Триатлон бўйича энг яхшилар аниқланди
Самарқанд шаҳридаги «Silk Road Samarkand» туристик мажмуасида спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасидаги «25 Жаҳон чемпионати»нинг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида элите ва сеноир йўналишининг совриндорлари аниқланди.
👉 https://effect.uz/6582
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3👎1
Тошкентда қарздор ота 2,4 млрд сўм алиментни олдиндан тўлаб берди
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
👉 https://effect.uz/6583
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси хабар берди.
👉 https://effect.uz/6583
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2👎1
Тошкентда тунги автобус йўналишлари қачон ишга туширилиши маълум қилинди
Дастлабки босқичда ҳаракатланиш интервали 30 дақиқани ташкил этади.
👉 https://effect.uz/6584
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Дастлабки босқичда ҳаракатланиш интервали 30 дақиқани ташкил этади.
👉 https://effect.uz/6584
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди
– деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Таъкидланишича, бугунги тадбир шунчаки анжуман эмас, балки давлат ва бизнес ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган жонли ва самимий мулоқот майдони ҳисобланади.
– деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Бугун шуни фахр билан айта оламизки, юртимизда яратилаётган ҳар бир иш ўрни, қад кўтараётган ҳар бир корхона, халқимиз оғирини енгил қилаётган ҳар бир хизмат, экспорт бўлаётган ҳар бир маҳсулот – сизнинг жасорат билан қилаётган меҳнатингиз, ташаббус ва изланишингиз маҳсулидир”,
– деди давлатимиз раҳбари сўзининг аввалида.
Таъкидланишича, бугунги тадбир шунчаки анжуман эмас, балки давлат ва бизнес ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган жонли ва самимий мулоқот майдони ҳисобланади.
“Ҳар бир соҳа, ҳар бир ҳудуд, ҳар бир маҳалла – фақат тадбиркор ҳаракат қилганида, уларга қулоқ тутиб, ишонч билдирилганида ривожланади, обод бўлади. Шу боис, бугун сизларни эшитамиз. Сизнинг овозингиз орқали ҳал қилинадиган масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, уларга аниқ ечимлар ҳақида келишиб оламиз”,
– деди президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74👎2🔥1🤔1
Ўтган даврда минглаб микро ва кичик корхоналар қисқа муддат ичида яратилган шароитлардан самарали фойдаланиб, катта-катта компаниялар билан рақобат қила бошлади
Масалан, 1 минг 600 та микро корхона бир йил ичида айланмасини 10 миллиард сўмдан ошириб, бирданига ўрта корхонага, 143 таси эса 100 миллиард сўмдан ошириб, йирик корхонага айланди. Яна 122 та кичик корхона йирик бизнес сафига қўшилди.
Ўтган йили айланмаси 1 триллион сўмдан ошган 203 та корхона бор эди. Бу йилнинг ўтган олти ойида уларга қўшимча яна 47 та корхона 400-500 миллиард сўмлик маррани забт этди.
Бизнесни соядан чиқариш бўйича янги механизмлар кўпайтирилгани ҳисобига 139 мингта корхонада иш ўринлари 811 мингтага кўпайди, 273 мингта корхона иш ҳақи фондини 22 фоизга ёки 4,6 триллион сўмга оширди.
Ўтган йили хусусий секторда ўртача ойлик 4 миллион сўмни ташкил қилган бўлса, бугунги кунда 5 миллион сўмга яқинлашди.

