АҚШ ғазоликларга виза беришни тўхтатди
АҚШ Давлат департаменти 16 август куни Ғазодан келувчи фуқаролар учун виза бериш жараёни вақтинчалик тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Баёнотда айтилганидек, жараён тўлиқ қайта кўриб чиқилмоқда ва бу сўнгги кунларда берилган тиббий-гуманитар визаларни ҳам қамраб олади.
Маълумки, июнь ойидан бошлаб Трамп маъмурияти виза олиш талабларини кескин кучайтирган, мурожаатчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаолияти ҳам текширила бошланган.
Франция ҳам август ойи бошида Ғазодан эвакуацияни тўхтатган. Сабаби — фаластинлик талабалардан бирининг интернетда яҳудийларга қарши даъватлар билан чиқиши бўлган.
Reuters маълумотларига кўра, 2023 йил октябридан бошланган Исроил–ҲАМАС уруши ортидан Ғазо аҳолиси 6 фоизга камайган. Шу жумладан, тахминан 100 минг киши ҳудудни тарк этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎13👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистондаги энг катта тоғ музлиги йилига 3 метрдан шиддат билан эриб бормоқда
Гидрометеорология илмий тадқиқот институти ва чет эл тадқиқотчилар жорий йил июлнинг сўнгги кунлари ва август бошларида Тошкент вилоятида жойлашган бориш ўта мураккаб бўлган Пахтакор музлигига навбатдаги илмий экпедицияни амалга оширишди
Музшунослар муз устига чиқиб, не кўз билан кўришсинки, муз тили ўтган йилдагидан 20 метрга орқага чекингани, қалинлиги 3 метргача камайиб эриб кетганига гувоҳи бўлишган
Ҳа, тоғлардаги ҳароратнинг пастликлардан кўра интенсив исиши музликларнинг шиддат билан эриб бораётганида кўринмоқда. Прогнозлардагидан кўра, муз эриши жадалроқ кечмоқда.
Узоқ йиллик музликлар бир шундай неъматки, у ўзи билан тарихни ҳам яшириб ўтирибди. Палеоиқлимшунослар муз таркибини ўрганиб, Тошкент вилояти тоғларининг узоқ йиллик тарихини очиб беришлари мумкин. Аниқса, тоғ ҳавоси таркибида ўтмишда қандай заррачалар бўлгани ўша музликларга аён
Гидрометеорология илмий тадқиқот интитути олимлари ана ўша жумбоқларни очмоқчи

😢11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева Навоийда олимпия ва паралимпия спортчилари учун машғулотлар маркази фаолияти билан танишди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари, шунингдек, Миллий паралимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева Навоий шаҳридаги олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича ўқув-машғулот маркази фаолияти билан танишди. Ҳозирда марказда йўлаклар, заллар ва майдонларда 366 нафар спортчи, шу жумладан, 7 та паралимпия йўналиши вакиллари машғулот олиб бормоқда. Улар орасида Осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари ҳам бор.
Ташриф давомида мураббийлар билан ёш спортчиларнинг ўсишига туртки бўлаётган омиллар, кучли рақиблар шароитида ҳам узлуксиз тайёргарлик орқали эришилаётган ютуқлар хусусида фикр алмашилди. Шунингдек, инфратузилмани такомиллаштириш ва қўшимча ёрдам чораларини кўриш масалалари муҳокама қилинди.
— деди Шаҳноза Мирзиёева.

— “Ёш спортчилар ва паралимпиячиларнинг ирода билан ўз мақсадларига интилаётганини кўриш, бу ерда нафақат спорт натижалари, балки жасорат ва илҳом манбаи бўлган ҳаётий ҳикоялар яратилаётганига гувоҳ бўлиш – алоҳида ифтихордир,”
— деди Шаҳноза Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥30👎16😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорийлар Тошкентда: Гиннесс рекорди сари муҳандислик миссияси
Бухоро давлат техника университети талабалари ва иқтидорли ёшлари 17 август куни Тошкент шаҳрига етиб келди. Уларнинг ташрифи — фақат Гиннесс рекордини ўрнатиш эмас, балки Янги Ўзбекистон ёшларининг илм, техника ва инновацияга бўлган интилишларининг ёрқин ифодасидир.
“Бухорийлар етиб келди: Рекорд учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида йўлга чиққан ёшлар бир мақсад ва ғоя атрофида бирлашиб, ўзининг қатъияти ва салоҳияти билан Ватан номини юксак марраларга олиб чиқишни мақсад қилган.
18 август — фақат рекорд куни эмас, балки ёшларимиз тарихга муҳрланадиган кун сифатида ҳам аҳамиятлидир.
Тадбир ташкилотчилари барчани бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чорламоқда.

