EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 161-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.


👉 https://effect.uz/6573

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган

Бугун, 14 август куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент туманидаги «Уч қаҳрамон» бозорига бориб, у ерда тадбиркорлик қилаётган фуқаролар ва мажмуа ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди.


👉 https://effect.uz/6574

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Уч қаҳрамон бозорида тадбиркорларга 2 ой муддатга ижара тўловисиз дўкон ажратиб берилмоқда

Тошкент тумани ҳокими бошчилигида Жамият маъмурияти томонидан ёнғин оқибатида жабрланган 165 та тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини давом эттиришлари учун бозор ҳудудида 63 та бўш турган дўконлар, 125 нафар тадбиркорлик субъектларига 2 ой муддатга ижара тўловисиз ажратиб берилган ва улар жойлаштирилган.

Шундан:


56 та дўконга (12 м2) 2 тадан жами 112 та тадбиркор;
2 та дўконга (24 м2) 4 тадан жами 8 та тадбиркор;
5 та дўконга (9 м2) 1 тадан жами 5 та тадбиркор.
8 та тадбиркор рад жавобини бериб, фаолиятини давом эттирмаслигини маълум қилган. 4 нафар тадбиркор дўкон олиш истагини билдириб, мурожаат этмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Ўзбекистонда банклар фуқароларга кредит ажратишдан аввал “чек-лист” тақдим этиши ва тасдиқлатиши шарт бўлади

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Марказий банк бошқарувининг қарори лойиҳасига кўра, банклар кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, бироқ кредит шартномаси расмийлаштирилгунча (оферта тасдиқлангугча) қарз олувчи жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чек-листни (қуйидаги расмда) тақдим этиши шарт бўлади.

Мазкур чек-лист:

- банк муассасасида кредит расмийлаштирилаётганда — қоғоз шаклида қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус белги билан белгилайди ҳамда чек-листни қўлда имзо қўйиб тасдиқлайди;

- масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит расмийлаштирилаётганда - қарз олувчи чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус электрон белги билан белгилайди ҳамда чек-листни тасдиқлаш тугмасини босади. Бунда барча белгиларни қўйиш ва тасдиқлаш тугмасини босиш факти банкнинг автоматлаштирилган тизимида сана, вақт, IP-манзил ва қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи) идентификаторларидан бирини кўрсатилган ҳолда қайд этилиши лозим.

Чек-лист кредит шартномасига илова қилинади ёки шартнома ҳужжатлари билан биргаликда сақланади. Истеъмолчи чек-листдаги барча бандларни танишганлигини белгиламагунча ҳамда чек-листни тасдиқламагунча шартнома расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Порахўр амалдорлар, ОИТС тарқатганлар, террорчилик гуруҳлари қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адиз Бобоев: Халқ ҳокимларнинг телефон рақамини билиши керак

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев одамлар барча ҳокимларнинг телефон рақамларини билиши кераклгини таъкидлади.

– Халқ ҳокимларнинг телефон рақамини билиши керак. Ҳар бир ҳоким ўзи ёнида олиб юрадиган телефон рақамини аҳолига эълон қилиши, одамлар билан доимий мулоқотда бўлиши лозим.

Ана шунда аҳоли ўз ҳудуди раҳбари билан бевосита мулоқот қила олади, дардларини айтади. Бу давлат органларига мурожаатларни ҳам тартибга солади, муаммоли масалалар камаяди, – деди Адиз Бобоев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўқитувчиларни дирeктор босимидан бошқарма ҳам қутқара олмаяпти

👉 Манба: Zamon.uz

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢5
Республика бўйлаб таълим муассасаларида мажбурий меҳнат устидан назорат рейдлари бошланади

15 августдан мамлакат бўйлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида "Мажбурий меҳнатга қарши кураш ҳафталиги" эълон қилинади. Ушбу ҳафталик доирасида Меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирларини амалга оширади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Сўнгги кунларда ўқитувчи ва тарбиячиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ҳақидаги хабарлар фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари дахлсизлигига таҳдид солаётгани маълум қилинди.

Маълумот учун, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритилган 10 га яқин мажбурий меҳнат ҳолатлари тасдиғини топган бўлиб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилган. Шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларга қонунбузилиш ҳолатларининг сабабларини аниқлаш ва уларни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик давомида нафақат иш берувчилар, балки мажбурий меҳнатга йўл қўйган барча масъул мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланади,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Фаластинлик фуқароларга доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак кўрсатилади – Президент фармони

"Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

▫️Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади;

▫️ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади;

▫️меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади;

▫️меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади;

▫️меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади;

▫️меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍115🔥52👎2😢1
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларнинг фарзандлари таълимга жалб қилинади

Президент фармонига кўра:

▫️Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқаролар (кейинги ўринларда – меҳмонлар) яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилади;

▫️меҳмонлар давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январига қадар озод этилади;

▫️меҳмонларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида жойлаштирилади;

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги "2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–12-сон қарори доирасида меҳмонларнинг фарзандларини давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида қўшимча таълимга (касб-ҳунар, ахборот технологиялари, олий таълим ташкилотларига тайёрлаш йўналишида) жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 100 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍174🔥70👎2
⚡️Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?

Ҳар куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ёки адолат учун курашаётган айрим адвокатларнинг пора билан қўлга олингани ҳақида гувоҳ бўлмоқдамиз.

