EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкент вилоятидаги «Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди. 19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди
Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди.
19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жанубий-шарқда жойлашган «Терекли» олтин кони аукцион савдолари орқали сотилди.
Савдо жараёнида 8 нафар талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, актив 81 млрд 790 млн 178 минг сўмга сотилди.
Якунда лотни «Тойлоқ тоза ҳудуд» МЧЖ ютиб олди. Ғолиб белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвестордан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.
Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2 тонна олтин захиралари мавжудлиги қай этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎3👍1😢1
Ҳоким ёрдамчилари жами 40 млрд сўмлик кредитни талон-торож қилди
Фарғонада 2024 ва 2025 йиллардаги ҳолатлар ўрганилган, жами 26 нафар ёрдамчига жиноий иш қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/6600
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонада 2024 ва 2025 йиллардаги ҳолатлар ўрганилган, жами 26 нафар ёрдамчига жиноий иш қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/6600
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂5👍5🤔1
🚘 «E-Auksion» платформасидан арзон нархда савдога қўйилган автомототранспорт воситаларини сотиб олинг!
✔️ Cobalt 82 mln so'm
✔️ Spark 64 mln so'm
✔️ KIA K-5 260 mln so'm
✔️ Malibu 127 mln so'm
✔️ Lacetti 99 mln so'm
✔️ Cobalt 78 mln so'm
✔️ Hyunday Sonata 109 mln so'm
✔️ Mazda 6 222 mln so'm
✔️ Spark 91 mln so'm
✔️ Toyota Camry 102 mln so'm
✔️ Lacetti 97 mln so'm
✔️ Captiva 95 mln so'm
✔️Barchasini ko'rish
☎️: +998712022111
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
✔️ Cobalt 82 mln so'm
✔️ Spark 64 mln so'm
✔️ KIA K-5 260 mln so'm
✔️ Malibu 127 mln so'm
✔️ Lacetti 99 mln so'm
✔️ Cobalt 78 mln so'm
✔️ Hyunday Sonata 109 mln so'm
✔️ Mazda 6 222 mln so'm
✔️ Spark 91 mln so'm
✔️ Toyota Camry 102 mln so'm
✔️ Lacetti 97 mln so'm
✔️ Captiva 95 mln so'm
✔️Barchasini ko'rish
☎️: +998712022111
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоийда асоссиз ечиб олинган 2 млрддан ортиқ сумма тадбиркор ҳисобига қайтарилди – Бизнес-омбудсман
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девонига Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Учқудуқ” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари жамиятда ўтказилган текширувдан ва ҳисоб рақамидан ечиб олинган пул маблағи қайтмааётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Аниқланишича, Навоий вилоят солиқ бошқармасининг буйруғига асосан жамият фаолиятида солиқ аудити текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича жамиятга жами 2 млрддан зиёд қўшимча солиқ ва жарималар ҳисобланган ҳамда ушбу маблағлар жамият ҳисоб рақамидан ундирилган.
Ўз навбатида, суднинг ҳал қилув қарорига асосан солиқ бошқармасининг бу қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлсада, жамиятдан ундирилган пул маблағлари тадбиркор ихтиёрига қайтарилмаган. Бундан ташқари, жамият фаолиятида ўтказилган текшириш давомида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганги аниқланган.
Ўрганиш натижасига кўра, текширишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, тадбиркор ҳисоб рақамига 2 млрд 160 миллион сўм пул маблағи қайтарилиши таъминланган.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди
Тошкент шаҳрида қушхонадан қочиб, одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, тунги соат тахминан 2:00 ларда Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига қушхонадан қочган қорамол одамларга ҳужум қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ИИО ходимлари ҳодиса жойига етиб борган.
Ходимнинг таъкидлашича, буқа фуқароларга қараб югургани сабабли хизмат автомобилида йўлни ёпишга мажбур бўлган. Аммо қорамол инспекторни ҳам сузган ва у тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Шундан сўнг, буқа Бектўпи кўчасида бошқа фуқароларга шикаст етказмаслиги учун отиб ўлдирилган.

👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 1 сотих ер қарийб 3 млрд сўмга сотилди
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бошлиқ МФЙда жойлашган 1 сотих ер майдони 2,7 млрд сўмга сотилди. Савдо E-Auksion платформасида бир ярим соат давом этган.
Унда 7 нафар талабгор иштирок этиб, ер бошланғич нархига нисбатан 1,8 млрд сўм қимматроққа сотилган. Аукционда ғолиб Акмал Абдуллаев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бошлиқ МФЙда жойлашган 1 сотих ер майдони 2,7 млрд сўмга сотилди. Савдо E-Auksion платформасида бир ярим соат давом этган.
Унда 7 нафар талабгор иштирок этиб, ер бошланғич нархига нисбатан 1,8 млрд сўм қимматроққа сотилган. Аукционда ғолиб Акмал Абдуллаев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Караҳантепада ноёб кашфиёт: илк уч ўлчовли ҳайкалчалар топилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида жойлашган ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Гўбеклитепа ва Караҳантепа 12.000 йиллик тарихга эга бўлган дунёдаги энг қадимги неолит манзилгоҳларидан бири сифатида ажралиб туради.
👉 https://effect.uz/6602
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида жойлашган ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Гўбеклитепа ва Караҳантепа 12.000 йиллик тарихга эга бўлган дунёдаги энг қадимги неолит манзилгоҳларидан бири сифатида ажралиб туради.
👉 https://effect.uz/6602
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
"Инсультни даволашда янгича ёндашувлар жорий этилади" – мутахассис
Яқинда президент ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти ўтказилди. Унда сўнгги йилларда инсультга чалиниш ҳолатлари ортиб бораётгани таъкидланди.
Миллий тиббиёт маркази директори Мақсуд Саидовнинг таъкидлашича, инсульт — мияда қон айланишининг ўткир бузилиши билан кечадиган хавфли касаллик бўлиб, унинг икки тури мавжуд:
Геморрагик инсульт – мия тўқимаси ёки қоринчаларига қон қуйилиши орқали кечади. У тез ривожланиб, қайт қилиш, юзнинг қизариши, уйқучанлик ва мушакларда спазм билан намоён бўлади.
Ишемик инсульт – бош мияни озуқа билан таъминловчи асосий қон томирлари беркилиб қолиши ёки майда томирларда спазм ривожланиши натижасида юзага келади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, инсультга қонда холестерин кўпайиши, қон босими ошиши, қандли диабет, юрак аритмияси, стресс, атеросклероз, спиртли ичимлик ва тамаки истеъмоли, камҳаракатлик каби омиллар сабаб бўлади. Улар орасида энг хавфлиси — артериал гипертония ҳисобланади. Чекиш касаллик хавфини икки баробарга ошириб, тромб ҳосил бўлишини тезлаштиради, спиртли ичимлик эса томирларга салбий таъсир кўрсатади.
Тақдимотда инсультнинг олдини олиш ва даволашда янгича ёндашувлар жорий этилиши белгиланди. Хусусан, сунъий интеллект асосида эрта ташхис ва даволаш протоколлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, ЭКГ-телеметрия, телемедицина, тромболизис терапия, стентлаш ва тромбоэкстрация каби замонавий усуллар йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази деб қайта номланди. Янги муассаса тўлиқ иш бошлаганда, йилига 3 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконияти яратилади. Бунинг учун 150 нафар мутахассис хорижда малака ошириб қайтиши белгиланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот беришича, ушбу чора-тадбирлар яқин истиқболда инсульт ва бошқа неврологик касалликлардан ногиронлик ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади.

Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид тарзда ўтказгани фош бўлди
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
👉 https://effect.uz/6603
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
👉 https://effect.uz/6603
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Завод гидроагрегатлар ишлаб чиқариш бўйича нафақат Марказий Осиёда, балки дунё бўйича ҳам саноқли заводлар қаторига киради – журналистлар «UzHydroPower»’да
Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасини ривожлантиришда муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган «UzHydroPower» заводи юртимизда маҳаллий ишлаб чиқариш салоҳиятини кучайтириш ҳамда иқтисодий мустақилликни таъминлашга хизмат қилмоқда.
«UzHydroPower» заводи – Хитойнинг «Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.» компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма корхона бўлиб, бугунги кунда қуввати 1 кВт дан 40 МВт гача бўлган замонавий гидроагрегатлар, турбиналар, генераторлар, сув насос агрегатлари ва сув омборлари учун металл конструкциялар ишлаб чиқаришни амалга оширмоқда.
Ушбу завод ўз ихтисослиги бўйича, яъни гидроагрегатлар ишлаб чиқариш бўйича нафақат Марказий Осиёда, балки дунё бўйича ҳам саноқли заводлар қаторига киради.
Завод фаолиятини батафсил ёритиши мақсадида ОАВ вакиллари, телевидение, радиоканаллар муҳаррирлари ва журналистлар учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «UzHydroPower» қўшма корхонасига пресс-турда иштирок этишди.

🤔3
"Энди ёлғон ўтмайди. Барчаси космосдан туриб кузатиб турилади" – Турдимов Сирдарё вилояти деҳқончилик маданияти бўйича энг паст кўрсаткичда эканини танқид қилди
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов раислигида вилоят Халқ депутатлари кенгашининг 19-сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда маҳалла ва туман раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги камчиликлар ҳамда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳоким таъкидлашича, айрим раҳбарлар ўз вазифаларини тўлиқ бажармайди, томорқалар эътибордан четда қолиб, ариқлар ковланмайди ва ҳашарлар ташкил қилинмайди. Шунингдек, боқимандалик кайфияти ортиши сабабли вилоятда иш ўринлари бўлса ҳам бошқа ҳудудлардан аҳоли меҳнат қилмоқда
"Энди ёлғон ўтмайди. Барчаси космосдан туриб кузатилиб турилади. Энди жойларга бориб кўздан кечириш шарт эмас, барчаси компьютерда кўриниб туради"— деди Турдимов.
Сессияда электрон назорат тизими йўлга қўйилиши маълум қилинди. 1 октябрга қадар барча ер майдонлари космик кузатувда бўлади, томорқалар ҳолати ва ариқлар ҳолати автоматик равишда назорат қилинади. Шу билан бирга, ҳоким ўринбосарлари жойларга чиқиб, аҳоли билан учрашиш ва ҳисобот бериш тизими жорий этилади. Мажлисда 25 турдаги таклиф учун жами 16 млрд 750 млн сўм маблағ ажратилиши белгиланди.

Ўзбекистонда 575,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июль ойларида 575,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 август ҳолатига 58,8 мингта саноат корхоналари фаолият юритиб келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июль ойларида 575,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Саноат ишлаб чиқариши ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга ошган.
Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 август ҳолатига 58,8 мингта саноат корхоналари фаолият юритиб келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Вьетнам Адлия вазирлиги суд қарорларини ижро этиш бошқармаси вакиллари учун тақдимот ташкил этилди – «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ
Effect.uz’га маълум қилинишича, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Вьетнам Социалистик Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказилган.
Қайд этилишича, Вьетнам Адлия вазирлиги Фуқаролик ишлари бўйича суд қарорларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи, Дананг шаҳри ҳамда Нинбин провинцияси департаменти бошлиқлари, Миллий мажлис Қонунчилик ва суд масалалари қўмитаси экспертларидан иборат делегация аъзолари учун «E-Auksion» электрон савдо платформаси фаолияти тўғрисида тақдимот ташкил этилган.
Тақдимотда Жамият директори С.Муродов томонидан «E-Auksion» платформаси орқали мулкларни реализация қилиш, аукцион олди ва аукцион жараёнлари, онлайн савдолар натижалари хусусида батафсил маълумот берилган.
Тақдимот якунида хорижлик делегация раҳбари Нгуэн Лой Ўзбекистон Республикасида суд ҳужжатларини ижро этиш ва онлайн аукцион савдолари орқали мулкларни сотиш соҳасида йўлга қўйилган илғор тажриба ва ислоҳотлар юзасидан ўз фикрларини билдириб, ташкил этилган тақдимот учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этган.

👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўшнисиникда наша ўсади, бу ҳақида айтмайди — Бекмурод Абдуллаев
ИИВ Марказий аппарати биносида республика миқёсида ўтказилган «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирларининг 2-босқичи якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев жамиятда авж олаётган ёмон иллатлар ҳақида гапириб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ИИВ Марказий аппарати биносида республика миқёсида ўтказилган «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирларининг 2-босқичи якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев жамиятда авж олаётган ёмон иллатлар ҳақида гапириб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2👎1
⚡️Сурхондарёда нафрат ортидаги ишқий можаро
Босимлар оқибатида фарзандим нобуд бўлди, у мени хонамга келиб «ихтиёрий равишда мен билан юрган» дея қўрқитди. Фарзандимга зарар етса, уни тинч қўймаслигимни айтдим, дейди Ёшлар иттифоқининг Сурхондарё вилоят кенгаши бўлим бошлиғи М.Қ.
Effect.uz’га Сурхондарё вилояти Ёшлар ишлари бошқарма бошлиғи Аслиддин Хуррамовнинг аҳлоқсиз ҳатти-ҳаракатларидан норози равишда ёзилган мурожаат етиб келди.
Мурожаатда қайд этилишича, Аслиддин Хуррамов ЁИ кенгаши бўлим бошлиғи М.Қни ишқий муносабат билдириш орқали безовта қилиб, унга нисбатан зўравонлик ҳолатини содир этган бўлиши мумкин. М.Қ ўзига нисбатан содир этилган ҳаракатлардан норози бўлиб, ҳатто ДХХ Сурхондарё вилоят бошқармасига, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев, агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари Дилнозахон Каттахоновага ҳам мурожаат йўллаган.
Шунингдек, М.Қ Хуррамовнинг босимлари оқибатида фарзанди нобуд бўлганини маълум қилди. Бундан ташқари, Қурбонова доимий равишда Хуррамовнинг турмуш ўртоғи қўрқитиш йўли билан унга тажоввуз ўтказаётганини ҳам қайд этган.
Ёзишмалар скриншоти ва бошқа далил-исботлар Effect.uz ихтиёрида мавжуд. Таҳририят ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг изоҳини очиқлашга тайёр.

«Ёшлар иттифоқида кадр бўлиб ишлайман. Аслиддин Хуррамов менга дил изҳор қилиб, доимий равишда шахсий муносабат билдирарди. Мен эса бу ҳолатдан кескин норози бўлдим, у мени икки ойдан буён тинч қўймаяпти. Шундан сўнг у менга доимий равишда босим ўтказиб келади», — дейди М.Қ.
Шунингдек, М.Қ Хуррамовнинг босимлари оқибатида фарзанди нобуд бўлганини маълум қилди. Бундан ташқари, Қурбонова доимий равишда Хуррамовнинг турмуш ўртоғи қўрқитиш йўли билан унга тажоввуз ўтказаётганини ҳам қайд этган.
Ёзишмалар скриншоти ва бошқа далил-исботлар Effect.uz ихтиёрида мавжуд. Таҳририят ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг изоҳини очиқлашга тайёр.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🤷♂2👎2🔥1🤔1
Қашқадарёда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқарилаётган яширин цех фаолияти фош қилинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз ва Китоб тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Маълум бўлишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаролар Ғ.Ф. ва Х.Х. ўзларига тегишли нотурар биноларда яширин цехлар ташкил этган.
Қонунбузар фуқаролар ушбу яширин цехларда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган. Тезкор тадбир давомида улардан жами 157 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 250 кг чигит, 2 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

🔥2
Халқаро ҳамкорлик йўлида яна бир муҳим қадам – Бухоро давлат техника университети ва Малайзия техника университети ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди
Бухоро давлат техника университетига Малайзия техника университетининг тадқиқот ва инновациялар бўйича проректори ўринбосари, Ресурс барқарорлиги тадқиқоти альянси бўлими раиси профессор Далила Мат Саид бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ташриф доирасида университет ректори Садоқат Сиддиқова билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат давомида икки олий таълим муассасаси ўртасида илмий-тадқиқот, инновацион лойиҳалар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви йўналишларида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда халқаро тажриба алмашинувини кенгайтириш борасида келишиб олдилар.
Илм ва инновация — глобал ҳамкорлик сари ишончли қадамдир!

🤔1