EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентда 9 қаватли уйда зилзилабардошлик синови ўтказилди

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани "Амир Темур" маҳалласида барпо этилаётган 9 қаватли турар-жой биносида махсус “вибродинамик” ускуна ёрдамида зилзилабардошлик синови амалга оширилди.

Синов жараёнида бино конструкцияларига 8 балллик зилзилага тенглаштирилган тебранишлар берилди ва иншоотнинг барқарорлиги баҳоланди.

Жараённинг тўлиқ тафсилотлари ва хулосалари кейинги хабарларда тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
Қурилиш секторида солиқ қарзи 1 трлн сўмдан ошди

2025 йил 1 август ҳолатига кўра, солиқ мажбуриятларини 100 млн сўмдан юқори бажармадиган қурилиш корхоналари сони 1 163 тага етди ва уларнинг умумий қарзи 1 трлн сўмдан зиёд.

Шундан 385,3 млрд сўм, яъни қарзнинг 38 фоизи энг йирик 10 та компания ҳисобига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида энг кўп қарз Тошкент шаҳрида қайд этилган — 393,1 млрд сўм, ундан кейин Андижон вилояти (123 млрд сўм) ва Тошкент вилояти (69,9 млрд сўм) туради.

Энг йирик қарздорлар қаторида:

“Reliable Stroy Invest” МЧЖ — 81,5 млрд сўм,

“Mohir-Quruvchi” МЧЖ — 65,3 млрд сўм,

“Aziya Invest Favorit” МЧЖ — 63 млрд сўм,

Навоий вилоятидан “ПУ АО УК НАТЭК” — 56,5 млрд сўм.

Тошкентдан яна бир қатор йирик компаниялар: “Tamirlash Qurish Servis” МЧЖ (50,8 млрд сўм), “Fayz Design” МЧЖ (18,5 млрд сўм), “DSK Binokor” МЧЖ (12,8 млрд сўм) ва “Neftgazmontaj” МЧЖ (11,2 млрд сўм). Умумий ҳисобда топ-10 компания қарзнинг 38 фоизини ташкил этади.

Мутахассислар таъкидлашича, йирик қарздор компаниялар солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариши давлат бюджети барқарорлиги ва иқтисодиёт шаффофлиги учун муҳим аҳамиятга эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёшлари Гиннес рекордини янгилади

«Янги Ўзбекистон» боғида тарихий воқеа содир бўлди: 1946 нафар иқтидорли ёш муҳандис бир вақтда 1946 та мини-роботни тўлиқ йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди.

Бу муваффақият Ўзбекистон номини яна бир бор «Гиннес рекордлар китоби» саҳифаларига киритди.

Ёшлар бирлашганда, улкан натижаларга эришиш мумкинлигини яна бир бор исботлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1🔥1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Расмийлаштиришнинг имкони йўқ – Қурилиш вазирлиги Star House иши бўйича маълумот берди Қурилган уйларга ҳужжат расмийлаштиришни кечиктираётган Star House қурилиш компанияси бўйича Қурилиш вазирлигининг маълумоти эълон қилинди. Унга кўра, Deko Kron МЧЖ…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Star House’дан норози фуқароларнинг прокуратурага ёзган аризаси «йўқолиб» қолди. Ҳуқуқи бузилган фуқаролар Бош прокуратурадан ёрдам кутишмоқда

Сергели туманида Star House бренди остида кўп қаватли қурилган уйлардан харид қилган бир қанча фуқаролар қурилиш компанияси масъулларининг ҳаракатларидан норози бўлиб, Бош прокуратурага жамоавий мурожаат йўллашди.

Хусусан, Star House компанияси Сергели машина бозори ҳудудида қурган кўп қаватли уйларнинг камчиликлари бисёр – лифт, газ, свет, чиқиндини олиб кетиш масаласидаги саволлар жавобсиз қолган, компания директори томонидан берилган ваъдалар бажарилмаган. Дастлаб STAR HOUSE N1, Univer Business House ҳозирда STAR-HOUSE-ORGANIZATION МЧЖ номи билан фаолият олиб бораётган компания томонидан қурилган уйнинг айни кунда бирор ҳуқуқий ҳужжати мавжуд эмас.

Суд қарори билан Тошкент вилояти қурилиш бошқармасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2019 йил 11 ноябрдаги 21-29/А-сонли берган хулосаси ҳақиқий эмас деб топилган.

Мазкур объектни Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясига қайта расмийлаштиришнинг имкони йўқ.

Қайд этилишича, қурилиш назоратчилари томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш ва қайта расмийлаштириш юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига бир неча марта огоҳлантириш ва мажбурий равишда ёзма кўрсатма талаблари берилган, бироқ МЧЖ масъуллари талабларни бажармаган, раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилган.

Фуқаролар уйга эгалик ҳуқуқи олишининг эҳтимоли жуда паст. Кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш учун, қурилиш рўйхатга олиниши керак, бироқ Star House қурган «дом» ҳатто рўйхатда ҳам йўқ.

Шу сабабдан ҳужжатлари бекор бўлган уйни сотиб олган фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Бош прокуратурага мурожаат қилишди. Фуқароларнинг мурожаати айни пайтда кўриб чиқиш жараёнида. Бироқ 4 июль куни топширилган аризага ҳозиргача жавоб берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢2👎1
Қозоғистон Президенти Танзила Норбоевани «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турибди. Сафар доирасида у Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Мажлис раиси Ерлан Кошанов ҳамда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик, парламентлараро ҳамкорлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Танзила Норбоеванинг Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини ривожлантириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юксак баҳолаб, уни 2-даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16😢2
Сентябрдан меҳнат инспекторлари олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади

2025 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда меҳнат соҳасидаги назорат тизимида янги тартиб жорий этилади. Президентнинг 4 августда қабул қилинган фармонига кўра, эндиликда давлат меҳнат инспекторлари текширув ўтказишдан олдин иш берувчиларни ёки ваколатли органларни огоҳлантириш мажбуриятидан озод қилинади.

Шунингдек, хавф-хатар таҳлили асосидаги текширувлар учун тадбиркорларга берилган 10 кунлик олдинги огоҳлантириш амалиёти ҳам бекор қилинади.

2026 йил 1 январдан маъмурий жарималарни Ягона миллий меҳнат тизими орқали электрон тарзда, иш берувчи иштирокисиз юбориш имконияти пайдо бўлади.

Фармонга мувофиқ, норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга 30 БҲМ (12,36 млн сўм) миқдорида жарима қўлланиши белгиланган. Қонунбузарлик қайта содир этилса, жарима 100 БҲМ (41,2 млн сўм)га етказилади. Мазкур тартибни амалиётга жорий этиш учун Бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси Вазирлар маҳкамасига қонун лойиҳасини тақдим этиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ўқитувчиларга ҳуқуқ бериш – жамиятни қутқариш йўли

Жамиятшунос, 45 йиллик педагог Маҳмуд Йўлдошев ўқитувчиларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқлари ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, дунёда ўқитувчилар ҳурмат-иззатда бўлиб, бошқалардан аввал пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга. Аммо бизда ҳали-ҳануз коммунизм таъсири қолмоқда:

“Ўқитувчиларни қутқаринглар, жамиятни қутқарган бўласизлар. Бутун дунёда ўқитувчилар ҳурмат-иззатда, улар бошқалардан аввал пенсияга чиқади. Бизда эса ҳали-ҳануз коммунизм таъсири давом этяпти, топшириқ тепадан келса, лаббай деб бажариш ҳиссини йўқотолмадик. Директорлар бугун ўз лавозимидан кетиб қолишидан қўрқади, ўқитувчини айбдорга чиқаради. Муаллимларга ҳуқуқ бериш керак, улар фанини ўз дастури асосида ўқитишдан бошқа мажбуриятга эга эмас, уларга ҳуқуқ берилиши керак”,

– деди у.

Йўлдошевнинг фикрича, ўқитувчиларга ҳақиқий ҳуқуқ берилиши жамият тараққиёти учун асосий омил ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15😢3🔥2👎1
Янги қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлди

Тошкентда қурилаётган Ислом цивилизацияси марказида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмаган. Ёнғин қанчалик катта экани ва жабрланувчилар бор-йўқлиги ҳақида маълумотлар очиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин чиқди

19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилган маълумотга кўра, қурилиш маҳсулотлари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига навбатчиликда турган ҳамда қўшимча чақирилган ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб бормоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса жойига бош вазир Абдулла Арипов етиб борган.

Ёнғин оқибатида ҳозирча тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот қайд этилмаган.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Мактаб ва боғча раҳбарларининг маоши оширилади

Президент фармонига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан таълим муассасалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозим маошлари оширилади.

Жумладан:

умумий ўрта таълим ташкилотлари директорларининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

уларнинг ўринбосарлари базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилади.

Шунингдек, I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимлари ставкасига тенглаштириш орқали кўтарилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎3
Шерзод Шерматов "Афросиёб" поездидаги Wi-Fi имкониятлари ҳақида фикр билдирди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов "Афросиёб" поездига "Uztelecom" томонидан ўрнатилган Wi-Fi хизмати ҳақида ижтимоий тармоқларда қизиқарли пост улашди.

