Таълимда хусусий сектор учун кенг йўл очиб берилгани ҳисобига охирги саккиз йилда хусусий боғчалар сони 31 мингга, мактаблар эса 645 тага етди
Эндиликда боғча қамрови 70-80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорларга енгиллик берилади. Аввало, бу туманлардаги боғча ва мактабларни бўш ерларида хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади.
Бунда тадбиркорлардан ер учун ижара ҳақи 30 йил давомида ундирилмайди, уларга давлат боғчасида ҳар бир болага кўзда тутилган харажатнинг ярми субсидия қилиб берилади.
Ушбу туманлардаги бошқа жойларда боғча ташкил қиламан, деган тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади, фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади, уларга ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади, тарбиячиларининг маоши уч йилгача тўлаб берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍27🤔1
Бу йил банклар тадбиркорлик лойиҳалари учун 6 миллиард доллар ресурс олиб келмоқда
Банклар келгуси йилда айнан кичик ва ўрта тадбиркорликни мақсадли қўллаб-қувватлаш учун қулай шартларда алоҳида 1 миллиард доллар ресурс жалб қилади.
Шунингдек, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси “чемпион тадбиркор”ларни кўпайтириш учун банк орқали лойиҳаларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит беради.
Ишлаб чиқариш, сервис, яшил иқтисодиёт лойиҳалари учун 500 миллион сўмгача тижорат кредитлари компания томонидан қайта молиялаштирилади. Натижада ҳар йили 100 мингдан зиёд тадбиркорлар оладиган кредит фоизи 6 фоизгача пасаяди.
Аввалги кредити бўйича компаниядан кафиллик олиб, тўловни вақтида қилган тадбиркорларга янги кредитлар учун кафиллик миқдори 1,5 карра оширилади.
Энди йирик тадбиркорлар ҳам компаниядан 10 миллиард сўмгача кафиллик олиши мумкин бўлади.

👍38🤔1
Скоринг тизими соддалашгани учун 100 мингга яқин тадбиркор банкдан янги кредит олиб, фаолиятини кенгайтирди
Ҳозирда кредит тарихи “ўртача”, лекин озгина кўмак берилса, тез ўсиш имконига эга яна 500 минг мижоз бор.
Эндиликда кредит беришда скоринг тизими солиқ ва коммунал тўлов интизоми, расмий айланмаси, экспорт операциялари каби маълумотларни ҳам инобатга олади.
Келгуси йилдан муқобил скоринг моделини ишга туширилиб, кредит бериш шартлари осонлаштирилади.

👍24🤔1
Очиқ мулоқотларни ўтказиш бошланганида асосий мурожаатлар солиқ ставкаларини тушириш билан боғлиқ бўларди
Соҳада катта ўзгаришлар қилинди. Буни аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаси ҳам тасдиқлаяпти: уларнинг 79 фоизи сўнгги беш йилда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича шароит анча яхшиланганини айтган.
Лекин тадбиркорлардан солиқ маъмурчилиги бўйича ўринли саволлар тушмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғи бўйича аванс тўлагани учун айланма маблағдан қийинчилик юзага келмоқда.
Шу боис, энди ушбу тартиб фақатгина йилига 50 миллиард сўмдан юқори айланма қиладиган корхоналар учун амал қилиши эълон қилинди.
Натижада 19 мингга яқин тадбиркор ихтиёрида қўшимча 2 триллион сўмлик айланма маблағ қолади.

👍53
Икки йил олдин айланмадан солиқ тўловчилар бухгалтериясини солиқчи юритадиган тизим қилинди
Бундай хизматлар кўлами кенгайтирилади. Келгуси йилдан ер, мол-мулк, ижтимоий ва даромад солиқлари ҳисоботларини шакллантириш бўйича тадбиркорлар мажбурияти бекор қилинади.
Ушбу ҳисоботларни солиқчиларнинг ўзи бепул тўлдириб беради. Тадбиркорлар эса 5 кунда ҳисоботга тузатиш киритиши мумкин бўлади.
Ҳисоботни кечиктиргани учун кичик ва йирик бизнес бир хил жарима тўлаяпти, энг ёмони – ҳар бир ҳисобот тури учун алоҳида-алоҳида жарима бор.
Солиқ қўмитасига 1 ноябрдан бошлаб тақдим этилмаган ёки кечиктирилган солиқ ҳисоботлари нечта бўлишидан қатъи назар, ягона жарима қўллайдиган тизим яратиш топширилди.
Бунда кичик бизнес учун жарималар миқдори 3 карра камайтирилади.

