Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда чанг ҳодисаси кузатилди, ҳавода кислород етишмаяпти
Кеча бутун мамлакат бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилганига қарамай, Қизилқум чўлида ва Нукусда нисбий намлик 20 фоиздан паст даражада сақланиб қолган. Бу ҳолат шаҳарда чангли ҳаво кузатилиши учун асос яратган.
Нукус халқаро аэропортида соат 13:00 дан бошлаб кўриниш масофаси 1500 метрдан камайиб, авиация синоптиклари томонидан чанг ҳодисаси сифатида баҳоланган. Шамол жануб томондан секундига 6-7 метр тезликда эсмоқда. Ҳозирги шароитда шаҳар аҳолиси ҳавода кислород етишмаслигидан ҳам азият чекаётгани айтилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Spark огоҳлантиришларга қарамай, тез ёрдам машинасига йўл бермади
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Spark ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермаётгани акс этган видео тарқалди.
👉 https://effect.uz/6597
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Spark ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермаётгани акс этган видео тарқалди.
👉 https://effect.uz/6597
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🔥1
Ҳусан Абдувоҳидов Пахтакор туманига ҳоким бўлди
Пахтакор туманида 22 август куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, йиғилишда ташкилий масала кўрилган.
Вилоят ҳокими Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтаковични депутатларга таништирган. Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг Абдувохидов Хусан Бўлтаковични Пахтакор тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.
Маълумот ўрнида, Ҳусан Абдувоҳидов янги лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳада молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

👍1
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 56,70 сўмга тушди ва 12 357,09 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 137,75 сўмга пастлади ва 14 330,52 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли эса 1,37 сўмга тушиб, 153,49 сўмни ташкил этди.

👍3👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Аҳоли билан маслаҳат қилишмади, кескин қаршимиз, норозимиз – Мирзо Улуғбекда маҳалла биносини бузиб, ўрнига бизнес марказ қуришмоқчи Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ идораси биносини бузиб, унинг ўрнига камида 5 қаватли бино қурилиши режалаштирилган.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар бино қурилса, ҳовлилар томошахонага айланади – Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ аҳолиси хавотирда
Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани «Баҳор» МФЙ идораси биноси бузилиб, ўрнига 5 қаватли бино қурилиши ҳақидаги хабарни эшитган аҳоли бундан норози бўлиб, мутасаддиларга мурожаат қилган. Аммо шу кунга қадар тегишли ташкилотлар томонидан ҳеч қандай чора ёки ёрдам кўрсатилмаган.
Аҳоли вакилларининг айтишича, қурилиши режалаштирилган бино қурилиш меъёрларига тўғри келмайди. Сабаби, маҳалла идораси биноси 6 та хонадон билан туташган, ҳатто деворлари ёпишган.
Аҳолининг фикрича, этика нуқтаи назаридан ҳам бундай қурилиш мақбул эмас. Чунки бу ердаги хонадонларда аёллар ҳам яшайди. Агар бино қуриладиган бўлса, ҳовлилар томошахонага айланади, бу эса хавотирли сигнал.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢5👍4👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Агар бино қурилса, ҳовлилар томошахонага айланади – Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ аҳолиси хавотирда Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани «Баҳор» МФЙ идораси биноси бузилиб, ўрнига 5 қаватли бино қурилиши ҳақидаги хабарни эшитган аҳоли бундан норози…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Энига бор-йўғи 14 метр, бу ерда яна қандай бино қурилиши мумкин? Ҳеч бир нормага тўғри келмайди-ку», — Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ аҳолиси маҳалла идораси биноси бузилишидан хавотирда
Қолаверса, идоранинг атрофи девор билан ўраб олиниши аҳоли орасида «юқоридагилар ҳеч ким билан гаплашмайди, ҳеч кимга қулоқ солмайди», деган шубҳани уйғотган.
Дарҳақиқат, Мирзо Улуғбек туманидаги «Баҳор» МФЙ идораси биноси бузилиб, ўрнига 5 қаватли бино қурилиши хабаридан кескин норози бўлаётган аҳоли — «қаерга машиналаримизни қўямиз, болаларимиз қаердан боғчага боради, ҳаттоки ўтиб-қайтишга ҳам жой қолмайди», — дея қаттиқ ташвишланмоқда.
Шунингдек, улар: «Бу бинo қурилиши бизга мутлақо тўғри келмайди. Йўл йўқ, жой йўқ, биз қаршимиз», — мазмунида қатъий эътироз билдиришяпти.

🤔5👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Аҳоли билан маслаҳат қилишмади, кескин қаршимиз, норозимиз – Мирзо Улуғбекда маҳалла биносини бузиб, ўрнига бизнес марказ қуришмоқчи Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ идораси биносини бузиб, унинг ўрнига камида 5 қаватли бино қурилиши режалаштирилган.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла идораси биносининг атрофи тунука билан ўралиши Баҳор МФЙ аҳолисига ноқулайлик туғдирмоқда
Мирзо Улуғбек туманидаги «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғинида 30 йилдан буён истиқомат қилиб келаётган аҳоли вакилларидан бирининг сўзларига кўра, бу ерда яшовчилар газ, свет ва сув билан боғлиқ муаммоларга кўз юмиб келмоқда. Айтишларича, баъзан 4 қаватгача сув етиб бормайди.
Энг ачинарлиси, болаларнинг ўйин майдончаси бузилган, ўрни бўш турибди. Гап шундаки, ушбу маҳалла аҳолисининг асосий мақсади — 5 қаватли бино қурилишига бўлган норозилиги ва юқорида тилга олинган маҳалладаги муаммоларнинг бартараф этилиши. Улар бу каби муаммоларнинг имкон борича тезроқ мутасадди ташкилотларга етиб боришидан умидвор.

👍2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судья ўғлининг туғилган кунини нишонлаш учун хизматга Ботир Қодировни чақирдими? Судьялар олий кенгаши маълумот берди
Судьялар олий кенгаши Тошкент вилоят суди судьяси Х.Раҳмоновнинг вояга етмаган фарзандининг таваллуд кунини дабдаба билан нишонлангани тўғрисида тарқалган хабарлар ортидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат кенгаш томонидан хизмат текшируви ўтказиш йўли билан ўрганилган. Ўрганишда судья қариндоши хонадонида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этганлиги, видео лавҳадаги судьянинг ўғли деб келтирилган вояга етмаган бола ҳам, тадбир бўлаётган ҳовли ҳам судьяга эмас, балки қариндошига тегишли эканлиги аниқланган.
«Судья оиласи билан кўп қаватли уйнинг квартирасида истиқомат қилади, фарзандларининг барчаси вояга етган, энг кичик фарзанди йигирма икки ёшда», дейилади кенгаш маълумотида.
Судья хизматдан ташқари вақтда қариндошининг уйида бўлган тадбирда иштирок этгани ва ўзини тутиши билан Судьялар одоби кодекси қоидаларини бузган-бузмаганлиги ҳолатига баҳо бериш учун материаллар Кенгаш ҳузуридаги Судьялар одоб комиссияга берилган.

👎17🤔5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оловли ва синовли кунлар: ўзбекистонликларни зор йиғлатган ҳодисалар...
Сўнгги ойларда Ўзбекистонда кўплаб ёнғинлар бўлаётгани бўйича хабарларга кўзимиз тушмоқда. Бугун шулар ҳақида сўз юритдик.
Хусусан, Ислом цивилизацяиси маркази, Кўкдала ва Жомбойдаги газ қуйиш шахобчалари, Шўрчидаги пропан, Ғазалкентдаги дўкон, Уч қаҳрамон ва Индекс бозорларидаги содир бўлган ёнғинларга эътиборимизни қаратамиз.

