EFFECT.UZ | Расмий канал
Биздан Жаҳонгир Ортиқхўжаев (собиқ ҳоким) қаердалигини сўрашди? Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан ёрдам сўраган қибрайлик аёлнинг ҳолидан хабар олди
Маълум бўлишича, оила дарҳақиқат оғир шароитда яшайди, 4 ёшли Муҳаммадалини филоёғи хасталиги безовта қилмоқда.
Оилага ёрдам бериш истагида бўлганлар учун: 4073420010561680 (Дилором Холиқова номида)
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍19🔥6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқоридан эса ҳаммаси кафтдек кўринади – Самарқанд ҳокими ҳудудларни вертолётдан ўрганмоқда
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва бошқа мутасаддилар вертолётда ободонлаштириш ишларини кўздан кечирган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва бошқа мутасаддилар вертолётда ободонлаштириш ишларини кўздан кечирган.
“Одатда ерда автомашинада ёки пиёда ҳудудларни айланамиз, бунда баъзи жойлар эътибордан четда қолади ёки айрим ҳолатларда ташкилотлар, маҳаллалар бинолари ҳудудини тўлиқ кўриш имкони бўлмайди.
Юқоридан эса ҳаммаси кафтдек кўриниб туради. Энди алдашлар ёки ёлғон маълумот бериш ҳолатлари бўлмайди. Бундан буён тез-тез вертолётда ёки дронлар орқали тепадан ҳам ҳудудлар ўрганиб борилади”, деди Адиз Бобоев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🔥2
Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатиш чекланади
Ҳукумат қарори (517-сон, 15.08.2025 й) билан “Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклаш тўғрисида”ги техник регламент тасдиқланди.
Регламент Ўзбекистонда муомалага чиқарилаётган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларида хавфли моддаларни ишлатишни чеклашга доир бажарилиши мажбурий бўлган ягона талабларни белгилайди.
Электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг фойдаланиш ҳужжатлари давлат тилидаги паспорт, ўрнатиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш йўриқномаси ҳамда ундан фойдаланиш қўлланмасини ўз ичига олиши керак.
Ўзбекистонда муомалага чиқариладиган электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотларининг ушбу регламент талабларига мувофиқлиги баҳоланиши шарт.
Қадоқларга электротехника ва радиоэлектроника маҳсулотининг ҳамда ишлаб чиқарувчининг номи ва (ёки) товар белгиси жойлаштирилиши керак.
Мазкур регламент расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

👍1
Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси фойдаланишга топширилди
18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. Қурилиш 2022 йил 9 ноябрда бошланган бўлиб, замонавий меъморлик ва инновацион ечимларни мужассам этган мажмуа сифатида яратилди. Лойиҳа қиймати қарийб 290 миллион долларни ташкил этади ва “CAMC Engineering” компанияси томонидан халқаро стандартларга мувофиқ амалга оширилди.
Шаҳарчада бешта асосий спорт мажмуаси мавжуд:
Велодром – Халқаро Олимпия қўмитаси талабларига жавоб берувчи ёғоч қопламали, траектория ва бурилиш бурчаклари махсус тарзда яратилган. Йўлак ҳарорати барқарор ва ёруғлиги тенг, 2 200 ўринли томошабинлар учун ҳимоя тўсиғи ўрнатилган.
12 минг ўринли стадион – Халқаро турнирлар, параатлетика ва IBSA мусобақалари учун мослаштирилган, шунингдек маҳаллий машғулотлар учун ҳам фойдаланилади. Терма жамоалар ва федерациялар учун тўрт қаватли бино ҳам мавжуд.
Сув спорти саройи – 25х50 м сузиш ва 25х20 м сувга сакраш ҳавзалари, бассейн ва тренажёр заллари билан жиҳозланган. "World Aquatics" халқаро федерацияси стандартларини тасдиқлади, 2 000дан зиёд томошабин сигади.
Жамоавий ва яккакураш спорт турлари мажмуалари – 2 000 ўринли, волейбол, баскетбол, гандбол, дзюдо, бокс ва таэквондо учун мос.
Паралимпия ётоқхонаси ва спорт тиббиёти илмий-амалий маркази қурилиши якунланиш арафасида.
Шаҳарчада футбол, волейбол, теннис, хоккей, енгил атлетика каби 15 та очиқ майдон ҳам барпо этилган. Бутун иншоотлар энергия тежамкор ва автотураргоҳлар устида қуёш панеллари ўрнатилади.
Президент Мирзиёев спортчилар билан учрашиб, уларнинг халқаро мусобақалардаги ютуқларини юқори баҳолади ҳамда спортни ривожлантириш ва ёшларни ушбу йўналишга кенг жалб қилиш борасида топшириқлар берди.

4👍90😢1
Наманганда моддий манфаат учун ноқонуний диний таълим бериш ҳолатлари аниқланди
Наманган вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида яширин “ҳужралар” ташкил этиб, диний таълим орқали ноқонуний даромад топган шахслар фош этилди.
Жумладан:
Наманган шаҳри Балиқчи кўчасида истиқомат қилувчи 1995 йилда туғилган фуқаро 15 нафар шахсга диний сабоқ берган.
Маърифат маҳалласида яшовчи 1974 йилда туғилган аёл ўз уйида 14 нафар вояга етмаган болаларга диний ўқиш ташкил қилиб, ҳар биридан ойига 1,5 миллион сўмдан пул олган.
Янги Наманган туманида 1983 йилда туғилган шахс 10 нафар қиз ва 3 нафар фуқарога диний таълим берган.
Уйчи тумани, Машад маҳалласида 48 ёшли фуқаро ўз уйида вояга етмаган болаларни тўплаб, моддий манфаат эвазига диний сабоқ берган.
Шунингдек, Тўрақўрғон ва Наманган туманларида истиқомат қилувчи 1975 ва 1981 йилда туғилган 2 шахс ҳам шундай қонунбузарлик содир этган.
Қилмишлари фош бўлган барча шахсларга ва фарзандларини тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналарга қонунга мувофиқ чоралар кўрилди.

Юртимизда дунёвий ва диний таълим учун барча имкониятлар яратилган. Фарзандларнинг билим олишини шубҳа остидаги шахсларга топширишдан эҳтиёт бўлинг. Фарзанд тарбияси ва келажаги учун ота-она масъулдир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Давлат хавфсизлик хизмати кубоги: “Бунёдкор” академиясида 1-тур ўйинлари старт олди
Бугун “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги республика босқичининг 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Тур доирасида жамоалар ўртасида кескин ва қизғин беллашувлар ташкил этилди. Юқоридаги жадвал орқали ўйин натижалари билан танишишингиз мумкин.