EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.6K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

“Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–248-сон, 14.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қуйидагилар 2025–2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга етказиш;

🔹 саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга етказиш;

🔹 бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150–200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон терма жамоаси энди 7SABER либосидан фойдаланади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Шу муносабат билан эндиликда миллий жамоа 7SABER либоси остида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👎9👍5😢2
Энди олий ёки профессионал таълим учун тўланган контракт маблағларига 12 фоизлик даромад солиғидан имтиёз берилади

Имтиёз тўловчи шахснинг ўзи, фарзанди ёки турмуш ўртоғининг таълими учун амал қилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди

Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 доллар ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5
Ўзбекистонда иш ҳақини кунлик тўлаш механизми жорий этилмоқда

Ўзбекистонда иш берувчилар ходимлар меҳнати учун кунлик тўловни амалга ошириш имконига эга бўлади. Бу тартиб 2025-йил 12-августдаги президент қарорида белгиланган бўлиб, у якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга қулайлик яратишни назарда тутади.

Қарорга кўра, мамлакатда меҳнат муносабатларининг мослашувчанлиги оширилади. Шу жумладан, белгиланган шартларга жавоб берувчи ходимлар учун кунлик тўлов механизми синов тариқасида жорий этилади. Янги механизм “шу куннинг ўзида” деб аталади.

Ходим иш ҳақини кунлик олиш учун электрон меҳнат шартномаси тузилган бўлиши керак. Шунингдек, ходимнинг рақамли платформаларда электрон ҳамёнига эга бўлиши талаб этилади. Солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш ҳамда тўлаш бўйича солиқ тартибига қатъий риоя қилиш зарур.

Ушбу механизм ихтиёрий асосда татбиқ этилади ва иш берувчиларни меҳнат қонунчилигининг бошқа нормаларидан озод қилмайди. Қарорга мувофиқ, рақамли платформа оператори ходимларга “шу куннинг ўзида” тўловини амалга ошириш имконини беради. Механизм самарали ишлаши учун давлат тизимлари билан интеграция таъминланади.

Шунингдек, қарор билан 2026-йил 1-январдан бошлаб якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича қатъий белгиланган миқдор бекор қилинади. Эндиликда, даромади 100 миллион сўмдан ошмаган ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳам айланма солиқ тўлайди.

Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоизга тенглаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ ёнилғи объектларида хавфсизлик чораларини кучайтириш талаби билан чиқди

Сўнгги ойларда мамлакатнинг бир неча ҳудудида ёнилғи қуйиш шохобчалари ва сақлаш иншоотларида ёнғин ҳамда портлаш ҳолатлари кузатилди.

Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнилғи қуйиш, сақлаш ва ташиш билан шуғулланувчи корхоналар раҳбарларига мурожаат йўллади. Мурожаатда объектларда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш, шунингдек, ФВВ ходимлари томонидан берилган ёзма кўрсатмаларни белгиланган тартибда бажариш зарурлиги таъкидланди.

Вазирлик маълумотига кўра, ёнғин ва портлаш эҳтимоли юқори бўлган объектларда хавфсизликни таъминлаш учун алоҳида тартиб ўрнатилиши, ёнғинга қарши ускуналар ҳар доим соз ҳолатда сақланиши ҳамда ушбу ишлар учун масъул шахслар тайинланиши шарт.

Охирги воқеалар орасида 16 июл куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги газ тўлдириш станциясида содир бўлган портлаш ва ёнғин натижасида 5 киши ҳалок бўлгани, 5 августда шу туманда яна бир заправкада портлаш юз бергани қайд этилди.

Шунингдек, 8 август куни Хоразм вилояти Урганч шаҳрида, 10 август куни Самарқанд вилояти Жомбой туманида ёнғин рўй берган, 13 август куни эса Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги пропан заправкада портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийдаги мактаб тарихий ютуқни қўлга киритди — барча битирувчилар талабага айланди

Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернати бу йил мисли кўрилмаган натижа қайд этди — 60 нафар битирувчининг барчаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Қабул натижалари қуйидагича тақсимланди:

42 нафар — давлат гранти асосида;

18 нафар — шартнома (контракт) асосида.