👍5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозорлардаги «показуха», спектакллар: Гўшт нега қиммат?
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев бозорларда арзон сотилаётган гўшт нархлари шунчаки кўзбўямачилик эканлигини қайд этди. Аввалроқ Мирзаев бозорларга гўшт нархини кўрсатиб турадиган онлайн камералар ўрнатиш таклифини илгари сурганди.
Шундан сўнг ҳоким вилоят миқёсида йиғилиш ўтказиб, тадбиркорларни гўшт нархини кўтармасликка чақирди, бозор раҳбарларини кескин танқид қилишга мажбур бўлди.
Савол туғиладики, нима учун гўшт нархини арзонлаштириш масаласида кўрилаётган чора-тадбирлар фақат Тошкент вилоятида фаол кўрсатиляпти, нега Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида бу йўналишда қилинаётган ишлар очиқ эълон қилинмаяпти?

👍17😢4
Қирғиз Республикаси Суд ижрочилари хизмати делегацияси учун тақдимот ташкил этилди – Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш АЖ
Effect.uz’га маълум қилинишича, «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Суд ҳужжатларини ижро этиш ва устидан назорат қилиш бўлими ҳамда Суд ижрочилари хизмати ходимларидан иборат делегация билан учрашув ўтказилган.
Қирғиз Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги бўлим бошлиғи, Суд ижрочилари хизмати раҳбар ва ходимларидан иборат делегация аъзолари учун «E-auksion» электрон савдо платформаси фаолияти, онлайн аукционларни ўтказиш тартиб-таомиллари, савдоларни ташкил этиш жараёнлари, ахборот тизимлари тўғрисида тақдимот ташкил этилган.
Тақдимотда АЖ директори Соҳибжон Муродов томонидан «E-auksion» платформаси орқали мол-мулкларни реализация қилиш, аукцион жараёнлари ва онлайн савдолар натижалари хусусида батафсил маълумот берилган.
Тақдимотдан сўнг хорижлик меҳмонлар томонидан платформада жисмоний ва юридик шахслар шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш, савдодан кейинги шартномаларни имзолаш ва мулкларни топшириш, электрон ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим этиш жараёнлари хусусида ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олинган.
Қайд этилишича, учрашув якунида хорижий делегация раҳбари Клара Масалбекова Ўзбекистонда суд ҳужжатларини ижро этиш ва онлайн аукцион савдолари орқали мулкларни сотиш соҳасида йўлга қўйилган илғор тажриба ва ислоҳотлар юзасидан ўз фикрларини билдириб, ташкил этилган тақдимот учун ўз миннатдорчилигини изҳор этган.

Янги ўқув йили 1-курслар учун 3 сентябрдан, юқори курсларга 8 сентябрдан бошланади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари ва академик лицейларда янги 2025/2026 ўқув йилини бошлаш саналари тасдиқланди.
Унга кўра:
🔸академик лицейларнинг барча босқич ўқувчилари ва олий таълим ташкилотларининг 1-босқич талабалари учун дарс жараёнлари 2025 йил 3 сентябрдан;
🔹олий таълим ташкилотларининг 2- ва ундан юқори босқич талабалари учун 8 сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида биринчи босқичга қабул қилинган талабалар учун “Кредит таълими тизимига кириш” ҳафталиги ҳамда “Талабаликка бағишлов” тадбирлари ташкил этилади.
Ҳафталик доирасида:
➖ талабаларни олий таълим ташкилоти фаолияти билан таништириш, кредит-модул тизимининг мазмун-моҳияти ва афзалликларини тушунтириш ҳамда танлов фанларни мақсадли танлаш;
➖ талабаларда мустақил таълим кўникмаларини шакллантириш, академик ҳалоллик тамойиллари ва касбий ҳамда шахсий ривожланиш масалалари юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилади.