👍5
Путин Мирзиёевга Россия-АҚШ саммити натижалари тўғрисида маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Қайд этилишича, мулоқотда халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб жиҳатлари муҳокама қилинди. В.Путин Ш.Мирзиёевга 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берган.
Шавкат Мирзиёев эришилган келишувларни қўллаб-қувватлаб, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирган. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ҳамда Ўзбекистон ва Россия корхоналарининг устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чоралар кўриш масалалари ҳам кўриб чиқилган. Барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлиги қайд этилган.

👍25👎7🔥1😢1
Сурхондарё вилоят ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси бошлиғи маъмурий жаримага тортилди
Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил 25 июль куни Сурхондарёдаги «QORAKO'L KARPET KLASTERI» МЧЖ раҳбари Ўткир Холматовнинг мурожаатини ўрганиб чиқди.
Кластер раҳбарининг Вeтeринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳузуридаги Сурхондарё вилоят ҳудудий яйлов хўжаликлари бошқармаси ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати кўриб чиқилган. Оқибатда бошқарма бошлиғи Рустам Худойбердиев МЖТКнинг 241-моддаси прим 1 (Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш) бандида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, 15 млн жаримага тортилган. Бошқарма бошлиғи маъмурий жаримани 15 кунлик муддатда тўлиқ тўлаган.
Маълумот ўрнида, МЖТКнинг 241-моддаси прим 1 бандида қуйидагича тавсифланади: назорат қилувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органининг ва давлат ташкилотининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқларини бузиш йўли билан уларга зарар етказиш, яъни мулк ҳуқуқини қонунга хилоф равишда чеклаш ва (ёки) ундан маҳрум қилиш, хусусий мулкка тажовуз қилиш, номақбуллиги олдиндан аён бўлган шартларни мулкдорга мажбуран қабул қилдириш, шу жумладан мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни топширишни асоссиз равишда талаб қилиш, шунингдек мулкдорнинг мулкини олиб қўйиш ёхуд уни ўз мол-мулкига бўлган ҳуқуқидан воз кечишга мажбурлаш, оз миқдордаги талон-торож аломатлари мавжуд бўлмаган тақдирда.
Бу модда билан ҳуқуқбузарлик содир этган шахс базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан саксон бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин.

