EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қирғиз Республикаси Суд ижрочилари хизмати делегацияси учун тақдимот ташкил этилди – Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш АЖ

Effect.uz’га маълум қилинишича, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ҳужжатларини ижро этиш ва устидан назорат қилиш бўлими ҳамда Суд ижрочилари хизмати ходимларидан иборат делегация билан учрашув ўтказилган.

Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги бўлим бошлиғи, Суд ижрочилари хизмати раҳбар ва ходимларидан иборат делегация аъзолари учун «E-auksion» электрон савдо платформаси фаолияти, онлайн аукционларни ўтказиш тартиб-таомиллари, савдоларни ташкил этиш жараёнлари, ахборот тизимлари тўғрисида тақдимот ташкил этилган.

Тақдимотда АЖ директори Соҳибжон Муродов томонидан «E-auksion» платформаси орқали мол-мулкларни реализация қилиш, аукцион жараёнлари ва онлайн савдолар натижалари хусусида батафсил маълумот берилган.

Тақдимотдан сўнг хорижлик меҳмонлар томонидан платформада жисмоний ва юридик шахслар шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш, савдодан кейинги шартномаларни имзолаш ва мулкларни топшириш, электрон ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш жараёнлари хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олинган.

Қайд этилишича, учрашув якунида хорижий делегация раҳбари Клара Масалбекова Ўзбекистонда суд ҳужжатларини ижро этиш ва онлайн аукцион савдолари орқали мулкларни сотиш соҳасида йўлга қўйилган илғор тажриба ва ислоҳотлар юзасидан ўз фикрларини билдириб, ташкил этилган тақдимот учун ўз миннатдорчилигини изҳор этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Янги ўқув йили 1-курслар учун 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланади

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда янги 2025/2026 ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланди.

Унга кўра:

🔸академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;

🔹олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.

Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ҳамда “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ташкил этилади.

Ҳафталик доирасида:

талабаларни олий таълим ташкилоти фаолияти билан таништириш, кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда танлов фанларни мақсадли танлаш;

талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Тадбиркорларга янги имкониятлар яратилади – президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор янги чоралар ҳақида маълум қилди. Ушбу ташаббуслар тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида эълон қилинди.

Янги чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

🔹 Мактабгача таълим соҳаси – боғча очиш истагида бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар, текин ер участкалари, кам ставкали ижтимоий солиқ ва тарбиячилар ойлигини давлат томонидан қоплаб бериш имконияти яратилади.

🔹 Ёшлар тадбиркорлиги – “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ташкил этилиб, энг яхши 100 та ғоя учун 1 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади.

🔹 Кредит сиёсати – кредит ажратиш тизими такомиллаштирилиб, тадбиркорнинг солиқ ва коммунал тўлов интизоми, айланмаси ва экспорт кўрсаткичлари ҳисобга олинади. 2026 йилдан муқобил скоринг тизими йўлга қўйилиб, қарз олиш тартиби енгиллашади.

🔹 Солиқ соҳасида ўзгаришлар – ҚҚС ставкаси 12% этиб белгиланади. ҚҚСга ўтаётган корхоналар 1 йил давомида фойда солиғидан озод қилинади. Ҳисоботлардаги камчиликлар учун жарималар қўлланмайди, бухгалтерларнинг 5 миллион сўмгача ойлиги 6 ой мобайнида солиқдан чегирилади. Шунингдек, 1 ноябргача солиқ амнистияси амал қилади.

Янги тартибларга кўра, тадбиркорларга ўз фаолиятида йўл қўйилган хатоларни ихтиёрий равишда тузатиш имконияти берилади. Бу эса бизнес субъектлари учун қўшимча юкламаларсиз янги саҳифадан фаолият бошлаш имконини яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг 3 мингдан ортиқ мол-мулклари сотувга чиқарилди

🔸 92 та кўчмас мулклар (кўриш)
🔸 87 та автотранспорт воситалари (кўриш)
🔸 1497 та асбоб-ускуналар (кўриш)
🔸 37 та махсус техникалар (кўриш)
🔸 1298 та қишлоқ хўжалик техникалари (кўриш)

Барчасини кўриш

☎️: +998712022111

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Россияда тожикистонлик аёл исириқ олиб киргани учун 8 йилга қамалди

Россия суди Тожикистон фуқаросини исириқ (ҳазориспанд, гармала) ўсимлигини мамлакатга олиб киришга уринишда айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, аёл Россиянинг йирик аэропортларидан бирида қўлга олинган. Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 228-моддаси («Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадисиз сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш») ва 229.1-моддаси («Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган ўсимликларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш») бўйича иш қўзғатилган.

