EFFECT.UZ | Расмий канал
18.1K subscribers
68.8K photos
16.8K videos
31 files
69.5K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тиктокер "Абдуллоҳ қори" қамалди

Абдуллоҳ номи билан танилган Валерий Югай 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


👉 https://effect.uz/6589

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🤔1
Рысгуль Акимжанова: “Ўзбекистон ёш авлоди дунё миқёсида фикрлаяпти, аммо илдизларини ҳам унутмаяпти”

Қирғизистонлик алпинист ва тадбиркор Рысгуль Акимжанова Facebook тармоғида ўз кузатувлари билан ўртоқлашди. Унинг ёзишича, Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ва Қирғизистоннинг биринчи хоними Айгул Жапарова иштирок этган форум резиденсияда бўлиб ўтган. Расмий қисмдан кейин панел кўргазмалар бошланган, аммо муаллиф шаҳардаги учрашув сабабли тадбирни ярим йўлда тарк этиб, ўзбекистонлик делегация билан автобусда шаҳарга йўл олган.

“Катта автобус тўла ўзбекистонлик меҳмонлар йўлда ўзаро самимий суҳбатлашиб кетишарди. Протоколда ишлайдиган ёш мутахассислар ўзаро инглиз тилида ишончли ва бемалол мулоқот қилишаётгани алоҳида эътиборимни тортди. Умумий делегацияга эса улар фақат ўзбек тилида мурожаат қилишаётган эди. Қирғиз томонига эса рус тилида гапиришарди. Бизнинг протоколда ишловчи ходимлар эса бир-бирларига ҳам, халққа ҳам фақат рус тилида гапиришади”,

— дея таъкидлади Акимжанова.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат уни чуқур ўйга солган: Ўзбекистоннинг янги авлоди бир вақтнинг ўзида ҳам глобал фикрлай олишга, халқаро рақобатбардошликка интилаётгани, ҳам миллий илдизларга катта аҳамият қаратаётгани кўзга ташланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥41👎2🤔1
Ўзбекистон жаҳоннинг 197 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми 44,4 млрд АҚШ долларни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,4 млрд АҚШ долларига ёки 19,9 % га ошган.


Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида:

Экспорт – 20,1 млрд (+34,9 %)

Импорт – 24,3 млрд (+9,9 %)

Ўзбекистон жаҳоннинг 197 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг юқори улуши Хитой (18,2 %), Россия (16,1 %), Қозоғистон (5,9 %), Туркия (3,6 %) ва Корея Республикаси (2,2 %) ҳиссасига тўғри келди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔1
Андижонда ҳам 6 ёшли болани «Дамас» уриб юборди

Андижонда «Дамас» йўлнинг белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган болани уриб юборди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 20 август куни соат 15:00ларда, Асака тумани «Беруний« МФЙ Ал-Бухорий кўчасидан ўтган, Д-105 «Асака — Фарғона ҳалқа йўли» автомобиль йўлида ҳайдовчи Ж.Р. ўзининг «Дамас» русумли транспорт воситасини бошқариб келаётиб, йўлнинг ўнг томонидан чап томонига белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган 2019 йилда туғилган вояга етмаган пиёда М.М.ни уриб юборган.

Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган пиёда енгил тан жароҳати олиб Асака туман тез тиббий ёрдам бирлашмасига ётқизилган. Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озодбек Назарбеков яна реклама ролигида иштирок этди

Маданият вазири Озодбек Назарбеков яна реклама маҳсулотларида кўриниш берди. Бу сафар у Kokand Universityʼнинг Андижон филиали қабул кампаниясига бағишланган видеороликда қатнашди. Университетнинг расмий саҳифасида 4 июл куни жойланган лавҳада вазир ёшларни ушбу таълим муассасасида ўқишга чорлади:

“Университетда қабуллар давом этмоқда, фурсатдан фойдаланиб барча ёшларимизга ушбу университетда таҳсил олишларини тавсия қиламан”,

- деди Назарбеков.

Бундан олдин ҳам вазир рекламаларда суратга тушган эди. 2024 йилда у Kingsman эркаклар кийим дўкони реклама видеосида иштирок этган. Ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлганидан кейин Рақобат қўмитаси текширув ўтказиб, дўконни қонун бузган деб топган ва молиявий жарима қўллаган. Назарбеков эса мазкур ишда айбдор сифатида баҳоланмаганди.

Қонунчиликка кўра, рекламада товар ёки хизмат давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан маъқуллангани каби кўринишда тақдим этилиши тақиқланган. “Kingsman” иши мисолида айнан шу модда бузилгани қайд этилган.

Янги видеоролик ҳам эътибор марказида турибди. Расмий изоҳларда айтилишича, Назарбековнинг қонун бузилишида бевосита иштирок этмагани қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2🔥2😢1
Туркияда ўзбекистонлик аёл эри томонидан пичоқлаб ўлдирилди

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси, 35 ёшли аёл эри томонидан рашк оқибатида пичоқлаб ўлдирилди. Истанбулдаги консулхонага кўра, ҳодиса 17 август куни Умрание туманида содир бўлган. Марҳума Самарқанд вилоятидан бўлиб, вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келаётгани айтилмоқда.

