EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу мисқоллаб йиғилган пешона теримиз эди – UMID AVTO LIZING’дан жабрланганлар Бош прокуратура дарвозасини тақиллатишяпти

Фирибгарлик билан шуғулланган Umid Avto Lizing’дан алданган фуқаролар Бош прокуратура биносига бориб, мурожаатлари ҳал этилишини талаб қилишмоқда.

Ҳолат юзасидан компания вакилларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари жиноят иши қўзғатилганини, иш доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган, умумий зарар 50 млрддан ортиқ.

Айни кунларда компанияга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Лекин бу охирги чора эмас… Пуллар одамларга қайтарилиши керак!

Нима учун, бир катта жиноий гуруҳ вакиллари ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ўта сусткашлик билан олиб бориляпти? Фуқароларнинг бузилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш наҳотки шу қадар секин?

Effect.uz Umid Avto билан боғлиқ бўлган барча воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍2🔥1
Ижро ҳужжати ижроси таъминланган – МИБ Яккасаройдаги бузқунчилик ҳолати бўйича маълумот берди

Жорий йилнинг 10 август куни Effect.uz’да Яккасарой туманида жойлашган фуқароларни уйдан чиқариш бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари юзасидан видеолавҳа жойлаштирилди. Ҳолат бўйича МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси маълумот берди.

Маълум бўлишича, Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор А.Ҳакимжанов оила аъзолари билан яшаб келаётган Яккасарой тумани, Чўпонота кўчасидаги тегишли уйни, уларга бошқа турар-жой бермаган ҳолда кўчириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган. Ижро ҳаракатлари муқаддам бир неча бор тўхтатилган.

Сўнгра, қарздор фуқаро суд қарори ижросини таъминлаш ва турар-жойдан бир ой муддат ичида чиқиб кетиши ҳақидаги мажбуриятини ёзма тарзда тақдим этган ҳамда суд қарорини бажармаган тақдирда тегишли тартибда жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантирилган.

Шундан сўнг, ижро ҳаракатлари тайинланган муддатга, қарздорлар ва ҳамкор ташкилотлар етиб келмаганлиги ҳамда турар-жойда яшовчи фуқаролар қаршиликлари сабабли, ижро ҳаракатлари кейинги муддатга қолдирилган.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 9 август куни Бюронинг Яккасарой туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ҳамкор ташкилотлар ва ИИБ, фавқулодда вазиятлар бўлими, тез тиббий ёрдам ҳамда маҳалла вакиллари иштирокида, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, ижро ҳужжати ижроси таъминланган ва тегишли далолатнома расмийлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3😢2👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Конституциявий ҳуқуқларимни бузишди» – Самарқандлик тадбиркор Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради Самарқандлик тадбиркор Азиз Ибодуллаев ўзининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат…
Мурожаатлар Президентгача етиб бормаяпти, ёхуд енгилган курашга тўймас…

Самарқандлик тадбиркор Азиз Ибодуллаев қурган мини-футбол стадиони бўйича харажатларни қоплаш масаласида Саида Мирзиёевага амалий ёрдам сўраб, такрорий равишда мурожаат йўллади.

«Енгилган курашга тўймас» деганларидек, инсон тирик экан, ҳақиқат қарор топиши учун охиригача курашишга мажбур бўлади. Буни тадбиркор – Азиз Ибодуллаев мисолида кўриш мумкин.

Мурожаатда келтирилишича, йиллар давомида ечилмай келаётган муаммолар Президентга етиб бориши учун бир қанча ташкилотларга мурожаатлар йўлланган. Аммо, номаълум сабабларга кўра унинг фикрларини ҳеч ким тингламаяпти, эшитмаяпти.

Тадбиркорнинг айтишича, мурожаатлари халқ дардини ўйлайдиган ва унинг оиласининг йиллар давомида кўрган азоб-уқубатларини ҳис қиладиган бирорта жонкуяр мансабдор столига етиб бормаяпти, иш чўзиляпти.

«Оиламиз молиявий шароити яхши бўлганида, тўланмасдан қолган пуллардан воз кечган бўлардик, афсуски, шунга қараб қолганмиз», — дейди мурожаатчи.


У, шунингдек, қурилишни якунлаш учун қилган харажатлари борлигини, фарзандлари олийгоҳда таҳсил олиши учун шароит яратиш ва оталик бурчини бажариши зарурлигини таъкидлайди.

