Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро давлат техника университетининг 113 нафар иқтидорли талабаси Ўзбекистоннинг Гиннес рекордини янгилашга хиссасини қўшди
1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, Ўзбекистон номини бутун дунёга танитди ва «Гиннес рекордлар китоби» саҳифаларига яна бир олтин ҳарфлар билан ёздиришга эришди.
Ушбу улкан ютуқда Бухоро давлат техника университетининг 113 нафар иқтидорли талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўз илмий-техник салоҳиятини кўрсатди.
Якунда Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқовага Жаҳон Гиннес Рекорди ташкилотининг махсус Сертификати топширилди. Рекордчи талабалар эса медаллар билан тақдирланди.
Бу — нафақат Бухоро давлат техника университетининг ёшлари, балки бутун Ўзбекистон ёшлари учун катта фахр ва илҳом манбаи!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз буни уддаладик – Президент Шавкат Мирзиёев
«Бу рақамларни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик», дейди Президент тадбиркорлар билан учрашувда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Бу рақамларни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик», дейди Президент тадбиркорлар билан учрашувда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🤔6🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бедарвоза эмас – Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ноқонуний қурилишлар одамларнинг сабрини синаётгани ҳақида кескин гапирди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонуний гаплаша олмайди – Шунинг учун ҳам одамлар норози
Тадбиркор Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙда маҳалла биносини бузиб, ўрнига кўп қаватли бино қурмоқчи, бундан эса маҳалла аҳолиси кескин норози. Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов бугун воқеа жойига борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тадбиркор Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙда маҳалла биносини бузиб, ўрнига кўп қаватли бино қурмоқчи, бундан эса маҳалла аҳолиси кескин норози. Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов бугун воқеа жойига борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎2🤔1
Сурхондарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганда ушланди
Сурхондарё вилоятида энергетика соҳаси масъули, Фарғона вилоятида эса Халқ қабулхонасининг ходими пора олаётганда ушланди.
❗️Маълумотларга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Олтинсой туман бўлими бошлиғи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бош мутахассиси билан тил бириктириб, қарздор фермер хўжалигини электр тармоғига қайта улаб бериш ва ҳисоблагични қайтариб бериш эвазига 5 миллион сўм талаб қилган. ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари уларни пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушлади.
📍 Фарғона вилоятида эса Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси 1965 йилда туғилган фуқаронинг кредит қарздорлиги юзасидан юритилган ижро ҳужжатини “танишлари орқали йўқ қилиш” ваъдаси эвазига 5 миллион сўм олган пайтда ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИВ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍4🔥2
Мозори Шарифда Алишер Навоий ҳайкали бузилишига изоҳ берилди
Мозори Шариф шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалининг бузилгани юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритди.
Маълумотларга кўра, ҳайкал ўрнатилган жой буюк аллома хотирасига муносиб эмаслиги сабабли маҳаллий ҳокимият томонидан олиб ташланган. Ушбу қарор Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда жамоатчилик билан келишилмагани қайд этилган.
Афғон тарафи содир бўлган ҳолатдан таассуф билдириб, Алишер Навоий шарафига алоҳида ёдгорлик мажмуаси қурилишини ваъда қилган.
Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш, шоир ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар ўрнатиш ҳамда майдонга Навоий номи берилиши режалаштирилмоқда.

🤔6
Янги Тошкентда давлат идоралари фаолияти бошланди
Янги Тошкентда 60 дан зиёд давлат идоралари учун замонавий маъмурий бинолар барпо этилиши режалаштирилган. Ҳозирда ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар вақтинча ташкил этилган иншоотларда иш бошлаган. Президентга ушбу йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти амалга оширилди.
Қурилишнинг дастлабки босқичида 6 минг гектар майдон ўзлаштирилиб, 600 минг аҳоли учун қулай шарт-шароит яратилади. Лойиҳа тўлиқ якунлангач, Янги Тошкент 2 миллионга яқин аҳолини қамраб олиши кўзда тутилган.
Шаҳарда метро ва электробуслар ҳаракати уйғунлаштирилади, пиёдалар ва велосипедчилар учун эса хавфсиз ва тўсиқсиз йўлаклар барпо этилади.
Инвесторлар ҳам Янги Тошкентга катта қизиқиш билдирмоқда. Аукцион орқали сотилган 13 та тижорий лот бўйича 554 миллион долларлик шартномалар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, янги шаҳар қурилиши 2023 йилда бошланган бўлиб, унга Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19,7 минг гектар ер ажратилган. Лойиҳа концепцияси Британиянинг “Cross-works” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