👍39
Президент қаерда қонун устувор бўлса, ўша ерда бизнес ривожланиши, инвестиция муҳити жозибадор бўлишини таъкидлади
Ўзбекистонда ишбилармонлар синфи шаклланиб улгурди. Улар шунчаки тадбиркор эмас, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудларни ривожига катта ҳисса қўшаётган фаол инвесторларга айланмоқда.
Шунингдек, анъанавий сармоялар билан бирга венчур, бонд, краудфандинг, стартап каби замонавий инвестиция воситалари ҳам жадал ривожланмоқда.
- деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда ишбилармонлар синфи шаклланиб улгурди. Улар шунчаки тадбиркор эмас, иқтисодиёт тармоқлари, ҳудудларни ривожига катта ҳисса қўшаётган фаол инвесторларга айланмоқда.
Шунингдек, анъанавий сармоялар билан бирга венчур, бонд, краудфандинг, стартап каби замонавий инвестиция воситалари ҳам жадал ривожланмоқда.
“Тўғри, бизда инвестициявий муносабатларни тартибга солиш, сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга шароитлар яратиш бўйича юзлаб ҳужжатлар бор. Буларни ҳаммасини тўғридан-тўғри амал қиладиган ягона қонунга бирлаштириб, Инвестиция кодексини қабул қилиш вақти келди.
Бу ҳужжат инвестиция соҳасидаги барча қоида, кафолат ва тартиб-таомилларни бир тизимга солиб, инвестицияларни рағбатлантиришга хизмат қилади.
Тадбиркорлар жамоатчилик кенгаши бизнес муҳитни яхшилаш бўйича қарорлар тайёрлашда фаоллик кўрсатиб келаяпти.
- деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56👎2😢2
Сўнгги йилларда аҳоли ва тадбиркорлардан 120 турдаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинди
Яна шунча лицензия рақамлашди. Биргина ўтган йили 16 турдаги лицензия ва рухсатнома бекор қилингани натижасида тадбиркорларнинг 350 миллиард сўмлик харажатлари тежалди. 2026 йилдан яна 10 турдаги лицензия ва рухсатномалар бекор қилиниши белгиланди.
Хусусан, аудиторлик ташкилотлари, туризм соҳасидаги ҳунармандлар, туристик ахборот марказлари, транспорт техник кўригини амалга оширадиган тадбиркорлар хабардор қилиш тартибига ўтказилади.
Ҳозирда лицензия, рухсатнома ва хабардор қилиш тартиби бузилганда, корхонага ҳам, унинг раҳбарига ҳам жарима қўлланмоқда.
Энди бундай ҳолатлар учун фақат корхона жарима тўлайди, мансабдор шахс жавобгарлигини эса бошқарув органи мустақил ҳал қилади.

👍3
Президент яна бир муҳим янгиликни эълон қилди
2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили асосида тадбиркорлик фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш мумкин бўлади.
Бунда, тадбиркорни рўйхатдан ўтказиш жараёнининг ўзида:
- электрон рақамли имзо берилади;
- банкда ҳисобрақам очилади;
- хоҳишига кўра ижара шартномаси расмийлаштирилади;
- касса аппарати солиқ органида рўйхатдан ўтказилади;
- шу йўналишга масъул давлат органларига хабарнома жўнатилади.
Натижада бу жараёнлар учун талаб этиладиган муддат ҳозирги 1 ҳафтадан 15 дақиқага қисқаради.

👍44😢3
Кўчат, минерал ўғит, пойабзал, чорва озуқаси каби санитария, ветеринария, карантин назоратида бўлган 32 тоифадаги маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати бекор қилинади
Мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхати 459 тага қисқартирилди. Рўйхат яна 288 тага камайтирилади.
Умуман, маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш ҳамда уни баҳолаш билан боғлиқ миллий инфратузилма тубдан ислоҳ қилиниб, халқаро стандартларга мослаштирилади.
Бунда, энг аввало, сертификация ўрнига мувофиқликни декларациялаш амалиёти кенг жорий этилади.
- деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мажбурий сертификатланадиган товарлар рўйхати 459 тага қисқартирилди. Рўйхат яна 288 тага камайтирилади.
Умуман, маҳсулотлар хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш ҳамда уни баҳолаш билан боғлиқ миллий инфратузилма тубдан ислоҳ қилиниб, халқаро стандартларга мослаштирилади.
Бунда, энг аввало, сертификация ўрнига мувофиқликни декларациялаш амалиёти кенг жорий этилади.
“Техник жиҳатдан тартибга солиш тизими бутунлай трансформация қилинади. Мамлакатимизга дунёдаги энг нуфузли халқаро тан олинган лабораториялар кириб келиши учун барча шароитларни яратиб берамиз.
Энди, маҳсулотлар сифати бўйича “бозор назорати” тизимига ўтамиз. Бундан кейин назорат объекти тадбиркор эмас, балки бевосита маҳсулотни ўзи бўлади”,
- деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57
Тошкент вилоятидаги «Терекли» олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди
Аукционда 4,1 млрд сўм билан сотувга қўйилган олтин кони 81,8 млрд сўмга сотилди. Савдо 12 соатга яқин давом этди.
19 август куни "E-auksion" платформасида Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани, Шаугаз қишлоғидан 9,6 км жанубий-шарқда жойлашган «Терекли» олтин кони аукцион савдолари орқали сотилди.
Савдо жараёнида 8 нафар талабгорлар рақобати туфайли нархлар кескин ошиб, актив 81 млрд 790 млн 178 минг сўмга сотилди.
Якунда лотни «Тойлоқ тоза ҳудуд» МЧЖ ютиб олди. Ғолиб белгиланган жойлардан олтин қазиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ қидирув ишларини олиб боради. Инвестордан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш талаб қилинади.
Маълумот учун, ушбу ҳудудда 2 тонна олтин захиралари мавжудлиги қай этилган.

👎6😢2
ДХХ кубоги республика босқичи 2-тур ўйинлари ўтказилди
Футбол бўйича ДХХ кубоги республика босқичининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур доирасида жамоалар таркибида кураш кескин тус олди ва мухлисларга қизиқарли дақиқалар ҳадя этди.
Юқоридаги жадвал орқали 2-тур натижалари билан танишишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Футбол бўйича ДХХ кубоги республика босқичининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тур доирасида жамоалар таркибида кураш кескин тус олди ва мухлисларга қизиқарли дақиқалар ҳадя этди.
Юқоридаги жадвал орқали 2-тур натижалари билан танишишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Адияманнинг минглаб йиллик тарихий хазиналари ҳақида эшитганмисиз?
Адияман шаҳри Жануби-Шарқий Онадўли минтақасида жойлашган бўлиб, Коммагения қироллигидан қолган чуқур тарих ва маданий меросга эга.
👉 https://effect.uz/6585
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Адияман шаҳри Жануби-Шарқий Онадўли минтақасида жойлашган бўлиб, Коммагения қироллигидан қолган чуқур тарих ва маданий меросга эга.
👉 https://effect.uz/6585
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Афғонистондаги Алишер Навоий ҳайкали бузиб ташланди
“Толибон” эса ҳозирча бу иш юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.
👉 https://effect.uz/6586
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Толибон” эса ҳозирча бу иш юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.
👉 https://effect.uz/6586
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍6😢2
Ўзбекистонда доллар курси бироз пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 58,48 сўмга тушди ва 12 466,44 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 113,19 сўмга тушиб, 14 517,17 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,54 сўмга пастлаб, 155,42 сўмни ташкил этди.

👍2👎1
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотидан:
➖ 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.
➖ Йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.
➖ Эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади.
➖ Келгуси уч йилда меҳмонхона ва туризм масканлари ташкил қилиш учун жами 5 минг гектар ер аукционга чиқарилади. Бунда меҳмонхона қурмоқчи бўлган тадбиркорлардан ерларни сотиб олиш учун тўлов ундирилмайди. Эвазига давлат шу сумма билан лойиҳага улушдор бўлиб киради.
➖ Меҳмонхона қуриш учун 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан вилоятлар маркази ва туризмга ихтисослашган 36 та туманда – 30 млрд сўмгача, бошқа ҳудудларда эса 10 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратилади.
➖ Эндиликда Тошкент шаҳри, вилоятлар маркази ва йирик туристик ҳудудлардан ташқари бирорта жойдаги меҳмонхона туристик йиғимни тўламайди.
➖ Амалдаги тартибга кўра, оилавий меҳмон уйлари туристларни қабул қилиши бўйича кунлик меъёр 10 нафардан ошмаслиги белгиланган. Энди бу чеклов 2 каррага кўпайтирилади.
➖ Чортоқнинг Қорабоғ маҳалласи, Фарғонанинг Чимёни, Бойсундаги Омонхона, Нурободдаги Нурбулоқ шаҳарчасида мастер-режа асосида “йил 12 ой” хизмат кўрсатадиган 300-500 гектарли йирик курорт зоналари ташкил этилади.

👍119