👉 https://effect.uz/6576

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥2
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади — президент фармони

“Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

- Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади;

- ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади;

- меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади;

- меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади;

- меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади;

- меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥55👎1😢1
Қашқадарё ва Фарғонада мансабдор шахслар пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқарони Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шаҳрисабз ва Чироқчи туманларидаги касбий ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи сифатида ишга қабул қилинганликларидан фойдаланиб, уларнинг ишга киришига гўёки ёрдам берганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Шу каби ҳолат Фарғона вилоятида ҳам аниқланди. Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтда ДХХ ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан ҳам Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мутасаддилар фуқароларни коррупция ҳолатларига бефарқ бўлмасликка чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади

Ҳукумат қарори билан “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди:

🔹 турар жойида артезиан қудуғи қазиш;

🔹 сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш.

Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.

Ушбу хизматлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимининг Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

Субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили “Инсон” марказларига борган ҳолда ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш орқали “ЯМИҲ” АТда рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда “Инсон” маркази ходими ёки ижтимоий ходим субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки унинг қонуний вакили номидан “ЯМИҲ” АТда рўйхатдан ўтиш бўйича сўров юборади.

Тадбиркор белгиланган муддатда субсидия олувчиларнинг турар жойига етиб бориши ҳамда артезиан қудуғини қазиши, сув насоси ва ичимлик сув фильтрини ўрнатиши лозим.

Ишчи гуруҳ томонидан субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисидаги хабар “ЯМИҲ” АТга автоматик равишда юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Меҳмонларнинг фарзандлари таълимга жалб этилади

“Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул тўлаб берилади.

Меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак бериш мақсадида 1 тадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

Меҳмонлар яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилади.

Меҳмонлар давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январигача озод этилади.

Уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, “Инсон” марказлари талабномаси асосида жойлаштирилади.

Меҳмонларнинг яшаш манзиллари бўйича оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ҳисобга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍89🔥55👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанддаги заправкаларда ўзбошимча қурилишлар бартараф этилмоқда

Самарқандда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш, шаҳарсозлик қоидаларига қатъий амал қилиш мақсадида тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан суюлтирилган газ ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Пастдарғом туманида жойлашган «Жафар» МЧЖ ҳудудидаги заправкада ўтказилган ўрганишлар давомида тегишли шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан, ўзбошимчалик билан қўшимча қурилиш ишлари амалга оширилгани аниқланган.

Шунингдек, Самарқанд шаҳрида жойлашган «Диёра» МЧЖ ҳудудида ҳам тегишли ҳужжатларсиз, ўзбошимчалик билан қурилма қурилганлиги маълум бўлди. Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда кўрсатмалар берилиб, қонунбузарликлар бартараф этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Оролнинг қуриган тубида экилган саксовуллар жиддий хавф остида…

Орол денгизининг қуриган тубидаги экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида экилган миллионлаб гектар саксовулзорлар жиддий хавф остида қолмоқда.

Олимларнинг сўнгги кузатувлари натижасида юз минглаб гектар майдондаги дарахтлар зараркунандалар (галлица – жуда майда, қаноти бор учувчи турга кирадиган майда ҳашарот) ва турли касалликлар оқибатида зарарлангани аниқланган.
Асосий маълумотлар:

▪️Умумий майдони: 1 миллион 950 минг гектар.
▪️Асосий зараркунандалар: Кемирувчилар ва 6 турдаги ҳашаротлар, хусусан, галлица чивини.
▪️Зарарланган ҳудуд: Дастлабки маълумотларга кўра, фақат галлица 300 минг гектар майдонга зарар етказган. Бу зараркунанда ўсимликнинг фотосинтез жараёнини бузади ва унинг қуришига олиб келади.

Мутахассислар, агар ўз вақтида чора кўрилмаса, бу ҳолат нафақат Оролбўйи, балки бутун ҳудуд экологиясига салбий таъсир кўрсатиши, Оролқум ва Қизилқум зараркунандаларининг аралашиб кетишига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Ҳозирги вақтда зараркунандаларга қарши курашиш бўйича махсус "йўл харитаси" ишлаб чиқилган. Саксовул ўрмонларини сақлаб қолиш Орол фожиасинининг оқибатларини юмшатишда стратегик аҳамиятга эга вазифадир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Катталар Уч қаҳрамонда: Кимлар одамларни мушкул куни ортидан бойимоқчи?

11 август “Уч қаҳрамон ихтисослашган савдо мажмуаси” МЧЖда катта ёнғин содир бўлди.