"Яқинда Бухорога поездда бориб-келишда Uztelecom Wi-Fi хизматидан фойдаландим. Текшириб кўриш ниятида Youtube да @magiya_znaniya каналидаги фойдали китобларни яхши тушунтириб берган видеоларни кўриб келдим. Сизга ҳам сафарларда шу каби фойдали каналларни кўриб кетишни тавсия қиламан", – деб ёзди вазир.

Шерматовнинг таъкидлашича, китоб бўлмаган пайтда ҳам шу каби видеолар орқали билим олиб, ўзини ривожлантириш мумкин.

"Кўпчилик иш кўп, ўрганишга вақт топиш қийин деб баҳона қилади, энди эса поезддаги сафарда ҳам бемалол фойдали билимларни ўрганиб борса бўлади", дея қўшимча қилган у.

Вазирнинг сўзларига кўра, президент доим ўқиш ва илм ўрганишга эътибор қаратиб келади, шу жумладан спорт объектларига ташриф давомида ҳам бу масалага алоҳида урғу берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин чиқди 19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилган маълумотга…
ФВВ Ислом цивилизацияси марказида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот берди

Бугун, 19 август куни соат 11:11 да Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган “Ислом цивилизацияси маркази” биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқазиш ишлари олиб борилиши жараёнида технология қоидаси бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин соат 11:32 да ўраб олинган ва 11:34 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса натижасида 19 кв.м майдонда том қисмидаги изоляция маҳсулотлари ёниб зарарланган.

Ёнғин оқибатида фуқаролар жабр кўрмаган ва бинога, шунингдек унинг ички қисмига зарар етмаган. Бинода ноёб экспонатлар сақланмагани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ислом цивилизацияси марказида ёнғин. EFFECT.UZ воқеа жойида!

19 август куни соат 11:11 да Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Зарқайнар кўчасида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази ҳудудида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига берилган маълумотга кўра, қурилиш маҳсулотлари ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ҳодиса жойига навбатчиликда турган ҳамда қўшимча чақирилган ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб борган.

Ислом цивилизацияси маркази биносининг том қисмида изоляция қопламаларини ётқазиш ишлари олиб борилишида технологик жараённи бузилиши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Аланга соат 11:32 да ўраб олиниб, соат 11:34 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида 19 квадрат метр бинони том қисмидаги майдонда изоляция маҳсулоти ёниб, зарарланган.

Билдирилишича, ёнғин туфайли фуқаролар жабр кўрмаган ва бинонинг ички қисми шикастланмаган. Бинода нодир экспонатлар сақланмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢1
Мансабдорлар айби билан етказилган зарар энди уларнинг ўзидан ундирилади

Парламентнинг қуйи палатаси муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган ҳамда суд қарори билан тасдиқланган моддий ёки маънавий зарарнинг ўрни ҳудудий компенсация жамғармалари ҳисобидан қопланади.

Кейинчалик ушбу маблағлар айбдор давлат органи мансабдор шахсидан регресс тартибида тўлиқ ундириб олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дипломингиз йўқолганми?

@effectuz
👍10👎4🔥2
Банкларининг ахборот хавфсизлигига доир минимал талаблар белгиланди

“Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлигига доир минимал талаблар тўғрисида”ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3669-сон, 18.08.2025 й.).

Низомга кўра, банклар ва уларнинг филиалларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади.

Хизмат банкнинг ахборот активларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, тўлов маълумотларининг ноқонуний ўзгариши, банк ёки унинг мижозига зарар етказиш ҳолатларини олдини олиш ва бартараф этиш бўйича масъул ҳисобланади.

Банк ахборот хавфсизлигига оид ички сиёсатни ишлаб чиқиши ва қабул қилиши лозим.

Бундан ташқари, банклар маълумотлар базаси созланишларида хатоликларни олдини олиши ва тажовузкорнинг қуйидаги ҳаракатларини чеклашлари керак, жумладан:

▪️ маълумотлар базасига кириш;
▪️ администратор ва фойдаланувчилар паролларини билиб олиш;
▪️ маълумотлар базасининг тизим файлларига кириш;
▪️ зарарли дастурлар ўрнатиш;
▪️ маълумотлар базаси ва серверга масофадан ҳужум қилиш.

Тармоқлараро экран қурилмалари ва прокси-серверларнинг электрон баённомалари Хизмат томонидан таҳлил қилиб борилади ва ташқи ҳужумлар аниқланганда зудлик билан Марказий банкка хабар берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3