Полиция маълумотларига кўра, гумондор — Ўзбекистон фуқароси, марҳуманинг эри У.С. 18 август куни эрталаб Умрание ҳудудида қўлга олинган. Шунингдек, жиноятчига яширинишда ёрдам берганликда гумон қилинаётган, Жиззах вилоятида туғилган Б.О. ҳам полиция томонидан ушланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрқинчли ёдгорлик – Сумейла монастири…

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Доллар курси яна тушди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 52,65 сўмга тушди ва 12 413,79 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 48,09 сўмга пастлади ва 14 468,27 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 0,56 сўмга тушиб, 154,86 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 44,4 млрд долларга етди

Жорий йилнинг январ–июль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо ҳажми сезиларли даражада ўсган.

👉 https://effect.uz/6591

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
7 ойда 212 мингдан зиёд енгил автомобиль ишлаб чиқарилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–июль ойларида турли русумдаги 212 156 дона енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган.

Улар русумлар бўйича қуйидагича:

Cobalt – 83 167 дона;

Damas – 51 587 дона;

Tracker – 26 385 дона;

Onix – 18 734 дона;

KIA – 14 419 дона;

Chery – 4 838 дона;

Haval – 4 425 дона;

BYD – 8 601 дона;

Maxсус енгил автомобиллар - 28 951 дона.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Тошкент вилоятида тўйдан уч кун ўтиб келиннинг жасади топилди

Прокуратура жиноят иши қўзғатишни рад этган.


👉 https://effect.uz/6592

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔2
Президент одил судловни таъминлаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Сўнгги йилларда бу соҳа изчил ислоҳ қилиниб, судлар жазоловчи органдан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи тизимга айлантирилди.

👉 https://effect.uz/6593

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍69👎1🤔1
Ўзбекистон судларидаги жиддий ўзгаришлар

фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган даъволарнинг катта қисми низосиз ишларга тўғри келмоқда. Шу боис бундай масалаларни маъмурий органлар ваколатига ўтказиш таклиф этилмоқда.

маъмурий ва иқтисодий суд ишларини экстерриториал тарзда кўриш тартиби жорий этилади. Бугунги рақамли технологиялар асрида бунинг имкони бор.

судьяликка тайинлаш муддатларини қайта кўриб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Барча йўналишдаги судлар бўйича минтақавий тафтиш судларини ташкил этиш, вилоят ва унга тенглаштирилган судлардаги тафтиш инстанцияларини тугатиш таклифи билдирилди. Бунда вилоят ва унга тенглаштирилган судларда фақатгина апелляция ва кассация инстанцияси бўлиши, тафтиш инстанцияси эса 5 та минтақавий судда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

суд тизими учун кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Судьялар олий мактабини ислоҳ этиб, унинг негизида Одил судлов академияси ташкил этилади. Бу борада президент фармонлари имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2🔥1😢1
Мустақиллик байрами муносабати билан ўзбекистонликлар 3 кун дам олади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, 1 сентябрь - Мустақиллик байрами муносабати билан:

- беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар уч кун дам олади: 30 август (шанба), 31 август (якшанба) ва 1 сентябрь (байрам куни);
- олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 2 кун - 31 август ва 1 сентябрда дам олишади.

Маълум қилинишича, қўшимча дам олиш кунлари ҳам, кўчиришлар ҳам бўлмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Хавфсиз миграция бўйича ёшлар етакчилари оромгоҳи бўлиб ўтмоқда

Оромгоҳда 14 та худутдан йиғилган ёшлар етакчилари фаол иштирок этиб, хавфсиз миграция, молиявий саводхонлик ва одам савдосининг олдини олиш бўйича янги билим ва кўникмаларни орттирмоқда.


👉 https://effect.uz/6594

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Шавкат Мирзиёев эртага Туркманистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 22 август куни “Озарбайжон - Туркманистон - Ўзбекистон” форматидаги уч томонлама саммитда иштирок этиш учун амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

“Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган тадбир кун тартибига мувофиқ, кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади. Қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.

Давлат раҳбари саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥60
Эндиликда суд ишлари масофадан кўрилади, судьялик тизими тубдан ислоҳ этилади

Ўзбекистонда суд тизимида кенг кўламли янгиланишлар амалга оширилади. Энди фуқаролик ва иқтисодий судлардаги айрим даъво ишлари маъмурий органлар ваколатига ўтказилиши мумкин. Президент Шавкат Мирзиёев адолатли судловни таъминлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Янги ташаббусларга кўра, маъмурий ва иқтисодий суд ишларини масофадан туриб ёки рақамли тизимлар орқали кўриш имконияти яратилади. Шунингдек, экстерриториал тартибда ишлар кўриш амалиёти жорий этилиши ва судьяликка тайинланиш муддатларини қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Ислоҳотлар доирасида вилоят ва унга тенг судларда апелляция ҳамда кассация босқичлари қолади, тафтиш инстанцияси эса бешта минтақавий судда фаолият юритади.

Президент тақдим этилган таклифларни маъқуллаб, тегишли фармонларни имзолади. Шунингдек, Судьялар олий мактаби негизида “Одил судлов академияси” ташкил этилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥71👍62🤔2