Бу ютуқ нафақат ўқувчилар ва устозлар, балки бутун Навоий вилояти таълим тизими учун ҳам қувонарли воқеа бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥2
Сирдарёда қалбаки 150 минг АҚШ долларини муомалага киритилишининг олди олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини “шартли харидор”га ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур фуқаро ЖИБ Янгиер шаҳар судининг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168 ва 176-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Солиқ имтиёзида ёш чеклови олиб ташланди: ота-оналарнинг ОТМ контракти тўловидан фойдаланиши осонлаштирилди

Энди олий таълим муассасалари учун контракт тўлови амалга оширилаётганда фарзанднинг ёшидан қатъи назар, даромад солиғидан имтиёз берилади.

Солиқ қўмитаси қарорига кўра (.pdf), профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш учун тўланадиган маблағларга солиқ бўйича берилувчи имтиёзлар тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Энди ота-оналар олий таълим муассасалари учун контракт тўлайдиган вақтда фарзандининг ёши муҳим эмас, даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланишлари мумкин.

Солиқ кодексига мувофиқ, фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари олийгоҳларда ўзи, фарзандлари ҳамда 26 ёшга тўлмаган эр ва хотинининг ўқиши учун йўналтириладиган тўловларга даромад солиғи қўлланмайди.

Шунингдек, ўзи, фарзандлари ёки эр ва хотинининг таълим олиши учун тўланадиган маблағлар бўйича солиқ чегирмаси таълим олувчига, унинг ота-оналарига ҳамда 26 ёшга тўлмаган рафиқаси ёки эрига берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда ҳар кунлик маош тўлаш эксперименти бошланди

Эндиликда ходимлар истакка кўра ой охирини кутмасдан, ишлаган куниёқ маош олишлари мумкин.

Шартлари:
электрон меҳнат шартномаси тузиш;
рақамли платформада ҳамён очиш;
барча солиқларни тўлиқ тўлаш.

Пуллар «ўша куни» тизими орқали ўтказилади. Иш берувчилар меҳнат қонунчилиги талабларига тўлиқ амал қилиши шарт.

Бу тартиб Президент қарорида белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Супер-контракт ҳақида нима билиш керак?

Табақалаштирилган контракт миқдори абитуриент тўплаган баллга боғлиқ:
• Агар абитуриентга 4,05 баллгача етмаган бўлса, у базавий контрактнинг 3 бараваригача тўлов билан талабаликка қабул қилинади.
• Лекин 56,7 баллдан юқори тўплаган, аммо талабалик учун 4,05 баллдан ортиқ етмаганлар кўпроқ миқдорда тўлов қилишади. Бу сумма ҳар йили алоҳида белгиланади.

Супер-контрактнинг аниқ миқдори эса янги ўқув йили учун базавий контракт тасдиқлангач маълум бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига ўқишга кирган тингловчиларнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади

Президент фармонига кўра:

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратура мутахассисликлари ва қайта тайёрлаш дастурига ўқишга қабул қилинган давлат органи ёки ташкилоти (устав фондида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банклар ва давлат корхоналари) ходимининг ўқиш даврида асосий иш жойи бўйича лавозими ва ўртача иш ҳақи сақланади.

Магистратура, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим дастурлари давомийлиги ва тўлов-контракт суммаларини белгилашда Академияга мустақиллик берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🇺🇸🇷🇺 Трамп ва Путин учрашуви Украина бўйича келишувсиз якунланди

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Аляскада Россия—Украина можаросини тинч йўл билан ҳал этиш масаласини муҳокама қилдилар. Бироқ учрашув якунида сулҳ ёки аниқ бир келишувга эришилмади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Уч соатга яқин давом этган музокаралардан сўнг икки давлат раҳбарлари оммавий ахборот воситалари олдида қўшма баёнот билан чиқишди, аммо журналистлар саволларига жавоб беришмади.

Трамп музокараларнинг натижасини қисқа тарзда ифода этиб, “сулҳ йўқ, келишув ҳам йўқ”, дея билдириш билан чекланди.

