ДХХ кубоги республика босқичи 2-тур ўйинлари ўтказилди
Футбол бўйича ДХХ кубоги республика босқичининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур доирасида жамоалар таркибида кураш кескин тус олди ва мухлисларга қизиқарли дақиқалар ҳадя этди.
Юқоридаги жадвал орқали 2-тур натижалари билан танишишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Адияманнинг минглаб йиллик тарихий хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Адияман шаҳри Жануби-Шарқий Онадўли минтақасида жойлашган бўлиб, Коммагения қироллигидан қолган чуқур тарих ва маданий меросга эга.
👉 https://effect.uz/6585
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Адияман шаҳри Жануби-Шарқий Онадўли минтақасида жойлашган бўлиб, Коммагения қироллигидан қолган чуқур тарих ва маданий меросга эга.
👉 https://effect.uz/6585
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Афғонистондаги Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди
“Толибон” эса ҳозирча бу иш юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.
👉 https://effect.uz/6586
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Толибон” эса ҳозирча бу иш юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.
👉 https://effect.uz/6586
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍6😢2
Ўзбекистонда доллар курси бироз пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 58,48 сўмга тушди ва 12 466,44 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 113,19 сўмга тушиб, 14 517,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,54 сўмга пастлаб, 155,42 сўмни ташкил этди.

👍2👎1
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:
➖ 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.
➖ Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.
➖ Эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади.
➖ Келгуси уч йилда меҳмонхона ва туризм масканлари ташкил қилиш учун жами 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади. Бунда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди. Эвазига давлат шу сумма билан лойиҳага улушдор бўлиб киради.
➖ Меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан вилоятлар маркази ва туризмга ихтисослашган 36 та туманда – 30 млрд сўмгача, бошқа ҳудудларда эса 10 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.
➖ Эндиликда Тошкент шаҳри, вилоятлар маркази ва йирик туристик ҳудудлардан ташқари бирорта жойдаги меҳмонхона туристик йиғимни тўламайди.
➖ Амалдаги тартибга кўра, оилавий меҳмон уйлари туристларни қабул қилиши бўйича кунлик меъёр 10 нафардан ошмаслиги белгиланган. Энди бу чеклов 2 каррага кўпайтирилади.
➖ Чортоқнинг Қорабоғ маҳалласи, Фарғонанинг Чимёни, Бойсундаги Омонхона, Нурободдаги Нурбулоқ шаҳарчасида мастер-режа асосида “йил 12 ой” хизмат кўрсатадиган 300-500 гектарли йирик курорт зоналари ташкил этилади.

👍119
Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти билан учрашди
Унга кўра, учрашувда мамлакатларда ўтказилаётган «Заковат» интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилган.
👉 https://effect.uz/6587
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Унга кўра, учрашувда мамлакатларда ўтказилаётган «Заковат» интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилган.
👉 https://effect.uz/6587
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🤔1
Тошкентда хотинини салкам 20 марта пичоқлаган эркак 15 йилдан кўпроққа қамалди
Тошкент шаҳрида рафиқасини салкам 20 марта пичоқлаган эркакнинг суд иши кўриб чиқилди.
👉 https://effect.uz/6588
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳрида рафиқасини салкам 20 марта пичоқлаган эркакнинг суд иши кўриб чиқилди.
👉 https://effect.uz/6588
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
32 турдаги маҳсулот учун сертификат талаб қилинмайди
Эндиликда кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария ва карантин назоратида бўлган 32 турдаги маҳсулот учун мувофиқлик сертификати талаб этилмайди.
Шу билан бирга, мажбурий сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар сони 459 тагача қисқартирилди, яқин вақтда бу рўйхат яна 288 тага камайтирилади.
Янги тизимга кўра, маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини баҳолашда сертификация ўрнига декларациялаш амалиёти жорий этилади.
Президент таъкидлаганидек, техник жиҳатдан тартибга солиш тизими тубдан янгиланиб, халқаро стандартларга мослаштирилади. Шу орқали дунёдаги нуфузли халқаро аккредитацияга эга лабораторияларни мамлакатга жалб қилиш имкони яратилади.
Энди сифат назоратида асосий эътибор тадбиркорга эмас, мусоид маҳсулотнинг ўзига қаратилган “бозор назорати” тизимига ўтилади.

