EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.9K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11-16 август кунлари Шаҳрисабзда «Ёшлар келажак бунёдкорлари» IVэкология ва туризм халқаро қурултойи ўтказилади

Қурултой ёшларнинг экология ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаоллигини ошириш, уларни туризм соҳасига кенг жалб этиш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.

Халқаро қурултойда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан 54 нафардан иқтидорли, ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ўқувчи, талаба ва ёшлар ҳамда «Ёшекологлар» ҳаракати ва Ёш туризм элчилари Кенгашлари аъзолари ҳам жалб қилинган. Олти кун давомида меҳмонларни ажойиб, бетакрор тадбирлар кутиб турибди.

Қурултой доирасида турли танловлар, плогинг мусобақалари, экологик ва туристик лойиҳалар, спорт мусобақалар, ёшлар учун бизнесни ташкил қилиш, маданий-кўнгилочар тадбирлар ва таниқли инсонлар билан учрашувлар ташкил этилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
Янги Тошкент метро линияси 2026 йилда қуриб битказилади

Бу ҳақда «Янги Тошкент» шаҳрини барпо этиш дирекцияси матбуот хизмати хабар берди.


👉 https://effect.uz/6572

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1😢1
“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 161-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.


👉 https://effect.uz/6573

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
"Уч қаҳрамон" бозоридаги ёнғинда 74 млрд сўм зарар кўрилган

Бугун, 14 август куни Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент туманидаги «Уч қаҳрамон» бозорига бориб, у ерда тадбиркорлик қилаётган фуқаролар ва мажмуа ишчи-ходимлари билан мулоқот қилди.


👉 https://effect.uz/6574

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Уч қаҳрамон бозорида тадбиркорларга 2 ой муддатга ижара тўловисиз дўкон ажратиб берилмоқда

Тошкент тумани ҳокими бошчилигида Жамият маъмурияти томонидан ёнғин оқибатида жабрланган 165 та тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва фаолиятини давом эттиришлари учун бозор ҳудудида 63 та бўш турган дўконлар, 125 нафар тадбиркорлик субъектларига 2 ой муддатга ижара тўловисиз ажратиб берилган ва улар жойлаштирилган.

Шундан:


56 та дўконга (12 м2) 2 тадан жами 112 та тадбиркор;
2 та дўконга (24 м2) 4 тадан жами 8 та тадбиркор;
5 та дўконга (9 м2) 1 тадан жами 5 та тадбиркор.
8 та тадбиркор рад жавобини бериб, фаолиятини давом эттирмаслигини маълум қилган. 4 нафар тадбиркор дўкон олиш истагини билдириб, мурожаат этмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1
Ўзбекистонда банклар фуқароларга кредит ажратишдан аввал “чек-лист” тақдим этиши ва тасдиқлатиши шарт бўлади

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган Марказий банк бошқарувининг қарори лойиҳасига кўра, банклар кредит ажратиш тўғрисида ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, бироқ кредит шартномаси расмийлаштирилгунча (оферта тасдиқлангугча) қарз олувчи жисмоний шахсларга кредит мажбуриятлари билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлар тўғрисидаги чек-листни (қуйидаги расмда) тақдим этиши шарт бўлади.

Мазкур чек-лист:

- банк муассасасида кредит расмийлаштирилаётганда — қоғоз шаклида қарз олувчига тақдим этилади. Қарз олувчи чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус белги билан белгилайди ҳамда чек-листни қўлда имзо қўйиб тасдиқлайди;

- масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кредит расмийлаштирилаётганда - қарз олувчи чек-листдаги ҳар бир бандни ўқиб танишганлигини махсус электрон белги билан белгилайди ҳамда чек-листни тасдиқлаш тугмасини босади. Бунда барча белгиларни қўйиш ва тасдиқлаш тугмасини босиш факти банкнинг автоматлаштирилган тизимида сана, вақт, IP-манзил ва қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчи) идентификаторларидан бирини кўрсатилган ҳолда қайд этилиши лозим.

Чек-лист кредит шартномасига илова қилинади ёки шартнома ҳужжатлари билан биргаликда сақланади. Истеъмолчи чек-листдаги барча бандларни танишганлигини белгиламагунча ҳамда чек-листни тасдиқламагунча шартнома расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Порахўр амалдорлар, ОИТС тарқатганлар, террорчилик гуруҳлари қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Адиз Бобоев: Халқ ҳокимларнинг телефон рақамини билиши керак

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев одамлар барча ҳокимларнинг телефон рақамларини билиши кераклгини таъкидлади.

– Халқ ҳокимларнинг телефон рақамини билиши керак. Ҳар бир ҳоким ўзи ёнида олиб юрадиган телефон рақамини аҳолига эълон қилиши, одамлар билан доимий мулоқотда бўлиши лозим.

Ана шунда аҳоли ўз ҳудуди раҳбари билан бевосита мулоқот қила олади, дардларини айтади. Бу давлат органларига мурожаатларни ҳам тартибга солади, муаммоли масалалар камаяди, – деди Адиз Бобоев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўқитувчиларни дирeктор босимидан бошқарма ҳам қутқара олмаяпти

👉 Манба: Zamon.uz

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢5
Республика бўйлаб таълим муассасаларида мажбурий меҳнат устидан назорат рейдлари бошланади

15 августдан мамлакат бўйлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида "Мажбурий меҳнатга қарши кураш ҳафталиги" эълон қилинади. Ушбу ҳафталик доирасида Меҳнат инспекцияси барча таълим муассасаларида назорат тадбирларини амалга оширади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Сўнгги кунларда ўқитувчи ва тарбиячиларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари ҳақидаги хабарлар фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари дахлсизлигига таҳдид солаётгани маълум қилинди.

Маълумот учун, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда ёритилган 10 га яқин мажбурий меҳнат ҳолатлари тасдиғини топган бўлиб, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилган. Шунингдек, тегишли вазирлик ва идораларга қонунбузилиш ҳолатларининг сабабларини аниқлаш ва уларни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилган.

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик давомида нафақат иш берувчилар, балки мажбурий меҳнатга йўл қўйган барча масъул мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланади,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Фаластинлик фуқароларга доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак кўрсатилади – Президент фармони

"Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тўғрисида"ги Президент фармони қабул қилинди.

Унга кўра:

▫️Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланади;

▫️ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади;

▫️меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади;

▫️меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади;

▫️меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади;

▫️меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍115🔥52👎2😢1
Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларнинг фарзандлари таълимга жалб қилинади

Президент фармонига кўра:

▫️Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқаролар (кейинги ўринларда – меҳмонлар) яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштирилади;

▫️меҳмонлар давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январига қадар озод этилади;

▫️меҳмонларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида жойлаштирилади;

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги "2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ–12-сон қарори доирасида меҳмонларнинг фарзандларини давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида қўшимча таълимга (касб-ҳунар, ахборот технологиялари, олий таълим ташкилотларига тайёрлаш йўналишида) жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 100 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍174🔥70👎2
⚡️Терговчи ва судьянинг хатоси – «хато», оддий фуқароники эса – «жиноят»ми?

Ҳар куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ёки адолат учун курашаётган айрим адвокатларнинг пора билан қўлга олингани ҳақида гувоҳ бўлмоқдамиз.

Шу билан бирга, ушбу тизимлар ҳар куни «Коррупцияга қарши кураш« шиори остида йиғилиш ва мажлислар ўтказмоқда. Бу ҳолатлар ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилмоқда. Аммо бу ҳаракатлар ҳозирча кўзга кўринадиган натижа бермаяпти.

Нега?

👉 Мақолани давомини ўқиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2