Путин эса можаронинг илдиз сабаблари бартараф этилмас экан, барқарор тинчликка эришиб бўлмаслигини таъкидлади.

Хабарда қайд этилишича, Ғарб давлатларининг уч йилдан ортиқ саъй-ҳаракатлари ҳам, Аляскадаги саммит ҳам Россия позициясига таъсир кўрсатмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Россия бутун Донбасс минтақаси ва Қрим устидан назоратни сақлаб қолиши, эвазига Москва Херсон ҳамда Запорожье вилоятларидан воз кечиши мумкинлиги ҳақида режа ишлаб чиққани ҳақида маълумот тарқалган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Маҳаллий ҳокимликлар талаба-қизларнинг контрактини тўлаб беради

Президентнинг 05.03.2021 йилдаги ПҚ-5020-сонли қарорига мувофиқ:

Ҳар йили ҳокимликлар томонидан ўқишга кирган 40 нафардан, иккинчи ва ундан юқори босқичларда таҳсил олаётган 110 нафар, жами 150 нафар хотин-қизлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўлаб бериади.

Қайси тоифадаги талаба-қизлар?

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган деб эътироф этилган оилалардаги хотин-қизлар;
етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;
боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.

❗️Шу тоифага кирса ҳам, лекин:

иккинчи мутахассисликда;
Ўзбекистондаги хорижий, хусусий ОТМларда ўқиётган хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабзда “Ёшлар келажак бунёдкорлари!” халқаро қурултойи якунланмоқда

Жорий йил 11–16 август кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида “Ёшлар келажак бунёдкорлари!” IV экология ва туризм халқаро қурултойи бўлиб ўтди.

Қурултой ёшларнинг экология ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаоллигини ошириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш, ёшларнинг экология ва туризм йўналишидаги истиқболли ғоя ҳамда лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Халқаро қурултойда мамлакатимиздаги барча ҳудудлардан 54 нафарддан иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ўқувчи, талаба ва ёшлар, шунингдек, “Ёш экологлар” ҳаракати ва Ёш туризм элчилари кенгаши аъзолари иштирок этди.

Олти кун давомида турли танловлар, плогинг мусобақалари, экологик ва туризм лойиҳалари, спорт мусобақалари, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш бўйича ўқувлар, маданий-кўнгилочар дастурлар ҳамда таниқли шахслар билан учрашувлар ўтказилди.

Қурултой якунида фаол иштирок этган гуруҳлар ва ҳудуд жамоалари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиши, ҳар бир иштирокчига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлигининг махсус сертификати топширилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Беларусь республикалари, Россия Федерацияси ҳамда Ўзбекистонда таҳсил олаётган хорижий талабалар ҳам қатнашди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
ЖИДУда контракт тўловлари 15 фоизга оширилди

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети 2025–2026-ўқув йили учун таълим контрактлари миқдорини 15 фоизга оширди. Маълумотларга кўра, 1–2-курс талабалари учун йиллик тўлов 40 миллион сўмдан ошган, 3–4-курс талабалари эса 34 миллион сўмдан кўпроқ тўлайдилар.

Олийгоҳ раҳбарияти контракт қийматининг ошишини бир нечта омиллар билан изоҳлади. Хусусан, профессор-ўқитувчилар ойлик маошлари 2024 йил 1 октябрдан 10 фоизга, жорий йил 1 августдан яна 10 фоизга кўтарилгани, яъни умумий ўсиш 20 фоизни ташкил этгани қайд этилди. Шунингдек, 2024 йилда товар ва хизматлар бўйича расмий инфляция ўртача 10 фоизга етгани, 2024–2025 йилларда иссиқлик энергияси каби коммунал хизматлар нархи 15 фоизга ошгани ҳам контракт нархларига таъсир кўрсатган.

Университетда кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакллари йўлга қўйилмаган. Шу боис молиявий барқарорлик асосан кундузги таълимнинг контракт тўловлари ҳисобига таъминланмоқда, дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ талабаларни арзон уй эълонлари орқали фирибгарлар тузоғига тушмасликка чақирди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси талабалар ва уларнинг ота-оналарига муҳим огоҳлантирув билан мурожаат қилди. Бошқарма маълумотига кўра, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан пойтахтга келаётган талабаларни алдаш ҳолатлари кўпайган.

