EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади

Фанлар Академиясининг расмий сайтида 5 август куни «асаларининг яширин душмани аниқланди» деган шов-шувли баёнот эълон қилинди. Муаллифнинг таъкидлашича, олимлар «фош этишди».

Демак, асалариларнинг оммавий қирилишида айбдор ким? Маълум бўлишича, биздаги асаларилар пестициддан эмас, балки вируслардан қирилар экан! Ҳайрон қоласан-да!? Ким бундай деб ўйлабди?!

Биз асаларичилар Фанлар академиясига миннатдорчилик билдирмоқчимиз, чунки йиллар давомидаги сукутдан сўнг, ҳурматли илмий эгалари ҳам ниҳоят асаларилар бежиз нобуд бўлмаслигини пайқашди.

👉 https://effect.uz/6577

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда жамоатчилик назорати вакиллари томонидан аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари ўрганилиб, қонуний чоралар кўрилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати барча ҳаракат қатнашчиларидан ҳаракат давомида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлади

Тошкент шаҳридаги «Akfa Group» компаниялар гуруҳи асосчиси, пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига асосан «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.

Бундан ташқари, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги «Chartak Mineral Water» МЧЖ таъсисчиси Баҳодир Абдурайимов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

👉 Тўлиқ рўйхат
👍77👎3😢3🔥1
Президент Олимпия шаҳарчаси ва Юқори Чирчиқдаги янги спорт ҳамда туризм объектлари билан танишади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасида қуриб битказилган йирик спорт мажмуалари, Юқори Чирчиқ туманидаги Миллий футбол маркази фаолияти ҳамда янги туризм инфратузилмаси объектлари билан танишади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29😢1
Юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш қўллаб-қувватланади

“Этилен ва пропилен полимерларидан юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (252-сон, 18.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва аниқ техник параметрлар асосида шакллантириладиган рўйхат бўйича республикага олиб кириладиган полиэтилен гранулалари учун акциз солиғи 2025 йил 1 сентябрдан 2028 йил 1 январгача ноль ставкада қўлланади.

2028 йил 1 январгача айрим этилен полимерларининг бирламчи шакллари (ТИФ ТН коди 3901 10 900 0, 3901 30, 3901 40) ва пропилен полимерларининг бирламчи шаклларини (ТИФ ТН коди 3902 10 000 0) импорт қилишда божхона божининг ноль ставкаси қўлланади.

Шунингдек, мамлакатга сифатсиз контрафакт эгилувчан қадоқлар импортининг олдини олиш (экс-оффицио принципи асосида) чоралари кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ кубоги – 2025: Финал босқичига қуръа ташланди

2021-йилдан бери республика ёшлари ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ўтказиб келинаётган Давлат хавфсизлик хизмати кубоги бу йил ҳам кенг миқёсда давом этмоқда.

Жорий йилги мусобақаларда 254 мингдан ортиқ ёшлар қатнашиб, ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол, қизлар ўртасида эса мини-футбол бўйича беллашувлар уч босқичда ташкил этилди:

1️⃣ Туман/шаҳар босқичи – апрель-май ойларида ўтказилди;
2️⃣ Ҳудудий босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида июн-июль ойларида ўтказилди;
3️⃣ Республика финал босқичи – 18–23-август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида бўлиб ўтмоқда.

Финал ўйини 23-август куни “Жар” стадионида ташкил этилади.

Тантанали маросимда Ўзбекистон футболи афсонавий шахси Миржалол Қосимов ҳамда миллий терма жамоа бош мураббийи Темур Кападзе ҳам фаол иштирок этди.


Муаллиф: Комола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
22–23 август кунлари республика бўйлаб умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 22–23 август кунлари мамлакатимизда “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ташкил этиш ҳақида фармойиш қабул қилди. Шу муносабат билан тадбирларни мувофиқлаштириш учун ишчи гуруҳ шакллантирилди.

Хайрия ҳашари доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилиши белгиланган:

маҳаллалар, аҳоли яшаш пунктлари, кўп қаватли уйлар ҳудуди, ҳовлилар, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, йўллар ва болалар майдончаларини ободонлаштириш, шу жумладан, дарахтларни оқлаш ва буташ ишларини йўлга қўйиш;

эҳтиёжманд қатламлар, хусусан, боқувчисиз қолган кекса авлод ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг уй-жой шароитларини яхшилашда кўмаклашиш;

ободонлаштириш жараёнларида иштирок этадиган фуқароларни зарур техника воситалари ҳамда анжомлар билан таъминлаш;

йиғилган чиқиндиларни маҳаллий ҳокимият органлари ва мутасадди ташкилотлар томонидан белгиланган махсус жойларга чиқаришни таъминлаш.


Шу билан бирга, хавфли ҳудудлар — автомобиль йўллари, сув иншоотлари атрофи, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари ҳамда инсон ҳаёти ёки соғлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа жойларда турли ташаббуслар асосида ишларни амалга ошириш қатъий тақиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ, хайрия ҳашарлари давомида аҳолини қурилиш-таъмирлаш ёки қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб қилиш ҳолатларига йўл қўйилмайди.

Барча ҳашар тадбирлари меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда олиб борилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Ўзбекистонда айрим гумонланувчиларнинг мамлакатдан чиқиши вақтинча чекланиши мумкин

Ўзбекистон қонунчилигига суд қарори билан айрим шахсларнинг мамлакатдан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш имконини берувчи нормалар киритилди. Мазкур қонун 15 август куни президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланди. Ҳужжат Қонунчилик палатасида 22 апрель куни қабул қилинган ва 28 майда Сенат томонидан маъқулланган.

Янги тартибга кўра, ҳибсга олинмаган гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчиларнинг мамлакатдан чиқиши суд қарори асосида чекланиши мумкин. Агар фуқаро тергов ёки суд жараёнидан асоссиз равишда бўйин товлаш эҳтимоли бор, деб топилса, унинг Ўзбекистондан чиқиши вақтинча тўхтатиб турилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди

Тошкент шаҳрида 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди. Қисқа вақт ичида 100 гектардан зиёд майдонда қад ростлаган мазкур мажмуага Президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.

Маълумот учун, қарийб 290 миллион долларлик ушбу лойиҳа “CAMC Engineering” компанияси томонидан халқаро талабларга мувофиқ амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Биздан Жаҳонгир Ортиқхўжаев (собиқ ҳоким) қаердалигини сўрашди? Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов собиқ ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаевдан ёрдам сўраган қибрайлик аёлнинг ҳолидан хабар олди

Маълум бўлишича, оила дарҳақиқат оғир шароитда яшайди, 4 ёшли Муҳаммадалини филоёғи хасталиги безовта қилмоқда.

Оилага ёрдам бериш истагида бўлганлар учун: 4073420010561680 (Дилором Холиқова номида)

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥6