7 ойда 212 мингдан зиёд енгил автомобиль ишлаб чиқарилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–июль ойларида турли русумдаги 212 156 дона енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.
Улар русумлар бўйича қуйидагича:
Cobalt – 83 167 дона;
Damas – 51 587 дона;
Tracker – 26 385 дона;
Onix – 18 734 дона;
KIA – 14 419 дона;
Chery – 4 838 дона;
Haval – 4 425 дона;
BYD – 8 601 дона;
Maxсус енгил автомобиллар - 28 951 дона.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2🤔2
Тошкент вилоятида тўйдан уч кун ўтиб келиннинг жасади топилди
Прокуратура жиноят иши қўзғатишни рад этган.
👉 https://effect.uz/6592
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Прокуратура жиноят иши қўзғатишни рад этган.
👉 https://effect.uz/6592
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қонуний гаплаша олмайди – Шунинг учун ҳам одамлар норози Тадбиркор Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙда маҳалла биносини бузиб, ўрнига кўп қаватли бино қурмоқчи, бундан эса маҳалла аҳолиси кескин норози. Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов бугун воқеа жойига…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аниқ жавоб бера оласизми? Аҳоли Мирзо Улуғбек тумани Баҳор маҳалласи идорасининг биноси бузилиб, ўрнига хизмат кўрсатиш маркази қурилаётганидан кескин норози
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Президент одил судловни таъминлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Сўнгги йилларда бу соҳа изчил ислоҳ қилиниб, судлар жазоловчи органдан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тизимга айлантирилди.
👉 https://effect.uz/6593
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сўнгги йилларда бу соҳа изчил ислоҳ қилиниб, судлар жазоловчи органдан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тизимга айлантирилди.
👉 https://effect.uz/6593
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69👎1🤔1
Ўзбекистон судларидаги жиддий ўзгаришлар
➖фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган даъволарнинг катта қисми низосиз ишларга тўғри келмоқда. Шу боис бундай масалаларни маъмурий органлар ваколатига ўтказиш таклиф этилмоқда.
➖маъмурий ва иқтисодий суд ишларини экстерриториал тарзда кўриш тартиби жорий этилади. Бугунги рақамли технологиялар асрида бунинг имкони бор.
➖судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.
➖Барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклифи билдирилди. Бунда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанцияси бўлиши, тафтиш инстанцияси эса 5 та минтақавий судда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
➖суд тизими учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Судьялар олий мактабини ислоҳ этиб, унинг негизида Одил судлов академияси ташкил этилади. Бу борада президент фармонлари имзоланди.

👍3🤔2🔥1😢1
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 3 кун дам олади
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, 1 сентябрь - Мустақиллик байрами муносабати билан:
- беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар уч кун дам олади: 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам куни);
- олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 2 кун - 31 август ва 1 сентябрда дам олишади.
Маълум қилинишича, қўшимча дам олиш кунлари ҳам, кўчиришлар ҳам бўлмайди.

👍2
Хавфсиз миграция бўйича ёшлар етакчилари оромгоҳи бўлиб ўтмоқда
Оромгоҳда 14 та худутдан йиғилган ёшлар етакчилари фаол иштирок этиб, хавфсиз миграция, молиявий саводхонлик ва одам савдосининг олдини олиш бўйича янги билим ва кўникмаларни орттирмоқда.
👉 https://effect.uz/6594
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Оромгоҳда 14 та худутдан йиғилган ёшлар етакчилари фаол иштирок этиб, хавфсиз миграция, молиявий саводхонлик ва одам савдосининг олдини олиш бўйича янги билим ва кўникмаларни орттирмоқда.
👉 https://effect.uz/6594
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Шавкат Мирзиёев эртага Туркманистонга боради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни “Озарбайжон - Туркманистон - Ўзбекистон” форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
“Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Давлат раҳбари саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.

👍74🔥60
Эндиликда суд ишлари масофадан кўрилади, судьялик тизими тубдан ислоҳ этилади
Ўзбекистонда суд тизимида кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилади. Энди фуқаролик ва иқтисодий судлардаги айрим даъво ишлари маъмурий органлар ваколатига ўтказилиши мумкин. Президент Шавкат Мирзиёев адолатли судловни таъминлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Янги ташаббусларга кўра, маъмурий ва иқтисодий суд ишларини масофадан туриб ёки рақамли тизимлар орқали кўриш имконияти яратилади. Шунингдек, экстерриториал тартибда ишлар кўриш амалиёти жорий этилиши ва судьяликка тайинланиш муддатларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
Ислоҳотлар доирасида вилоят ва унга тенг судларда апелляция ҳамда кассация босқичлари қолади, тафтиш инстанцияси эса бешта минтақавий судда фаолият юритади.
Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, тегишли фармонларни имзолади. Шунингдек, Судьялар олий мактаби негизида “Одил судлов академияси” ташкил этилиши белгиланди.

🔥71👍62🤔2
Андижонда икки туманда "Ташаббусли бюджет" тўхтатилди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотича, 2025 йилдаги "Ташаббусли бюджет"нинг иккинчи мавсуми доирасида Андижон вилоятининг Улуғнор ва Олтинкўл туманларида лойиҳаларга овоз бериш жараёни ўтказилмайди.
Бу қарор фуқароларнинг кўплаб шикоят ва эътирозлари, шунингдек, белгиланган мезонларга риоя этилмаганлиги сабабли қабул қилинган.
"Очиқ бюджет" порталидаги маълумотларга кўра, Улуғнор туманида жами 73 та лойиҳа тақдим этилган бўлиб, улардан 13 тасигина овоз бериш босқичига чиқарилган, қолган 60 та лойиҳа эса ҳеч қандай асоссиз рад этилган.
Олтинкўл туманида эса 116 та лойиҳадан фақат 22 таси овоз беришга қўйилган, 94 та таклиф изоҳсиз рад этилган.
Вазирлик томонидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида қайта кўриб чиқиш юзасидан хатлар юборилганига қарамай, тегишли туман ишчи комиссиялари бу ишни таъминламагани таъкидланди.

🤔3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍43👎6🔥1😢1
Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 22 август куни эрталаб Туркман халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслахати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари «Аваза» миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган «Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон» форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказиши кўзда тутилган.

👍34🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда террорчилик ғоялари таъсиридаги шахслар фаолиятига чек қўйилди
Наманган вилоятида халқаро террористик ташкилот ғоялари таъсирига тушган айрим шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бартараф этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманган вилоятида халқаро террористик ташкилот ғоялари таъсирига тушган айрим шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бартараф этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонда Алишер Навоий ҳайкалини тиклаш бўйича лойиҳа тақдим этилди
Олдинроқ Мозори Шариф шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали бузилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, шаҳарда Навоий ёдгорлигини қайта барпо этиш лойиҳасига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирда шаҳар ҳокими, масъул ташкилотлар раҳбарлари, Афғонистон шимолидаги ТИВ ваколатхонаси раҳбари ҳамда Мозори Шарифдаги Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари иштирок этди.

👍6🤔1
Ўзбекистонда янги моделдаги тракторлар ишлаб чиқарилиши бошланди
Маҳаллийлаштириш дастури доирасида мамлакатнинг барча ҳудудларида синовдан ўтказилган Zoomlion трактор модели биринчи партияда ишлаб чиқарила бошланди.
Zoomlion RS 1604 (160 от кучига эга) тракторларини ишлаб чиқариш жорий август ойи охирида йўлга қўйилди. Йил якунига қадар яна икки модел — Zoomlion RC 804 (80 от кучи) ва Zoomlion RG 2004 (200 от кучи) ҳам ишлаб чиқаришга жорий этилиши кутилмоқда.
Завод қуввати йилига 1000 дона трактор ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

👍2👎2
Қишлоқ хўжалиги соҳасида рақамли технологиялар жорий этилади
“Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–130-сон, 12.08.2025 й.) қабул қилинди.
Фармоннинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 4 млн гектардан ортиқ ер майдонларида экинларни экиш ва суғориш жараёнларини рақамлаштириш;
🔹 қишлоқ хўжалиги соҳасида жорий этилган 30 тадан ортиқ ахборот тизимларини “ягона нуқта”га бирлаштириш орқали фойдаланувчилар учун қулайликлар яратиш ҳамда маълумотларнинг ўзаро мувофиқлиги ва ишончлилигини таъминлаш.
2026 йил ҳосилидан бошлаб қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ўзларига тегишли ер участкаларига экиш режалаштирилган қишлоқ хўжалиги экинлари тўғрисидаги маълумотларни “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформасига (Агропортал) мустақил жойлаштириб боради.
Агропортал қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг “ягона нуқтаси” сифатида эътироф этилади.

Лицензиясиз хизматни реклама қилган блогерларга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди
Рақобат қўмитаси томонидан хорижга виза олиш ва ишга жойлаштириш хизматларига оид реклама-ахборотлар ўрганилиши натижасида айрим қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, ижтимоий тармоқлардаги @iwash_tashkent саҳифаси админи О. Жўраев ва @abdurahmonmufid саҳифаси админи А. Абдурахмонов “ADWORLD GROUP” МЧЖнинг хорижда ишга жойлаштириш хизматларини реклама қилгани маълум бўлди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, бундай фаолият тегишли лицензия мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, “Реклама тўғрисида”ги Қонунда лицензия ва сертификатсиз хизмат ва маҳсулотларни тарғиб қилиш тақиқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан блогерларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, судга юборилди.

🔥7🤔1