Тадбиркорларга янги имкониятлар яратилади – президент
Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор янги чоралар ҳақида маълум қилди. Ушбу ташаббуслар тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида эълон қилинди.
Янги чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
🔹 Мактабгача таълим соҳаси – боғча очиш истагида бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар, текин ер участкалари, кам ставкали ижтимоий солиқ ва тарбиячилар ойлигини давлат томонидан қоплаб бериш имконияти яратилади.
🔹 Ёшлар тадбиркорлиги – “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ташкил этилиб, энг яхши 100 та ғоя учун 1 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади.
🔹 Кредит сиёсати – кредит ажратиш тизими такомиллаштирилиб, тадбиркорнинг солиқ ва коммунал тўлов интизоми, айланмаси ва экспорт кўрсаткичлари ҳисобга олинади. 2026 йилдан муқобил скоринг тизими йўлга қўйилиб, қарз олиш тартиби енгиллашади.
🔹 Солиқ соҳасида ўзгаришлар – ҚҚС ставкаси 12% этиб белгиланади. ҚҚСга ўтаётган корхоналар 1 йил давомида фойда солиғидан озод қилинади. Ҳисоботлардаги камчиликлар учун жарималар қўлланмайди, бухгалтерларнинг 5 миллион сўмгача ойлиги 6 ой мобайнида солиқдан чегирилади. Шунингдек, 1 ноябргача солиқ амнистияси амал қилади.
Янги тартибларга кўра, тадбиркорларга ўз фаолиятида йўл қўйилган хатоларни ихтиёрий равишда тузатиш имконияти берилади. Бу эса бизнес субъектлари учун қўшимча юкламаларсиз янги саҳифадан фаолият бошлаш имконини яратади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍9🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг 3 мингдан ортиқ мол-мулклари сотувга чиқарилди
🔸 92 та кўчмас мулклар (кўриш)
🔸 87 та автотранспорт воситалари (кўриш)
🔸 1497 та асбоб-ускуналар (кўриш)
🔸 37 та махсус техникалар (кўриш)
🔸 1298 та қишлоқ хўжалик техникалари (кўриш)
Барчасини кўриш
☎️: +998712022111
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔸 92 та кўчмас мулклар (кўриш)
🔸 87 та автотранспорт воситалари (кўриш)
🔸 1497 та асбоб-ускуналар (кўриш)
🔸 37 та махсус техникалар (кўриш)
🔸 1298 та қишлоқ хўжалик техникалари (кўриш)
Барчасини кўриш
☎️: +998712022111
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Россияда тожикистонлик аёл исириқ олиб киргани учун 8 йилга қамалди
Россия суди Тожикистон фуқаросини исириқ (ҳазориспанд, гармала) ўсимлигини мамлакатга олиб киришга уринишда айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, аёл Россиянинг йирик аэропортларидан бирида қўлга олинган. Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 228-моддаси («Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадисиз сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш») ва 229.1-моддаси («Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган ўсимликларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш») бўйича иш қўзғатилган.
Тергов жараёни якунлангач, иш судга оширилган ва суд ҳукми билан айбланувчига 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Бош прокуратура эслатишича, Россия ҳудудига исириқ олиб кириш ёки ундан фойдаланиш қонун билан қатъий тақиқланган. Агар шахс 10 донадан ортиқ ҳазориспанд сақласа ёки ташишга уринадиган бўлса, 1 миллион рублгача жарима ёки ҳатто умрбод қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Маълумот учун, 2024 йил февралдан бошлаб исириқ Россияда гиёҳвандлик воситаси сифатида тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Бунга сабаб – унинг таркибидаги гармин моддаси инсон организмига кучли таъсир кўрсатиб, галлюцинация ва оғир руҳий ҳамда жисмоний саломатлик муаммоларини келтириб чиқариши мумкинлиги билан изоҳланади.
Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларида исириқ кенг қўлланиб келинади. У кўпинча тутатиш орқали турли маиший ёки анъанавий тиббий мақсадларда ишлатилади.

👎3🤔2😢2
Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди
Ижтимоий тармоқларда 16 август куни 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасида 4 ёшли боланинг вафот этганига доир хабарлар тарқалди. Шу куни оилада тарвуз истеъмол қилган барчада кучли оғриқ, диарея кузатилган. Болада жараён оғир кечган. Марҳумнинг отаси фарзандига шифокорлар беэътибор бўлганини билдирган.
Шифокорлар эса унга барча керакли муолажалар қилинганини маълум қилган. Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

👍1😢1
«Ишламайдиган одамга нафақа-пафақа бермаслигимиз лозим» – Сирдарё вилояти ҳокими
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аҳоли ўртасида ишсизлик кўпайиб, айримлар боқимандалик кайфиятига берилаётганини таъкидлади.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, раҳбарлар маҳаллаларга чиқиб, ишсизларни меҳнатга жалб қилиши зарур. У бу борада қуйидагиларни қайд этди:
Унинг таъкидлашича, юқори маош олиш учун инсон мутахассис бўлиши, ўқиши ва билим олиши керак. Шунингдек, у айрим битирувчиларнинг дипломи билимсизлик сабаб ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини ҳам танқид қилди.
— дея қўшимча қилди вилоят ҳокими.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аҳоли ўртасида ишсизлик кўпайиб, айримлар боқимандалик кайфиятига берилаётганини таъкидлади.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, раҳбарлар маҳаллаларга чиқиб, ишсизларни меҳнатга жалб қилиши зарур. У бу борада қуйидагиларни қайд этди:
“Ишламайдиган одамлар кўпайиб кетяпти, улар боқимандалик кайфиятига берилмоқда. Ишламайдиган одамга нафақа-пафақа бермаслигимиз лозим. Баъзиларга бориб, ‘ойлик уч миллион сўм’, десангиз, ‘бу пулга ишламайман’, дейди. Савиянгиз ўзи уч миллионлик, бошқа пул бера олмайди”,— деди Турдимов.
Унинг таъкидлашича, юқори маош олиш учун инсон мутахассис бўлиши, ўқиши ва билим олиши керак. Шунингдек, у айрим битирувчиларнинг дипломи билимсизлик сабаб ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини ҳам танқид қилди.
“Диплом бўйича оддий савол-жавоб қилсангиз ҳам билмайди. Бундай диплом кимга керак? У қоғоз, диплом эмас. Шунинг учун дипломи бор одам эмас, билими бор, қўлидан иш келадиган одам кўпроқ ойлик олади. Замон шундай бўлиб кетяпти”,
— дея қўшимча қилди вилоят ҳокими.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤔4
Ўзбекистонда оилалар сони 10 миллиондан ошди
Энг кўп оилалар Фарғона ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.
👉 https://effect.uz/6598
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Энг кўп оилалар Фарғона ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.
👉 https://effect.uz/6598
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Уч ҳудудда фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
👉 https://effect.uz/6599
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
👉 https://effect.uz/6599
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Отабек Умаров Манчестерда “City Football Group” вакиллари билан учрашди
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигидаги делегация Манчестерда “City Football Group” вакиллари билан учрашди.
"Манчестер Сити”га эгалик қиладиган “City Football Group” Ўзбекистондаги футбол клублардан бирини сотиб олиши кутилаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигидаги делегация Манчестерда “City Football Group” вакиллари билан учрашди.
"Манчестер Сити”га эгалик қиладиган “City Football Group” Ўзбекистондаги футбол клублардан бирини сотиб олиши кутилаётган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎4🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкент вилоятидаги «Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди. 19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди
Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди.
19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жанубий-шарқда жойлашган «Терекли» олтин кони аукцион савдолари орқали сотилди.
Савдо жараёнида 8 нафар талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, актив 81 млрд 790 млн 178 минг сўмга сотилди.