Ёнғинга хавфсизлик қоидаларини бажарилиши учун масъул бўлган шахслар томонидан қоидалар бузилиши сабаб бўлган. Ёнғин тахминан 8000 кв.м майдонни қамраб олган, оқибатда жамият ва фуқароларга жуда кўп (дастлабки маълумотномага кўра 74 млрд) миқдорда моддий зарар етказилган.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бозор ҳудудида тадбиркорлик қилиб келаётган фуқаролар, шунингдек, мажмуа ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди. Мулоқотда вилоят ҳокими, вилоят прокурори Азамат Мирзаев, ИИББ бошлиғи Абдувосит Абдураззақов, ФВБ бошқармаси раҳбари Абдулазиз Алиматов, Тошкент туман ҳокими Сардор Эргашев ва бошқа тегишли мутасаддилар томонидан тадбиркорларнинг саволларига жавоб берилди.

Шунингдек, ёнғин оқибатларини бартараф этиш, зарар кўрган тадбиркорларга кўмак кўрсатиш, фаолиятини тиклаш учун шу бозор майдонининг бошқа қисмидан савдо нуқталари ёки дўконлар тавсия қилиш бўйича режалаштирилаётган ишлар тадбиркорларга тушунтирилди.

Бундан ташқари, бозорнинг келгуси фаолияти хусусида Тошкент метрополитени қарор қабул қилиши тадбиркорларга тушунтирилган. Таъкидланишича, 2026 йил 1 мартдан бошлаб бу ерда метрополитен учун зарур инфраструктура объекти қурилиши бошланади. Бу ҳақда метрополитен раҳбари Раҳмонбек Усмоновнинг телефон орқали берган изоҳи Зойир Мирзаев томонидан тадбиркорларга етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👍1
Қирғизистон ва Ўзбекистон пенсия стажини ҳисоблашда ҳамкорликни йўлга қўйди

Тошкентда Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг тегишли идоралари Давлат ижтимоий суғуртаси ва пенсия таъминоти тўғрисидаги битим лойиҳасини имзолади. Унга кўра, икки давлат ўзаро пенсия стажини тан олади. Бу эса фуқароларнинг қаерда яшаши ёки ишлаганидан қатъи назар, пенсия миқдорини ҳисоблашда ўзаро тажрибани қўллаш имконини беради.

Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси матбуот хизматига кўра, музокараларда Қирғизистон Ижтимоий жамғармаси ва Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вакиллари қатнашди. Ҳужжатда ҳар икки мамлакат қонунчилигининг ўзига хос жиҳатлари инобатга олиниши белгиланди.

Келишувнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

🔷пенсия тайинлашда суғурта стажини бирлаштириш;

🔷яшаш мамлакатидан қатъи назар, пенсия тўловларини етказиб бериш харажатларини ушлаб қолмасдан амалга ошириш;

🔷икки марта тўловларнинг олдини олиш мақсадида хизмат сафарлари ва муддатлар бўйича қоидалар жорий этиш.

Қирғизистон расмийлари таъкидлашича, ушбу келишув фуқароларнинг тенг ҳуқуқларини таъминлайди, суғурта бадалларини икки марта тўлаш эҳтимолини йўқ қилади ва икки мамлакат ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни кучайтиради. Шунингдек, бу қадам йирик инфратузилма лойиҳалари, жумладан, Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўл қурилишида ҳам янги имкониятлар яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Олмазор туманида авария ҳолатидаги уйлар ағдарилиш арафасида

Тошкент шаҳри Олмазор тумани, Фаробий кўчасида жойлашган уйлар авария ҳолатига келган. Маҳалладаги фуқаролар уйлар ҳар қандай вақтда ағдарилиши мумкинлигини таъкидлаб, давлатдан уларни бузиб ташлашни талаб қилмоқда.

Аҳолига кўра, ушбу масала бўйича чоралар кўрилиши кечикмоқда, бу эса фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Маҳаллий идоралардан эса ҳозирча аниқ амалий қадамлар кўзга ташланмаяпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🔥2
Қорақалпоғистон Республикаси барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади

“Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–248-сон, 14.08.2025 й.) қабул қилинди.

Қуйидагилар 2025–2026 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини ўртача 6–6,5 фоизга етказиш;

🔹 саноат ишлаб чиқариши ҳажмини 5–6 фоизга етказиш;

🔹 бозор хизматлари ҳажмини 15–17 фоизга етказиш.

Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасини 2035 йилгача ривожлантириш бўйича стратегия 5 йиллик батафсил дастур асосида амалга оширилади.

Дастурни молиялаштириш учун натижага асосланган молиялаштириш тизими (PforR) бўйича 150–200 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий маблағлар жалб қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥24