EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Учувчисиз учадиган аппаратлар ёрдамида хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади

“Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қишлоқ хўжалиги ташкилотларига робототехника, дрон ва бошқа қурилмалар ёрдамида хизматлар кўрсатилади.

Дрон хизматларидан фойдаланиш учун Агропортал орқали ариза бериш, шартномаларни тузиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

Агропортал орқали учиш баландлиги 30 метргача бўлган дронлар ёрдамида кўрсатиладиган хизматлар ваколатли идоралар билан келишилган ҳудудларда уларнинг йиллик рухсатномалари асосида тақдим этилади.

Шунингдек, Агропорталда қуйидаги хизмат турлари жорий қилинади:

🔹 2025 йил 1 декабрдан иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш;

🔹2026 йил 1 мартдан қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш юзасидан аризалар бериш, уларнинг ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижаларини тақдим этиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#live

“Узум сайли”: Минглаб одамларни жамлаган байрам!

Бугун, 22 августь куни Тошкент вилояти Паркент туманида “Узум сайли” кенг миқёсида ўтказилмоқда.

EFFECT.UZ жамоаси мазкур тадбирдан қайноқ лавҳаларини улашиб боради.

Бизни кузатишда давом этинг.


Мухбир: Комола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👎2
Тошкентда 50 сотих ерни 4 млн долларга сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Тошкент шаҳрида қурилиш объектларини лойиҳалаш билан шуғулланувчи МЧЖнинг офис менежери ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи 1990 й.т. фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришади.

Хусусан, улар ўзларига тегишли бўлмаган М.Улуғбек туманидаги 50 сотих ер майдонини тадбиркорга 4 млн АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан аванс сифатида 100 минг АҚШ доллари, шунингдек, юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали ушбу объектни нотурар тоифадан турар тоифага ўтказиб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй қуриши учун рухсатнома олиш, архитектура ва лойиҳа ҳужжатларини расмийлаштириш ва бошқа тегишли ишларни бажариб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари сўраб, олдиндан 100 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда икки “уддабурон” 200 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари доирасида уларнинг жиноий шерикларини шахсига аниқлик киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда чиқиндиларни энди мотороллерлар ташийди

Маълумки, чиқиндиларни тартибга солиш бўйича нафақат Республикада балки Самарқанд вилоятида ҳам бир талай ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида мини мотороллер чиқиндиларни ташиш техникаси сифатида ишга туширилмоқда. Бу тажриба айнан республикада илк бор Самарқандда синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан шаҳарга ташкил этилган пресс-турда Effect.uz мухбири Динара Қурбонбоева маълумот берди.

Нега айнан мотороллерлар?

Сабаби тарихий шаҳар йўлларида катта чиқинди ташиш машинаси ҳаракатланадиган бўлса, зарар етиши эҳтимоли катта бўлади. Сўнгра шу шаҳар атрофида жойлашган эски тор кўчаларга катта чиқинди машиналари кириб чиқиши қийин, бунинг оқибатида аҳолида чиқинди билан муаммолар кўпаяди. Айнан шундай муаммоларни олдини олиш мақсадида ҳам кичик чиқинди ташувчи мотороллерлар фаолияти йўлга қўйилган.

Мотороллерлар кунига 2 мартадан 9-10 тоннага яқин маиший чиқиндиларни қайта юклаш шохобчаларига ташиб чиқармоқда. Қайд этилишича, тез орада санитар корхонасининг техника парки яна 20 та худди шундай кичик юк транспорти билан тўлдирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍3🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Индекс бозори яқинида ёнғин содир бўлди

ФВВ Янгиҳаёт туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.


👉 https://effect.uz/6595

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 542,6 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-июль ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 542,6 трлн сўмга етган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 105,8 трлн сўмга ёки 13,5 % га ошган.


2025 йилнинг январь-июль ойларида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 14,4 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 11,3 % га ошган.

2025 йилнинг таҳлил қилинаётган даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 296,2 трлн сўмни ёки бозор хизматлари умумий ҳажмининг 54,6 % ини ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Шароф Рашидов туманига янги ҳоким тайинланди, аввалгиси пора билан ушланганди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, туман ҳокими лавозимига — Ашуров Асилбек Раҳмонович номзодини илгари сурди.

2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими лавозимида ишлаётган Асилбек Ашуровнинг номзоди депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ туманнинг собиқ ҳокими Маҳмуд Холбўтаев 10 минг доллар пора олаётганда ушланиб, қамоққа олинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Мирзиёев “Арқадағ” билан юзма-юз музокара ўтказди

Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқ етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов бугун “Аваза” туризм зонасида учрашди.


👉 https://effect.uz/6596

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Аҳоли билан маслаҳат қилишмади, кескин қаршимиз, норозимиз – Мирзо Улуғбекда маҳалла биносини бузиб, ўрнига бизнес марказ қуришмоқчи

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ идораси биносини бузиб, унинг ўрнига камида 5 қаватли бино қурилиши режалаштирилган. Маҳалла аҳолиси эса бундан норози бўлиб, Effect.uz’га мурожаат йўллади.