Тергов жараёни якунлангач, иш судга оширилган ва суд ҳукми билан айбланувчига 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бош прокуратура эслатишича, Россия ҳудудига исириқ олиб кириш ёки ундан фойдаланиш қонун билан қатъий тақиқланган. Агар шахс 10 донадан ортиқ ҳазориспанд сақласа ёки ташишга уринадиган бўлса, 1 миллион рублгача жарима ёки ҳатто умрбод қамоқ жазосига тортилиши мумкин.

Маълумот учун, 2024 йил февралдан бошлаб исириқ Россияда гиёҳвандлик воситаси сифатида тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Бунга сабаб – унинг таркибидаги гармин моддаси инсон организмига кучли таъсир кўрсатиб, галлюцинация ва оғир руҳий ҳамда жисмоний саломатлик муаммоларини келтириб чиқариши мумкинлиги билан изоҳланади.

Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларида исириқ кенг қўлланиб келинади. У кўпинча тутатиш орқали турли маиший ёки анъанавий тиббий мақсадларда ишлатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2😢2
Тошкентда 4 ёшли бола тарвуздан заҳарланиб вафот этди

Ижтимоий тармоқларда 16 август куни 4-сон шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонасида 4 ёшли боланинг вафот этганига доир хабарлар тарқалди. Шу куни оилада тарвуз истеъмол қилган барчада кучли оғриқ, диарея кузатилган. Болада жараён оғир кечган. Марҳумнинг отаси фарзандига шифокорлар беэътибор бўлганини билдирган.

Шифокорлар эса унга барча керакли муолажалар қилинганини маълум қилган. Айни вақтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
«Ишламайдиган одамга нафақа-пафақа бермаслигимиз лозим» – Сирдарё вилояти ҳокими

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов аҳоли ўртасида ишсизлик кўпайиб, айримлар боқимандалик кайфиятига берилаётганини таъкидлади.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, раҳбарлар маҳаллаларга чиқиб, ишсизларни меҳнатга жалб қилиши зарур. У бу борада қуйидагиларни қайд этди:

“Ишламайдиган одамлар кўпайиб кетяпти, улар боқимандалик кайфиятига берилмоқда. Ишламайдиган одамга нафақа-пафақа бермаслигимиз лозим. Баъзиларга бориб, ‘ойлик уч миллион сўм’, десангиз, ‘бу пулга ишламайман’, дейди. Савиянгиз ўзи уч миллионлик, бошқа пул бера олмайди”,
— деди Турдимов.

Унинг таъкидлашича, юқори маош олиш учун инсон мутахассис бўлиши, ўқиши ва билим олиши керак. Шунингдек, у айрим битирувчиларнинг дипломи билимсизлик сабаб ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини ҳам танқид қилди.

“Диплом бўйича оддий савол-жавоб қилсангиз ҳам билмайди. Бундай диплом кимга керак? У қоғоз, диплом эмас. Шунинг учун дипломи бор одам эмас, билими бор, қўлидан иш келадиган одам кўпроқ ойлик олади. Замон шундай бўлиб кетяпти”,

— дея қўшимча қилди вилоят ҳокими.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🤔4
Ўзбекистонда оилалар сони 10 миллиондан ошди

Энг кўп оилалар Фарғона ва Самарқанд вилоятларида қайд этилган.


👉 https://effect.uz/6598

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Уч ҳудудда фуқароларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.


👉 https://effect.uz/6599

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Отабек Умаров Манчестерда “City Football Group” вакиллари билан учрашди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров бошчилигидаги делегация Манчестерда “City Football Group” вакиллари билан учрашди.

"Манчестер Сити”га эгалик қиладиган “City Football Group” Ўзбекистондаги футбол клублардан бирини сотиб олиши кутилаётган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎4🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкент вилоятидаги «Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди. 19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди

Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди.

19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жанубий-шарқда жойлашган «Терекли» олтин кони аукцион савдолари орқали сотилди.

