётган бўлса-да, бирорта ташкилот “Shakhabad Elite” МЧЖга ёрдам кўрсатмаяпти.
Натижада МЧЖ тўловга қобилиятсиз (банкрот) деб топилиб, барча мол-мулкларидан маҳрум қилиняпти, муаммо билан эса ҳеч қайси идора қизиқтмаяпти, бу эса — афсуски, ачинарли ҳолатдир.

😢11👍2🤔2
Мустақиллик байрамида қўшимча дам олиш кунлари бўлмайди
Бандлик вазирлигига кўра, 1 сентябрь – Мустақиллик куни байрами муносабати билан:
5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам) кунлари;
6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам) кунлари дам олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бандлик вазирлигига кўра, 1 сентябрь – Мустақиллик куни байрами муносабати билан:
5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам) кунлари;
6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31 август (якшанба) ва 1 сентябр (байрам) кунлари дам олади.
«Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган»,– дейилади вазирлик хабарида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎5
Мактабларда мажбурий пул йиғимлари: Қонун ва амалиёт ўртасидаги зиддият
Конституция (50-модда): давлат барчага бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди.
👉 https://effect.uz/6606
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Конституция (50-модда): давлат барчага бепул умумий ўрта таълимни кафолатлайди.
👉 https://effect.uz/6606
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢2
Қурилиш ишлари ҳажми 162,9 трлн сўмга етди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасида 162,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
кичик корхона ва микрофирмалар – 52,6 %
йирик қурилиш ташкилотлари – 22,2 %
норасмий сектор – 25,2 %
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасида 162,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,7 % га ўсган.
Қурилиш ишлари ҳажми таркибида:
кичик корхона ва микрофирмалар – 52,6 %
йирик қурилиш ташкилотлари – 22,2 %
норасмий сектор – 25,2 %
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Хорижда оғир аҳволда қолган ҳамюртларимиз юртга олиб келинмоқда
🕰 Россияда ишсиз, пулсиз ва ҳимоясиз қолган юртдошларимиз Ватанга қайтарилди.
🔹 Самарқандлик Салоҳиддин Бекмурзаев:
– Россияда ишсиз, пулсиз қолганимда, Миграция агентлигига мурожаат қилдим. Улар ҳолатимни ўрганиб, қайтишимга ёрдам беришди.
🔹 Санкт-Петербургдан қайтган Малика Асилова:
– Оилам билан қийин аҳволда эдик. Ваколатхонага мурожаат қилганимиздан сўнг тез орада чипта олиб беришди. Ёрдам учун миннатдорман.
🤝 “Ватанга қайтариш” хайрия акцияси минглаб ҳамюртимизга яна янги ҳаёт бошлаш имконини бермоқда.

👍5😢1
Тошкентнинг марказий кўчаларидан бири бир ҳафтага ёпилди
Чеклов 24 августдан 31 августгача амал қилади.
Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш ишлари доирасида Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидан ('Биродарлик қабрлари" ёдгорлиги) то Шота Руставели кўчасининг Миробод кўчаси билан кесишмасигача ("Гранд Мир" меҳмонхонаси айланаси) автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Чеклов 2025 йил 24 августдан 31 августгача амал қилади. Ноқулайликлар учун узр сўралди ва ҳайдовчиларга муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилди.

Регистон осмонида 500 ортиқ дрон томоша кўрсатди
Самарқандда Регистон майдонини очиқ осмон остидаги жонли саҳнага айлантирган дрон шоуси бўлиб ўтди.
540 дан ортиқ дронлар осмонда синхрон тарзда тизилиб, 17 та ноёб фигурани — сайёралардан тортиб давлат рамзларигача яратди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқандда Регистон майдонини очиқ осмон остидаги жонли саҳнага айлантирган дрон шоуси бўлиб ўтди.
540 дан ортиқ дронлар осмонда синхрон тарзда тизилиб, 17 та ноёб фигурани — сайёралардан тортиб давлат рамзларигача яратди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎4
Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов интизомий жазога тортилди.
👉 https://effect.uz/6607
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими Шерхон Алламуродов интизомий жазога тортилди.
👉 https://effect.uz/6607
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Эртага Тошкентнинг 4 та туманидаги ҳудудлар табиий газ таъминотидан узилади
Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ ахборот хизмати хабар берди.
👉 https://effect.uz/6608
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" ГТФ ахборот хизмати хабар берди.
👉 https://effect.uz/6608
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Навоий вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди
Темуржон домла Атоев Навоий вилояти бош имом-хатиби этиб тасдиқланди. У бунгача ушбу лавозимда ўринбосар сифатида фаолият юритган.
2025 йил 23 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Навоий вилояти имом-хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги йиллардаги диний-маърифий ислоҳотлар ва имом-хатиблар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда ташкилий масала сифатида бош имом-хатиб алмашинуви ҳам кўрилди. Илгари ушбу лавозимда ишлаб келган Тоир домла Рўзиев бошқа вазифага ўтказилгани сабаб, унинг ўрнини Темуржон домла Атоев эгаллади.
Янги тайинланган бош имом-хатиб Темуржон Атоев «Кўкалдош» мадрасаси ва Мисрдаги ал-Азҳар университети талабаси бўлган. У аввал Навоий вилояти Нурота туманидаги «Чилустун» масжидида имом ноиби, кейинроқ эса вилоят бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаган.

👎1
⚡️Effect.uz Воҳада!
Effect.uz ахборот агентлигининг ижодий жамоаси айни кунларда Воҳада журналистик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Шу боис бизнинг ижодий жамоамиз Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда Самарқанд вилоятларидаги аҳоли мурожаатларини ўрганишда ҳамда журналистик суриштирув ишларини олиб боришда давом этади.
Мурожаат учун телефон рақамлар:
+998909053332
+998502523889
+998500018393
Телеграм орқали ҳам ўз мурожаатларингизни @effectgamurojaat профилига қолдиришингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар 3 кун давомида кўриб чиқилади.

👍10👎1😢1