EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.7K photos
16K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария, карантин назоратида бўлган 32 тоифадаги маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати бекор қилинади

Мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхати 459 тага қисқартирилди. Рўйхат яна 288 тага камайтирилади.

Умуман, маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш ҳамда уни баҳолаш билан боғлиқ миллий инфратузилма тубдан ислоҳ қилиниб, халқаро стандартларга мослаштирилади.

Бунда, энг аввало, сертификация ўрнига мувофиқликни декларациялаш амалиёти кенг жорий этилади.

“Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими бутунлай трансформация қилинади. Мамлакатимизга дунёдаги энг нуфузли халқаро тан олинган лабораториялар кириб келиши учун барча шароитларни яратиб берамиз.

Энди, маҳсулотлар сифати бўйича “бозор назорати” тизимига ўтамиз. Бундан кейин назорат объекти тадбиркор эмас, балки бевосита маҳсулотни ўзи бўлади”,

- деди Президент.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57
Тошкент вилоятидаги «Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди

Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди.

19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жанубий-шарқда жойлашган «Терекли» олтин кони аукцион савдолари орқали сотилди.

Савдо жараёнида 8 нафар талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, актив 81 млрд 790 млн 178 минг сўмга сотилди.

Якунда лотни «Тойлоқ тоза ҳудуд» МЧЖ ютиб олди. Ғолиб белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвестордан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.

Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2 тонна олтин захиралари мавжудлиги қай этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢2
ДХХ кубоги республика босқичи 2-тур ўйинлари ўтказилди

Футбол бўйича ДХХ кубоги республика босқичининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур доирасида жамоалар таркибида кураш кескин тус олди ва мухлисларга қизиқарли дақиқалар ҳадя этди.

Юқоридаги жадвал орқали 2-тур натижалари билан танишишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Адияманнинг минглаб йиллик тарихий хазиналари ҳақида эшитганмисиз?

Адияман шаҳри Жануби-Шарқий Онадўли минтақасида жойлашган бўлиб, Коммагения қироллигидан қолган чуқур тарих ва маданий меросга эга.


👉 https://effect.uz/6585

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Афғонистондаги Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди

“Толибон” эса ҳозирча бу иш юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.


👉 https://effect.uz/6586

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍6😢2
Ўзбекистонда доллар курси бироз пастлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 58,48 сўмга тушди ва 12 466,44 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 113,19 сўмга тушиб, 14 517,17 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,54 сўмга пастлаб, 155,42 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:

1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.

Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.

Эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади.

Келгуси уч йилда меҳмонхона ва туризм масканлари ташкил қилиш учун жами 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади. Бунда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди. Эвазига давлат шу сумма билан лойиҳага улушдор бўлиб киради.

Меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан вилоятлар маркази ва туризмга ихтисослашган 36 та туманда – 30 млрд сўмгача, бошқа ҳудудларда эса 10 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.

Эндиликда Тошкент шаҳри, вилоятлар маркази ва йирик туристик ҳудудлардан ташқари бирорта жойдаги меҳмонхона туристик йиғимни тўламайди.

Амалдаги тартибга кўра, оилавий меҳмон уйлари туристларни қабул қилиши бўйича кунлик меъёр 10 нафардан ошмаслиги белгиланган. Энди бу чеклов 2 каррага кўпайтирилади.

Чортоқнинг Қорабоғ маҳалласи, Фарғонанинг Чимёни, Бойсундаги Омонхона, Нурободдаги Нурбулоқ шаҳарчасида мастер-режа асосида “йил 12 ой” хизмат кўрсатадиган 300-500 гектарли йирик курорт зоналари ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍119
Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти билан учрашди

Унга кўра, учрашувда мамлакатларда ўтказилаётган «Заковат» интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилган.


👉 https://effect.uz/6587

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🤔1
Тошкентда хотинини салкам 20 марта пичоқлаган эркак 15 йилдан кўпроққа қамалди

Тошкент шаҳрида рафиқасини салкам 20 марта пичоқлаган эркакнинг суд иши кўриб чиқилди.


👉 https://effect.uz/6588

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
32 турдаги маҳсулот учун сертификат талаб қилинмайди

Эндиликда кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария ва карантин назоратида бўлган 32 турдаги маҳсулот учун мувофиқлик сертификати талаб этилмайди.

Шу билан бирга, мажбурий сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар сони 459 тагача қисқартирилди, яқин вақтда бу рўйхат яна 288 тага камайтирилади.

Янги тизимга кўра, маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини баҳолашда сертификация ўрнига декларациялаш амалиёти жорий этилади.

Президент таъкидлаганидек, техник жиҳатдан тартибга солиш тизими тубдан янгиланиб, халқаро стандартларга мослаштирилади. Шу орқали дунёдаги нуфузли халқаро аккредитацияга эга лабораторияларни мамлакатга жалб қилиш имкони яратилади.

Энди сифат назоратида асосий эътибор тадбиркорга эмас, мусоид маҳсулотнинг ўзига қаратилган “бозор назорати” тизимига ўтилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64
1-курс талабалари учун ётоқхонага ариза қабул қилиш жараёни бошланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, 20 августдан бошлаб талаба сифатида тавсия этилган ёшлар давлат ОТМлари ётоқхоналарига жойлашиш учун ариза топширишлари мумкин.

Эндиликда 1-курсга қабул қилинганлар аризани Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ёки Давлат хизматлари марказларига шахсан мурожаат қилиш йўли билан тақдим этадилар.

Талабалар турар жойига оид маълумотлар “Талабалар турар жойи ахборот тизими”га тўлиқ киритилган. Ариза юборганлар ўз навбатини портал орқали онлайн кузатиб бориш имкониятига эга.

Ариза юбориш учун ҳавола: my.gov.uz/uz/service/870

Навбат ҳолатини текшириш учун ҳавола: my.gov.uz/uz/service/874

Эслатиб ўтамиз, юқори босқич талабалари учун ётоқхона аризалари 1 августдан қабул қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро давлат техника университетининг 113 нафар иқтидорли талабаси Ўзбекистоннинг Гиннес рекордини янгилашга хиссасини қўшди

1946 нафар ёш муҳандис бир вақтнинг ўзида 1946 та кичик роботни йиғиб, Ўзбекистон номини бутун дунёга танитди ва «Гиннес рекордлар китоби» саҳифаларига яна бир олтин ҳарфлар билан ёздиришга эришди.

Ушбу улкан ютуқда Бухоро давлат техника университетининг 113 нафар иқтидорли талабалари ҳам фаол иштирок этиб, ўз илмий-техник салоҳиятини кўрсатди.

Якунда Бухоро давлат техника университети ректори Садоқат Сиддиқовага Жаҳон Гиннес Рекорди ташкилотининг махсус Сертификати топширилди. Рекордчи талабалар эса медаллар билан тақдирланди.

Бу — нафақат Бухоро давлат техника университетининг ёшлари, балки бутун Ўзбекистон ёшлари учун катта фахр ва илҳом манбаи!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз буни уддаладик – Президент Шавкат Мирзиёев

«Бу рақамларни олдинлари ҳисоб-китоб қилиш тугул, тасаввур қилиб бўлмасди. Лекин биз буни уддаладик», дейди Президент тадбиркорлар билан учрашувда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🤔6🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳар бедарвоза эмас – Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ноқонуний қурилишлар одамларнинг сабрини синаётгани ҳақида кескин гапирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥5🤔1