👍74👎1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёш муҳандислари Гиннес рекордини янгилади
Ўзбекистонда 1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, мамлакат номини Гиннес рекордлар китоби саҳифаларига ёздирди.
Мазкур тарихий ютуқда Бухоро давлат техника университетининг 113 нафар талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўз илмий-техника салоҳиятини намойиш қилди.
Якунда университет ректори Садоқат Сиддиқовага Жаҳон Гиннес рекорди ташкилотининг махсус сертификати топширилди. Рекордчи талабалар эса медаллар билан тақдирландилар.
Бу натижа нафақат Бухоро давлат техника университети ёшлари, балки бутун Ўзбекистон ёшлари учун фахр ва илҳом манбаи бўлди.

👎1
Ҳиротда автобус ва юк машиналари тўқнашуви туфайли 79 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида йирик йўл-транспорт фожиаси содир бўлди. Эрондан қайтиб келаётган автобус мотоцикл ва ёнилғи ташувчи юк машинаси билан тўқнашиб, кучли ёнғин юзага келди.
Ҳодиса натижасида 79 киши ҳалок бўлиб, улар орасида 19 нафар бола ҳам бор. Кўпчилик қурбонлар воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автобусдан фақат уч нафар йўловчи тирик ҳолда чиқариб олинган.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Матин Канига таяниб, Independent нашри ва Tolo News агентлиги ушбу ҳодиса ҳақида хабар тарқатди.

😢1
Саида Мирзиёева: «Аёл овози — фақат ҳисса эмас, балки зарурат»
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 20 август куни Қирғизистонда бўлиб ўтган «Жамиятни яхшилашга қодир аёл-лидер» форумида иштирок этиб, нутқ сўзлади. У аёл овозининг фақат ҳисса эмас, балки зарурат эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, аёллар фақат илғорликни қўллаб-қувватламайди, балки барқарор ривожланиш жараёнида тенг иштирокчилар ҳисобланади.
Шунингдек, Ўзбекистон минтақадаги илк мамлакат бўлиб, уйдаги зўравонликка қарши қонунни қабул қилганини маълум қилди. Мамлакатда аёллар парламентнинг 38%ини ташкил этади. Президент ташаббуси билан барча қизлар учун магистратура таълими бепул қилинган ва ўтган йили 15 мингдан зиёд қизлар грант билан таъминланган.
– деди у.
Маълумот учун, тадбирда Қирғизистоннинг Биринчи хоними Айгул Жапарова ва Ўзбекистон ҳамда Қирғизистоннинг машҳур аёллари иштирок этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 20 август куни Қирғизистонда бўлиб ўтган «Жамиятни яхшилашга қодир аёл-лидер» форумида иштирок этиб, нутқ сўзлади. У аёл овозининг фақат ҳисса эмас, балки зарурат эканини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, аёллар фақат илғорликни қўллаб-қувватламайди, балки барқарор ривожланиш жараёнида тенг иштирокчилар ҳисобланади.
«Биз янгиликларни яратадиган ва ўзгаришларни олиб келувчилармиз. Лидерликка йўлимиз кураш орқали ўтади»,– деди Саида Мирзиёева.
Шунингдек, Ўзбекистон минтақадаги илк мамлакат бўлиб, уйдаги зўравонликка қарши қонунни қабул қилганини маълум қилди. Мамлакатда аёллар парламентнинг 38%ини ташкил этади. Президент ташаббуси билан барча қизлар учун магистратура таълими бепул қилинган ва ўтган йили 15 мингдан зиёд қизлар грант билан таъминланган.
«Биз сиёсий, иқтисодий ва жамият ҳаётининг бир қисми бўлиш учун рухсат сўрамаймиз, биз бу жараённинг марказидамиз. Биз оиламизнинг қудрати ва виждонимиз. Биз Тўмариснинг ворисларимиз. Бу биз учун умумий ғурур, куч ва биргаликдаги ютуқлар тарихидир»,
– деди у.
Маълумот учун, тадбирда Қирғизистоннинг Биринчи хоними Айгул Жапарова ва Ўзбекистон ҳамда Қирғизистоннинг машҳур аёллари иштирок этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75👎4🤔1
Қайси ҳудудда энг кўп эгизак чақалоқ туғилган?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича жами 9 738 нафар эгизак чақалоқ туғилган.
Ҳудудлар кесимида туғилган эгизак чақалоқлар сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 451 та
— Андижон вилояти – 883 та
— Бухоро вилояти – 486 та
— Жиззах вилояти – 410 та
— Қашқадарё вилояти – 1 054 та
— Навоий вилояти – 233 та
— Наманган вилояти – 778 та
— Самарқанд вилояти – 1 197 та
— Сурхондарё вилояти – 856 та
— Сирдарё вилояти – 258 та
— Тошкент вилояти– 686 та
— Фарғона вилояти – 1 172 та
— Хоразм вилояти – 544 та
— Тошкент шаҳри – 730 та

Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрини юритиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритиш ёки ушбу реестрдан чиқариш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, маълумотларни мазкур реестрга киритиш ёки чиқариш бўйича аризалар ЯИДХП (my.gov.uz), давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали тақдим этилади.
Ариза берувчи ўзи келиб, кредит бюросига ёзма мурожаат этганда, ариза берувчига QR-код қўйилган маълумотнома берилади.
Давлат хизматлари марказлари хизматнинг натижасини у келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки тақиқни олиб ташлаш тўғрисидаги ариза юборилган сана ва вақт, тақиқ белгиланган ёки олиб ташланган сана ва тақиқ шартлари ҳақидаги маълумотлар шахсларнинг кредит тарихида акс эттириб борилади.
Давлат хизматлари марказлари ва кредит бюролари олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 6 ёшли бола машина уруши оқибатида вафот этди
16 август куни соат 16:30 ларда Бувайда тумани “Деҳқонобод” М.Ф.Й ҳудудидан ўтаётган 40V083 автомобил 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Т.М. “Газ-3110” русумли автомобилни бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмига чиқиб юборган вояга етмаган 2019 йилда туғилган Х.М. ўғлини уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Х.М тан жароҳати олиб шифохонага юборилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

😢10👎1
Андижонда мактаб ўқувчилари жанжаллашгани акс этган видео тарқалди
Ушбу ҳолат 16 апрель куни Андижон шаҳрида жойлашган 55-мактабда содир бўлган. 13 ёшли қиз тенгдоши билан жанжаллашиб, оқибатда унга енгил тан жароҳати етказганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, 17 апрель куни қизнинг дадаси ва яна бир қизи бир кун олдин калтак еган қизга яна тан жароҳати етказган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган.

👍7👎3
Навоийдаги йирик «Пирали» олтин кони майдони аукционда 99,09 миллиард сўмга сотилди
«NBK 111» 2024 йил май ойида Тошкентда рўйхатдан ўтган ва рангли металл рудаларини қазиб чиқаришга ихтисослашган. Компаниянинг 40 фоиз улушига Хитой фуқароси Чжан Цян эгалик қилади, қолган 60 фоизи эса Нурмаҳаммад Пўлатовга тегишли.
Нурмахаммад Пўлатов шунингдек, Жиззахдаги «Quwwatt Group» шиша ишлаб чиқариш компаниясининг асосий акционери (90,7 фоиз) ва «BEEK Electro» электр жиҳозлари ишлаб чиқарувчисига тўлиқ эгалик қилади.
«Пирали» кони 484 гектар майдонни эгаллайди. У Зафарабад қишлоғидан 20,5 км шимоли-шарқда ва Навоий шаҳридан 38,5 км узоқликда жойлашган. Геологик маълумотларга кўра, участкада олтин захираси 2,4 тонна деб баҳоланган.

👎6👍1🔥1
Тиктокер "Абдуллоҳ қори" қамалди
Абдуллоҳ номи билан танилган Валерий Югай 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
👉 https://effect.uz/6589

👍8🤔1