🤔2
Тадбиркорларга янги имкониятлар яратилади – президент
Шавкат Мирзиёев тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор янги чоралар ҳақида маълум қилди. Ушбу ташаббуслар тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот чоғида эълон қилинди.
Янги чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
🔹 Мактабгача таълим соҳаси – боғча очиш истагида бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредитлар, текин ер участкалари, кам ставкали ижтимоий солиқ ва тарбиячилар ойлигини давлат томонидан қоплаб бериш имконияти яратилади.
🔹 Ёшлар тадбиркорлиги – “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ташкил этилиб, энг яхши 100 та ғоя учун 1 миллиард сўмгача инвестиция ажратилади.
🔹 Кредит сиёсати – кредит ажратиш тизими такомиллаштирилиб, тадбиркорнинг солиқ ва коммунал тўлов интизоми, айланмаси ва экспорт кўрсаткичлари ҳисобга олинади. 2026 йилдан муқобил скоринг тизими йўлга қўйилиб, қарз олиш тартиби енгиллашади.
🔹 Солиқ соҳасида ўзгаришлар – ҚҚС ставкаси 12% этиб белгиланади. ҚҚСга ўтаётган корхоналар 1 йил давомида фойда солиғидан озод қилинади. Ҳисоботлардаги камчиликлар учун жарималар қўлланмайди, бухгалтерларнинг 5 миллион сўмгача ойлиги 6 ой мобайнида солиқдан чегирилади. Шунингдек, 1 ноябргача солиқ амнистияси амал қилади.
Янги тартибларга кўра, тадбиркорларга ўз фаолиятида йўл қўйилган хатоларни ихтиёрий равишда тузатиш имконияти берилади. Бу эса бизнес субъектлари учун қўшимча юкламаларсиз янги саҳифадан фаолият бошлаш имконини яратади.

👍9🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамиятининг 3 мингдан ортиқ мол-мулклари сотувга чиқарилди
🔸 92 та кўчмас мулклар (кўриш)
🔸 87 та автотранспорт воситалари (кўриш)
🔸 1497 та асбоб-ускуналар (кўриш)
🔸 37 та махсус техникалар (кўриш)
🔸 1298 та қишлоқ хўжалик техникалари (кўриш)
Барчасини кўриш
☎️: +998712022111
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔸 92 та кўчмас мулклар (кўриш)
🔸 87 та автотранспорт воситалари (кўриш)
🔸 1497 та асбоб-ускуналар (кўриш)
🔸 37 та махсус техникалар (кўриш)
🔸 1298 та қишлоқ хўжалик техникалари (кўриш)
Барчасини кўриш
☎️: +998712022111
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Россияда тожикистонлик аёл исириқ олиб киргани учун 8 йилга қамалди
Россия суди Тожикистон фуқаросини исириқ (ҳазориспанд, гармала) ўсимлигини мамлакатга олиб киришга уринишда айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум этди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси маълум қилди.
Маълумотларга кўра, аёл Россиянинг йирик аэропортларидан бирида қўлга олинган. Унга нисбатан Россия Жиноят кодексининг 228-моддаси («Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадисиз сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш») ва 229.1-моддаси («Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган ўсимликларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтиш») бўйича иш қўзғатилган.
Тергов жараёни якунлангач, иш судга оширилган ва суд ҳукми билан айбланувчига 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Бош прокуратура эслатишича, Россия ҳудудига исириқ олиб кириш ёки ундан фойдаланиш қонун билан қатъий тақиқланган. Агар шахс 10 донадан ортиқ ҳазориспанд сақласа ёки ташишга уринадиган бўлса, 1 миллион рублгача жарима ёки ҳатто умрбод қамоқ жазосига тортилиши мумкин.
Маълумот учун, 2024 йил февралдан бошлаб исириқ Россияда гиёҳвандлик воситаси сифатида тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилган. Бунга сабаб – унинг таркибидаги гармин моддаси инсон организмига кучли таъсир кўрсатиб, галлюцинация ва оғир руҳий ҳамда жисмоний саломатлик муаммоларини келтириб чиқариши мумкинлиги билан изоҳланади.
Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатларида исириқ кенг қўлланиб келинади. У кўпинча тутатиш орқали турли маиший ёки анъанавий тиббий мақсадларда ишлатилади.

👎3🤔2😢2