EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин чиқди 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилган маълумотга…
ФВВ Ислом цивилизацияси марказида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берди

Бугун, 19 август куни соат 11:11 да Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган “Ислом цивилизацияси маркази” биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқазиш ишлари олиб борилиши жараёнида технология қоидаси бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин соат 11:32 да ўраб олинган ва 11:34 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса натижасида 19 кв.м майдонда том қисмидаги изоляция маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқаролар жабр кўрмаган ва бинога, шунингдек унинг ички қисмига зарар етмаган. Бинода ноёб экспонатлар сақланмагани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом цивилизацияси марказида ёнғин. EFFECT.UZ воқеа жойида!

19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилган маълумотга кўра, қурилиш маҳсулотлари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига навбатчиликда турган ҳамда қўшимча чақирилган ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб борган.

Ислом цивилизацияси маркази биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқазиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Аланга соат 11:32 да ўраб олиниб, соат 11:34 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида 19 квадрат метр бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб, зарарланган.

Билдирилишича, ёнғин туфайли фуқаролар жабр кўрмаган ва бинонинг ички қисми шикастланмаган. Бинода нодир экспонатлар сақланмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Мансабдорлар айби билан етказилган зарар энди уларнинг ўзидан ундирилади

Парламентнинг қуйи палатаси муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ҳамда суд қарори билан тасдиқланган моддий ёки маънавий зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланади.

Кейинчалик ушбу маблағлар айбдор давлат органи мансабдор шахсидан регресс тартибида тўлиқ ундириб олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дипломингиз йўқолганми?

@effectuz
👍10👎4🔥2
Банкларининг ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3669-сон, 18.08.2025 й.).

Низомга кўра, банклар ва уларнинг филиалларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади.

Хизмат банкнинг ахборот активларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, тўлов маълумотларининг ноқонуний ўзгариши, банк ёки унинг мижозига зарар етказиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича масъул ҳисобланади.

Банк ахборот хавфсизлигига оид ички сиёсатни ишлаб чиқиши ва қабул қилиши лозим.

Бундан ташқари, банклар маълумотлар базаси созланишларида хатоликларни олдини олиши ва тажовузкорнинг қуйидаги ҳаракатларини чеклашлари керак, жумладан:

▪️ маълумотлар базасига кириш;
▪️ администратор ва фойдаланувчилар паролларини билиб олиш;
▪️ маълумотлар базасининг тизим файлларига кириш;
▪️ зарарли дастурлар ўрнатиш;
▪️ маълумотлар базаси ва серверга масофадан ҳужум қилиш.

Тармоқлараро экран қурилмалари ва прокси-серверларнинг электрон баённомалари Хизмат томонидан таҳлил қилиб борилади ва ташқи ҳужумлар аниқланганда зудлик билан Марказий банкка хабар берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 27,73 сўмга тушди ва 12 524,92 сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 32,39 сўмга ошиб, 14 630,36 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,25 сўмга кўтарилиб, 155,96 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Афросиёб” поездида Wi-Fi ишга туширилди

Бу ҳақда рақамли технологияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов маълум қилди.

Ўзи поезддаги интернет тезлигини синаб кўрганини айтган Шерматов ҳамкорлик учун Транспорт вазирлигига миннатдорлик билдирди.


“Транспорт вазирлигига поездлар ичига қўшимча ускуна қўйишга тегишли рухсатларни олишга ёрдам беришгани учун миннатдорлик билдирамиз ва келгусида харид қилинадиган янги поездлар бошидан ичидаги тегишли телекоммуникация ускуналари билан олинади деб умид қиламиз”, деб ёзади вазир Telegram каналида.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Навоийда Тадбиркорлар куни муносабати билан фаол тадбиркорлар тақдирланди

Бугун Навоий вилояти ҳокимлигида 20 август – Тадбиркорлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этди. Ҳоким тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, салмоқли натижаларга эришилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибаси, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни кенгайтириш ва аҳоли бандлиги ҳамда фаровонлигини таъминлашдаги фаоллиги учун бир гуруҳ тадбиркорлар алоҳида тақдирланди.

Ҳокимнинг таъкидлашича, уларнинг илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари бизнес соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Мубашшир Аҳмад диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этувчи материалларни ОАВ орқали тарқатишда айбланмоқда

Ички ишлар вазирлиги халқаро қидирувга эълон қилган 1974 йилда туғилган фуқаро Турсунов Алишер Ахмадович 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинган ва 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган эди.

Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг маълум қилишича, бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А.Т.га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси Б. Рахимов раислигида ўтаётган судда айбланувчи А.Т. (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган) қатор моддалар бўйича айбланмоқда.

Тергов органи айблов хулосасига кўра, А.Т. Жиноят кодексининг:

156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми,

244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди,

244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) бўйича айбланмоқда.

Айни пайтда А.Т.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Туркий давлатларнинг 7-ёзги туркология ўқишлари бўлиб ўтди

Озарбайжоннинг Хонкенди шаҳридаги Қорабоғ университетида Туркий давлатларнинг ВИИ ёзги туркология мактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.


👉 https://effect.uz/6578

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3
Ғазалкентда савдо дўкони ёниб кетди

Ҳодиса оқибатида дўкониннинг том ва ички қисми, тахминан 70 квадрат метр майдони ёниб зарарланган.

👉 https://effect.uz/6579

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2