Фирибгарлар кўпинча интернет орқали арзон ижара уй эълонларини жойлаштириб, уй эгаси сифатида ҳаракат қилишади. Улар ўзларига тегишли бўлмаган хонадонларнинг суратларини эълон қилиб, арзон нархларда ижарага бериш таклифини қилади. Натижада талабалар ва уларнинг яқинлари уйни сақлаб қўйиш ёки икки ойлик тўловни олдиндан тўлашга рози бўлишади. Бироқ пул ўтказилгандан сўнг фирибгарлар алоқани узади ва ижтимоий тармоқларда шахсни блоклайди. Оқибатда на уй, на тўланган маблағ қолади.

ИИББ бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун қатор тавсиялар берди. Хусусан:

🔷уйни шахсан кўрмасдан туриб олдиндан пул тўламаслик,

🔷ижара шартномасини фақат уйни кўрган ва ҳақиқий эгаси билан учрашгандан сўнг тузиш,

🔷шахсий маълумотларни ишонч ҳосил қилмагунча бегона шахсларга юбормаслик.

Бошқарма барча фуқаролардан эҳтиёт бўлиш ва шубҳали ҳолатларда ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишни сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ваҳшийликнинг замонавий кўриниши: Абдурасул Ваҳобов яна катта майдонга қайтди, таърифлашга тил ожиз…

Яккасарой тумани, Чўпон ота кўчасидаги хонадонларнинг бирида ваҳшийларча зўравонлик ҳолати содир бўлди. Тошкентда «бульдозер» лақаби билан танилган мансабдор Абдурасул Ваҳобов бошчилигидаги гуруҳ Абдуҳалил Ҳакимжонов эгалигидаги хонадонга бостириб боришган ва хусусий мулк даҳлсизлигини бузган ҳолда – хонадонни қисман бузиб ташлашган, одамларни кўчага улоқтиришган.

Effect.uz’га маълум бўлишича, Олмазорда ишлаган пайти журналистларга «сакраши» ортидан жамоатчиликнинг нафратига учраган мансабдор – Абдурасул Ваҳобов ҳозирда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллаберганованинг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаган.

Айнан Ваҳобов жалб этган гуруҳ Ҳакимжоновнинг ўзи ва оила-аъзоларини кўтариб, уйдан улоқтиришган. Ваҳобов Ҳакимжоновнинг қўлига санчилган игнани узиб, ташлаган. Зеро, унинг вазифасига бу иш кирмасада, Ваҳобов ўзининг «бульдозер»ча юришини яққол намоён этиб, ИИБ ва бошқа идора ходимларига очиқчасига топшириқ берган.

Ваҳоланки, Ваҳобов айни пайтда вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб турибди, агар у расман ишга олинса, тасаввур қиляпсизми – одамларни устига бульдозер ҳайдашдан ҳам қўрқмайди.

Ваҳобовнинг ортида қандай «танк» борлигидан хабаримиз йўқ, лекин Яккасаройнинг прокурорликдан чиққан ҳокими Н.Аллаберганова бу ҳолатда зукколик билан иш тутади. Зеро, у инсон қадри улуғланаётган юртнинг марказий туманларида аввал прокурор кейин ҳоким бўлиб ишламоқда. Ўйлаймизки, Аллаберганова айнан Ҳакимжоновлар ҳақида берган ваъдаларини унутмаган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢8🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда тарихий воқеа — юртимизга илк бор Каъба эшигининг ёпинчиғи олиб келинди

Президент ташаббуси билан Ўзбекистон тарихида биринчи марта муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи мамлакатга олиб келинди. Бу воқеа мусулмон аҳолиси учун юртимиздаги диний-маърифий ҳаётда тарихий аҳамиятга эга бўлган ҳодиса сифатида баҳоланмоқда.

Муҳим маросимда юртимиз раҳбарлари ва диний фаоллар иштирок этди, бу ташаббус Ўзбекистоннинг мусулмон дунёси билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84🔥3👎2