👍16👎3😢2🤔1
Латвия давлатига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан фуқароларимизни хорижий давлатларга ишлаш учун юбориш бўйича қатор амалий чоралар кўрилмоқда.
Натижада ватандошларимиз бориб ишлайдиган мамлакатлар сони тобора ортиб, хорижда бўлиб турган вақтларида уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Лекин, ишонувчан, содда фуқаролар гўёки чет давлатларга ишлаш учун юбормоқчи бўлган фирибгарлар тузоғига тушиб қолаётганликлари ҳам бор ҳақиқат.
1️⃣
Ҳозирда мазкур икки қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи, 1991 й.т. шахс хорижда ишламоқчи бўлган фуқароларга маслаҳат ва виза олиш бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашиш билан шуғулланувчи МЧЖ ташкил қилиб, ижтимоий тармоқлар орқали Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида истиқомат қилувчи 4 нафар фуқаронинг ишончига киради. Уларга Латвия давлатига ишлаш учун боришларида керак бўладиган визани олиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
2️⃣ Бундай қонунбузилиш ҳолати Тошкент вилоятида ҳам қайд этилиб, унда Ангрен шаҳрида яшовчи, 1997 й.т. шахс Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 1991 ва 1992 йилларда туғилган 3 нафар фуқарога элчихонада ишловчи танишлари орқали Латвия давлатига бориб ишлаш имконини берувчи ишчи виза расмийлаштириб бериш эвазига 8250 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур икки қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Илк очиқ мулоқотдан буён шу кунгача тадбиркорларнинг 1 мингга яқин ташаббуси қонунчиликда ўз аксини топди
Бунинг натижаларини нафақат тадбиркорлар, балки бутун аҳоли ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда. Давлат раҳбари бу галги учрашув улкан бунёдкорлик ишлари бошланган Янги Тошкентда ўтаётганида рамзий маъно борлигини таъкидлади.
- деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бунинг натижаларини нафақат тадбиркорлар, балки бутун аҳоли ўзининг кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда. Давлат раҳбари бу галги учрашув улкан бунёдкорлик ишлари бошланган Янги Тошкентда ўтаётганида рамзий маъно борлигини таъкидлади.
“Ушбу мегалойиҳа ислоҳотларимиз ҳаётда қандай акс этаётганининг яққол исботи, янгиланиш ва тараққиёт йўлидаги дадил қадамларимизнинг ёрқин тимсоли бўлади.
Сиз тадбиркорлар учун Янги Тошкент – янги имкониятлар, янги ғоялар ва янги бозорлар майдонига, инновациялар ва инвестициялар марказига айланади.
Бу ердаги тўлиқ “яшил” технологияларга асосланган энг замонавий инфратузилма сизларнинг янги-янги ғоя ва ташаббусларингиз учун хизмат қилади.
Шуни билингки, Янги Тошкент дарвозалари бизнес қиламан, деган барча тадбиркорлар учун ҳамиша очиқ бўлади”,
- деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🤔1
Ўзбекистонда 40 дан зиёд электрон тўлов ташкилотлари мавжуд
Энди 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобиль тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал QR-код берилади.
Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.
Масалан, ҳозир айланмаси 100 миллион сўмгача бўлган якка тадбиркор йиллик 12 миллион сўмгача қатъий солиқ ўрнига кўпи билан 1 миллион сўм тўлайди. Ёки айланмаси 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркор айланмадан илгари 30-40 миллион сўм солиқ тўлаган бўлса, энди унинг солиқ юки 3-4 карра камаяди.

“Умуман, яратилаётган шароитлар орқали якка тадбиркорлар ҳисобида йилига 1 триллион сўм, тасаввур қилаяпсизларми, 1 триллион сўм қолаяпти. Бу – кичик бизнес учун қўшимча ресурс, якка тадбиркорлар ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқиши учун яна бир имконият”,
- деди Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥8🤔1
Ўтган ҳафта 200 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари вакиллари билан учрашилиб, соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича 7 триллион сўмлик ташаббуслар эълон қилинди
Тез кунларда тўқимачиликда “ишончли экспортчи” дастури бошланиб, экспорт олди молиялаш тизими йўлга қўйилади ва бунинг учун 200 миллион доллар йўналтирилади.
Бу электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, фармацевтика каби экспорт салоҳияти юқори, лекин имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган соҳалар учун ҳам жорий этилади.
Ушбу соҳалардаги тадбиркорларни айланма маблағи учун 500 миллион доллар берилади.
Ҳар бир тармоқнинг сифати кафолатланган, рақобатдош 10 тадан маҳсулотига “Ўзбекистон рамзи” сифат белгисини бериб, уларни дунёга танитиш учун катта тарғибот кампанияси бошланади.

👍38😢1
Айрим минтақалардаги нотинчликлар оқибатида ташқи бозорлардаги тебранишлар, логистикадаги узилишлар экспорт тушумларининг кечикишига олиб келмоқда
Бундай шароитда ўзи шундоқ ҳам пули тушмаётган тадбиркорлар муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима тўлаяпти.
Бу масалани жуда кўп тўқимачилик корхоналари ва мева-сабзавот экспортчилари кўтариб, енгиллик сўради.
Давлатимиз раҳбари муаммонинг ечимини айтди – эндиликда давлат улуши бўлмаган корхоналарга экспортда муддати ўтган қарздорлик учун жарима ҳисоблаш ва ундиришга бир йиллик мораторий эълон қилинади.

👍3👎1😢1
Ҳудудларда саноат инфратузилмасини яхшилашга бу йил 1,7 триллион сўм ажратилди
Келгуси йилда бу харажатлар 25 фоизга оширилиб, 2,1 триллион сўмга етказилади.
Бундан ташқари, пойтахтда тадбиркорлар сони кундан-кунга ошиб бораётганини инобатга олиб, электр тармоқларини яхшилаш учун яна 2 триллион сўм берилади.
Иқтисодиёт барқарор ўсгани сари янги инфратузилмага талаб ортиб бораверади.
Корхонасига ташқи инфратузилмани ўз ҳисобидан қилаётган тадбиркорлар кўпаймоқда. Энди уларнинг бу харажати фойда солиғи базасидан чегириб ташланади.

👍26🔥1🤔1
Давлат раҳбари тадбиркорликнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам мутлақо янги ташаббусларни илгари сурди
Уларнинг барчаси бугунданоқ кучга киради.
Жумладан, қисқа муддатда ва тез даромад берадиган иш ўринлари яратишда энг самарадор йўналишлардан бири бўлган хизматлар соҳаси жадал ривожлантирилади.
Йил бошидан юртимизга 7 миллионга яқин хорижий сайёҳ ташриф буюрди, 15 миллион аҳоли мамлакат бўйлаб ички саёҳатга чиқди. Келаси 3-4 йилда хорижий туристларнинг йиллик оқими камида 15 миллионга етади.
Шу боис туризмни ривожлантириш бўйича янги дастур бошланади.

👍37😢1
Амалдаги тартибга кўра, оилавий меҳмон уйлари туристларни қабул қилиши бўйича кунлик меъёр 10 нафардан ошмаслиги белгиланган
Энди бу чеклов 2 каррага кўпайтирилади. Президент маҳаллий меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари ўртасида танлов ўтказишни таклиф қилди.
Танловнинг мукофот жамғармаси 1 миллион доллар бўлади, сайёҳлар эътиборини қозонган, нуфузли халқаро платформаларда энг кўп ижобий эътироф олган меҳмонхоналар ҳар йили тақдирланади.
Қайси ҳудудда инфратузилма яхши бўлса, ўша жой тадбиркорларни ўзига тортади, сервис гуркираб ривожланади.
Шу боис, инфратузилма олиб бориш орқали йирик туристик масканлари кўпайтирилади. Чортоқнинг Қорабоғ маҳалласи, Фарғонанинг Чимёни, Бойсундаги Омонхона, Нурободдаги Нурбулоқ шаҳарчасида мастер-режа асосида “йил 12 ой” хизмат кўрсатадиган 300-500 гектарли йирик курорт зоналари ташкил этилади.
Бу лойиҳалар инфратузилмаси учун 150 миллион доллар берилади.

👍35
Ўн олтита туманни жадал ривожлантиришга бу йил жами 1,1 триллион сўм ажратилди
Бундай ёндашувларни Жаҳон банки ҳам эътироф этиб, 250 миллион доллар бермоқда. Келгуси йилда яна 500 миллион доллар ҳисобига 30 та туманда шундай ишлар амалга оширилади. Бу саноат, сервис, қурилиш соҳаларидаги тадбиркорларга катта имконият, юз минглаб иш ўринлари яратиш учун шароит бўлади.
Бизнес вакилларида қўшимча жой олишга эҳтиёж бор. Лекин ижара нархи, шарти тез ўзгараётгани уларнинг келгуси режаларига таъсир қилмоқда.
Эндиликда давлат объектлари ва ер участкалари йиллик ижара нархини индексация қилиш инфляция даражасидан оширилмайди.
Келгуси йилдан давлат активлари беш йилга ижарага берилади. Агар ижарачи ўзи хоҳласа ёки мажбуриятини бажармасагина шартнома бекор бўлади.