👍4🔥1
ДХХ кубоги – 2025. Финал босқичига қуръа ташланди
2021 йилдан бошлаб республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур оммавий спорт тадбирининг нуфузи ва географияси тобора ортиб бормоқда. Бугун 2025 йилдаги ДХХ Кубогига қуръа ташланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2021 йилдан бошлаб республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.
Ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур оммавий спорт тадбирининг нуфузи ва географияси тобора ортиб бормоқда. Бугун 2025 йилдаги ДХХ Кубогига қуръа ташланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миржалол Қосимов яна қовун туширди…
Ўзбекистон футболи афсонаси ҳозирда ОКМК клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов ДХХ кубогига қуръа ташлаш маросимида ноқулай аҳволга тушди.
Дастлаб, у ўзига берилган шарни очолмади ва шундан сўнг «онангни эммагур» дея кинояли тарзда ҳазил қилди.
Бунга жавобан шарҳловчи Даврон Файзиев «сизни гапларингиз доим трентда бўлади» дея фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, бугун 2025 йилдаги ДХХ Кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Саводсиз авлод. Исмини тўғри ёзолмайди, паспортини ўқишни билмаганлар блогерлик қиляпти…» – Ёзувчи Мурод Муҳаммад
«Авомни бошқариш осон, лекин авом билан жамият ривожланмайди», дейди ёзувчи.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Авомни бошқариш осон, лекин авом билан жамият ривожланмайди», дейди ёзувчи.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37👎2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда косметолог аёл турмуш ўртоғи томонидан калтакланди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Гўшт нархини кўрсатиб турадиган онлайн камера қўйинглар!» – Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев туман ҳокимларига гўшт нархини арзонлаштириш бўйича топшириқ берди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26👎4🔥2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилояти ҳокими ободонлаштириш ишларини вертолётдан кўздан кечирди
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев вертолётда парвоз қилиб, вилоят ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳолатини ўрганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев вертолётда парвоз қилиб, вилоят ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари ҳолатини ўрганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10🔥1
Владимир Путин Шавкат Мирзиёевга 15 август куни Анкориж шаҳрида ўтган Россия-АҚШ саммитининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 17 август куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат давомида халқаро ва икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама этилди.
Владимир Путин давлатимиз раҳбарига 15 август куни Анкориж шаҳрида бўлиб ўтган Россия–АҚШ саммитининг асосий натижалари ҳақида маълумот берди. Президент Шавкат Мирзиёев эришилган келишувларни қўллаб-қувватлар экан, Украина атрофидаги вазият тез фурсатда тартибга солинишига умид билдирди.
Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ҳозирги суръатини сақлаб қолиш ва Ўзбекистон ҳамда Россия корхоналари иштирокида устувор кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Икки давлат раҳбарлари барча даражаларда фаол мулоқот ва алмашинувларни давом эттириш муҳимлигини қайд этди.

👍51👎7🔥1😢1
Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 балли зилзила қайд этилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотига кўра, 18 август куни соат 04:00 да Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудида 3 балллик ер силкиниши кузатилди.
Зилзиланинг эпицентри Тошкентдан 25 км жанубий-шарқда жойлашган бўлиб, унинг магнитудаси 2,9 балл, чуқурлиги эса 10 километрни ташкил этди.
Ер силкинишининг сезилиш кучи қуйидагича қайд этилди:
Юқори Чирчиқ туманида – 2−3 балл (7 км),
Ўрта Чирчиқ туманида – 2 балл (11 км),
Нурафшон шаҳрида – 2 балл (12 км),
Бектемир туманида – 2 балл (16 км),
Янгиҳаёт туманида – 2 балл (20 км),
Яшнобод туманида – 2 балл (20 км).

👎1
Сув ресурсларини бошқаришва ирригация сектори ривожлантирилади
“Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқаришва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–250-сон, 15.08.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2025–2028 йилларга мўлжалланган дастурини амалга оширишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
🔹 ирригация тармоқларининг 2 551 км қисмини реконструкция қилиш, ушбу мақсадлар учун ҳар йили Давлат бюджетидан камида 1,3 трлн сўм ажратиш ва халқаро молия институтлари маблағларидан 300 млн АҚШ долларини ўзлаштириш;
🔹 сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар ҳажмини 424 минг гектардан 276 минг гектаргача қисқартириш.
Қарор билан Сув ресурсларини оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика сув кенгаши таркиби тасдиқланди.
Бундан ташқари, Қарорга кўра, 2025 йил якунига қадар белгиланган 15 та насос станциясига муқобил энергия манбалари (қуёш панеллари) ҳамда энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилади.

😢4👎1
⚡️Фанлар академияси асаларининг яширин “душмани” кимлигини аниқлади
Фанлар Академиясининг расмий сайтида 5 август куни «асаларининг яширин душмани аниқланди» деган шов-шувли баёнот эълон қилинди. Муаллифнинг таъкидлашича, олимлар «фош этишди».
Демак, асалариларнинг оммавий қирилишида айбдор ким? Маълум бўлишича, биздаги асаларилар пестициддан эмас, балки вируслардан қирилар экан! Ҳайрон қоласан-да!? Ким бундай деб ўйлабди?!
Биз асаларичилар Фанлар академиясига миннатдорчилик билдирмоқчимиз, чунки йиллар давомидаги сукутдан сўнг, ҳурматли илмий эгалари ҳам ниҳоят асаларилар бежиз нобуд бўлмаслигини пайқашди.
👉 https://effect.uz/6577

😢5👍1