Савдо жараёнида 8 нафар талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, актив 81 млрд 790 млн 178 минг сўмга сотилди.

Якунда лотни «Тойлоқ тоза ҳудуд» МЧЖ ютиб олди. Ғолиб белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвестордан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.

Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2 тонна олтин захиралари мавжудлиги қай этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1😢1
Ҳоким ёрдамчилари жами 40 млрд сўмлик кредитни талон-торож қилди

Фарғонада 2024 ва 2025 йиллардаги ҳолатлар ўрганилган, жами 26 нафар ёрдамчига жиноий иш қўзғатилган.

👉 https://effect.uz/6600

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂5👍5🤔1
🚘 «E-Auksion» платформасидан арзон нархда савдога қўйилган автомототранспорт воситаларини сотиб олинг!

✔️ Cobalt 82 mln so'm
✔️ Spark 64 mln so'm
✔️ KIA K-5 260 mln so'm
✔️ Malibu 127 mln so'm
✔️ Lacetti 99 mln so'm
✔️ Cobalt 78 mln so'm
✔️ Hyunday Sonata 109 mln so'm
✔️ Mazda 6 222 mln so'm
✔️ Spark 91 mln so'm
✔️ Toyota Camry 102 mln so'm
✔️ Lacetti 97 mln so'm
✔️ Captiva 95 mln so'm

✔️Barchasini ko'rish

☎️: +998712022111

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоийда асоссиз ечиб олинган 2 млрддан ортиқ сумма тадбиркор ҳисобига қайтарилди – Бизнес-омбудсман

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девонига Навоий вилоятида фаолият юритувчи “Учқудуқ” (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбари жамиятда ўтказилган текширувдан ва ҳисоб рақамидан ечиб олинган пул маблағи қайтмааётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Аниқланишича, Навоий вилоят солиқ бошқармасининг буйруғига асосан жамият фаолиятида солиқ аудити текшируви ўтказилиб, натижаси бўйича жамиятга жами 2 млрддан зиёд қўшимча солиқ ва жарималар ҳисобланган ҳамда ушбу маблағлар жамият ҳисоб рақамидан ундирилган.

Ўз навбатида, суднинг ҳал қилув қарорига асосан солиқ бошқармасининг бу қарори ҳақиқий эмас деб топилган бўлсада, жамиятдан ундирилган пул маблағлари тадбиркор ихтиёрига қайтарилмаган. Бундан ташқари, жамият фаолиятида ўтказилган текшириш давомида амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганги аниқланган.

Ўрганиш натижасига кўра, текширишда қонунбузилиш ҳолатига йўл қўйган мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, тадбиркор ҳисоб рақамига 2 млрд 160 миллион сўм пул маблағи қайтарилиши таъминланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда қушхонадан қочган буқа отиб ўлдирилди

Тошкент шаҳрида қушхонадан қочиб, одамларга ташланган буқа отиб ўлдирилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, тунги соат тахминан 2:00 ларда Чилонзор тумани Ички ишлар бўлимига қушхонадан қочган қорамол одамларга ҳужум қилаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Шунга асосан ИИО ходимлари ҳодиса жойига етиб борган.

Ходимнинг таъкидлашича, буқа фуқароларга қараб югургани сабабли хизмат автомобилида йўлни ёпишга мажбур бўлган. Аммо қорамол инспекторни ҳам сузган ва у тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Шундан сўнг, буқа Бектўпи кўчасида бошқа фуқароларга шикаст етказмаслиги учун отиб ўлдирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 1 сотих ер қарийб 3 млрд сўмга сотилди

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Бошлиқ МФЙда жойлашган 1 сотих ер майдони 2,7 млрд сўмга сотилди. Савдо E-Auksion платформасида бир ярим соат давом этган.

Унда 7 нафар талабгор иштирок этиб, ер бошланғич нархига нисбатан 1,8 млрд сўм қимматроққа сотилган. Аукционда ғолиб Акмал Абдуллаев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Караҳантепада ноёб кашфиёт: илк уч ўлчовли ҳайкалчалар топилди

Туркиянинг Шанлиурфа шаҳрида жойлашган ва ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Гўбеклитепа ва Караҳантепа 12.000 йиллик тарихга эга бўлган дунёдаги энг қадимги неолит манзилгоҳларидан бири сифатида ажралиб туради.


👉 https://effect.uz/6602

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1