Навоийда Тадбиркорлар куни муносабати билан фаол тадбиркорлар тақдирланди
Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этди. Ҳоким тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, салмоқли натижаларга эришилаётганини алоҳида таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибаси, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни кенгайтириш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини таъминлашдаги фаоллиги учун бир гуруҳ тадбиркорлар алоҳида тақдирланди.
Ҳокимнинг таъкидлашича, уларнинг илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари бизнес соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
Мубашшир Аҳмад диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этувчи материалларни ОАВ орқали тарқатишда айбланмоқда
Ички ишлар вазирлиги халқаро қидирувга эълон қилган 1974 йилда туғилган фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган ва 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган эди.
Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А.Т.га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси Б. Рахимов раислигида ўтаётган судда айбланувчи А.Т. (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган) қатор моддалар бўйича айбланмоқда.
Тергов органи айблов хулосасига кўра, А.Т. Жиноят кодексининг:
156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми,
244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди,
244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) бўйича айбланмоқда.
Айни пайтда А.Т.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

👍1
Туркий давлатларнинг 7-ёзги туркология ўқишлари бўлиб ўтди
Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳридаги Қорабоғ университетида Туркий давлатларнинг ВИИ ёзги туркология мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/6578
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳридаги Қорабоғ университетида Туркий давлатларнинг ВИИ ёзги туркология мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/6578
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3
Ғазалкентда савдо дўкони ёниб кетди
Ҳодиса оқибатида дўкониннинг том ва ички қисми, тахминан 70 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.
👉 https://effect.uz/6579
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳодиса оқибатида дўкониннинг том ва ички қисми, тахминан 70 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.
👉 https://effect.uz/6579
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Суд қарорларини ижро этиш босқичида даъвони таъминлаш институти жорий этилади
Қонун (ЎРҚ–1082-сон, 19.08.2025 й.) билан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қарздор ижро иши бўйича кафолат маблағларини киритиш хукукига эга.
Маблағларини киритиш қарздор томонидан унга нисбатан мулкий тусдаги суд ҳужжати бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мажбурий ижро органининг депозит ҳисобварағига тўлиқ ёки қисман пул ўтказиш йўли билан таъминлашдан иборатдир.
Кафолат маблағларини киритиш ижро иши юритишни тўхтатиб туриш, қарздорга ва унинг мол-мулкига нисбатан белгиланган чекловларни бекор қилиш учун асос бўлади.
Кафолат маблағларини киритиш қуйидаги ҳолларда қўлланади:
🔸 ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати устидан берилган шикоят ёки келтирилган протест суд томонидан қабул қилинганда;
🔸 давлат ижрочисининг ҳаракати (қарори) устидан шикоят берилганда.
Кафолат маблағлари қуйидаги ҳолларда 3 кунлик муддатда қайтарилади:
▪️ ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжати бекор бўлганда;
▪️ ижро ҳужжати амалда ижро этилганда.

👍2
Каппадокия Michelin қўлланмасига киритилди
Каппадокия ўзининг улкан қоя тошлари, тенги йўқ ҳаво шарлари, ғор меҳмонхоналари ва бир вақтлар илк насронийлар яшаган ер ости шаҳарлари билан ўзига хос нодир манзиллардандир.
👉 https://effect.uz/6580
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Каппадокия ўзининг улкан қоя тошлари, тенги йўқ ҳаво шарлари, ғор меҳмонхоналари ва бир вақтлар илк насронийлар яшаган ер ости шаҳарлари билан ўзига хос нодир манзиллардандир.
👉 https://effect.uz/6580
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
“Open budget”нинг тарғибот босқичига старт берилди
Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь – Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
👉 https://effect.uz/6581
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь – Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.
👉 https://effect.uz/6581
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Хоразмдаги Eco Shopping Center қачон очилади?
Урганч шаҳридаги Eco Shopping Center биносининг қурилиш ишлари битган бўлсада, объект ҳозиргача фойдаланишга топширилмаяпти. Бундан эса мажмуадан тадбиркорлик мақсадида дўкон сотиб олган харидорлар норози эди.
Eco Shopping Center раҳбарияти бу муаммолар уларнинг ўзи билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаб, иш мажмуага лифт ўрнатган корхонага бориб тақалишини маълум қилди.
Икки тадбиркор ўртасидаги келишмовчилик вилоят миқёсида кўриб чиқилиб, иш ижобий тарафга ваниҳоят силжиди. Дўкон сотиб олган харидорлар энди бемалол, хавотирларсиз тез орада иш бошлаши мумкин бўлади.
Effect.uz директори Акмал Эшонхонов ҳолатга гувоҳ бўлиб, 21 июль куни Урганч шаҳрида бўлиб қайтди ва харидорларни муаммолар барҳам топгани билан табриклади.

👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган 80 кг га яқин наркотик моддаларни мусодара қилди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7
Жуда чуқур ўйланавериш кўнгилни ғаш қилиб, ҳаракатларингизни чеклаб қўяди.
Ишларни Эгасига топшириб, йўлингизда давом этаверинг...

👍28🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия, Тожикистон ва Афғонистондан олиб келинган қарийб 80 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб келинган жами 79 кг 744 гр гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1️⃣ Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Узун туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2005 ва 2006 йилларда туғилган 2 нафар маҳаллий фуқаро 20 кг 374 гр “опий” ва 41 кг 668 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган вақтларида ушланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, уларнинг жиноий шериги бўлган, Узун туманида яшовчи, 2004 й.т. шахс ҳамда ажал оғусининг бюртмачиси ҳисобланган, Денов туманида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. фуқаро ҳам процессуал тартибда ушланди.
2️⃣ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса, Қозоғистон Республикасидан халқаро ўтказиш пункти орқали мамлакатимизга кириб келган Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. шахсга тегишли юклар ўрнатилган тартибда текширилди.
Натижада мармар қуйма тош ичига яширилган 7 кг 902 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув давомида, наркокуръер моддий манфаатдорлик эвазига ушбу гиёҳвандлик воситасини Россия Федерациясининг Москва шаҳрида номаълум шахс томонидан телеграм бот орқали кўрсатилган манзилдан олиб, Ўзбекистондаги буюртмачига етказиб бериши кераклиги аниқланди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Бекобод туманида истиқомат қилувчи, 1985 й.т. фуқаро Ўрта Чирчиқ туманида ажал оғусини қабул қилиб олган вақтида ушланди.
3️⃣ Давлат хафсизлик хизматининг Фарғона ва Сурхондарё вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида афғонистонлик наркосавдогарлардан гиёҳвандлик воситаларини олиб, Фарғона вилоятида сотиш билан шуғулланган шахслар фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1964 й.т. аёл ва унинг 1993 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган ўғли қўлга олиниб, улардан Афғонистондан контрабанда йўли билан келтирилган 5 кг 878 гр “опий” ва 3 кг 922 гр “гашиш” моддалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида хориждан олиб келинган жами 79 кг 744 гр гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иссиқлик учун янги тарифлар тасдиқланди
2025 йил 10 сентябрдан бошлаб Тошкент вилоятида аҳоли, бюджет ташкилотлари ва йирик истеъмолчилар учун иссиқ сув ҳамда иссиқлик таъминоти нархлари оширилади. Халқ депутатлари вилоят кенгаши томонидан қабул қилинган қарорга кўра, аҳоли учун тарифлар ўртача 10 фоизга, бюджет ташкилотлари ва улгуржи истеъмолчилар учун эса 8 фоиздан 95,3 фоизгача кўтарилади.
Янги тарифларга мувофиқ, аҳоли учун иссиқлик энергиясининг 1 Гкал нархи амалдагидан (93 464 сўм) 102 810 сўмгача ўсади. Иссиқ сувнинг 1 куб метри 5 144 сўмдан 5 654 сўмгача қимматлайди. Бир киши учун ойлик ҳисоб-китобдаги тўлов эса 20 076 сўмдан 20 084 сўмга кўтарилади.
Маълумот учун, вилоятда иссиқ сув нархлари охирги марта жорий йил январь ойида оширилган эди.

👎3😢1