Якунда лотни «Тойлоқ тоза ҳудуд» МЧЖ ютиб олди. Ғолиб белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвестордан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.
Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2 тонна олтин захиралари мавжудлиги қай этилган.

👎3👍1😢1
Ҳоким ёрдамчилари жами 40 млрд сўмлик кредитни талон-торож қилди
Фарғонада 2024 ва 2025 йиллардаги ҳолатлар ўрганилган, жами 26 нафар ёрдамчига жиноий иш қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/6600
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонада 2024 ва 2025 йиллардаги ҳолатлар ўрганилган, жами 26 нафар ёрдамчига жиноий иш қўзғатилган.
👉 https://effect.uz/6600
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂5👍5🤔1
🚘 «E-Auksion» платформасидан арзон нархда савдога қўйилган автомототранспорт воситаларини сотиб олинг!
✔️ Cobalt 82 mln so'm
✔️ Spark 64 mln so'm
✔️ KIA K-5 260 mln so'm
✔️ Malibu 127 mln so'm
✔️ Lacetti 99 mln so'm
✔️ Cobalt 78 mln so'm
✔️ Hyunday Sonata 109 mln so'm
✔️ Mazda 6 222 mln so'm
✔️ Spark 91 mln so'm
✔️ Toyota Camry 102 mln so'm
✔️ Lacetti 97 mln so'm
✔️ Captiva 95 mln so'm
✔️Barchasini ko'rish
☎️: +998712022111
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
✔️ Cobalt 82 mln so'm
✔️ Spark 64 mln so'm
✔️ KIA K-5 260 mln so'm
✔️ Malibu 127 mln so'm
✔️ Lacetti 99 mln so'm
✔️ Cobalt 78 mln so'm
✔️ Hyunday Sonata 109 mln so'm
✔️ Mazda 6 222 mln so'm
✔️ Spark 91 mln so'm
✔️ Toyota Camry 102 mln so'm
✔️ Lacetti 97 mln so'm
✔️ Captiva 95 mln so'm
✔️Barchasini ko'rish
☎️: +998712022111
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоийда асоссиз ечиб олинган 2 млрддан ортиқ сумма тадбиркор ҳисобига қайтарилди – Бизнес-омбудсман
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девонига Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Учқудуқ” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари жамиятда ўтказилган текширувдан ва ҳисоб рақамидан ечиб олинган пул маблағи қайтмааётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Аниқланишича, Навоий вилоят солиқ бошқармасининг буйруғига асосан жамият фаолиятида солиқ аудити текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича жамиятга жами 2 млрддан зиёд қўшимча солиқ ва жарималар ҳисобланган ҳамда ушбу маблағлар жамият ҳисоб рақамидан ундирилган.
Ўз навбатида, суднинг ҳал қилув қарорига асосан солиқ бошқармасининг бу қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлсада, жамиятдан ундирилган пул маблағлари тадбиркор ихтиёрига қайтарилмаган. Бундан ташқари, жамият фаолиятида ўтказилган текшириш давомида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганги аниқланган.
Ўрганиш натижасига кўра, текширишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, тадбиркор ҳисоб рақамига 2 млрд 160 миллион сўм пул маблағи қайтарилиши таъминланган.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди
Тошкент шаҳрида қушхонадан қочиб, одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Маълум қилинишича, тунги соат тахминан 2:00 ларда Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига қушхонадан қочган қорамол одамларга ҳужум қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ИИО ходимлари ҳодиса жойига етиб борган.
Ходимнинг таъкидлашича, буқа фуқароларга қараб югургани сабабли хизмат автомобилида йўлни ёпишга мажбур бўлган. Аммо қорамол инспекторни ҳам сузган ва у тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Шундан сўнг, буқа Бектўпи кўчасида бошқа фуқароларга шикаст етказмаслиги учун отиб ўлдирилган.

👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 1 сотих ер қарийб 3 млрд сўмга сотилди
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бошлиқ МФЙда жойлашган 1 сотих ер майдони 2,7 млрд сўмга сотилди. Савдо E-Auksion платформасида бир ярим соат давом этган.
Унда 7 нафар талабгор иштирок этиб, ер бошланғич нархига нисбатан 1,8 млрд сўм қимматроққа сотилган. Аукционда ғолиб Акмал Абдуллаев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бошлиқ МФЙда жойлашган 1 сотих ер майдони 2,7 млрд сўмга сотилди. Савдо E-Auksion платформасида бир ярим соат давом этган.
Унда 7 нафар талабгор иштирок этиб, ер бошланғич нархига нисбатан 1,8 млрд сўм қимматроққа сотилган. Аукционда ғолиб Акмал Абдуллаев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Караҳантепада ноёб кашфиёт: илк уч ўлчовли ҳайкалчалар топилди
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида жойлашган ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Гўбеклитепа ва Караҳантепа 12.000 йиллик тарихга эга бўлган дунёдаги энг қадимги неолит манзилгоҳларидан бири сифатида ажралиб туради.
👉 https://effect.uz/6602
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида жойлашган ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Гўбеклитепа ва Караҳантепа 12.000 йиллик тарихга эга бўлган дунёдаги энг қадимги неолит манзилгоҳларидан бири сифатида ажралиб туради.
👉 https://effect.uz/6602
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
"Инсультни даволашда янгича ёндашувлар жорий этилади" – мутахассис
Яқинда президент ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти ўтказилди. Унда сўнгги йилларда инсультга чалиниш ҳолатлари ортиб бораётгани таъкидланди.
Миллий тиббиёт маркази директори Мақсуд Саидовнинг таъкидлашича, инсульт — мияда қон айланишининг ўткир бузилиши билан кечадиган хавфли касаллик бўлиб, унинг икки тури мавжуд:
Геморрагик инсульт – мия тўқимаси ёки қоринчаларига қон қуйилиши орқали кечади. У тез ривожланиб, қайт қилиш, юзнинг қизариши, уйқучанлик ва мушакларда спазм билан намоён бўлади.
Ишемик инсульт – бош мияни озуқа билан таъминловчи асосий қон томирлари беркилиб қолиши ёки майда томирларда спазм ривожланиши натижасида юзага келади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, инсультга қонда холестерин кўпайиши, қон босими ошиши, қандли диабет, юрак аритмияси, стресс, атеросклероз, спиртли ичимлик ва тамаки истеъмоли, камҳаракатлик каби омиллар сабаб бўлади. Улар орасида энг хавфлиси — артериал гипертония ҳисобланади. Чекиш касаллик хавфини икки баробарга ошириб, тромб ҳосил бўлишини тезлаштиради, спиртли ичимлик эса томирларга салбий таъсир кўрсатади.
Тақдимотда инсультнинг олдини олиш ва даволашда янгича ёндашувлар жорий этилиши белгиланди. Хусусан, сунъий интеллект асосида эрта ташхис ва даволаш протоколлари ишлаб чиқилади. Шунингдек, ЭКГ-телеметрия, телемедицина, тромболизис терапия, стентлаш ва тромбоэкстрация каби замонавий усуллар йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази деб қайта номланди. Янги муассаса тўлиқ иш бошлаганда, йилига 3 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконияти яратилади. Бунинг учун 150 нафар мутахассис хорижда малака ошириб қайтиши белгиланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумот беришича, ушбу чора-тадбирлар яқин истиқболда инсульт ва бошқа неврологик касалликлардан ногиронлик ҳамда меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини камайтиришга хизмат қилади.

Uzbekistan Airports 6,8 млрд сўмлик давлат харидини қонунга зид тарзда ўтказгани фош бўлди
Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
👉 https://effect.uz/6603

👍3🤔1