👍26
Президент оилавий меҳмон уйлари фаолиятига оид чекловларни бекор қилди
Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан учрашувда оилавий меҳмон уйлари фаолиятига оид бир қатор чекловлар бартараф этилганини маълум қилди.
Амалдаги қоидага кўра, оилавий меҳмон уйлари туристларни қабул қилишда кунлик меъёр 10 нафардан ошмаслиги белгиланган эди. Энди бу чеклов икки баробарга оширилади. Шу билан бирга, ташриф буюрувчилар сони 10 тадан ортиб кетганда ҳам оилавий меҳмон уйлари турар жой мақомини сақлаб қолиши мумкин.
Президент маҳаллий меҳмонхоналар ва оилавий меҳмон уйлари ўртасида танлов ўтказишни таклиф қилди. Танловнинг мукофот жамғармаси 1 миллион доллар этиб белгиланган. Сайёҳлар эътиборини қозонган, нуфузли халқаро платформаларда энг кўп ижобий эътироф олган меҳмонхоналар ҳар йили тақдирланади.
Маълумот учун, мазкур масала аввалроқ тадбиркорлар томонидан Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан ташкил этилган очиқ мулоқотларда илгари сурилган эди.

👍27
Таълимда хусусий сектор учун кенг йўл очиб берилгани ҳисобига охирги саккиз йилда хусусий боғчалар сони 31 мингга, мактаблар эса 645 тага етди
Эндиликда боғча қамрови 70-80 фоиздан паст бўлган 80 та туманда тадбиркорларга енгиллик берилади. Аввало, бу туманлардаги боғча ва мактабларни бўш ерларида хусусий шериклик асосида боғча қуришга рухсат берилади.
Бунда тадбиркорлардан ер учун ижара ҳақи 30 йил давомида ундирилмайди, уларга давлат боғчасида ҳар бир болага кўзда тутилган харажатнинг ярми субсидия қилиб берилади.
Ушбу туманлардаги бошқа жойларда боғча ташкил қиламан, деган тадбиркорларга 7 йил муддатга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли имтиёзли кредит ажратилади, фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер текинга берилади, уларга ижтимоий солиқ 1 фоиз бўлади, тарбиячиларининг маоши уч йилгача тўлаб берилади.

👍27🤔1
Бу йил банклар тадбиркорлик лойиҳалари учун 6 миллиард доллар ресурс олиб келмоқда
Банклар келгуси йилда айнан кичик ва ўрта тадбиркорликни мақсадли қўллаб-қувватлаш учун қулай шартларда алоҳида 1 миллиард доллар ресурс жалб қилади.
Шунингдек, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси “чемпион тадбиркор”ларни кўпайтириш учун банк орқали лойиҳаларга 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит беради.
Ишлаб чиқариш, сервис, яшил иқтисодиёт лойиҳалари учун 500 миллион сўмгача тижорат кредитлари компания томонидан қайта молиялаштирилади. Натижада ҳар йили 100 мингдан зиёд тадбиркорлар оладиган кредит фоизи 6 фоизгача пасаяди.
Аввалги кредити бўйича компаниядан кафиллик олиб, тўловни вақтида қилган тадбиркорларга янги кредитлар учун кафиллик миқдори 1,5 карра оширилади.
Энди йирик тадбиркорлар ҳам компаниядан 10 миллиард сўмгача кафиллик олиши мумкин бўлади.

👍38🤔1
Скоринг тизими соддалашгани учун 100 мингга яқин тадбиркор банкдан янги кредит олиб, фаолиятини кенгайтирди
Ҳозирда кредит тарихи “ўртача”, лекин озгина кўмак берилса, тез ўсиш имконига эга яна 500 минг мижоз бор.
Эндиликда кредит беришда скоринг тизими солиқ ва коммунал тўлов интизоми, расмий айланмаси, экспорт операциялари каби маълумотларни ҳам инобатга олади.
Келгуси йилдан муқобил скоринг моделини ишга туширилиб, кредит бериш шартлари осонлаштирилади.

👍24🤔1
Очиқ мулоқотларни ўтказиш бошланганида асосий мурожаатлар солиқ ставкаларини тушириш билан боғлиқ бўларди
Соҳада катта ўзгаришлар қилинди. Буни аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаси ҳам тасдиқлаяпти: уларнинг 79 фоизи сўнгги беш йилда бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича шароит анча яхшиланганини айтган.
Лекин тадбиркорлардан солиқ маъмурчилиги бўйича ўринли саволлар тушмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан ошган корхоналар фойда солиғи бўйича аванс тўлагани учун айланма маблағдан қийинчилик юзага келмоқда.
Шу боис, энди ушбу тартиб фақатгина йилига 50 миллиард сўмдан юқори айланма қиладиган корхоналар учун амал қилиши эълон қилинди.
Натижада 19 мингга яқин тадбиркор ихтиёрида қўшимча 2 триллион сўмлик айланма маблағ қолади.

👍53