Маҳалла биноси ҳудуди ҳозирдан ўраб олинган, ҳали режалаштиралётган қурилишнинг рухсатномаси ҳақида саволлар мавжуд. Ўзи маҳалла йўли тор бўлсада, масъуллар маҳалланинг янги таъмирланган биносини бузиб ўрнини, тадбиркорга беришмоқчи.

Бу ҳолатда албатта, аҳолининг фикри ўрганилиши, эшитилиши ва ҳурмат этилиши шарт. Лекин афсуски, Баҳор МФЙда бунинг акси негадир. Гўёки барчаси келишиб бўлингандек, кўринади.

Туман ҳокимлиги бу қурилиш ДХШ асосида бўлиши мумкинлигини инкор этмади, аммо қурилиш бошлашдан аввал ёки маҳалла идорасини бузишга қадар одамлар қандай фикрда эканлиги билан қизиқиш шарт.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👎2🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонда чанг ҳодисаси кузатилди, ҳавода кислород етишмаяпти

Кеча бутун мамлакат бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилганига қарамай, Қизилқум чўлида ва Нукусда нисбий намлик 20 фоиздан паст даражада сақланиб қолган. Бу ҳолат шаҳарда чангли ҳаво кузатилиши учун асос яратган.

Нукус халқаро аэропортида соат 13:00 дан бошлаб кўриниш масофаси 1500 метрдан камайиб, авиация синоптиклари томонидан чанг ҳодисаси сифатида баҳоланган. Шамол жануб томондан секундига 6-7 метр тезликда эсмоқда. Ҳозирги шароитда шаҳар аҳолиси ҳавода кислород етишмаслигидан ҳам азият чекаётгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Spark огоҳлантиришларга қарамай, тез ёрдам машинасига йўл бермади

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда Spark ҳайдовчиси тез ёрдам машинасига йўл бермаётгани акс этган видео тарқалди.


👉 https://effect.uz/6597

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🔥1
Ҳусан Абдувоҳидов Пахтакор туманига ҳоким бўлди

Пахтакор туманида 22 август куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев иштирок этиб, йиғилишда ташкилий масала кўрилган.

Вилоят ҳокими Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод — Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтаковични депутатларга таништирган. Шундан сўнг, вилоят ҳокимининг Абдувохидов Хусан Бўлтаковични Пахтакор тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланган.

Маълумот ўрнида, Ҳусан Абдувоҳидов янги лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳада молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 56,70 сўмга тушди ва 12 357,09 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 137,75 сўмга пастлади ва 14 330,52 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 1,37 сўмга тушиб, 153,49 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Аҳоли билан маслаҳат қилишмади, кескин қаршимиз, норозимиз – Мирзо Улуғбекда маҳалла биносини бузиб, ўрнига бизнес марказ қуришмоқчи Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ идораси биносини бузиб, унинг ўрнига камида 5 қаватли бино қурилиши режалаштирилган.…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Агар бино қурилса, ҳовлилар томошахонага айланади – Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ аҳолиси хавотирда

Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани «Баҳор» МФЙ идораси биноси бузилиб, ўрнига 5 қаватли бино қурилиши ҳақидаги хабарни эшитган аҳоли бундан норози бўлиб, мутасаддиларга мурожаат қилган. Аммо шу кунга қадар тегишли ташкилотлар томонидан ҳеч қандай чора ёки ёрдам кўрсатилмаган.

Аҳоли вакилларининг айтишича, қурилиши режалаштирилган бино қурилиш меъёрларига тўғри келмайди. Сабаби, маҳалла идораси биноси 6 та хонадон билан туташган, ҳатто деворлари ёпишган.

Аҳолининг фикрича, этика нуқтаи назаридан ҳам бундай қурилиш мақбул эмас. Чунки бу ердаги хонадонларда аёллар ҳам яшайди. Агар бино қуриладиган бўлса, ҳовлилар томошахонага айланади, бу эса хавотирли сигнал.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍4👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Агар бино қурилса, ҳовлилар томошахонага айланади – Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ аҳолиси хавотирда Маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани «Баҳор» МФЙ идораси биноси бузилиб, ўрнига 5 қаватли бино қурилиши ҳақидаги хабарни эшитган аҳоли бундан норози…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Энига бор-йўғи 14 метр, бу ерда яна қандай бино қурилиши мумкин? Ҳеч бир нормага тўғри келмайди-ку», — Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙ аҳолиси маҳалла идораси биноси бузилишидан хавотирда

Қолаверса, идоранинг атрофи девор билан ўраб олиниши аҳоли орасида «юқоридагилар ҳеч ким билан гаплашмайди, ҳеч кимга қулоқ солмайди», деган шубҳани уйғотган.

Дарҳақиқат, Мирзо Улуғбек туманидаги «Баҳор» МФЙ идораси биноси бузилиб, ўрнига 5 қаватли бино қурилиши хабаридан кескин норози бўлаётган аҳоли — «қаерга машиналаримизни қўямиз, болаларимиз қаердан боғчага боради, ҳаттоки ўтиб-қайтишга ҳам жой қолмайди», — дея қаттиқ ташвишланмоқда.

Шунингдек, улар: «Бу бинo қурилиши бизга мутлақо тўғри келмайди. Йўл йўқ, жой йўқ, биз қаршимиз», — мазмунида қатъий эътироз билдиришяпти.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍2