EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатиш чекланади

Ҳукумат қарори (517-сон, 15.08.2025 й) билан “Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди.

Регламент Ўзбекистонда муомалага чиқарилаётган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклашга доир бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.

Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг фойдаланиш ҳужжатлари давлат тилидаги паспорт, ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўриқномаси ҳамда ундан фойдаланиш қўлланмасини ўз ичига олиши керак.

Ўзбекистонда муомалага чиқариладиган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг ушбу регламент талабларига мувофиқлиги баҳоланиши шарт.

Қадоқларга электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотининг ҳамда ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) товар белгиси жойлаштирилиши керак.

Мазкур регламент расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси фойдаланишга топширилди

18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. Қурилиш 2022 йил 9 ноябрда бошланган бўлиб, замонавий меъморлик ва инновацион ечимларни мужассам этган мажмуа сифатида яратилди. Лойиҳа қиймати қарийб 290 миллион долларни ташкил этади ва “CAMC Engineering” компанияси томонидан халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилди.

Шаҳарчада бешта асосий спорт мажмуаси мавжуд:

Велодром – Халқаро Олимпия қўмитаси талабларига жавоб берувчи ёғоч қопламали, траектория ва бурилиш бурчаклари махсус тарзда яратилган. Йўлак ҳарорати барқарор ва ёруғлиги тенг, 2 200 ўринли томошабинлар учун ҳимоя тўсиғи ўрнатилган.

12 минг ўринли стадион – Халқаро турнирлар, параатлетика ва IBSA мусобақалари учун мослаштирилган, шунингдек маҳаллий машғулотлар учун ҳам фойдаланилади. Терма жамоалар ва федерациялар учун тўрт қаватли бино ҳам мавжуд.

Сув спорти саройи – 25х50 м сузиш ва 25х20 м сувга сакраш ҳавзалари, бассейн ва тренажёр заллари билан жиҳозланган. "World Aquatics" халқаро федерацияси стандартларини тасдиқлади, 2 000дан зиёд томошабин сигади.

Жамоавий ва яккакураш спорт турлари мажмуалари – 2 000 ўринли, волейбол, баскетбол, гандбол, дзюдо, бокс ва таэквондо учун мос.

Паралимпия ётоқхонаси ва спорт тиббиёти илмий-амалий маркази қурилиши якунланиш арафасида.


Шаҳарчада футбол, волейбол, теннис, хоккей, енгил атлетика каби 15 та очиқ майдон ҳам барпо этилган. Бутун иншоотлар энергия тежамкор ва автотураргоҳлар устида қуёш панеллари ўрнатилади.

Президент Мирзиёев спортчилар билан учрашиб, уларнинг халқаро мусобақалардаги ютуқларини юқори баҳолади ҳамда спортни ривожлантириш ва ёшларни ушбу йўналишга кенг жалб қилиш борасида топшириқлар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
4👍90😢1
Наманганда моддий манфаат учун ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди

Наманган вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида яширин “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим орқали ноқонуний даромад топган шахслар фош этилди.

Жумладан:

Наманган шаҳри Балиқчи кўчасида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган фуқаро 15 нафар шахсга диний сабоқ берган.

Маърифат маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган аёл ўз уйида 14 нафар вояга етмаган болаларга диний ўқиш ташкил қилиб, ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олган.

Янги Наманган туманида 1983 йилда туғилган шахс 10 нафар қиз ва 3 нафар фуқарога диний таълим берган.

Уйчи тумани, Машад маҳалласида 48 ёшли фуқаро ўз уйида вояга етмаган болаларни тўплаб, моддий манфаат эвазига диний сабоқ берган.

Шунингдек, Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 1975 ва 1981 йилда туғилган 2 шахс ҳам шундай қонунбузарлик содир этган.

Қилмишлари фош бўлган барча шахсларга ва фарзандларини тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналарга қонунга мувофиқ чоралар кўрилди.

Юртимизда дунёвий ва диний таълим учун барча имкониятлар яратилган. Фарзандларнинг билим олишини шубҳа остидаги шахсларга топширишдан эҳтиёт бўлинг. Фарзанд тарбияси ва келажаги учун ота-она масъулдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Давлат хавфсизлик хизмати кубоги: “Бунёдкор” академиясида 1-тур ўйинлари старт олди

Бугун “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги республика босқичининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Тур доирасида жамоалар ўртасида кескин ва қизғин беллашувлар ташкил этилди. Юқоридаги жадвал орқали ўйин натижалари билан танишишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкентда 9 қаватли уйда зилзилабардошлик синови ўтказилди

Тошкент шаҳри Яшнобод тумани "Амир Темур" маҳалласида барпо этилаётган 9 қаватли турар-жой биносида махсус “вибродинамик” ускуна ёрдамида зилзилабардошлик синови амалга оширилди.

Синов жараёнида бино конструкцияларига 8 балллик зилзилага тенглаштирилган тебранишлар берилди ва иншоотнинг барқарорлиги баҳоланди.

Жараённинг тўлиқ тафсилотлари ва хулосалари кейинги хабарларда тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
Қурилиш секторида солиқ қарзи 1 трлн сўмдан ошди

2025 йил 1 август ҳолатига кўра, солиқ мажбуриятларини 100 млн сўмдан юқори бажармадиган қурилиш корхоналари сони 1 163 тага етди ва уларнинг умумий қарзи 1 трлн сўмдан зиёд.

Шундан 385,3 млрд сўм, яъни қарзнинг 38 фоизи энг йирик 10 та компания ҳисобига тўғри келади. Ҳудудлар кесимида энг кўп қарз Тошкент шаҳрида қайд этилган — 393,1 млрд сўм, ундан кейин Андижон вилояти (123 млрд сўм) ва Тошкент вилояти (69,9 млрд сўм) туради.

Энг йирик қарздорлар қаторида:

“Reliable Stroy Invest” МЧЖ — 81,5 млрд сўм,

“Mohir-Quruvchi” МЧЖ — 65,3 млрд сўм,

“Aziya Invest Favorit” МЧЖ — 63 млрд сўм,

Навоий вилоятидан “ПУ АО УК НАТЭК” — 56,5 млрд сўм.

Тошкентдан яна бир қатор йирик компаниялар: “Tamirlash Qurish Servis” МЧЖ (50,8 млрд сўм), “Fayz Design” МЧЖ (18,5 млрд сўм), “DSK Binokor” МЧЖ (12,8 млрд сўм) ва “Neftgazmontaj” МЧЖ (11,2 млрд сўм). Умумий ҳисобда топ-10 компания қарзнинг 38 фоизини ташкил этади.

Мутахассислар таъкидлашича, йирик қарздор компаниялар солиқ мажбуриятларини ўз вақтида бажариши давлат бюджети барқарорлиги ва иқтисодиёт шаффофлиги учун муҳим аҳамиятга эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ёшлари Гиннес рекордини янгилади

«Янги Ўзбекистон» боғида тарихий воқеа содир бўлди: 1946 нафар иқтидорли ёш муҳандис бир вақтда 1946 та мини-роботни тўлиқ йиғиб, Гиннес рекордини ўрнатди.

Бу муваффақият Ўзбекистон номини яна бир бор «Гиннес рекордлар китоби» саҳифаларига киритди.

Ёшлар бирлашганда, улкан натижаларга эришиш мумкинлигини яна бир бор исботлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1🔥1😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Расмийлаштиришнинг имкони йўқ – Қурилиш вазирлиги Star House иши бўйича маълумот берди Қурилган уйларга ҳужжат расмийлаштиришни кечиктираётган Star House қурилиш компанияси бўйича Қурилиш вазирлигининг маълумоти эълон қилинди. Унга кўра, Deko Kron МЧЖ…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Star House’дан норози фуқароларнинг прокуратурага ёзган аризаси «йўқолиб» қолди. Ҳуқуқи бузилган фуқаролар Бош прокуратурадан ёрдам кутишмоқда

Сергели туманида Star House бренди остида кўп қаватли қурилган уйлардан харид қилган бир қанча фуқаролар қурилиш компанияси масъулларининг ҳаракатларидан норози бўлиб, Бош прокуратурага жамоавий мурожаат йўллашди.