Шу билан бирга, ушбу тизимлар ҳар куни «Коррупцияга қарши кураш« шиори остида йиғилиш ва мажлислар ўтказмоқда. Бу ҳолатлар ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилмоқда. Аммо бу ҳаракатлар ҳозирча кўзга кўринадиган натижа бермаяпти.

Нега?

👉 Мақолани давомини ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаевни туршак деб ҳақорат қилган блогер, узр сўраб чиқди

Интернетда ўзининг бачкана ва ножиддий видеолавҳалари билан танилган блогер Хуррамбек собиқ депутат Расул Кушербаевни «туршак» деб ҳақорат қилган.

Устига-устак Кушербаевнинг шахсий ҳаётини муҳокама қилган, орадан бир кун ўтиб оғзи полвон Хуррамбек Кушербаевдан узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10😢4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги экологик ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Корея Республикасининг Атроф-муҳит институти делегацияси айни дамда Ўзбекистонда хизмат сафари билан бўлиб турибди.

Ташриф давомида Ўзбекистонда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АТМ) ва стратегик экологик баҳолаш (SEB) тизимини янада такомиллаштириш, ушбу жараёнларни рақамлаштириш, экологик мониторингни ривожлантириш ҳамда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро тажриба алмашиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилган.

Тадбирда Корея атроф-муҳит институти, Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш гуруҳи катта илмий ходими Др.Сангюн Ли, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) Халқаро ҳамкорлик, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Ш.Нуруллоев ҳамда бошқа соҳа мутахассислари иштирок этди.

Ҳамкорлик рамзи сифатида Green University ҳудудида жойлашган Давлат экологик экспертизаси марказининг «Экологик боғ»ида дарахт экиш маросими ўтказилган. Мазкур тадбир Ўзбекистон ва Корея ўртасида экологик соҳада дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда яшил тараққиёт йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тиш-тирноғимиз билан қаршимиз: Яшнободда бўш қолган 3 сотиҳлик ер пуллаб юборилганми?

Тошкент шаҳри Яшнобод туманининг Олмос ва Қалқон маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ўртасида бўш қолган 3 сотихлик ер майдони атрофида юзага келган можаро маҳаллий аҳоли ўртасида кескин норозиликлар келтириб чиқаряпти.

Маълум бўлишича, мазкур ҳудудда тадбиркор томонидан қурилиш ишлари олиб бориш режалаштирилган. Бу ерда хусусий клиника ёки кичик ошхона қурилиши мумкин. Аҳоли эса ушбу ердан болалар ўйингоҳи сифатида фойдаланишни талаб қилмоқда.

Effect.uz таҳририятига келиб тушган мурожаат асосида Яшнободга йўл олдик, ушбу масала юзасидан холис маълумот олишга ҳаракат қилдик.

Мазкур ҳолат маҳаллий аҳоли ва тадбиркор манфаатлари ўртасидаги зиддиятни яққол намоён қилмоқда. Қурилиш ишлари бошланишидан олдин, жамоатчилик фикри инобатга олиниши ва ҳудуднинг экологик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Ҳар бир қарор шаффофлик асосида қабул қилиниши, ҳужжатлар очиқ ва барчага тушунарли бўлиши керак. Болаларнинг хавфсизлиги ва аҳоли учун қулай муҳит яратиш ҳар қандай қурилишдан устун қўйилиши керак.

Маҳалла раисининг таъкидлашича, тадбиркор маҳаллани қўллаб-қувватлаш мақсадида кам таъминланган оилаларга ёрдам бергани учун, унга ушбу қурилишга рухсат берилган. Ушбу қарор ҳужжатларда ҳам акс этган. Бироқ маҳаллий аҳоли бу қарорга кескин эътироз билдирмоқда. Уларга кўра, болалар ўйнаши ва маҳалла аҳолиси дам олиши учун ягона майдонча бўлган бу ерда қурилиш ишлари бошланиши мутлоқ нотўғри.

Қурилиш ҳужжатлари қанчалик қонуний ва бу ишлар ортида қандай мақсадлар борлиги тўғрисида қўшимча маълумотлар олиш муҳим. Шу боис, тегишли ташкилотлар томонидан ушбу масала юзасидан текширув ўтказилишини сўраб қоламиз.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I
Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу мисқоллаб йиғилган пешона теримиз эди – UMID AVTO LIZING’дан жабрланганлар Бош прокуратура дарвозасини тақиллатишяпти

Фирибгарлик билан шуғулланган Umid Avto Lizing’дан алданган фуқаролар Бош прокуратура биносига бориб, мурожаатлари ҳал этилишини талаб қилишмоқда.

Ҳолат юзасидан компания вакилларига нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари жиноят иши қўзғатилганини, иш доирасида 843 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган, умумий зарар 50 млрддан ортиқ.

Айни кунларда компанияга тегишли 339 дона транспорт воситалари хатланган. Ишга алоқадор 9 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Лекин бу охирги чора эмас… Пуллар одамларга қайтарилиши керак!

Нима учун, бир катта жиноий гуруҳ вакиллари ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш ўта сусткашлик билан олиб бориляпти? Фуқароларнинг бузилган ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш наҳотки шу қадар секин?

Effect.uz Umid Avto билан боғлиқ бўлган барча воқеалар ривожини ёритиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍2🔥1