👍64
1-курс талабалари учун ётоқхонага ариза қабул қилиш жараёни бошланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 20 августдан бошлаб талаба сифатида тавсия этилган ёшлар давлат ОТМлари ётоқхоналарига жойлашиш учун ариза топширишлари мумкин.
Эндиликда 1-курсга қабул қилинганлар аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиш йўли билан тақдим этадилар.
Талабалар турар жойига оид маълумотлар “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га тўлиқ киритилган. Ариза юборганлар ўз навбатини портал орқали онлайн кузатиб бориш имкониятига эга.
Ариза юбориш учун ҳавола: my.gov.uz/uz/service/870
Навбат ҳолатини текшириш учун ҳавола: my.gov.uz/uz/service/874
Эслатиб ўтамиз, юқори босқич талабалари учун ётоқхона аризалари 1 августдан қабул қилинмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро давлат техника университетининг 113 нафар иқтидорли талабаси Ўзбекистоннинг Гиннес рекордини янгилашга хиссасини қўшди
1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, Ўзбекистон номини бутун дунёга танитди ва «Гиннес рекордлар китоби» саҳифаларига яна бир олтин ҳарфлар билан ёздиришга эришди.
Ушбу улкан ютуқда Бухоро давлат техника университетининг 113 нафар иқтидорли талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўз илмий-техник салоҳиятини кўрсатди.
Якунда Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқовага Жаҳон Гиннес Рекорди ташкилотининг махсус Сертификати топширилди. Рекордчи талабалар эса медаллар билан тақдирланди.
Бу — нафақат Бухоро давлат техника университетининг ёшлари, балки бутун Ўзбекистон ёшлари учун катта фахр ва илҳом манбаи!

👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз буни уддаладик – Президент Шавкат Мирзиёев
«Бу рақамларни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик», дейди Президент тадбиркорлар билан учрашувда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Бу рақамларни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик», дейди Президент тадбиркорлар билан учрашувда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🤔6🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бедарвоза эмас – Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ноқонуний қурилишлар одамларнинг сабрини синаётгани ҳақида кескин гапирди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонуний гаплаша олмайди – Шунинг учун ҳам одамлар норози
Тадбиркор Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙда маҳалла биносини бузиб, ўрнига кўп қаватли бино қурмоқчи, бундан эса маҳалла аҳолиси кескин норози. Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов бугун воқеа жойига борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тадбиркор Мирзо Улуғбек туманидаги Баҳор МФЙда маҳалла биносини бузиб, ўрнига кўп қаватли бино қурмоқчи, бундан эса маҳалла аҳолиси кескин норози. Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов бугун воқеа жойига борди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎2🤔1
Сурхондарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора олаётганда ушланди
Сурхондарё вилоятида энергетика соҳаси масъули, Фарғона вилоятида эса Халқ қабулхонасининг ходими пора олаётганда ушланди.
❗️Маълумотларга кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Олтинсой туман бўлими бошлиғи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бош мутахассиси билан тил бириктириб, қарздор фермер хўжалигини электр тармоғига қайта улаб бериш ва ҳисоблагични қайтариб бериш эвазига 5 миллион сўм талаб қилган. ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари уларни пулни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушлади.
📍 Фарғона вилоятида эса Ўзбекистон тумани Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси 1965 йилда туғилган фуқаронинг кредит қарздорлиги юзасидан юритилган ижро ҳужжатини “танишлари орқали йўқ қилиш” ваъдаси эвазига 5 миллион сўм олган пайтда ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ИИВ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👍4🔥2
Мозори Шарифда Алишер Навоий ҳайкали бузилишига изоҳ берилди
Мозори Шариф шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалининг бузилгани юзасидан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғланиб, ҳолатга аниқлик киритди.
Маълумотларга кўра, ҳайкал ўрнатилган жой буюк аллома хотирасига муносиб эмаслиги сабабли маҳаллий ҳокимият томонидан олиб ташланган. Ушбу қарор Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда жамоатчилик билан келишилмагани қайд этилган.
Афғон тарафи содир бўлган ҳолатдан таассуф билдириб, Алишер Навоий шарафига алоҳида ёдгорлик мажмуаси қурилишини ваъда қилган.
Шунингдек, ҳудудни ободонлаштириш, шоир ҳаёти ва ижодига оид маълумотлар ўрнатиш ҳамда майдонга Навоий номи берилиши режалаштирилмоқда.

🤔6
Янги Тошкентда давлат идоралари фаолияти бошланди
Янги Тошкентда 60 дан зиёд давлат идоралари учун замонавий маъмурий бинолар барпо этилиши режалаштирилган. Ҳозирда ўндан ортиқ вазирлик ва идоралар вақтинча ташкил этилган иншоотларда иш бошлаган. Президентга ушбу йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти амалга оширилди.
Қурилишнинг дастлабки босқичида 6 минг гектар майдон ўзлаштирилиб, 600 минг аҳоли учун қулай шарт-шароит яратилади. Лойиҳа тўлиқ якунлангач, Янги Тошкент 2 миллионга яқин аҳолини қамраб олиши кўзда тутилган.
Шаҳарда метро ва электробуслар ҳаракати уйғунлаштирилади, пиёдалар ва велосипедчилар учун эса хавфсиз ва тўсиқсиз йўлаклар барпо этилади.
Инвесторлар ҳам Янги Тошкентга катта қизиқиш билдирмоқда. Аукцион орқали сотилган 13 та тижорий лот бўйича 554 миллион долларлик шартномалар имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, янги шаҳар қурилиши 2023 йилда бошланган бўлиб, унга Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19,7 минг гектар ер ажратилган. Лойиҳа концепцияси Британиянинг “Cross-works” компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

👍74👎1🔥1😢1