Хусусан, Star House компанияси Сергели машина бозори ҳудудида қурган кўп қаватли уйларнинг камчиликлари бисёр – лифт, газ, свет, чиқиндини олиб кетиш масаласидаги саволлар жавобсиз қолган, компания директори томонидан берилган ваъдалар бажарилмаган. Дастлаб STAR HOUSE N1, Univer Business House ҳозирда STAR-HOUSE-ORGANIZATION МЧЖ номи билан фаолият олиб бораётган компания томонидан қурилган уйнинг айни кунда бирор ҳуқуқий ҳужжати мавжуд эмас.

Суд қарори билан Тошкент вилояти қурилиш бошқармасининг лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг 2019 йил 11 ноябрдаги 21-29/А-сонли берган хулосаси ҳақиқий эмас деб топилган.

Мазкур объектни Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясига қайта расмийлаштиришнинг имкони йўқ.

Қайд этилишича, қурилиш назоратчилари томонидан қурилиш ишларини тўхтатиш ва қайта расмийлаштириш юзасидан МЧЖ мансабдор шахсларига бир неча марта огоҳлантириш ва мажбурий равишда ёзма кўрсатма талаблари берилган, бироқ МЧЖ масъуллари талабларни бажармаган, раҳбари маъмурий жавобгарликка тортилган.

Фуқаролар уйга эгалик ҳуқуқи олишининг эҳтимоли жуда паст. Кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш учун, қурилиш рўйхатга олиниши керак, бироқ Star House қурган «дом» ҳатто рўйхатда ҳам йўқ.

Шу сабабдан ҳужжатлари бекор бўлган уйни сотиб олган фуқаролар бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Бош прокуратурага мурожаат қилишди. Фуқароларнинг мурожаати айни пайтда кўриб чиқиш жараёнида. Бироқ 4 июль куни топширилган аризага ҳозиргача жавоб берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢2👎1
Қозоғистон Президенти Танзила Норбоевани «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турибди. Сафар доирасида у Қозоғистон Парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев, Мажлис раиси Ерлан Кошанов ҳамда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашувлар ўтказди.

Учрашувларда икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик, парламентлараро ҳамкорлик ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Танзила Норбоеванинг Ўзбекистон ва Қозоғистон халқлари ўртасидаги дўстлик ришталарини ривожлантириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юксак баҳолаб, уни 2-даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16😢2
Сентябрдан меҳнат инспекторлари олдиндан огоҳлантирмасдан текширув ўтказади

2025 йил 1 сентябрдан Ўзбекистонда меҳнат соҳасидаги назорат тизимида янги тартиб жорий этилади. Президентнинг 4 августда қабул қилинган фармонига кўра, эндиликда давлат меҳнат инспекторлари текширув ўтказишдан олдин иш берувчиларни ёки ваколатли органларни огоҳлантириш мажбуриятидан озод қилинади.

Шунингдек, хавф-хатар таҳлили асосидаги текширувлар учун тадбиркорларга берилган 10 кунлик олдинги огоҳлантириш амалиёти ҳам бекор қилинади.

2026 йил 1 январдан маъмурий жарималарни Ягона миллий меҳнат тизими орқали электрон тарзда, иш берувчи иштирокисиз юбориш имконияти пайдо бўлади.

Фармонга мувофиқ, норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга 30 БҲМ (12,36 млн сўм) миқдорида жарима қўлланиши белгиланган. Қонунбузарлик қайта содир этилса, жарима 100 БҲМ (41,2 млн сўм)га етказилади. Мазкур тартибни амалиётга жорий этиш учун Бандлик вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси Вазирлар маҳкамасига қонун лойиҳасини тақдим этиши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4